www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4982]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [632]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2459]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4050]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7562]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1641]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1857]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3057]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Eelldytinka, Andrewcrof, ChristyanOn, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AristokratPamepreope, AndreyOr, Tamaralode, AlPamepreope, Arrurioulk, AlonzoEn, VladimirEn, janineup18, gwendolynpb60, kathrineiq16, richardnp11, shelbyty11, maryellenhv1, SamuelMody, edgexy, phamymn, ettasu16, valeriegd1, Travisneons, kurasov1965S, Muz_DUOcom, kurasov1965e, EvaDanVasR, fetajucMr, AgustinKag, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 14 » АМИРА АЛИБЕКОВА ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН МУНОСАБАТИ ВА БУХОРОЛИК БОЙНИНГ "АРЗАНДАСИ" ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

10:55
АМИРА АЛИБЕКОВА ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН МУНОСАБАТИ ВА БУХОРОЛИК БОЙНИНГ "АРЗАНДАСИ" ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
«Нажотимсан», «Қани-қани», «Икки соҳиллар», «Умр ўтаверади», «Узоқдаги яқиним» каби тароналари билан ўз мухлисларини топиб улгурган хонанда Амира Алибекова нишондаги саволлардан чўчимади. Шу баҳона у ҳақидаги айрим фактларга ҳам ойдинлик киритдик.

— Бундан беш йил аввал «Сенсиз» номли тарона билан санъат оламига кириб келган Амира Алибековага ижодий танаффус нима учун керак бўлди?

— Чиндан ҳам бу менинг дебют таронам. Айнан шу қўшиқ билан санъат оламига кириб келдим, бироқ продюссерлик маркази билан шартномамиз амалда бўлган вақт танаффус қилганим йўқ. Шартнома муддатининг тўртинчи йилига келиб, озроқ сусткашлик бошланди, яъники танаффус қилдим. Шартнома бекор бўлгач, продюссерлик маркази билан ҳамкорликка нуқта қўйилди.

— Продюссерлик маркази билан ўртангизда низо келиб чиқишида кимнинг қўли бор?

— Ростини айтсам, билмайман. Ҳамкорлик қилиб келган продюссер билан ўртамизда келишмовчилик келиб чиқди, аммо бунда кимнинг қўли бор, буниси менга қоронғу. Балки мен билмайдиган бошқа сабаблар ҳам бордир, яна ким билади, дейсиз. Нима бўлганида ҳам ҳаммаси яхшиликка! Сўзим чин!

— Сиз айтаётган ўша низо шартнома муддатининг тугашида тахаллусингизнинг олиб қўйилиши сабаб келиб чиқди. Нега ҳақиқий исмингиз билан ижод қилишни истамадингиз? Ё ҳамма гап принципдами?

— Йўқ, бу принцип эмас. Ҳақиқий исмим Аделя, биласиз. Шу ном билан ҳам ижодимни давом эттиришим мумкин эди ва ишонинг, бу мен учун ҳеч қандай «минус» бўлмасди. Бироқ продюссерлик маркази билан беш йиллик шартнома тузаётганимизда келишганмиз, айтилган муддат давомида барча шартларни бажарсам, қўшиқларим ва тахаллусим ўзимда қолади, деган мазмунда. Мен ваъдасининг устидан чиқадиган инсонларни ҳурмат қиламан, ўзим ҳам шундайман! Шартнома муддати тугагач, келишувнинг унут бўганига аччиғим келди. Менга берилган ваъдани бажаришларини талаб қилдим, холос. Менимча, бу адолатдан! Тахаллусимни қайтариб олиб, яна ижод қилаяпман. Умуман олганда, бўлиб ўтган воқеаларни эсга олишнинг кераги йўқ, ўтгани ўтиб кетди. Энди фақат олдинга!

— Бу ҳақида гапиришни истамаяпсиз-у, шундай бўлса ҳам бўлиб ўтган воқеаларни пиар деганлар ҳам бўлди, Амира?

— Бу шунчаки миш-миш! Атай уюштириладиган ёхуд жанжал тўпалонли пиарлар, меники эмас! Мен тинчлик тарафдориман(кулади).

— Шоу-бизнесда бирор санъаткор билан боғлиқ низоли воқеалар тез тарқалади. «Оч қорним — тинч қулоғим» деган айрим ҳамкасбларингиз, продюссерлик марказлари секингина ўзини четга олиб қочиши мумкин. Ижодий ҳамкорлик масаласи муаммо бўлмаяптими энди?

— Ҳамкасбларим билан муносабатларимиз яхши. Санъаткорлар орасида ижодини ҳурмат қилганларим кўп. Қолаверса, воқеанинг рўйи-рост тафсилотини билган ва менга ишонган шоу-бизнесдаги дўстларим охиригача қўллаб-қувватлаб туришди. Билсангиз, бу жуда катта ёрдам. Тўғри, айримлари ҳаётимдан чиқиб кетишди, аниқроғи, буни ўзим истадим. Нима бўлганда ҳам яхшиликка бари.

— Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади, бундан кейин шартнома имзолашда эҳтиётроқ бўласиз чоғи?

— Хатоларимиз бизни улғайтиради, ўз устимизда ишлашга, тафаккуримизнинг кенгайишига хизмат қилади. Бир тарафдан хатолардан миннатдор бўлишимиз керак. Негаки, бу жуда катта сабоқ ва тажриба-да! Нима бўлганидан қатъий назар ҳеч бирига ачинмайман!

— Майли, ортда қолганини эсламайлик, хўш, эндиги режалар қандай? Ҳойнахой, янгиликлар кўп бўлса керак?..

— Мухлисларим учун аталган совғалар кўп. Яқинда «Узоқдаги яқиним» номли янги қўшиқ ёздик, тез кунларда премьера қилиниши режалаштирилган. Клип суратга олиш ҳақида ўйлаяпмиз. Хуллас, қизғин ижод буёғига!

— Амира Алибекова бухоролик бойнинг арзандаси деган гаплар ростми?

— Йўғ-а, бу миш-миш, холос.

— Майли, ишондим. Репертуарингиз у қадар катта эмас, бу қўшиқ борасида инжиқлигингиздан даракми?

— Ижодий жараёнда инжиқ эмасман, назаримда. Аммо клип суратга олиш вақти қайсарлигим бор. Бирор нимани ёқтиришим қийин. Қўшиққа келсак, у аввало руҳиятим билан уйғунлашиши лозим. Матни билан танишгач, уни ўзимдан ўтказаман, юрагим «жиз» этса, демак, у меники!

— Шоу-бизнесда ғирромликка дуч келсангиз ҳам, барибир шу йўлдасиз. Нима сизни ушлаб турибди?

— Ишонч! Ўзимга нисбатан ишончимнинг баландлиги боис танлаган йўлимдан воз кечмадим. Фикримча, ҳар бир инсон айни шундай яшаши керак. Бу қийин биламан, лекин таслим бўлиш муаммони ҳал этиш дегани эмас. Орзунгиз борми, унинг сари дадил одимлайверинг, олдинга мақсад қўйдингизми, чалғиманг, етишасиз.

— «ЎзбекКонцерт»нинг сўнгги йиғилишида хонанда аёлларнинг ташқи кўриниши, хусусан, кўз-қошни торттириш, лабни шишириш кабилар танқид қилинди. Сиз бунга нима дейсиз?

— Замонавийлик тарафдори бўлган кўп қиз-аёллар пластик жарроҳлик амалиётларига мурожаат қилишаяпти. Бу нақафат шоу-бизнес вакилалари, балки уй бекалари орасида ҳам кузатилаётган ҳолат. Ташқи кўринишини ўзгартириш ҳар кимнинг ўз танлови, бу борада ҳеч кимга эътирозим йўқ. Шахсан ўзим эса сунъий гўзалликка қаршиман. Тез орада кўз қовоқларни торттириш, лабни шишириш урфдан қолади. Хўш, кейин-чи, тиғ теккан гўзалликни аслига қайтариш мумкин бўлармикан? Менимча, «ЎзбекКонцерт» йиғилишида айтилган гапларда жон бор!

— Амира, ўзбек тилида равон сўзлашишга қийналаяпсиз, қўшиқ куйлаганда маъносини тушуниш муаммо бўлмайдими?

— Талаффузим устида ишлаяпман, ўзбек тилидаги сўзларни тез-тез такрорлаб тураман. Машқ қиламан. Қўшиқ куйлаётганда эса сира ҳам қийналмайман. Чунки санъатнинг аниқ бир «тили» йўқ, агар юракдан куйласангиз. Бу жараённи сўз билан тушунтириш мушкул, таронани ич-ичимдан ҳис қиламан, талаффузи эса ўз-ўзидан юзага келади.

— Сиз ўзингизни санъатнинг қайси поғонасида кўраяпсиз?

— Бу йил ҳаммасини янгитдан бошладим. Янги уйга кўчиб ўтдим, ҳаммаси изига тушаяпти. Юқорига қарасам, жуда кўп қаватлар кўринади, насиб қилса, мен уларга кўтариламан. Саволингизга аниқ жавобим йўқ, ҳаммаси олдинда ҳали!

— Вокал машғулотларига қай даражада аҳамиятлисиз?

— Ҳеч бир машғулотни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан. Вокал машғулотлари ғоят муҳим. Мабодо, бирор узрли сабаб билан дарсга бора олмай қолсам, уйда машқ қиламан. Ҳамиша овозимни созлаб тураман.

— Айтишларича, от спорт турига қизиқар экансиз?...

— Ҳа! Отлар жуда сезгир ва меҳрибон жонивор. Кўпдан бери отда сайр қилмадим, қўлим тегмаяпти. Имконини топиб, от спорти машғулотларини тиклашим керак. Бир сирни очайми, ўзимнинг тулпорим бўлишини орзу қиламан.

— Ажабмас, у амалга ошса! Мароқли суҳбат учун раҳмат!

— Сизга ҳам ташаккур!

Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 115 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика