www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5146]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [645]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4086]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7620]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [892]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3409]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1694]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [303]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1924]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3182]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 23
Гостей: 23
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Mauricedemy, Justinlirm, JavierteRo, RaymondJok, Adrianmib, Justindaw, ClaudePaLe, elenaBug, silverlMl, Denisben, Victorpusly, Andreypr, et_bogidanov1965, Sn_rydanov1985, Atafsefrumn, JazesKaL, gotselyuk1987waps, gotselyuk1987Bat, yokuratsuruwaps, yokuratsuruBat, AlexVardxNat, JeffreyNep, ekfek, Den_Ko, Andrellof, Den_KZ, galinaysgowaps, Andrelnub, Den_Ao

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июнь » 30 » Айб сендами, айб мендами, энди ёр?

16:22
Айб сендами, айб мендами, энди ёр?
Айбдорлик ҳиссига таслим бўлган киши қафасдаги қушдек яшаши, ундан йироқ одам эса масъулиятсизга айланиб қолиши ҳеч гапмас. Ушбу тестимиз нафақат сизнинг бу ҳисни қанчалик туюшингизни ойдинлаштиради, балки уни тўғри томонга йўналтиришингизда ҳам йўл кўрсатади.
Эслатма
А — 0 балл.
Б — 5 балл.
В — 10 балл.
1. Жамоадошларингиз муҳим ишга бошлари билан шўнғиб кетишган. Сизнинг томошабин бўлиб туришингизнинг, албатта, ўзига яраша сабаби бор. Бу вазиятда кўпроқ нимадан ташвишланасиз?
А. «Ҳамкасбларимнинг менга муносабатидан. Уларнинг «Сенсиз ҳам ишимиз битади», дея ўйлашларидан аччиқланаман».
Б. «Албатта, натижани ўйлайман. Менинг бепарволигим сабаб уларнинг шунча меҳнати зое кетишидан чўчийман».
В. «Зарардан. Натижа қувонарли бўлмаса, жамоадошларим менинг олдимда изза бўлиб қолишади-да».
2. Сизни жуда зерикарли учрашувга таклиф қилишса...
А. «Дарҳол йўқ дея жавоб бераман. Истамаган жойимга боришга мажбурмасман, демак, бу мен учун муаммо эмас. Яхшиси, бу ҳақда мени таклиф қилган одам ўйласин».

Б. «Рад қилишим жуда мушкул, шунинг учун кўпинча ҳа деб, хоҳламасам ҳам боравераман».

В. «Ўзимни ноқулай ҳис қиламан, аммо бормаслик учун бирор чора излай бошлайман».

3. Ресторанда стол буюртма қилгандингиз, кутилмаганда эса бошқа муҳим ишингиз чиқиб қолди. Устига-устак, қўнғироқ қилиб, уларни бундан огоҳлантириб қўймадингиз...

А. «Ресторанга мендан бошқа юзлаб одамлар боришади, маъмурият жойимни бўш қолдириб қўймаса керак».

Б. «Бу ғирт масъулиятсизлик! Ахир мени деб пулга куйиб қолишди!»

В. «Яхши иш бўлмади-да. Майли, бирор кун бориб, кечки овқатни шу ресторанда қиларман».
4. Кичкинтойнинг тишида кариес бор. Сизнингча, бунга ким айбдор?
А. «Киммас, нималар сабабчи денг. Ширинликликлар ва ширин газланган ичимликлар кариес чақиради».
Б. «Ота-оналар, чунки улар боласининг саломатлиги ва тарбиясига жавобгар».
В. «Стоматологлар-да! Кичкитойлар ота-онасининг гапига қулоқ солавермайди-ку, шифокорлардан эса қўрқишади».

5. Фарзандингизга берган ваъдангизни унутиб қўйдингиз. У сизнинг совғангизни кутаяпти ва йиғлаяпти...

А. Ўзингизни жуда нотавон ҳис қиласиз: «Қанийди ер ёрилса-ю ерга кириб кетсам. У мени кечирармикан?»

Б. Хафа бўласиз ва болангизнинг ҳисларини тушунасиз: «Уни қандай юпатаман энди?»

В. Унга қўшилиб йиғлай бошлайсиз: «Айбимни қандай ювсам экан?»

6. Тасаввур қилинг, яқин дугонанингиз тушкунликка тушиб қолган. У қўнғироқ қилишингизни сўраб, хабар жўнатди, бироқ ташвишларингиз билан бўлиб, бу тамоман ёдингиздан кўтарилди. Эслаганингизда...

А. Ўзингизни оқлашга тушасиз: «Яхши иш бўлмади, аммо унинг муаммосига мен сабабчимасман-ку, ҳаммасига ўзи айбдор».

Б. Уяласиз ва ўзингизни айбдор ҳис қиласиз: «Бу ҳаракатим учун жавоб беришим керак».

В. Ачинасиз ва ўзингизни бироз айбдор санайсиз: «Бояқиш дугонам, ҳозир унга жуда қийин, мен ё қўнғироқ қилиб кўнглини кўтаришим, ёки ёнига боришим керак».

7. Зиёфатдасиз, кайфиятингиз жуда аъло. Шунда сиз танимайдиган меҳмонлардан бирининг ғамгин ҳолда бурчакда ўтириб олганига кўзингиз тушди...

А. Эътибор қаратмайсиз, дўстларингиз билан маза қилиб ўйнаб-кулиш учун келгансиз ахир кечага.

Б. Уйга қайтгач ҳам шу одам ҳақида ўйлайсиз, унга ёрдам қўлини чўза олмаганингиздан хафа бўласиз.

В. У билан гаплашиб, дардини билгингиз келади, ахир ўзини ёлғиз сезмаслиги керак-ку!

8. Инсон ўзини доим бахтсиз ҳис қилиши...

А. Ҳақиқий муаммо. Баъзида одамга бутун дунё сенинг бахтингга қаршидек туюлади.

Б. Бу айбдорлик ҳисси билан боғлиқ. Шу сабаб ҳам киши ўзини бахтли кўрсатишга ийманади.

В. Нима қилиш керак? Агар инсон ўзини бахтсиз санаса, қанақа қилиб атрофидагилар уни бахтли қилиши мумкин?

Натижалар
0-20 баллгача: «Мен айбдорман?! Ҳеч қачон!»

Нима учун ўзингизни айбдор ҳис қилишингиз керак? Сиз доим бу ҳисни инкор қиласиз. Ахир айбдорлик ҳисси хушкайфиятингизни бир пул қилиб, тағин эркинлигингизни бўғади. Сизни бурчакка турғизишмоқчи бўлишса-ку, бутун дунёдан хафа бўлиб кетасиз. Тўғри, гоҳида «Шу вазиятни мен юзага келтирдимми?» дея ўзингизни койиб турасиз, аммо иложи борича эътибор қаратмасликка ҳаракат қиласиз. «Нима бўлса, бўлди!» дея йўлингизда давом этасиз. Бу самимийлигингизни, эркинлигингизни таъминлайди. Бироқ масаланинг салбий жиҳатлари ҳам бор. Ўртангизда гап қочган одамга нисбатан гина сақлайсиз.

Нима қилиш керак? Ўзингиздан фаришта ясашни бас қилсангиз, қалбингиз тозарарди, гина-кудуратлардан халос бўласиз, ҳеч кимга ёмонлик соғинмайсиз. Бошқаларни тушуниш орқали ўзингизни англай бошлайсиз. Камчиликларни тан олишни ўрганинг, атрофингиздагиларнинг тирноғи остидан кир қидирманг. Шундагина масъулиятни ҳис қиласиз. Ахир айбни бошқанинг бўйнига илиб ўтирганингиз билан муаммонгиз ҳал бўлмайди.

25-45 баллгача: «Ҳамма гап ўзимда!»

Айбдорлик ҳисси сизни буткул забт этган. Ҳатто ҳали содир бўлмаган воқеа-ҳодисалар учун ҳам ўзингизни сабабчи санайсиз ва бошқалар учун нимадир қилишга мажбур киши ҳисоблайсиз. Атрофингиздагилар бу феълингиздан осонгина фойдаланишади. Нуқул хатонгизни (гарчи хато қилмаган бўлсангиз-да) тўғирлаш, кечирим сўраш, вазиятни ўзгартириш ҳақида ўйлайверасиз. Сабаби ўзингизни азоблашга мойилсиз. Кўнгилсиз ҳодиса бўлса, «Нима учун бундай қилдим?» «Бунақа қилмаслигим керак эди» каби сўровларингизнинг охири кўринмайди. Натижада эса ўзингизга нисбатан баҳонгиз пасайиб кетаверади. Бироқ бу характерингизнинг битта ижобий томони бор, одамларга ёрдам қўлини чўзишни, яхшилик қилишни истайсиз. Фақат баъзида буни ҳам меъёридан ошириб юборасиз. Гўёки сизсиз ҳеч нарса қила олишмайди.

Нима қилиш керак? Ҳушёр бўлинг. Айбдорлик ҳисси сизни ўзингизни жазолашга мажбур қилмасин. Воқеаларни хотиржам таҳлил қилинг. «Менинг айбим нима?» дея ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам сўроқлайверинг. Кейинги гал хатога йўл қўймаслик учун хулоса чиқаринг, кучингизни вазиятдан чиқиш йўлларини излашга сарфланг.

50-80 баллгача: «Илтифотингизни дариғ тутманг»

Айбдорлик ҳиссини ҳис қилмасдан яшаб бўлмаслигини табиий қабул қиласиз. Ҳаракатларингиз, сўзларингиз учун жавоб беришга доим тайёрсиз. Ўзга киши сиз деб дард чекса, виждонингиз қийналади, кечирим сўрашни пайсалга солмайсиз. Бу ҳақиқатда хатонгизни англаб, ўша инсонга бўлган муносабатингизни ўзгартиришингизга ёрдам беради.

Эътиборга молик томонингиз, хатонгизни тан олганингиз туфайли сизни бўйсундиришларига йўл қўймайсиз. Бу — маъсулият, айбдорликмас, деган шиор остида иш тутасиз. Елкадаги масъулиятни сезиш эса келажакдаги кўнгилсизликларнинг олдини олади.

Нима қилиш керак? Бу сифатга эга киши атрофдагилар билан ҳам яхши муомала қилади, дўстона муносабат ўрнатади. Фақат гоҳида ўзини, истакларини унутиб қўяди. Шунинг учун жуда таъсирчан бўлманг. Бошқалар учун жавобгармассиз. Шунчаки ён-атрофга, яқинларга эътиборли бўлсангиз бас. Меҳрибонлигингиз жавобгарликка айланиб кетишига йўқ қўйманг. Чегараларни сақлаб туринг.

Шоира ВАФОЕВА тайёрлади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 77 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика