www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4624]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [582]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2354]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3884]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7449]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [873]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [265]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1393]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [270]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1764]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2860]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0


Kun faolllari:
JasonWoucky, richardnp11, deliamh1, shannonzq2, lucillecw69, rebeccasc11, lirpedo, GeraldFaiff, dorthywc18, chandraym16, AbaSoopysexy, AprespornE, Bennylaura, Allatup, Travisneons, DustinBok, LudaBalichVoyovnaLon, Kitoff1977, curtiswc16, Sewupletef, SewuplePieni, E4renDub, tatianaBlertSmoome, ApbVienue, ApbphiguaH, IgoJiboExirm, Minzinatef, MinzinaPieni, ryanti11, kerridj16

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Январь » 4 » Қаҳратонни меҳрингиз билан маҳв этинг!

19:07
Қаҳратонни меҳрингиз билан маҳв этинг!
Биласизми, менга қолса, кузни эмас, қишни энг романтик фасл деб атардим! Ахир дераза оша қор ёғишини томоша қилиб, иссиқина қаҳва ёки мурабболи чой ичганча, хотиралар уммонига шўнғиш кишига романтик кайфият бағишламасдан қолмайди. Балким айни дақиқаларда сиз ҳам иссиқ чойдан бир ҳўплаб, газетамизни варақлаётгандирсиз. Эътиборингизга ҳавола этилаётган ҳикояларнинг ҳаммаси ҳам романтик кайфият бахш этмаса-да, қаҳратоннинг қаҳрини меҳр билан илитиш мумкинлигига сизни ишонтиради, деб ўйлаймиз.   

Қалин қор ёғганда...

«Қишни жуда ёмон кўрардим. Айниқса, қор ёғса! Ахир қорбўрон қилишларидан қўрқардим-да. Ҳатто кечаси билан гупиллаб ёғаётган қорга қараб, «Қанийди, иситмам чиқиб қолса-ю, мактабга бормасам», дея ўй сурардим. Аммо аксига олиб совуқ кунларда ҳеч бетоб бўлмасдим... Табиат фанидан дарс берувчи ўқитувчимиз қиш келмайдиган мамлакатлар борлиги ҳақида айтганида, у ерда яшовчи болаларга жуда ҳавасим келганди. Ҳозир эса...

Ўша куни ҳам қор қалин ёғганди. Йўллар сирпанчиқлигидан қадамларимни санаб ташлаяпман. Аксига олиб, пошнам жуда нозик ва баланд. «Олифта бўлмай кет», дея ўзимни уришиб қўяман. Кўчада ўйнаётган болалар қор отиб қолишса, қандай қочаман деган қўрқув совуқдан ҳам баттар титратарди мени. Охири минг эҳтиёт бўлмай, сирпанчиқ йўлдан тойиб йиқилдим. Чап оёғимда кучли оғриқ ҳис қилдим. Бирдан атрофимда одамлар тўпланди ва «Тез ёрдам» чақиришди. Не кўз билан кўрайки, травматолог-шифокор собиқ маҳалладошим Музаффар! Тикилиб қолганимдан уялиб нигоҳимни олиб қочгандим, исмимни сўради-ю, «Бухораликсиз-а?», деди. Музаффарнинг дадаси ҳарбий бўлгани учун бизнинг туманда яшашган ва бир синфда ўқигандик. Оёғимни гипслаб қўйгач, «Кичиклигингда роса қордан қўрқардинг-а? Синфдошлар қор ўйнашга чиқсак, синфхонада яшириниб ўтирардинг. Мен эса сенинг чиқишингини роса кутардим», дея таббассум қилиб, хонадан чиқиб кетди. Совуқдан қизариб, шифохонанинг иссиқлигидан энди ўз рангига қайтган юзларим яна қизара бошлади. Унинг яна бошқа вилоятга кўчиб кетишаётганида, менга берган мактубини йиртиб, эрий бошлаган қор устига улоқтирганим эслаб жуда уялдим...

Ҳозир эса...

Қишни жуда яхши кўраман! Айниқса, қалин қор ёғса! Ахир у мени биринчи муҳаббатим билан қайта юзлаштирган ва бахт остонасига етаклаган! Тезроқ қалин қор ёға қолса эди, болажонларимиз билан маза қилиб қор ўйнардик...»

Дунёнинг томи соябонми ё виждон?

«Эрталаб ишхонамга кирдим-у, хонани эгаллаб олган соябонлар оралаб юрарканман, сумкамга қўл узатдим. Йўқ! Янги йилда фарзандларимиз учун Қорбобо чақирган турмуш ўртоғим мени ҳам ҳайратлантириш истагида совға тўла қопга соябон солиб қўйган экан. Қор-ёмғир ёғса, юзасида гулчалар пайдо бўладиган бинафшаранг соябонни қўлимга олганимда, қанчалик хурсанд бўлганимни билсангиз эди. Қаранг, эсипастлик қилиб, эримнинг кутилмаган совғасини қаердадир — бекатда ёки таксида унутиб қолдирибман. Бугун биринчи бор тақишим эди-я! Энди... Энди нима қиламан? Азборойи ишдан кейин соябонсиз ёмғирдан ивиб кетишимга эмас, турмуш ўртоғим билиб қолса, хафа бўлишидан ташвишланардим. Тушлик пайти ишхонамизга яқин магазинга бориб, худди шунақасини қидириб кўраман. Тополмасам, бозорга чопаман. Хаёлимда кечгача соябонни «изига қайтариш» йўлларини излаб, режалар туза бошладим. Ва кайфиятсиз иш бошладим. Ҳамкасбларимдан бири одамларда вижон туйғуси йўқолиб бораётганидан гап очди. Кеча дўконга кирганида касса олдида ҳамёнини унутиб қолдирганини ва 15 дақиқадан кейин ортига қайтиб тополмаганини айтди. Беихтиёр ҳаммамиз унга қўшилдик. Аммо соябоним ҳақида оғиз очмадим. Шунчаки тушликда мен ҳам дўконга ўтиб келмоқчилигимни, соябон олмасам бўлмаслигини гап орасида қистириб ўтдим. Тезроқ тушлик бўлишини интиқ кутиб ўтирганимда, офисимиз қоровулхонасидан кўнғироқ бўлди. Мени сўраб келишибди. «Ким экан, шошиб турганимда», дея уф-уфлаб пастга тушдим. Кираверишдаги холлда таксичи йигит турарди, қўлида соябоним! Машинанинг орқа ўриндиғига чиққан йўловчи «Аёлингизнинг соябони шекилли», дея юқорига олиб қўяётган экан, ҳайдовчи ҳайрон қолибди. Кейин эрталаб мени шу офисга ташлаб ўтгани эсига тушибди ва мижозини манзилига етказгач, изига қайтибди. Бироқ йўлда аэропортга шошаётган яна икки йўловчига хизмат қилишига тўғри келибди. Шу сабаб орадан икки соатча ўтиб, ишхонамга етиб келибди. Соябонимни қўлимга оларканман, «Ҳақиқий Қорбобо экансиз», дедим жилмайиб. «Йўғей», деганча яхши инсон машинаси томон чопди».

Жон қўшнининг илтифоти

«Эрталаб кўзгуга қараб эски пальтомни киярканман, Янги йилда кутганларим амалга ошмаганидан хафа бўлиб кетдим. Негадир ҳаммаси ўзгаришига ишонаётгандим. Кечаси билан йўталиб чиққан ўғлимнинг кийимларини кийдира туриб, бугун акамга қўнғироқ қилиб, қарз сўрашим кераклигидан юрагим хижил бўлди. Ахир қачонгача шунақа давом этади? Ўғлимнинг отаси эса алимент тугул, боласидан хабар олишни ҳам хаёлига келтирмайди. Шу ўйлар исканжасида «қоврилаётганимда», эшик қўнғироғи жиринглаб қолди. Кўз ёшларимни артиб, очсам, пастки қаватда турувчи қўшним. Яна нима бўлибди? Биламан, ҳаммомдан сув тошганди ўтган куни, кеча шунинг устида икки аёл бироз тортишгандик ҳам. «Ойликкача сабр қилинг, деворингизни таъмирлатиб бераман, деб, кеча асабийлашганим учун узр сўрайман», дея ўйладим. Қўшни аёл салом-аликдан сўнг бироз тортиниб гап бошлади.

— Кеча эримга дори кераклигини айтсам, қоғозига қарамай сотиб олибди. Ёш болаларга мўлжалланган экан. Шунга сизга олиб чиқдим. Уйда тургани билан, сақлаш муддати ўтиб кетади, — дея қўлимга йўталга қарши сироп тутқазди.

— Раҳмат, ҳозир пулини олиб чиқаман, — деб шошиб уйга кирдим-у, фақатгина йўлкирага пулим борлиги эсимга тушиб каловланиб қолдим. Нима қилишни билмай остонага қайтганимда, қўшнимнинг ўз эшигини очгани эшитилди».

Тугалланмаган табрикнома

«Кеча уйларни йиғиштираётиб, қизимнинг ёстиғи остидан бир уюм қоғоз топиб олдим. Ҳаммаси ғижимланиб кетган. Нима экан, дея қизиқиб қарасам, байрам табриги. «Дадажон, ойижон байрамингиз билан!» деган ёзувни қайта-қайта ёзган. Охирги варақдаги жумла «Дадажон, ойижон, байрамингиз» деган жойида узилиб қолган. Янги йилдан уч кун олдин ярим кечаси уйғониб, қизимнинг хонаси чироғи ёниқлигидан ҳайратлангандим. Уйқусираб эшигини очсам, дарс столига чўкка тушганча нимадир ёзаяпти.

— Бону, нима қилаяпсан? — дейишга дедим-у, чўчиб кетган қизалоғимнинг жавобини кутмасдан, — Қани, тез жойингга ёт-чи? — деб буйруқ бердим. Болагинам индамай каравоти томон юрди. Мен эса чироқни ўчирдим-да, хонамга кириб кетдим.

Бону кенжатойимиз, уч ўғилдан кейин туғилган қизалоғим! Бу йил биринчи синфга чиқди. Акаларининг ёзувчи шунчалик чиройликки, худди ипга маржон тузилгандек. Қизимнинг хуснихати эса жуда хунук. Кун бўйи мактабда дарс бериб, кечки пайт у билан шуғулланаётганимда, ҳеч чиройли ёзишни ўргана олмаётганидан хунобим ошардим. Эрим эса «Ёзаверсин, худди меникидек», дея эркатойининг ёнини олади нуқул. Шуларни эслаб, қизалоғим туни билан чиройли хуснихатда табрик ёзишни машқ қилганини-ю, энди ўхшатдим деганида, мен чироқни ўчириб қўйганимни англаб, ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Ва болаларимизга имкон бермасдан, уларнинг истакларини сўндиришга сабрсизлигимиз сабаблигини тушуниб етдим».

Буви ва чевара

«Бувимнинг ёши саксондан ошган. Охирги пайтда хотиралари ёмонлашган. Бизни танимаяпти. Фарзандлари, неваралари келишса, уларнинг кимлигини эслолмай, меҳмонлар кетишгач, хижолат тортади. Бунинг устига, ҳаммамиз қани мени танирмикан, дея саволга тутаверамиз.

— Бу, мен — Мансурман! Наҳот танимаяпсиз? Исмимни ўзингиз қўйгансиз-ку, — ўпкаланади амакимнинг ўғли.

— Мени таниб турибсиз, фақат бошқалар хафа бўлмасин, дея индамаяпсиз-а? Жалолман-ку! Кенжатойингиз! — дейди дадам қувлик билан.

— Ойи, битта-ю битта қизингизни эсламайсизми? — дея кўз тўкади аммажоним.

— Мени эслайди, бувим! — деб синглим Нафиса альбомимизни кўтариб чиқиб суратларни кўрсата бошлайди.

Бари бефойда! Бувижонимиз бош чайқаб ўтираверади. Янги йил ҳам шу алфозда ўтди. «Мен кимман?» деган ашула қайта-қайта янграшдан тўхтамади. Бир пайт бувимнинг катта чевараси, тўққиз яшар Нажот бидирлаб қолди:

— Нега ҳамма бувимнинг атрофида тўпланиб олиб, мен кимман, деяверади? Ахир ҳаммаси бувимнинг болалари-ку!

Биринчи хонадан кулгу кўтарилди, кейин сукунат чўкди ва ҳамма бирдан бувимни қучоқлашга шошди».

Шоира ШАГИАҲМЕДОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 136 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика