www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5247]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [650]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2495]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4096]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7655]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [914]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3410]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [185]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [223]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [311]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1709]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [309]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1953]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3246]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 13
Гостей: 13
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Andrewcrof, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AlPamepreope, Arrurioulk, JosephCind, AlbertMl, DennisMok, BookerKt, BookerMn, GeorgeHece, StephenOves, Patrioteaq, Patriotcaw, ScottKal, Patriotznn, MarlonSourf, steklodelosu, steklodelbin, ser22shcBat, deas23giviBat, ser22shcwaps, deas23giviwaps, sera232guiBat, sera232guiwaps, AlexeyErumb, rominEt, Angeltucky, ternTaro, Sog, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Октябрь » 4 » Амнистия ва афвнинг бир-биридан 10та фарқи

11:08
Амнистия ва афвнинг бир-биридан 10та фарқи
«Қонунни бузган, бироқ ўз қилмиши ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имкони берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади».

Ушбу гап куни-кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5071-сон фармойишида акс этди.

Мазкур фармойиш қабул қилингандан сўнг, кўпчиликда «Президент амнистия чиқарибди» деган, нотўғри тушунча пайдо бўлди. Чунки аксарият инсонлар амнистия ва афв битта нарса, шунчаки амнистиянинг ўзбекчага таржимаси афв бўлади, деб ўйлашади. Бир қараганда улар кўп ҳам нотўғри ўйлашмаяпти, сабаби иккаласининг ҳам асосий мақсади битта — меҳр-шафқат ва инсонпарварлик тамойилларига асосланиб жиноят содир этган шахсни кечириш ва уни жазодан бутунлай ёки қисман озод қилишдир.

Бироқ шундай бўлсада, бу икки тушунча бир-биридан фарқланади. Қуйида уларнинг энг асосий 10та фарқи ҳақида маълумот олиш мумкин.

1.    Қўлланадиган шахслар тоифаси бўйича
Афв – бу муайян шахслар учун, уларнинг шахсини тавсифловчи маълумотларни (ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволи) инобатга олиб жазодан озод қилиш ҳисобланади.
Амнистия эса аниқ шахсларга эмас, умумий тоифаларга эълон қилинади. Масалан, 18 ёшга тўлмаган шахслар, аёллар ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этганларга амнистия акти қўлланилди, дейлик. Бунда амнистияга неча киши тушиши, кимлар тушиши олдиндан аниқ бўлмайди. Афв ҳужжатида эса кимларга қўлланилаётгани номма-ном ёзилади (айрим ҳолатлар истисно, масалан, 16 февраль воқеаларида қатнашиб, чин кўнгилдан пушаймон бўлганларга афв эълон қилингани каби).

2.    Қўлланиладиган шахслар ҳолати бўйича
Афв фақат суд ҳукми билан жазо тайинланган маҳкумларга эълон қилинади. Амнистия эса жиноят процессининг исталган босқичида - дастлабки тергов, суриштирув, терговга қадар текширув ва ҳаттоки жиноят ишини қўзғатишгача бўлган босқичда ҳам қўлланилиши мумкин.

Бошқача айтганда, амнистиянинг афв этишдан фарқли хусусияти шундаки, амнистия кенг мазмунга эга бўлиб, шахсни жиноий жавобгарликдан ҳам, жиноий жазодан ҳам озод қилади.

3.    Эълон қилувчи субъектлар бўйича
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига биноан, афв фақат Президент томонидан эълон қилинади.
Амнистия акти эса Президент тақдимномасига биноан Олий Мажлисининг Сенати томонидан эълон қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 1991 йилдан 2004 йилгача бўлган даврда амнистия актлари Президент Фармони асосида қабул қилинган. 2005 йилдан юртимизда икки палатали Парламент ташкил этилгач, мазкур ваколат айнан Сенатнинг мутлақ ваколатларидан бири сифатида Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган эди.

4.    Қўллаш масаласини бажарувчи шахслар бўйича
Амнистия актларини қўллаш масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ва судлар томонидан кўриб чиқилади. 2008 йилдан бошлаб, амнистия актини қўллашга оид якуний қарорни фақат судлар чиқариши белгилаб қўйилган.

Афвни қўллаш масаласини эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича махсус комиссия ҳал қилади.

5.    Қўллаш тартиби бўйича
Амнистия акти чиққанган кейин, уни кимларга қўллаш масаласини ҳал қилиш узоққа чўзилади ва кўплаб ташкилий жараённи ўз ичига олади. Масалан, амнистия актида эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган маҳкумлар озодликка чиқарилсин, деган қоида мавжуд бўлса, унда ижро колониялари маъмурияти ана шу тоифага тушадиган маҳбусларнинг аниқ сонини аниқлайди, рўйхатини шакллантиради ва уларга амнистия актини қўллашни сўраб судларга тақдимнома киритади. Шу каби ишларни терговчи, прокурор ва судлар ҳам амалга ошириши керак. Гарчи амнистия акти юридик моҳиятига кўра, номуайян шахслар доирасига қаратилган ҳужжат бўлса-да, бироқ уни қўллаш тўғрисидаги қарор судлар томонидан ҳар бир шахсга нисбатан алоҳида қабул қилинади.

Афвни қўллаш эса кўп вақт ва тартибни талаб қилмайди. У қабул қилиниши билан дарҳол ижро этилади, бунинг учун яна алоҳида босқичлардан ўтиш шарт эмас. Масалан, А. исмли шахс жазодан озод этилсин деган Президент Фармони чиқса, у ўша заҳоти ижро этилади ҳамда А. исмли шахс озодликка чиқарилади.

6.    Шахснинг хоҳиши бўйича
Афвни қўллаш учун одатда жиноят содир этган шахсларнинг илтимосномаси асос бўлади. Амнистия актини қўллашда эса бундай илтимоснома талаб этилмайди. Терговчи, прокурор, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ва судлар амнистия актига тушадиган барча шахслар рўйхатини шакллантириб, уларга амнистия қўллаш масаласини ҳал этиши лозим. Бироқ қонунчиликда истисно тарзда жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ўзига амнистия акти қўлланишини хоҳламаса, уларга амнистия актини қўллаш тақиқланади.

Кўриб турганингиздек, шахслар ўзини афв этилишини сўраб илтимоснома беради, амнистия акти эса шахсларнинг хоҳиш-истагига қарамасдан ҳаммага умумий қўлланади.

7.    Ҳуқуқий оқибатлари бўйича
Амнистия актининг ҳуқуқий оқибатлари кенгроқ бўлади. Яъни, амнистия акти қўлланилиши натижасида қуйидаги ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин:

1.    шахс жиноий жавобгарликдан озод этилиши;
2.    маҳкум асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан озод этилиши;
3.    маҳкумга тайинланган асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазонинг қисқартирилиши (камайтирилиши);
4.    маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилиши;
5.    маҳкумга тайинланган жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши;
6.    жиноят содир этган шахсдан судланганлик муддатидан илгари олиб ташланиши.

Афв эса фақат маҳкумларга қўлланишини ҳисобга олганда, ҳуқуқий оқибатлари камроқ бўлади. Булар:
1.    асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод этилади;
2.    жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилади;
3.    умрбод озодликдан маҳрум этиш ёки бошқа ўталмаган жазони нисбатан енгилроқ жазо билан алмаштирилади;
4.    судланганлик олиб ташланади.

8.    Шахсларнинг таъсири бўйича
Амнистия акти эълон қилинишига жиноят содир этган шахслар ҳеч қандай кўринишда таъсир ўтказа олмайди. Бу ҳукуматнинг мутлақ ҳуқуқи бўлиб, вазият тақозо этганда бир йил ичида бир неча маротаба эълон қилиниши ёки эълон қилинмаслиги ҳам мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикасида истисно тарзида 1992 ҳамда 2003 йилларда бир йилда икки марта амнистия акти эълон қилинган. Қолган барча йилларда бир мартадан эълон қилинган.

Афвни қўллаш учун эса одатда жиноят содир этган шахслар ҳукумат қарорига бевосита таъсир ўтказади. Яъни афвни қўллаш ёки қўлламаслик масаласи уларнинг ташаббуси билан ҳам бевосита боғлиқ бўлади.

9.    Шахсий омилларнинг аҳамияти бўйича
Амнистия ва афв ўртасида яна бир кичикроқ фарқ бу шахсий омилларнинг таъсирида кўринади. Яъни афвни қўллашда маҳкумнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигига, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи маълумотларга, унинг ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволига (қарамоғида вояга етмаган фарзандлар, меҳнатга қобилиятсиз эр (хотин) ва (ёки) кекса ёшдаги ота-онаси мавжудлигига) албатта эътибор қаратилади. Бу омилларни ҳисобга олмасдан афв қўлланиши деярли имконсиз.

Амнистия актида эса ҳар доим ҳам бундай омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди. Масалан, амнистияда 60 ёшдан ошган кексалар жазодан озод этилиши ҳақида қоида бўлса, бу барча кексаларга бирдек қўлланади. Улар орасида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлмагани бўлса ҳам, амнистия акти асосида озодликка чиқарилади. Ёки бундай ҳолда уларнинг оилавий аҳволини ўрганишга ҳам эҳтиёж йўқ.

Фақат истисно тариқасида айрим ҳолларда шахсларнинг соғлиғи (масалан, сил касалига чалинганлар) ёки уларнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги (тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки) амнистия қўллашда эътиборга олиниши ҳам мумкин.

10.    Норматив ҳужжат мақоми бўйича
Охирги фарқ амалий эмас, балки илмий фарқдир.
Ҳуқуқшунослик қоидаларига кўра, амнистия норматив акт ҳисобланади, афв эса бундай эмас. Чунки амнистия ҳуқуқ нормасининг туғилишига сабаб бўлади, афв эса ҳуқуқни қўллаш характеридаги акт холос. Шунингдек, афв аниқ шахсга йўналтирилгани сабабли янги қоида яратмайди, ўзга шахсларга таъсир қилмайди, қонунчиликдаги тартибларга ўзгариш киритмайди. Шунга кўра афв норматив акт сифатида баҳоланмайди.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 72 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика