www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6988]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [844]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2754]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4423]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8365]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [354]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4019]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0


Kun faolllari:
ejikkill, botterflu4, pxavlo999894, piroguha4, itsmylife164, iph6cqjsw44, hel23en234, veta27254, pashkenc2, Eurordram, alehska-872, muhlisa032, mir_karim2, ya-mosya2, 888asia8882, zheka_sssr2, natali_tc4, shako_1604, coletteyy1, lynneri2, kwodum, kwoPesse, moodorp, marvinjj69, LouUpzraMr, millicentym1

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Март » 7 » Автомобиль транспортига боғлиқ янги қарорда асосан нималарга эътибор қаратилган?

11:09
Автомобиль транспортига боғлиқ янги қарорда асосан нималарга эътибор қаратилган?
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3589-сонли қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қуйида қарорда асосан қайси жиҳатлар ва омилларга эътибор берилгани келтириб ўтилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-3589-сонли қарорига шарҳ
 
Сўнгги йилларда республика иқтисодиёти ва аҳолисига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.
 
Йўловчи ташиш йўналишлари тармоғи кўлами 1,4 бараварга ортди, республика бўйича 117 та йўловчи автовокзали ва автостанцияси фаолият кўрсатмоқда.
 
Ҳаракатдаги таркибни замонавий, қулай автобуслар, микроавтобуслар, юк автомобиллари билан янгилаш, йўналишларни оқилона ташкил этиш ва кенгайтириш, ташишлар хавфсизлиги чораларини кучайтириш ҳисобига аҳолининг автомобиль ташишларига эҳтиёжини имкон қадар тўлақонли таъминлаш автомобиль транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишидир.
 
Ушбу факторларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:
 
биринчидан, соҳада кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун қонунчилик даражасида қулай шарт-шароитлар яратилди;
 
иккинчидан, йўловчилар автовокзаллари ва автостанцияларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш,  янги йўловчи йўналишларини очиш, автомобиль транспорти ҳаракатдаги таркибини янгилаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда;
 
учинчидан, ташишлар йўналишларини тендер орқали жойлаштириш механизмларини жорий этиш йўли билан автомобиль транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатлари ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда;
 
тўртинчидан, автомобиль ташишларини бошқариш тизимига тадбиркорлар томонидан тегишли давлат хизматларини олишда рухсат бериш ва лицензия жараёнларини максимал даражада соддалаштириш, талаб этилаётган ҳужжатлар сони, уларни тақдим этиш муддатларини қисқартиришни назарда тутувчи ягона ахборот-интеграллашув тизими жорий этилган.
 
Шу билан бир қаторда, автотранспорт хизматлари соҳасини жадал ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари ва захираларидан тўлиқ ҳажмда фойдаланилмаяпти.
 
Автотранспорт хўжаликларини модернизация қилиш замонавий талаблар даражасида эмас, соҳада ахборот-коммуникация технологиялари ва интеллектуал транспорт тизимлари етарли даражада жорий этилмаяпти, автотранспорт хизматлари экспорти-импорти ва транзит салоҳиятидан фойдаланиш даражаси пастлигича қолмоқда.
 
Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, ташкилий ва институционал ўзгаришларни самарали амалга ошириш, автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш ва автомобиль ташишлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди:
 
биринчи – Агентликнинг кемачилик Регистри томонидан дарё транспортининг давлат бошқаруви ва тартибга солиш функциялари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кичик ҳажмли кемалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси функциялари билан ўхшашлиги инобатга олиниб, Агентликнинг кемачилик Регистри Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарувига ўтказилмоқда;
 
иккинчи – автотранспорт соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органларининг ортиқча такрорловчи жараёнлари бекор қилинмоқда;
 
учинчи – 2018-2021 йилларда 437 та янги йўловчи йўналишларини ташкил этиш ҳамда 84 та автовокзал ва автостанцияни қуриш ва реконструкция қилишнинг, иқтисодиёт соҳалари ва аҳолининг республика чекка минтақаларида ташишларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янгиланган мақсадли кўрсаткичлари, шунингдек, юкларни халқаро автомобилда ташишларни амалга оширувчи миллий ташувчиларнинг оғир юк ташувчи 3824 та автотранспорт воситалари паркини янгилашнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланмоқда;
 
тўртинчи – автомобиль ташувлари билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш учун шаҳарлар ва туманларда автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш шуъбалари ташкил этилмоқда;
 
бешинчи – автомобиль транспортини бошқариш тизимига интеллектуал транспорт тизими инновация лойиҳаларининг зарур элементларини жорий этишни назарда тутувчи, умумий қиймати тахминан 90 миллиард сўмни ташкил этувчи ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури тасдиқланмоқда.
 
Жумладан, умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташишларни амалга оширишни онлайн тарзда автоматлаштирилган мониторинг қилиш тизимини тезкор хизматлар тизимлари билан интеграллашган ҳолда яратиш ва жорий этиш;
 
умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчилар транспортида ягона автоматлаштирилган йўл ҳақи тўлови тизимини жорий этиш;
 
белгиланган вазифалар ва функциялар бажарилишининг тезкорлиги ва сифатини оширишга ҳамда кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари рўйхатини кенгайтиришга имкон яратувчи "Ўзавтотранс” агентлиги фаолиятининг автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш;

олтинчи – ташишлар жараёни, автовокзаллар ва автостанциялар фаолиятининг марказлашган нозимлик назорати ва бошқаруви тизимини яратиш ва жорий этиш назарда тутилмоқда;
 
еттинчи – жойлардаги маҳаллий давлат органлари қарамоғида бўлган умумий фойдаланиш йўловчи йўналишларидаги тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш назарда тутилмоқда;
 
саккизинчи – соҳани янада ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадлари учун Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда.
 
тўққизинчи – Автомобиль транспорти соҳасини ёш мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибидаги 3 та (Нукус автомобиль йўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Андижон транспорт ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ҳамда Самарқанд автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи) "Ўзавтотранс” агентлиги таркибига ўтказилмоқда.
 
"Ўзавтотранс” агентлиги қошида автомобилда йўловчилар ёки юклар ташиш, транспорт-логистика фаолиятини амалга оширувчи мустақил ихтисослашган, юридик шахс ҳуқуқлари билан унитар корхоналар ташкил этилади.
 
Автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит кўрсаткичлари назоратини жорий этиш бўйича стационар ва кўчма масканларни амалда жорий этиш чора-тадбирлари режалаштирилмоқда.
 
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви ва тартибга солиш функцияларини аниқ белгилаб олиш, ташкилий ва институционал ўзгартиришлар, хизмат кўрсатиш бозори ҳамда автомобиль ташишлари хавфсизлигини шакллантириш ва ривожлантириш масалаларини ҳал этишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги фаолияти самарадорлигини оширишга имкон яратади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 177 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика