www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6988]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [844]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2754]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4423]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8365]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [354]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4019]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 20
Гостей: 20
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, nedoryeva2, ejikkill, botterflu4, pxavlo999894, Hectornal, piroguha4, itsmylife164, iph6cqjsw44, hel23en234, veta27254, pashkenc2, Eugeneweisp, alehska-872, muhlisa032, bxastet-812, nuryla-68kz2, strigin982, ametistiv2, mir_karim2, ya-mosya2, 888asia8882, zheka_sssr2, natali_tc4, shako_1604, troykb1, Еланаbyday, angelinexr1, claireku2, RonaldPhync, billieyv3, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Март » 21 » ҚАНИ, ОЛДИК!..

17:11
ҚАНИ, ОЛДИК!..
Катта стол теварагида ўн-ўн икки чоғли ёшлар тўпланишган. Ярми қизлар, ярми ўсмир йигитчалар. Дастурхон тўла турфа хил ноз-неъматлар, мева-шарбатлар. Узун-калта шишаларда эса спиртли ичимликларнинг ҳамма туридан бор. Йигит-қизларнинг юзлари қизариб, кўзлари сузилиб қолган, деярли ҳаммалари пешма-пеш қадаҳ кўтариб, сархуш бир ҳолатга келиб қолганлар. Лекин дастурхон устида соқийлик қилиб турган йигитнинг шайтоний даъвати ҳали-бери тугайдиган эмас: 
– Дўстлар! Рақс бошлашдан олдин яна биттадан тортмасак – уят. Шампаннинг ҳурмати бўлади, қадаҳларни чайқатмасдан, баравар кўтаринглар! Қани, олдик!
Даврада ўтирган "улфат”чалардан бири бўшашибгина таклиф киритиб қўйган бўлди:
– Балки, етар? Шундоғам бугун доимгидан кўпроқ ичиб юбордик. Ҳар ҳолда, ичкилик зарар-да. Бундан ташқари, эртага биринчи соат деканнинг дарси. Башараларимизнинг ғижимлигидан роса ичганимизни сезиб қолса, ёмон қилади.
– Вой, қўрқма! – Оғзидаги сигаретини курсдошининг юзига пуфлаб туриб насиҳатгўйлик қилди оғзидан ароқнинг бадбўй ҳиди анқиб турган ўн етти ёшнинг нари-берисидаги қиз. – Биринчидан, эртага тинчгина ўқишга бормаймиз-қўямиз. Иккинчидан эса, ичкилик зарар, деганлар бекорларни айтишади. Менинг ота-онам элликдан ўтишган бўлишсаям, ҳали роса бақувват. Мени ҳали камида яна эллик йил ҳар хил насиҳатлари билан арралашса керак. Ваҳоланки, икковлариям ўттиз йилдан бери кечки нонуштага ҳеч бўлмаганда юз граммдан "уриб” қўйишади. Қани, менга бирорта шифокоринг спиртли ичимликнинг зарарини аниқ қилиб айтиб берсин-чи! Айтиб беролмайди! Чунки ҳаммаси сафсата, қуруқ гаплар.
Таннознинг "маъруза”сидан кейин яна камида юз йил яшаш учун қайтадан қадаҳлар кўтарилди.

Ўша кунги даврада бу ёшларга ичкиликнинг зарари ҳақида аниқ бир маълумот берадиган, уларни бу хатарли иллатдан қайтарадиган мутахассис шифокор йўқ эди, албатта. Ота-оналари эса... ота-оналари бир неча ойдан бери талаба фарзандларига ўзлари навбати билан, галма-галдан зиёфат уюштириб беришаётганди...
Майли, ҳеч бўлмаса бугун биз ўша йигит-қизларга озгина бўлса-да, аниқ маълумотларнинг бир нечтасини баён қилиб ўтамиз 

Мия 
Спирт, яъни алкогол қонга тушгач, эритроцитлар – қизил қон таначалари бир-бирига ёпиша бошлайди. Қоннинг қотиши, яъни тромб юз бериб, унда қуйқалар ҳосил бўлади ва бу қуйқалар майда қил томирларда тиқилиб, уларни бўғиб қўяди. Майда қил томирлар шишиб, ёрила бошлайди. Юз грамм ароқ истеъмол қилинганда, миянинг бир неча минг дона ҳужайралари нобуд бўлади ва сўнгра қайта тикланмайди. Ҳар бир зиёфатда ўн минглаб ҳужайралар ҳалок бўлади. Миянинг ўлик ҳужайралари бир кундан кейингина сийдик билан чиқиб кетади. 

Юрак
Алкогол қон билан бирга юракка тушгач, юрагингиз мушакларининг ҳужайраларини емира бошлайди. Унда майда чандиқлар ҳосил бўлади. Мушак ўз эгилувчанлигини, яъни ҳаракатланиш қобилиятини йўқотади. Унинг иш имкониятлари чекланади ва қонни ҳайдаб чиқаришга улгурмай, қонга бўкиб қола бошлайди. Оқибатда юрак ёғ тўқимаси билан қопланади. Шу боис ҳар қандай ичувчи кишининг юраги катталашган бўлади. Артерия ва майда қон томирларида қуйқалар, қотмалар юзага келади. Улар кислороднинг ва озуқа моддаларнинг юрак мушакларига келишини тўсиб қўяди. Оқибатда юрак тўқималари ўла бошлайди. Бу ҳолат юрак хуружи, яъни инфаркт деб аталади.

Жигар
Ҳар қандай миқдордаги алкогол ҳам жигарга ҳалокатли таъсир кўрсатади. Чунки жигар алкогол заҳарининг зарбасини биринчи бўлиб қабул қилиб олади. Жигар ҳужайралари ўла бошлайди. Уларнинг ўрнини ёғ ва бириктирувчи ҳужайралар эгаллаб олади, яъни гепатоз юз беради. Унинг кетидан цирроз келади, ундан сўнг эса жигар саратони.

Маълумотнома
Россия аҳолисининг деярли 90 фоизи мунтазам равишда алкогол истеъмол қилади. Россияликлар бир йилда 2,5 миллиард литр соф спиртни ичиб тугатадилар. Бу алкогол уммонида сурункали ичкиликбозлик дардига йўлиққанлар улуши бир неча фоизни ташкил этади. Алкоголли ичимликларнинг қолган қисмини истеъмол қилаётганлар эса оддий одамлардир. Улар ўзларига ичкиликбозлик иллати таҳдид этмаслигига қатъий ишонадилар. Аммо бу хато фикр. Алкоголли ичимликларни муттасил ичиб турувчи эркаклар, аёллар ва ўсмирларнинг 80 фоизи алкоголизмнинг биринчи босқичига дучор бўлиб улгурган. Уларнинг организмида емириш механизми аллақачон ишга тушириб юборилган. Мия ўлмоқда, юракни ёғ босиб бўлган, жигар қурий бошлаган.

Ошқозон ости бези
Алкогол қон билан бирга сизнинг ошқозон ости безингизга тушганда, унинг томирларида қисилиш юзага келади. Оқибатда бездаги ферментлар, яъни тана ҳужайраларида ишлаб чиқариладиган ва организмда модда алмашинувини тартибга солиб турадиган органик моддалар тўпланиши юз беради ва безни ичидан туриб ҳазм қила бошлайди. Ошқозон ости бези шишиб кетади, дастлаб яллиғланиш, сўнг чириш бошланади. Оқибатда эса бу азобли ва ўлимга сабаб бўлувчи касалликларга – панкреатит ҳамда панкреонекрозга олиб келади.

Қизилўнгач
Алкогол муқаррар равишда қизилўнгач вена қон томирларининг варикоз кенгайишини келтириб чиқаради. Веналар аста-секинлик билан таркибий бузилишга учрайди ва заифлаша боради. Улар ҳар лаҳзада ёрилиб кетиши мумкин. Бу ҳолатда кутилмаганда жадал ички қон кетиши юз беради. Қон тезликда ошқозонда тўплана бошлайди. Дарҳол геморрагик шок ривожланади. Бу эса шошилинч равишда реанимация, яъни қайта жонлантириш чораларини кўришни талаб этади.

Ичак йўли
Алкогол ошқозон-ичак йўли пардасининг ҳимоя қатламини аёвсиз равишда емириб ташлайди. Микрофлора ҳалок бўлади. Ичак йўлининг бутун шиллиқ қаватида яллиғланишлар юз беради. Улар аввалига яраларга, охир-оқибатда эса хавфли ўсмаларга айланиб кетади.



Маълумотнома
Зиёфатда ўн киши ўтирибди. Улар ҳам худди биз юқорида зиёфатларига гувоҳ бўлганимиз талаба ёшлар каби сархуш, сармаст шаробхўрлик қилишмоқда. Аммо статистикага кўра, спиртли ичимлик истеъмол қилаётган қизларнинг бири ногирон фарзанд кўради. Яна бир киши алкогол истеъмоли туфайли охир-оқибат умуман бепушт бўлиб қолади. Яна бири умрининг сўнгги икки йилида жигар циррозидан қаттиқ азият чекади. Зиёфатдошлардан яна бири ичкиликбозлик дардига мубтало бўлади. Унинг хотини кетиб қолади ва фарзандларини ҳам ўзи билан олиб кетади. Икки киши эса 45 ёшга ҳам етмай вафот этади, бири инфаркт бўлади, иккинчиси учинчи инсультдан сўнг ўнгланмайди. Биттаси қамоққа тушади, чунки маст ҳолда у машинада бир одамни босиб кетган. Яна икки маишатпараст эса алкогол туфайли юз берган бирор фалокат ёки шикастланиш ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмади ёки майиб-мажруҳ бўлади. СЕН УЛАРДАН БИРИСАН!(ми?) 

Қон
Алкогол таъсирида қизил қон таначалари, яъни эритроцитлар тезликда бир-бирига ёпишиб қола бошлайди. Ҳосил бўлган қуйқалар бутун тана бўйлаб тарқалиб, майда қил томирларга – капиллярларга тиқилади. Организм сувсизланади. Алкогол парчаланишидан ҳосил бўлган маҳсулотлар беистисно равишда тананинг барча аъзоларини заҳарлайди ва организмнинг ҳамма тизимларини зарарлайди. Турмушда бу ҳолатни ичкилик карахти, ёки ичкилик бош оғриғи деб аташади. Бу ҳолат тананинг таназзул, инқироз механизмини ихтиёрий равишда ишга тушириб юбориш ва кишининг жадал қаришидан ўзга нарса эмас.

Ошқозон
Алкогол ошқозонга тушгач, фаол равишда ферментлар ишлаб чиқарилиши жадаллашувини рағбатлантиради. Ферментлар эса спирт билан биргаликда аёвсиз равишда шиллиқ қаватни ва ошқозон деворини беомон емира бошлайди. Оқибатда ошқозон ўзини ўзи ҳазм қилишга тушади. Овқат ҳазм қилиш жараёни ириш, чириш жараёнига айланади. Оқибат эса гастрит – ошқозон шиллиқ пардаларининг яллиғланиши, кейин ошқозон яраси ва охирида – ошқозон саратони. 

Ота бўлиш қандай буюк бахт. Фарзандингнинг илк қадамларини кўриш, уни тўп тепиб, футбол ўйнашга ўргатиш. Унга мана шу улкан оламни кўрсатиш! Алкогол келажагингга қандай хавф солаётганини ўйлаб кўр! Ўзингни ва фарзандингнинг келажагини ўйла! Имконинг борида ўзингнинг ва унинг бахтли ҳаёти учун имконият қолдир. 
Жисмоний ва руҳий касалликлардан азият чекаётган болаларнинг 90 фоизи ичкилик ичувчи ота-оналарнинг фарзандларидир. 
Оналик қувончи. Фарзандингни бағрингга босиш, қучиб-ўпиш, унга сут бериш, оқшомлари илиққина сувда чўмилтириш. Сен алкогол ичганда она бўлиш имкониятини ўз-ўзингдан тортиб оласан. Соғлом фарзанд туғиш имкониятини йўққа чиқарасан. Тўхта! Ўзингга оналик бахтини инъом эт!

Уй олдидаги кичиккина майдонча. Бу ерга эллик-олтмиш чоғли одам йиғилган. Ичкарида йиғи овозлари тинмайди. Ташқарида эса...
– Афсус, ёшгина қиз эди-я. Институтга кирганига икки йил бўлганди. Анави ғуж бўлиб тўпланиб турган йигитчалар курсдошлари экан.
– Тавба қилдим, бировга туҳмат қилаётган бўлмай-ку, аммо буларнинг башараси худди кечаси билан ароқ ичиб чиққандай шишиб ётибди-я?! Йиғлаган десам, кўзларида ёш, чеҳраларида изтироб кўринмайди. 
– Э, биродар, кеча шу ҳовлида ёшлар кечаси билан базми жамшид қилишибди. Ярим тундан ўтганда улар тарқалишадиган бўлишибди. Бу қизимиз уларни кузатгани кўчага чиқибди. Шўрликнинг бир оз кайфи ҳам бор экан, мастликда чайқалиб, ўзини тутиб қололмай, йўлдан ўтиб бораётган машинанинг ғилдираги остига йиқилибди-да...
Шу суҳбат орасида маҳалла отахонларидан бирининг овози эшитилди:
– Биродарлар, маййитнинг ҳурмати бўлади. Тобутни чайқатмасдан, баравар кўтаринглар. ҚАНИ, ОЛДИК!..

Алишер Саъдулла, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 2017 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика