www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6560]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [813]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [447]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2700]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4386]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8231]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [978]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [190]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [261]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1853]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2134]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3881]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
Статистика






Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Mihaelgiz, SteeveQuobe, VulkanClub-sox, Kinofelah, og0109, Nikolansoums, safirDerb, Waesfnx, Maratmic, Qpcfhgl, volk7737, Sxbmbyc, Karlinolah, Kcsehvo, Bogidansoums, edgelp, Yuygdpg, Nikyalidax, Shiloridax, Padyshalah, Wasinimlah, Bovikarsoums, Wogugep, Witazinsoums, Hzjidhh

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Август » 1 » Ҳайдовчининг хатоси

15:51
Ҳайдовчининг хатоси
Ҳеч нарса беиз кетмайди. Ҳар ким ўз қилмиши учун жавоб бериши ҳақ гаплиги ҳаётимда ўз аксини топди.
Яқинда ўғлимни уйлантирдим, ўша кундан буён виждон азоби мени қийнаб келмоқда. Дардимни кимга айтишни билмай, карахтман. Келинимни ҳар кўрганимда юзига қарай олмайман.

Ўттиз йилдан буён ҳайдовчилик қиламан. Туман марказидан қишлоғимизга енгил машинамда одам ташийман. Бизнинг қишлоққа келишда икки чақирим йўл тутзор, бийдай дала. Ўзим ҳам ўша жойдан ўтаётганда юрагим увишади. Хуллас, иш кунларимнинг бирида, шомга яқин тўртта йўловчини олиб, йўлга тушдим. Уларни манзилига ташлаб, бир ўзим қўшиқ хиргойи қилиб кетаётганимда, бирдан йўл ўртасига оппоқ кийимдаги қиз чиқиб, тинмай қўл кўтара бошлади. Юрагим қинидан чиққудай бўлиб, тормозни босдим. Қиз жон ҳолатда машина эшигига ёпишди ва:

— Амаки, илтимос, мени олиб кетинг! Безорилар ортимдан қувиб келяпти, — деб ялина бошлади.

Қарасам, ҳамма ёқ қоронғи, ойнинг хира шуъласи салгина ёритиб турарди. Дала ўртасида юрган бу қизни мен инсон эмас, ажина деб ўйладим ва дарров эшикни ёпиб олдим. Танам муздек бўлиб, дағ-дағ титраётган эдим. Қиз эса тинмай ойнани урарди.

Менинг ўрнимда ҳар қандай одам ҳам шундай қилармиди, билмадим.  "Тунда изғиб юрадиган жинлар ўйин қилаяпти” деган ўй миямда айланаверди. Машинамни ўт олдириб, қочиб қолдим. Анча юргач, қиз бошқа бир машинага ўтирганини кўриб, ҳайдовчига раҳмим келди. Билмадим, қизни ростдан безорилар таъқиб қилганми ёки ёлғонми, лекин уйга келиб аҳволим оғирлашди. Иссиғим чиқиб, бошимни кўтара олмай қолдим. Илтижо билан ёрдам сўраётган қиз овози қулоғим остида жаранглаб, ўзи кўз ўнгимдан кетмасди.

Орадан  бир ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, ҳар сафар ўша жойга келганимда ичимдан бир нима муздек қиличини сидириб ўтгандай бўлаверарди. Уйдагиларга бу ҳақда оғиз очмадим.

Катта ўғлим олийгоҳни битириб келди. Уни уйлантириш тадоригини кўра бошладик. Хотиним қўшни қишлоқдан бир қизни топди. Ўғлим қиз билан учрашгач, ёшлар бир-бирига маъқул келиб тўйни белгиладик. Тўй биз орзу қилгандан зиёда бўлди. Табиатан уятчан, бировни юзига тик қараб гапира олмайдиган, бир оз кўнгли бўшроқ инсонман. Тўйда ҳам даврага чиқиб, узоқда ўтирган ўғлим билан келинимни аранг табриклаб қўйдим. Ҳаммаси икки кун ўтгандан сўнг бошланди.

Хотиним "Келинингизга кўрмана беринг, тўйда ҳам тортиниб ўтирдингиз, энди бемалолсиз”,  деб "ширин” гаплари билан сийлаб, келинимнинг олдига киришга ундади. Мен "келинга” деб олиб қўйган совғамни олиб, эшик олдига бориб томоқ қирдим. Ўғлим чиқди. Ичкарига кирдик. Келиним бошига рўмолини ёпиб менга таъзим қилди. Мен келинимга совғани бериб, пешанасидан ўпай деб юзини очган заҳотим, худди чаён чаққандай сесканиб кетдим. Оёқ-қўлим қалтираб ташқарига чиқдим. Бу — ўша, мен қоронғида безорилардан қутқармаган қиз. Ажина деб ўйлаганим аслида инсон экан…

Келиним мени танимади. У ўша пайтда қўрқувдан юзимни эслаб қолмаган, шекилли. Ана энди кўринг менинг аҳволимни! Келиним "Дадажон, дадажон” деб хизматимни қилади-ю, менинг ичим йиғлайди, базўр жилмайиб қўяман. Ҳақиқатни эса айта олмайман. Мендан кўнгли қолишини истамайман. Қўрқоқлигим мени хатога ундаб, оғир шароитда қолган бир ожизани ёлғиз ташлаб кетдим. Оёқ-қўли чаққонгина, одобли бу қиз қандай қилиб ўша кунги ҳолатга тушиб қолганини билолмай гарангман. Мендаги ўзгаришларга хотиним ҳам ҳайрон.Ўзимдан ўтгани ўзимга аён…

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 31 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: хикоя, HAYOTIY HIKOYALAR, bo'lgan voqealar, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, xadislar, Hikoyalar, хадислар, Hikoya, булган вокеалар, хикоялар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика