www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7040]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [845]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2761]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4424]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8396]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [392]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4021]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0


Kun faolllari:
MatveyLenry, Andreypn, AndreyEr, Matveypn, MatveyEr, tohirov-1978, rafisik92, alla_palich, golosavk110, nedoryeva2, ejikkill, botterflu4, pxavlo999894, piroguha4, itsmylife164, iph6cqjsw44, hel23en234, veta27254, pashkenc2, alehska-872, muhlisa032, bxastet-812, nuryla-68kz2, strigin982, zmeevicshh4, ametistiv2, mir_karim2, ya-mosya2, 888asia8882, zheka_sssr2, belfastt2, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Октябрь » 27 » 35 ёшдан кейинги ҳомиладорлик

20:13
35 ёшдан кейинги ҳомиладорлик
Қайнона ва келиннинг бир кунда туғуруқхонага тушгани ҳақида эшитганмисиз? Ёки амакиси ўзидан кичкина, тоғаси билан тенгдош таниш-қариндошларингиз бордир. Бу ҳолат кеч ҳомиладорлик деб аталади. Унинг яхши ва ёмон томонларига тўхталамиз. Хулосани эса ўзингиз чиқаринг.

Биринчи фарзандни 20-24 ёш оралиғидан дунёга келтириш кераклиги, 35 ёшдан кейин ҳомиладор бўлиш хавфли экани тиббиётчилар томонидан тасдиқланган.

Аммо 35 ёшдан кейин ҳам аёл жисмонан соғлом, репродуктив тизимида ўзгаришлар бўлмаса, ҳомиладорлик яхши ўтиши ва соғлом болани дунёга келтириши мумкин. Бу фикр Нью-Йоркдаги Маунт-Синай шифохонасида ўтказилган тадқиқотда ҳам исботланган.

Аммо яна бир гуруҳ шифокорларларнинг кузатуви эса бу фикрни рад этди. Унинг тадқиқот натижаларига кўра, 35 ёшдан кейинги ҳомиладорликда чақалоқнинг муддатидан аввал, кам вазнли ва қувватсиз туғилиши эҳтимоли кўп.

"Бир-бирига зид тадқиқот натижалари, ҳаётдаги мисоллар асл хавфни тўғри баҳолашни қийинлаштиради. Кеч туғуруқнинг хавфи ҳақида кўп гапирилгани, баъзан хавф жуда ошириб кўрсатилгани учун, катта ёшли ҳомиладор аёлни ваҳима босади. Ҳар бир эмоция организмдаги биокимёвий жараёнларни ўзгартиради. Агар ўзингизни касал деб ўйласангиз, ҳақиқатан ҳам касал бўлиб қоласиз. Катта ёшдаги туғуруқни ҳам шундай баҳолаш мумкин”, – дейди тиббиёт фанлари доктори, гинеколог Кристиана Нортруп.

Хавф даражаси

35 ёшдан кейинги ҳомиладорлик, албатта, хавфдан холи бўлмайди. Шу боис кеч фарзандли бўлишни режалаштираётган жуфтликлар қандай муаммолар кузатилишини билиб олиши лозим:

1. Ҳомиладор бўлиш имконияти камаяди.

2. Катта ёшли аёлдан генетик нуқсонли, кўпинча Даун синдромли бола туғилиши эҳтимоли юқори.

3. 35 ёшдан кейин ҳомиладорлик оғир кечади. Чунки аёлда ёш билан боғлиқ касалликлар ҳам ривожлана бошлаган бўлади.

4. Ўз-ўзидан маълумки, ёш организм атроф-муҳитнинг токсик таъсирларидан камроқ зарарланади. 20 йил шаҳар шароитидан яшаган аёл билан 35 йил шу шароитда яшаган аёл соғлигида фарқ бўлиши тайин.

5. 35 ёшдан кейин эндометрит (бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланиши) ва фиброз ўсмалар (бириктирувчи тўқиманинг ортиқча ҳосил бўлиши, ўсиб кетиши) ривожланиши фоизи ортади. Бу эса туғуруқ ва ҳомиладорликка, албатта, таъсир қилади.

6. 35 ёшдан ошган ҳомиладор аёл агар биринчи фарзандини дунёга келтираётган бўлса, бу ҳолат хавотирланишга арзийди. Агар туғилаётган бола оиланинг бешинчи ёки олтинчи фарзанди бўлса, хавф омили камаяди.

7. Кеч фарзандли бўлган ота-она "болаларининг роҳатини кўриш” ёшига етганида уларни энди оёққа қўйиш билан банд бўлади.

Аёл ҳомиладорликни режалаштириб, тиббий кўриклардан ўтган бўлса, ўзини ҳомиладорликка жисмонан ва руҳан тайёрласа, бу хавфларни энг кам фоизгача пасайтириш мумкин. Ҳомиладорликнинг биринчи 12 ҳафтасида ҳомила аъзолари шаклланади. Шу боис аёл биринчи уч ойликни рисоладагидек ўтказиши шарт.

Яхши томонлари ҳам йўқ эмас
Ҳомиладор аёлнинг ёши катта бўлиши, умуман, 35-40 ёшли ота-она фарзанд учун иқтисодий, руҳий ва ижтимоий томондан яхши.

Болани тарбиялашда ота-онанинг ҳаётий тажрибаси қўл келади. Таълим ва касб танлашида ҳам бу айни муддао. Бир ишни бошини тутган, касбий фаолиятини йўлга қўйган катта ёшли ота-она бош бўлган оилада иқтисодий қийинчиликлар кам кузатилади.

Яна халқимизда шундай нақл ҳам бор: "Хотин қариса, тулки туғади”. Тулкидай айёр бўлиш учун эса ақл керак. Катта ёшли онадан ақлий салоҳияти юқори фарзандлар туғилиши ҳам тиббиётда исботланган. Масалан, ўтган йили "Неча ёшда интеллектуал қобилияти юқори болани туғиш мумкин?” деган мавзуда ўтказилган 11 йиллик кузатувда инглиз олимлари 27 ёшдан кейин деган хулосага келишган эди. Буюк шахсларнинг ўтмишига назар солсангиз, аксарининг тарихи ўхшаш: кўп болали оиланинг кенжа фарзанди (демак, ота-онасининг катта ёшида дунёга келган).

Бу масала бўйича аниқ бир тўхтамга келиш қийин. Лекин ҳамма нарса ўз вақти-соати билан бўлгани яхши.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 1770 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: maslahatlar, foydali, Maslahat bering, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, маслахат, tekin maslahat, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика