www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7006]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [845]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2758]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4424]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8372]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [367]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4019]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 25
Гостей: 25
Пользователей: 0


Kun faolllari:
steklodelosu, Matveypn, MatveyEr, ejikkill, botterflu4, pxavlo999894, piroguha4, itsmylife164, pashkenc2, alehska-872, muhlisa032, natali_tc4, shako_1604, equache, Alisapulk, Marishavy, rosanneur60, erinvf60

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Апрель » 16 » Бир йилдан буён ҳайз кўрмайман...

23:26
Бир йилдан буён ҳайз кўрмайман...
Бу гал аёллар саломатлиги ҳамда "нозик масалалар”га оид саҳифамизни муштарийларимизнинг мурожаатлари асосида тайёрлашга қарор қилдик. Саволларга олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Райҳон САЛОМОВА жавоб беради.

Бир йилдан буён ҳайз кўрмайман...

22 ёшимда бачадон миомаси борлиги сабаб, жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказдим ва бир томондаги тухумдоним олиб ташланди. Мана, бир йилдирки, ҳайз кўрмайман. Лекин ҳайз келиши мумкин бўлган кунларда қорним ва белимда кучли оғриқ сезилади. Шифокорларга бордим, улар буюрган дориларни ичдим, парҳез тутдим, аммо фойдаси бўлмади. Текширувлардан бирида гинеколог ҳайз кўрмаган аёл қандай қилиб фарзандли бўлиши мумкин, деган эди. Бироқ кейинчалик ҳайз кўришим мумкинми ёки йўқлиги ҳақида ҳеч ким аниқ гап айтмаяпти.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Нигора, Бухоро шаҳри, 23 ёш

— Одатда, миома ўсимтаси ёши катта аёлларда учрайди. Қизларда эса бу камдан-кам ҳолатларда бўлиши мумкин. Миоманинг бу қадар кичик ёшда ўсишига етарлича сабаблар бўлган, албатта. Масалан, ўсмирлик даврида ҳайзнинг оғриқли ва кўп қон йўқотиш билан кечиши ҳамда организмдаги гормонал бузилишлар касаллик ривожланишига қулай муҳит яратган. Гормонал безлар, хусусан, бўқоқ хасталиги туфайли ҳам миома пайдо бўлади. Маслаҳатим, албатта, эндокринолог шифокор кўригидан ўтинг. Организмда гормонал дисбаланс вужудга келган бўлса, уни дарҳол даволаш лозим. Тухумдон жуфт орган саналса-да, у якка ўзи қолганида ҳам фаолиятини бажара олиши кўп бор исботланган. Лекин баъзида битта тухумдон ишлаб чиқараётган гормон бачадоннинг бутун вазифаларини тўлиқ бажариш учун етарли бўлмайди. Сизда ҳам шундай. Гормонлар ҳайз вақтини белгилаётгани сабаб, оғриқ пайдо бўлаяпти. Аммо улар ҳайз келишини таъминлашга ожизлик қилаяпти. Ҳайз даврини нормага солиш учун эндокринолог шифокор қон таркибидаги гормонлар миқдорини аниқлайди ҳамда уларга қўшимча сунъий равишда организмга керакли гормонлар киритилади. Улар, албатта, таблетка кўринишида бўлади.

Бундан ташқари, аденамиоз касаллигига тиббий текширувдан ўтишингизни ҳам тавсия қиламиз. Аденамиоз хасталигида ҳам ҳайз даври синдроми, яъни оғриқлар бўлади, лекин ҳайз келмайди. Ҳайз даври қанчалик тезроқ нормага солинса, кейинчалик фарзандли бўлиш имконияти ҳам шунча ортади. Йиллаб ҳайз кўрмаслик натижасида эса бепуштлик, эрта климакс, суяклар мўртлиги, соч тўкилиши, терида ўзгаришлар ва моддалар алмашинуви бузилиши рўй бериши мумкин.

Бачадон ампутацияси жинсий ҳаётга чек қўядими?

 — Бундан ўн уч йил аввал салпингофорит ва перитонит касаллиги сабаб, иккала бачадон найчаси ва битта тухумдоним олиб ташланди. Шундан сўнг ҳайз циклимда ўзгаришлар юз берди. Кейинчалик эса миома пайдо бўлди. Миоманинг келиб чиқишига тухумдон етишмовчилиги сабаб, дейишгани учун турли гормонал дориларни қабул қилиб юравердим. Натижада, гормонал воситалар қорин пардаорти ўсмасини ривожлантириб юборди. Бу ўсмани уч йил аввал жарроҳлик амалиёти билан олиб ташлашди. Яқиндан бошлаб ҳайз кўрмай қўйдим. Миомага эса саккиз ҳафталик, деб ташхис қўйилди. Гормонал дориларни ҳам ичиб кўрдим. Лекин фойдаси йўқ. Тезда толиқаман, ҳаётга бўлган қизиқишим йўқ. Бирор иш қилгим келмайди, ҳеч нарса ёқмайди, эрим билан ҳам гаплашгим келмайди. Бу эрта климаксми?[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Муҳаббат, 39 ёш, Наманган вилояти 

— Миома ташхиси қўйилганида, кўпинча, аёллар бачадонимни жарроҳлик амалиёти билан олиб ташлашади дея шифокор кўригига келишдан бош тортишади. Уларнинг назарида миома ўсимтаси билан бирга бачадон ҳам олиб ташланади, натижада эса жинсий ҳаёт издан чиқади. Бу нотўғри фикр. Миома ўсимтасини консерватив ҳамда жарроҳлик йўли билан даволаш усуллари мавжуд. Миома туфайли бачадон бутунлай ампутация қилиб ташланган тақдирда ҳам жинсий ҳаёт сифати бузилмайди. Эркак аёлида бачадон бор ёки йўқлигини умуман сезмайди, унга шунчаки аёлининг ички жинсий аъзоси йўқлиги руҳий босим ўтказиши мумкин. Шу боис, шифокорлар кўп ҳолларда бачадон ампутацияси ҳақида бемор аёлларнинг эрларига хабар беришмайди.

Унутманг, миома хасталиги туфайли организмда қамқонлик юзага келади. Биринчидан, ўсимта организмнинг бор кучини сўриб олади, иккинчидан, сурункали қон кетиши ўз асоратини кўрсатади. Буларнинг барчаси, албатта, ҳолсизланиш ва иммунитет пасайиб кетишига олиб келади. Маслаҳатим, миомани олдиринг. 

Дилноза тайёрлади

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 2023 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика