www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4959]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [631]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2458]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4044]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1621]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1842]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3049]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 40
Гостей: 40
Пользователей: 0


Kun faolllari:
KennethcernLY, gordonsf69, maggiehy11, NikollOr, kurasov1965S, kurasov1965e, worGag, worCof

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Сентябрь » 15 » Абдусамад ЖЎРАБОЕВ ЁШ ТОМОШАБИНЛАРНИНГ БАFРИКЕНГ АКТЁРИ

09:34
Абдусамад ЖЎРАБОЕВ ЁШ ТОМОШАБИНЛАРНИНГ БАFРИКЕНГ АКТЁРИ
"Даракчи" газетасининг "Кеча ва бугун" лойиҳасининг қаҳрамонининг мухлислари асосан ёш томошабинлар. Саҳнадаги воқеаларни ҳам жиддий қабул қиладиган жажжи мухлисларни сеҳрли "олам”га олиб кирадиган актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдусамад ЖЎРАБОЕВнинг ҳаёти саҳнадаги каби қувончларга бойми? 7 дан 70 ёшгача бўлган томошабин юзига табассум улашувчи актёр ортга назар ташлаб, умр ва ҳаёт йўлини ёдга олди...

"АСЛИДА ªОВУН ПИШИFИДА" ТУFИЛГАНМАН"

— 1952 йил 18 ноябрда Тошкент вилояти Чиноз туманининг Тиллаобод қишлоғида мироб оиласида дунёга келганман. Отам "Йўқ, сен қовун пишиғида туғилгансан”, дерди, демак, августда туғилган бўламан-да (кулади). Мен отам Абдуманноп Жўрабоевнинг биринчи турмушидан дунёга келган фарзандман. Онамнинг вафотидан сўнг отам яна оила қурган. Иккинчи оиласидан етти фарзанд: уч ўғил, тўрт қиз туғилган. Фарзандлар жуда аҳил-иноқ ўсганмиз. Барибир туғишган ака-укаларимнинг йўқлиги армоним. Бўш вақтимда отамга ёрдам берардим, чимни кетмонда бир текис қилиб кесиб, бирма-бир қўлида тахлаб чиқарди. Колхоз раҳбари чўпни ерга ташлаганда ярмигача ерга кириб кетмаса, отамнинг тонгдан тунгача қилган меҳнатини инобатга олмасди, шу тариқа бир бурда нон топарди...

"УСТОЗИМНИНГ "ТЕГИРМОН"ИДАН ОМОН ЧИЄЄАНМАН"

— 31-ўрта мактабнинг 1-синфига борганман. У вақтда ҳозиргидек мактаб формалари, портфель, ручка бўлмасди. Онам қаттиқроқ материалдан тугмали сумка тикиб берганди. Ҳатто сиёҳдонни ўрашга целлофан бўлмасди. Кийимимизга сиёҳ тўкилгудек бўлса, тамом, доғи кетмасди. Сира ёдимдан чиқмайди, қиш: қалин қор ёққан, 1-синф ўқувчисиман. Уйдан чиқиб беш юз метр юрганимдан кейин не кўз билан кўрай, қаршимда катта ит турибди. Тишлаб олмасин, дея тўхтаган еримда тўрт соат қимирламай турибман-да. Дарс тугаб, устозимиз синфдошларимни етаклаб келиб қолди. "Бу ерда нима қилиб турибсан, нега мактабга бормадинг?” деб қолди, вазиятни тушунтирдим. Устозим итни ҳайдаб юборди. Кейин билсам, у кучукнинг кўзи кўр экан (мириқиб кулади). Шундан сўнг шамоллаб қолиб, уч ой мактабга боролмаганман. Қизиқувчанлигим сабаб, мактабдаги драма тўгарагига аъзо бўлиб олганман. Кўплаб роллар ўйнаганман, лекин жуссам кичкина бўлгани учун фақат комик роллар беришарди. Тақлид санъатига ҳам иштиёқим баланд эди. Портфелини қўлтиқлаб юрадиган гавдали география устозим бўларди, кимдир чақирса бутун танаси билан ўгириларди. У кишини ўхшатсам, ҳамма мириқиб куларди. Бу ҳақда хабар топган устозим хонасига чақиртирди. "Тамом, энди калтак ейман”, деб ўйладим. У вақтда мактабда асосан эркак ўқитувчилар ишларди, аёллар бармоқ билан санарли эди. Қисқаси, устоз эшикни қулфлади-да, "хўш, қандай юрарканман? Агар ўхшатолсанг индамайман, аксинча бўлса кўрасан мендан”, деди. "Устоз, портфелингизни бериб туринг”, дедим бўш келмай. Орқамни ўгириб олиб, "қани, чақиринг-чи”, дедим (кулади). Тақлидим ўхшади шекилли, қулфланган эшикни очди-да, "ўхшади, лекин устозларни масхара қилмагин! Бор, йўқол”, деб ҳайдаб юборган (мириқиб кулади). Санъатга бўлган қизиқишнинг илк қадамлари шу бўлса, ажабмас. Шеър, ҳикоя ёзиш, китоб ўқиш жону дилим эди. Ёзги таътилда сигиримизни далага олиб кетаётганимда яримта нонга қўшиб, китобни ҳам белимга тугиб олардим. Бир куни ўқишга берилиб кетибман, сигир йўқ-да, уйга йиғлаб борганман. Билсак, милиция олиб кетган экан. Отам жарима тўлаб олиб келган. Ўшанда отам онамга "Ўғлингга нон берма, йўқса китобни ҳам қўшиб олиб кетаркан”, деб тайинлаган. Кейин ўзи белимни ушлаб, текшириб кўриб сигир билан далага жўнатарди. Китоб ўқимасам бўлмасди, оёғимга бойлаб оладиган бўлганман, ҳеч ким билмасди (кулади).

"АМАЛИЁТНИ­ МАРДИКОР БОЗОРИДА ЎТАГАНМИЗ"

— 8-синфни тамомлаб, қўшни қишлоқдаги 33-мактабда 9-10-синфларни ўқиганман. Бундан мақсад институтга кириб, таҳсил олиш эди. 10-синфни тамомлашим арафасида отам қайси касб эгаси бўлмоқчилигимни сўраганида "Санъаткор бў­ла­ман”, десам, "бизнинг ав­лод­дан санъаткор чиқмаган. Армонимни амалга ошириб, ўқитувчи бўл”, деган. Шунда "Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаб ҳам педагог бўлса бўлар экан”, деганимдан сўнг оқ фотиҳа берган. Бир ўзим Тошкентга келиб, уч бос­қич­ли имтиҳондан му­ваф­фа­қиятли ўтиб, драма ва кино актёрлиги факультетига ўқишга қабул қилинганман. Ёдгора Зиёмуҳамедова, Рус­там Ҳамроқулов, Ҳабибулла Абдуллаев, Шамсиқамар Давутова, Исмоил Абдуллаев курсдошларим. Жуда кучли курс эдик. Педагог Нина Тимофеева қўлида таҳсил олганмиз. Рус­там табиа­тан жуда қизиқчи эди-да. Бир куни "Абдусамад, текин овқат ейсанми?” деди-да, кўчада турган автобус ичига олиб кирди. Рустам дарчага қўлини узатганди, қон олишди, мени ҳам мажбурлаб қон топширтирди. Қўлимизга қоғозча берди-да, "ошхонага кирсанг­лар овқат беради”, деди. Қанча қон олди билмаймиз, бошимиз айланиб ошхонагача амаллаб етиб олдик. Не кўз билан кўрай, Рустам иккита стаканда чой ва иккита кичкинагина булочка кўтариб келди. Нигоҳимдаги маънони англади, чоғи "нима қилай, шунигина беришди”, дейди-да (кулади). Талабалик вақти пулимиз йўғида шунақа воқеалар ҳам бўлиб турарди. Яна бир гал Рустам "ҳар ҳафта уйингдагилардан пул олавермасдан бизга қўшилиб меҳнат қилсанг-чи”, деб қолди, рози бўлдим. Дам олиш куни Рустам Ҳамроқулов, Исмоил Абдуллаев ва мен эрта тонгдан Чорсудаги мардикор бозорига бордик. Тўрт соат турдик ҳам ҳеч ким бизга "харидор” бўлмайди-да. Рустамга "қорин очди, кетайлик”, десам, "пул топиш осонмас, шошма!”, деди. Беш дақиқадан сўнг бир чол келиб, иккиласига юзланиб, "Карам чопишни биласанларми, икковингга беш сўмдан бераман” деди, Рустам рози бўлди. "Мен-чи?” десам, "Отахон жуссамга қараб, "сенга уч сўм бераман”, деди. Йўлга тушиш олди қорним очлигини айтсам, отахон иккита дўстимга бутун, менга яримта лағмон олса бўладими (кулади). Қисқаси иш бошладик, тушликдан дарак йўқ. Рустамга "яримта лағмон еганман, қорним очди", десам у "Актёрликка ўқияпмиз-ку, сен ҳозир ҳушингдан кетасан, чолни ишонтирамиз”, деди. Шундай қилдик, салқинда ўтирган чол югуриб келди-да "Ўзи шу болани олмай, дегандим. Тур ўрнингдан, карамни эзиб қўйдинг-ку”, деб дўқ урди. Хуллас, овқат икки соатдан кейингина келди. Тўрт йиллик талабалик давримиз шу тариқа қизиқ воқеалар билан ўтган.

"КЎЗДА ЁШ БИЛАН ТЕАТРНИ ТАРК ЭТГАНМАН"

— Ўнга яқин курсдошларим билан йўлланма асосида Республика ёш томошабинлар театрига ишга юборишган. Катта-катта ролларни ўйнайман, деб бир олам орзулар билан боргандим. Бироқ уч йил оммавий саҳналарда ишлашга тўғри келди. Илк ролим "Қизил қалпоқча”даги типратикан. Бир оғиз сўзи бор, холос, уч ой репетиция қилганмиз. Аслида шу роль ҳам талаш эди (кулади). Галдаги спектаклда қора қуён ролига ҳам уч ой тайёрландим. Спектакл­ни топширадиган кунимиз "бу роль шарт эмас экан”, деб олиб ташлашса бўладими? Моддий томонлама қийналиб қолганимдан сотувчилик қилмоқчи эдим. Шунда бир киши "сенинг жойинг театрда, шу ерда ўсасан!” деб маслаҳат берган, қулоқ тутганман. Ёш томошабин саҳнадаги воқеани реал қабул қилади, театримизнинг бошқа театрлардан фарқи ҳам шунда. Шунинг учун ҳам бу театрга меҳрим бўлакча. Тўғри, орада Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга бормоқчи бўлганман. Бироқ имкониятларимни тўғри баҳолаб, фикримдан қайтганман. 1977 йил "Шум бола”да бош ролни ўйнаганман. 1980 йил "Қовоқвой ва Чаноқвой” спектаклидаги ролим мени элга танитди. Юзлаб ролларим орасидан айнан бунинг тилга тушишига сабаб, болалар Қовоқвой тимсолида ўзини кўрган. Кўпчилик исмимни билмай, 18 йил саҳнадан тушмаган шу ролимнинг номи билан Қовоқвой, деб чақиради, хурсанд бўламан. Баъзилар мазах қилади, хафа бўламан-у, лекин таниганига ҳам шукр, деб кетавераман. "Зафар, Зуфар ва сеҳргар” спектаклида онаси вафот этган, отаси қайта уйланган ака-уканинг бирининг ролини ўйнаганман. Бола тушида марҳум онасини кўрадиган саҳна бор. "Ойижон!”, деб йиғлашим керак. Режиссёр Эргаш Масафаев "ўхшамаяпти, ёлғондан чақиряпсан-ку. Онанг борми?” деб сўради. "Онам вафот этган”, десам, "тасаввур қил, қаршингда турган актриса онанг, қани чақириб кўр-чи”, деган. Режиссёр усталик билан шу тариқа мени ҳолатга киргизиб олган. Ҳамкасбларим "Абдусамад ҳозир йиғлаб, роль ижро этади”, деб йиғилиб олишарди. Шукр, барча катта ролларни ўйнаш насиб этган бахтли актёрман. Шу даргоҳда ўттиз йилдан ошиқ ишладим, ҳатто нафақага чиққанимдан кейин ҳам ишни давом эттирдим. У вақтлар забардаст санъаткорлар ишларди, муҳит ўзгача эди, боримизни бериб ишлардик.

Икки ҳамкасбим ва мени ўн кунга вилоятга концертга таклиф қилишганди, бу биз учун қўшимча даромад ҳам эди. Театр директоридан рухсат сўрасак, "аризангизни ёзинг!” деб туриб олди. Кўзимизда жиққа ёш билан ариза ёзиб, театрдан чиқиб кетганмиз. Шунча йиллик меҳнатим, қадримга йиғлаганман. Ижодий муҳит ҳам салбий томонга ўзгарганди, иштиёқ сўнган. Бу орада Республика эстрада цирк коллежида 12 йил ярим ставкада педагог бўлиб ишладим. Тўлиқ ставкага ишга киришимни сўрашганди, театрни танлаб рад этгандим. Орадан вақт ўтиб, раҳбарлар яна ўзгарди, театр муҳити яхшиланди. Иштирокимдаги бир спектакль қайта қўйилганда, чақиришди, рад этмай ўйнаб бердим. Болаларнинг кўзидаги мамнуниятни кўришни завқи бўлакча-да! Камтарона меҳнатимни 2001 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирлашди.

Кинода саноқли роллар ўйнаганман. Боиси, юрагим "жиз” этмаса, пул учун санъатимни сотмайман. Телевизион лойиҳаларда иштирок этиб турибман. Яқинда 20 қисмли "Жиблажибон” телесериалида ўйнадим, томошабин яхши қабул қилди. Очиғи, санъатсиз яшолмайман.

"ТЎЙИМИЗ ФОТО, ВИДЕОДА­ САҚЛАНИБ ҚОЛМАГАНИ ЁМОН-ДА"

— Оила қуришим ота-онамнинг танловига кўра бўлган. Учрашувга чиқсам, қаршимда тоғамнинг қизи турибди. Пойтахтда ўқиб, ишлаганим учун Муборакни болалигида кўргандим-да. Бир кўришда уйланишга рози бўлганман. 1977 йил тўйимиз бўлган, театримизнинг ҳамма аъзоси тўйга борган.

"Санъаткорлар келар экан”, деб бутун қишлоқ уйимизга кўчиб келган. Отам эса "шунча одамни қандай боқаман”, деб ташвишга тушганди (кулади). Тасаввур қилинг, катта кенглик, ёз фасли, келин-куёвнинг атрофини икки мингдан ошиқ одам ўраб олган. Шу тариқа, тўй тонгга қадар давом этган. Минг афсус, у вақтларда видео, фото бўлмаган. Ўша унутилмас воқеалар хотира "китоби”миздагина сақланиб қолган. Рафиқам Муборак Жўрабоева Республика ёш томошабинлар театрида либослар цехида ишлади, 2012 йил "Шуҳрат” медали соҳиби бўлди. Эр-хотин бир ерда ишлагани яхши-да, сўраган нарсамни муҳайё қилиб берарди, қорнимни доим тўқ тутарди (кулади). Ёмон томони иш тугаши билан "уйга кетдик”, деб олиб кетарди. Бир гал рафиқамни автобусга чиқариб, ўзимни худди сиғмаган кишидек тутганман. Ҳалигача гапиради, "ўшанда атай эшикни ёптириб, сиғмай қолдим”, дегансиз”, деб (кулади). Бахтли турмушимиздан уч нафар фарзандимиз бор: Абдужамолиддин, Абдужалолиддин, Назокатхон. Қолаверса, саккиз набиранинг бува-бувисимиз, бахтимизга кўз тегмасин!

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 50 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика