www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5146]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [645]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4086]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7620]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [892]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3409]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1694]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [303]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1924]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3182]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Mohaldkita, nixsolutvme, FernizMep, Fernizfut, Victorpusly, Andreypr, SammyDyews, Den_Bo

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 11 » ҚАЙНОНА-КЕЛИН МУАММОСИ. ЭРКАК АРАЛАШИШИ КЕРАКМИ?

10:55
ҚАЙНОНА-КЕЛИН МУАММОСИ. ЭРКАК АРАЛАШИШИ КЕРАКМИ?
— Турмушга чиққанимга етти йил бўлаяпти. Эрим ёмон инсон эмас. Икки фарзандимиз бор. Фақат қайнонам билан келиша олмаймиз. Ўртамизда муаммо чиқса, эрим доим онасининг олдида мени уришиб, ер билан битта қилади. Майли, бунисига ҳам чидайман. Лекин ўзаро гаплашганимизда бир оғиз узр сўраб, кўнглимни кўтарадиган гап айтса, мен ҳам қайнонам билан тил топишиш учун ҳаракат қилмасмидим, деб ўйлаб қоламан.

Зубайда, 31 ёш

Ушбу мурожаатга асосан руҳшунос Барно ИЛҲОМОВА билан қайнона-келин муаммоларида эркакнинг роли ҳақида фикр юритишни лозим топдик. Хўш, икки ўт орасида қолган киши қандай йўл тутиши керак? Саволга биргаликда жавоб излаймиз.

Тоифалар

Келинг, шартли равишда эркакларни қайнона-келин ўртасида муаммо туғилганда, қандай йўл тутишига қараб, 4 тоифага ажратамиз:

1. Онаси томон бўладиганлар.

2. Рафиқа томонга оғиб кетадиганлар.

3. Умуман аралашмайдиганлар.

4. Аралашадиган эркаклар.

Энди тоифаларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз.

«Она топилмайди, хотин топилади...»

Она — ягона, муқаддас зот. Жаннат оналар оёғи остида. Волидасининг дуосини олган инсон кам бўлмайди. Бироқ «Она топилмайди, хотин топилади», дея фикрлаш бу волидаи муҳтарамаларимизни улуғовчи баёт эмас. Она ва рафиқани солиштиришнинг ўзи аслида ноўрин. Хотинингиз ҳам онангиз каби аёл, фарзандларингизни дунёга келтирган (келтирувчи) зот. Унинг ҳам қадри бор, унга ҳам ҳаёт бир марта ато этилади.

Сабаб: она ва ўғил ўртасидаги психологик киндик узилмаган. Она ўғлини шахс сифатида тан олмайди, доим фарзанди хато қилиб қўйишидан қўрқади, назоратда ушлаб туришни истайди. Ўғлининг оиласини кучли назорат остига олади, барча қарорларни ўзи қабул қилади. Кимга уйланади, қачон тўй бўлади, келин қанақа кийинади, эрталаб нечида уйғониб, кечқурун нечида ухлайди, уйига қанча муддатда боради, ишлайдими-йўқми — бари-барини қайнона ҳал қилади. Бу она учун меъёр саналади, уйланган йигит ҳам «Нега онам ҳамма нарсага аралашаяпти?» дея ҳайратланмайди. Фақат келин ҳайрон бўлади. Шу туфайли муаммо келиб чиқади.

Оқибат: онасининг этагидан айрилмаган эркакнинг мустақил шахс сифатида шаклланиши даргумон. Куйинчак она бир умр ўғлининг катта-кичик муаммоларини ҳал қилиб яшайди, эр хотинининг надоматларини эшитишга мажбур бўлади, аёл эса чидайдими-йўқми — ўзи танлайди. Баъзи аёллар эридан нажот кутиш бефойдалигини англагач, ё ҳийла билан, ё жанжал билан қайнона зулмидан озод бўлишга уринишади. Бора-бора улар нафақат қайнонаси билан, эрлари билан ҳам ҳисоблашмай қўйишади.

Чора: қайноналар, ўғлингиз уйландими, унинг кап-катта инсон эканлигини тан олинг. Агар ҳали улғаймаган, деб ҳисобласангиз, бир бошоғриғингизни икки қилишга шошмай туринг. Фарзандингиз сизнингча жуда бўш табиатли бўлса, секин-секин масъулиятни бўйнига илинг. Рўзғорни, аёли билан ҳамфикр қарор чиқаришни, оиласидаги муаммоларни бартараф этишини ўғлингизнинг ўзига қўйиб беринг.

Эркаклар, аввалбошдан хатога йўл қўйманг. Дейлик, турмушнинг илк кунларида аёлингиз бирор жойга бормоқчи. Сиздан рухсат сўраяптими, муносиб жавоб беринг. Яъни «Онамдан сўра», дея гапни қисқа қилиб, тинчингизни ўйламанг. Онангиз келинидан шикоят қилаяптими, «Сиз хавотирланманг, ўзим ҳал этаман», дея ваизятни ўз қўлингизга олинг.

Аёлнинг қиладиган биринчи иши қайнонасининг ҳурматини жойига қўйиш. Ўчакишманг, қайнонага қасдма-қасд иш қилманг. Эрингиз мустақил шахсга айлангунча уни ҳадеб айбламасдан, онаси томонлигини юзига солмасдан, аёллик вазифаларингизни адо этиб, меҳрингиз, ҳурматингизни намоён қилиб, сабр қилишингизга тўғри келади.

«Хотиним бечора...»

Ҳар бир эркак жуфти ҳалоли учун жавобгар. Унинг кимдан, қандай ҳужумдан бўлса-да, ҳимоялашга мажбур. Бироқ бу ҳимоялаш кимнингдир, айниқса, онанинг кўнглини оғритиш эвазига бўлмаслиги керак.

Сабаб: эркакнинг икки томондан бирига оғиб кетишига оилада кимнинг роли қанақа эканлигини, ўзининг ва ҳаётидаги икки муҳим аёлнинг маънавий, диний ва юридик ҳақ-ҳуқуқларини, бурч-вазифаларини билмаслиги ҳам сабаб бўлади. Бизда қизларни келинликка обдон тайёрлашади. Ўқув марказлари, тўгараклар турли танловлар — бари уларни келажакда ораста, саришта келин бўлиши учун хизмат қилади. Йигитлар эса асосан оила тушунчасини тушунмасдан уйланишади. Афсуски, шундай келинлар ҳам борки, улар этни тирноқдан ажратиб, қайнонаси билан ғиди-бидиларга барҳам беришни ўйлашади.

Оқибат: онанинг дуоси, розилиги инсон камоли асосидир. Бугун оилангизни ҳимоялайман дея, нотўғри усулдан фойдалансангиз, эртага пушаймон юрагингизни ўрташи аниқ. Аёллар ҳам бир ҳақиқатни унутмасликлари керак, ўғил, барибир, онасига талпинади. Сиз жанжалтўполон билан эрингизни уйдан олиб чиқиб кетсангиз ҳам, барибир у онасидан кечмайди. Қолаверса, фарзандларингизга салбий ўрнак кўрсатасиз.

Чора: аёллар ўғилни онага қарши қўйишдан сақланишлари даркор. Рўзғорда бўладиган майда гапларни ҳам ошириб-тошириб, эрингиз олдига дастурхон қилиб ёйманг. Турмуш ўртоғингиз билан ҳамфикр бўлишга ҳаракат қилинг. Бирор масала сизни ўйлантираяптими, эрингизга маслаҳат солинг. Ҳарҳолда сиздан кўра у волидасининг феъл-атворини билади, қайси вазиятга қандай ёндашишни ўргатади.

Эркак киши эса хотини онасидан шикоят қилишни бошлаган илк кезлардаёқ волидасини ҳурмат қилиши кераклигини, ҳеч қачон онасини унга ёмонламаслиги шартлигини босиқлик билан тушунтиришлари даркор.

«Мени тинч қўйинглар...»

Икки киши ўртасида тортишув юз берса, айниқса, иккала томон ҳам сизнинг яқинингиз бўлса, муамони тафтиш қилиш, ҳал этиш мушкул савдо. Иккала томон ҳам ўз ҳақиқатини айтади, ўзини оқлайди. Ўртадаги киши уқувли ҳакам бўлиши, оқиллик, доналик, вазминлик билан муаммога ёндашиши керак. Ўзини қийнашни истамаган киши эса қўл силтайди-қўяди.

Сабаб: онаси ва аёли ўртасида муаммо чиққанида, қулоғининг тинчини ўйлайдиган эркаклар масъулиятсизлардир. Улар оила масъулиятини елкаларига олишмаган. Олишни исташмайди ҳам. Керак бўлса, баҳсли вазиятдан қочиш учун йўл излаб қолишади.

Оқибат: минг ҳаракат қилманг, қочиб қутула олмайсиз. Бир-бири билан чиқиша олмаётган икки аёлнинг бири онангиз, бири рафиқангиз ахир. Улар сизга бегона бўлса экан, ўз ҳолларига ташлаб қўйсангиз. Бугун арзимас нарса устида тортишиб, эртага катта жанжал ясашлари, бора-бора оилангиз паркондаликка юз тутиши ҳеч гапмас. Қолаверса, қайсиси билан гаплашманг, албатта, бир-биридан нолишади. Бу асабларингизга таъсир қилмай қолмайди.

Чора: ўртага тушиш осон иш эмас. Айниқса, таъсирчан аёллар ўртасига. Лекин аралашувингиз барибир талаб этилади. Фақат вазиятга тўғри муносабат қила билишингиз керак.

Ўртага тушдинг, ўтга тушдингми?

Йўқ, агар сиз уддабуррон бўлсангиз, икки ўт орасида қолмайсиз. Юқоридаги мурожаат эгаси каби нафақат айрим аёллар, эркаклар ҳам хато фикрлашади. Яъни қайнонанинг кўзича келинни уришиб, аччиқ-аччиқ гаплар билан танбеҳ бериб, кейин ҳоли қолишганида узри ҳол қилишади. Бу усул нега ўзини оқламайди? Биринчидан, сизнинг аёлингизга бўлган муносабатингизни кўрган онангиз янада оловланади. Келиним ўзи ҳурматга арзимайди, дея ўйлайди. Рафиқангиз эса инсон. Унинг ҳам кўнгли бор. Қайнонанинг олдида уни келин сифатида ерга урганингизда кўнгли дарз кетади. Синган кўнгилни эса чегаллаш қийин. Хатосини кўриб турибсизми, онангизга ўзим гаплашиб, тушунтираман, денг-да, яхши гап билан қаерда хатога йўл қўганини айтинг.

Онаси ва аёли келиша олмаётган эркакларнинг ягона чораси — иккала томон билан алоҳида-алоҳида гаплашиш. Биринчи навбатда, баҳсли вазиятда уларни тинчлантиринг. Сўнгра аввал онангиз билан диллашинг. Уларни қанчалик ҳурмат қилишингизни айтинг. «Келинингиз ёш, секин-секин оиламиз тутумларига ўргатиб оламиз. Ширин невараларингизнинг онаси у, шу сабаб ҳам келинг, шу гал кечира қолинг», дея волидангиз кўнглини юмшатинг. Асло, иккинчи томонни айблаб, қоп-қора қилманг.

Аёлингизга ҳам худди шу тариқа муомала қилинг. Яхши кўришингизни, онангизни ҳурматига жойига қўйса, меҳрингиз минг чандон ошишини айтинг.

Аёллар ширин сўзнинг гадоси бўлади. Бундан ташқари, онангизга чиройли рўмолми, бирор атирми, рафиқангизга ширинликми совға қилиб, дилхираликни аритинг.

Энг муҳими, онангизга аёлингиздан, аёлингизга онангиздан нолиманг. Аксинча, уларнинг ҳурматга сазовар жиҳатларини гап орасида эътироф этиб туринг.

МУХЛИСА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 75 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика