www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5561]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [701]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [442]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2526]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4186]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7819]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [933]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3410]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [185]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [225]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [329]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1758]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [318]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2003]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3420]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [14]
Статистика







Онлайн всего: 11
Гостей: 11
Пользователей: 0


Kun faolllari:
MarvinPiene

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Февраль » 12 » Ҳаё – инсонни ёмон йўлдан қайтариб, яхши йўлга йўллайди

15:57
Ҳаё – инсонни ёмон йўлдан қайтариб, яхши йўлга йўллайди
Ҳаё, номус иймондандир.

Ҳаёсиз доимо хору залилдир.

Алишер Навоий

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган киши олдидан ўтаётиб: «Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!”деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Исломда 77 та шўъба бўлиб, унинг биттаси ҳаёдир. Албатта, иймонли киши ҳаёли бўлиши зарурдир. Комил мўмин бўлиши учун ҳам ҳаё керак.

Ҳаёсиз кишига доим бало, офат етиб туради, одамларнинг орасида ҳам мартабаси тушиб кетади, ҳурматини йўқотади.

Оилада ота ўғил болаларни тарбияласа, она қизларга одоб бериб, юриш-туриш, кийиниш маданиятини ҳар доим ўргатиши керак. Ҳозирги кунга келиб айрим ёшлар ғарб маданиятига тақлид қилиб бормоқда. Бу миллатнинг маданияти, миллийлиги йўқолиб боришига сабаб бўлаётган омиллардандир.

Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда аксар ёшларимиз бешарм, беҳаё бўлиб кетмоқда, уларнинг оғзидан чиқаётган сўзларга ўзлари уялмасалар-да, атрофдагилар ноқулай аҳволга тушиб қолмоқда. Ёшларни бундай аҳволга солаётган нарса нима бўлиши мумкин, деймиз. Бунга сабаб оиладаги муҳит. Халқимизда бир гап бор: «Қуш уясида кўрганини қилади». Ҳақиқатдан ҳам, фарзандлар энг кўп маълумотни ота-онасидан йиғади, ота-она беҳаё сўзларни гапиради, уруш-жанжал қилади, бола эса уларнинг амалини қайтаради. Оиладаги муҳит носоғлом бўлса, фарзандга катта таъсир кўрсатади. Ярим кечаси бола кўчадан кириб келади, бунга ота-она бефарқ қарайди. Айниқса, қиз болаларда ҳам шундай ҳолатлар кузатилмоқда. Уларга уй эшигини отанинг ўзи очиб, "Яхши келдингми?!” – деб кутиб олишларини кузатмоқдамиз. Ана шундай ҳол беҳаёликка, шармандаликка олиб боришини наҳотки ўйлашмайди?! Ота "Қаердан келдинг?”, "Ким билан эдинг?”, "Нега кеч келдинг?” каби саволлар бермаса. Устига-устак йигит – қизларнинг кийимлари ҳам қониқарли эмас. Кийимлардаги чет тилида ёзилган беҳаё сўзларга ҳам улар бепарво. Ота-она "Болам фалон жойда ўқийди, мени қизим…”, деб керилишдан олдин фарзандларининг хулқ-атворини ҳеч кузатиб кўрганми?! Киядиган кийимига бефарқ, натижада, фарзандларининг беҳаё бўлиб тарбияланаётганлари, энг аввало, ота-оналарга боғлиқ. Муқаддас динимизда ҳаё ҳам катта неъмат эканлиги таъкидланади. Ота-она олдида фарзанларнинг ибоси, фарзандар олдида ота-онанинг шарм-ҳаёси, ака-сингил, опа-ука, тоға-жиян, қондошлик ҳаёси бўлиши зарур. Бу менинг отам-онам, акам, синглим, хоҳлаганимни қилсам бўлаверади, деган ҳолатларнинг ҳам, афсуски, гувоҳи бўлмоқдамиз. Йўқ, аслида ундай эмас, ҳаё ҳаммани тўсиб турувчи пардадир. Ҳатто шунақа ҳолатлар ҳам кузатилмоқдаки, беҳаё қилиқлар туфайли оилаларнинг тинчлиги бузилмоқда. Уларга танбеҳ бермоқчи бўлсанг, "Безбетни иши беш”, деб кулишади. Буларнинг бари сафсата. Беҳаёликнинг оқибати нохушликдир.

Уламолардан бири Фузайл ибн Иёз бадбахтнинг нишонаси беш нарсада эканлигини таъкидлаганлар:

– Бешарм ва беҳаё бўлмоқ;

– Кўнгли қаттиқ бўлмоқ;

– Дунёга моил бўлмоқ;

– Кўзи ёшсиз бўлмоқ;

– Умидсиз бўлмоқ;

Чиндан ҳам, кишидан ҳаё кетса, кўнгли қаттиқлашади, инсонлар орасига оғринмасдан низо солишга ҳаракат қилади, дунёга муҳаббати борган сари ошади, ҳой-ҳавасга берилади, аммо ҳаё ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди.

Агар одамда заррача ҳаё бўлса, ўзини ҳам, бошқаларни ҳам ноқулай ҳолга солиб қўймасликка уринади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё билан ҳаё қилинглар!”, деб марҳамат қилдилар. Биз:"Эй, Аллоҳнинг элчиси! Аллоҳга шукрки, биз ҳаё қиламиз”, дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё билан ҳаё қилишлик бошни ва унда жойлашган нарсаларни, қоринни ва унда тўлдирилган нарсаларни асрамоғинг, ўлимни (бир ривоятда: қабрларни) ва синовларни эсламоғингдир. Кимки охиратни хоҳласа, дунё зийнатини тарк қилур. Кимки мана шундай қилса, муҳаққақ, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлур”, – дедилар (Термизий, Ҳоким, Аҳмад, Табароний ривоят қилишган).

Ҳаёли кишилар ўзларни чиройли тутадилар, бўлар-бўлмас гапларни гапириб кишиларни ўзига қаратишга ҳаракат қилмайдилар.

Ияс ибн Қурра роҳматуллоҳи алайҳи шундай ривоят қиладилар:

«Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурида эдим. Унинг олдида ҳаё зикр қилинди ва одамлар:

– Ҳаё диндандир, – дедилар.

Шунда Умар:

– Йўқ! Ҳаё диннинг ҳаммасидир! – деди”.

Демак, ҳаё диннинг барчаси экан, киши ҳаёси билан динининг гўзаллигини кўрсатиб туради ҳамда ўзидаги дини, олган тарбиясини ҳаёси орқали янада гўзаллаштиради.

Шундай қилиб, инсоннинг тарбияли, ҳаёли бўлишида ота-онанинг ўрни беқиёсдир. Фарзанд биринчи бўлиб ота-онадан ўрнак олади, уларга қараб иш тутади.

Хулоса қилиб айтганда, ҳаёли киши барчанинг ҳурматига сазовор бўлади. Ҳаё фақат яхшилик ва хайрли ишларга етаклайди. Ҳаёсизлик эса ёмонлик, нафратга олиб боради. Ҳаё инсонларнинг зийнати бўлиб, ҳар доим яхшиликка сабабчи бўлади. Ёшларимизни ҳаёли ва катталарни ҳурмат қиладиган қилиб тарбиялаш – ҳар бир ота-онанинг бурчидир. Айни пайтда, қизларимиз ва келинларимиз момоларимиздан ибрат олсалар ва шу ибратлари натижасида келажак авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбияласалар, элимиз, юртимиз равнақи учун улкан ҳисса қўшган бўлардилар.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 16 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика