www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5247]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [650]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2495]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4096]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7655]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [914]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3410]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [185]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [223]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [311]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1709]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [309]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1953]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3246]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Andrewcrof, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AlPamepreope, Arrurioulk, JosephCind, AlbertMl, DennisMok, BookerKt, BookerMn, GeorgeHece, StephenOves, Patrioteaq, Patriotcaw, ScottKal, Patriotznn, MarlonSourf, steklodelosu, steklodelbin, ser22shcBat, deas23giviBat, ser22shcwaps, deas23giviwaps, sera232guiBat, sera232guiwaps, AlexeyErumb, rominEt, Angeltucky, ternTaro, Sog, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Октябрь » 11 » БИР ЁМОННИНГ БИР ЯХШИСИ БОР

14:58
БИР ЁМОННИНГ БИР ЯХШИСИ БОР
Катта шаҳарнинг улкан бетон катаклари табиатнинг табиий гўзаллигини қўлидан келганча сиқиб чиқаришга уринади. Нафақат табиатнинг, балки одамларнинг табиатини ҳам кундан-кунга торайтириб бораётгандек…

Худди шу бетон-қафаслар орасида бўладиган кимўзар пойга оқимига бир йилдан буён, ўқиш сабаб Севара ҳам қўшилиб қолган. Қош-кўзлари попукдеккина, ёқимтой бу қизнинг бир камчилиги бор. У ўлгудек йиғлоқ.

Тўқсон минг сўмлик стипендия билан шаҳарда қандай кун кўриш мумкинлигини ўйлаб ҳозир ҳам хонасида юм-юм йијлаб ўтирибди. Яхши ҳамки раҳматли онасидан эплилик хислати ўтган, бўлмаса... Ўзи юз минг сўмлик ижара уйда яшайди… Яъни, тўрт киши яшашади. Ҳар бирига йигирма беш мингдан тушади. Стипендиясидан қолгани еб-ичишига, йўлкирасига зўрја етади. Яна шу маблајдан ҳам орттириб, отаси қишлоқдан бериб юборадиган ўн-ўн беш минг сўмни тежаб, ўзига кийим-кечак олишни ҳам эплайди. Отаси ҳам вафот этгач, қишлоқ билан бојлаб турган сўнгги умид риштаси ҳам узилди. Ўгай онаси ҳеч қачон уни ёқтирмаган, энди умуман чиқиштирмаслиги аниқ. Ўз аравасини ўзи тортмаса бўлмайди. Шу сабаб иш қидира бошлади. Ётоқхона яқинидаги дорихона эшигидаги эълонни ўқиб, тортинибгина кириб борди. Кўзойнак тақиб, газета ўқиб ўтирган хотин унга бир сўз демай қўлини чўзди. Севара шошиб қолди:

— Нима? — деди тушунмай.

— Нима бўларди, рецептингизни беринг, — деди у қошларини чимириб

— Рецептим йўқ, ҳалиги, мен иш сўраб келувдим… — Севара уятли иш билан қўлга тушгандек қизариб кетди.

— Шунақа демайсизми? — деди хотин унга беписанд қараб. — Ойига қирқ минг тўлайман. Ҳар кун кечқурун бутун дорихонани чиннидек қилиб артиб кетасиз. Ҳужжатлаштирмай… — хотин жавоб кутгандек кўзойнаклари остидан қаради.

— Майли, розиман, — Севара хурсандлигини зўрја яширди.

— Бўпти унда… — хотин яна газета ўқишга тутинди. Қизнинг рози бўлишини кутмагани учун ўттиз минг демаганига пушаймон бўлди.

Хотиннинг яна нимадир дейишини кутиб, Севара бир пас индамай турди. Кейин гапиришга ботинолмаганидан секин эшикка қараб юрди.

— Ҳа-я, исмингизни айтиб кетмайсизми?

— Исмим, Севара, — хотиннинг яна гапирганидан қувониб кетди у.

— Тавба, намунча довдир бўлмаса булар… — минјирлади дорихоначи.

Бу хотин аслида дорихонанинг эгаси эмас, шунчаки ходим. Эрининг ичиб юришларидан сиқилаверганидан шунақа қўрс, асабий бўлиб қолган. У ўзидан ёшроқ, бойроқ, чиройлироқ… хуллас, бутун дунёни ёмон кўради деса ҳам бўлади. Ўзининг шу феъли билан атрофдагиларнинг ҳам ҳаётини заҳарлайди.

Шу кундан бошлаб Севара ҳар куни соат еттиларга яқин дорихонага борар ва катта хонанинг полларини, пештахталарини ва ойналарини артиб келарди. Баъзан ҳар куни ойна артишнинг нима кераги бор экан, деб ўйланиб қолар, дилидагини тилига чиқаришга Шоҳида опадан қўрқарди. Шу ўлгур қирқ минг сўм унга жуда керак, шунинг учун чидашга мажбур. Кейинчалик бу дорихона Шоҳида опаники эмаслигини, эгаси хорижда яшашини, йилига бир марта қариндошларини кўргани келиб туришини билиб олди. Табиатдан орзу-хаёлларга берилувчан бўлгани сабаб Севара кўп хаёл суради. Кўнглининг туб-тубидан кимдир унга бир кун келиб, албатта, бахтли бўлишини айтиб турарди.

* * *

Икки кундан кейин инстититутда кўкламга бајишланган шеърият кечаси бўлади. Бозордан чиройли либослар харид қилиб келган хонадошлари бири қўйиб, бири кийимларини кийиб кўришарди. Севаранинг дугоналарига ҳаваси келди. Барча қизлар каби у ҳам чиройли кийинишни, чиройли юришни хоҳларди. Кўзларига тўлган ёшни сездирмай кеча бозордан олган матосидан кўйлак тикишга тушди. Бугун Шоҳида опа пул берса бозордан туфли сотиб олади…

— Шоҳида опа бугун ойлик берадиган кунингиз эди… — секингина эслатди Севара.

— Уф, дарров пул талаб қилишни билишади, булар. Ҳозир пул йўқ. Эртага соат тўртларда келсангиз, берарман…

— Эртага институтда байрам…

— Пул бўлса бераманми, тез-тез полни артинг, шу аҳволида яна байрамни орзу қилишларига ўлайми?.. — Шоҳида опа қизнинг ранги униқиб қолган усти-бошига беписанд нигоҳ ташлади. Уялганидан Севаранинг кўзларига ёш тўлди...

* * *

Ўзи тиккан кўйлакни кийиб, кўзгуга қаради-ю, аксини таний олмай қолди. Ҳаворанг кўйлак чиройига чирой қўшиб юборганди. Уф тортиб эски этигига қаради. Кўйлаги билан сира ярашмайди-да. Ишқилиб Шоҳида опа пул берсин.

Соат тўртга яқин янги кийимини кийиб дорихонага қараб югурди. Пулни олади-ю, бозорга ўтади…

— Ассалому алайкум, Шоҳида опа.

— Ваалай… ҳо, ясаниб олибсизми? — лабини бурди Шоҳида опа. — Во-о-й, эсим қурсин, сизга пул олиб келмабман-ку! — ёлјондан ачинган киши бўлиб.

Севаранинг кўзларига яна ёш тўлди. Бўјзига тиқилган хўрсиниқни зўрја ютди.

— Сиз байрамга бормасангиз, ўтмай қолармиди, қолаверса хўжайин хориждан қайтган, хоҳлаган пайтида келиши мумкин. Шумшаймай тезгина «швабра»ни олинг, — Шоҳида опа оёғи билан бурчакдаги челакни туртиб поллаттага ишора қилди.

Шунақа чиройли кўйлак билан пол артадими? Бугун байрам, курсдошлари ясан-тусан қилиб байрамга кетишди. У эса пол артиши керак. Ҳаётида шундоқ ҳам байрамлар кам. Шуни ҳам Худо кўп кўрдими?.. У йијлаганча «швабра»ни қучоқлаб туриб қолди.

— Вой, Асроржон! Ўзингизмисиз? Эсон-омон етиб келдингизми? — кутилмаганда Шоҳида опа ҳовлиқиб пештахта ортидан югуриб чиқди.

Севара ёш тўла кўзларини бир юмиб очди-да, бошини кўтарди. Остонада юзидан нур ёғилиб турган, башанг кийинган барваста бир йигит унга қараб турарди.

Шоҳида опа айланиб-ўргилиб у билан сўрашар, атрофида парвонадек айланарди.

— Нега йиғлаяпсиз, синглим? — меҳрибон овоздан сесканиб кетди. Овоз худди куйдек ёқимли эшитилди. Отаси уйлангунча унга шунақа меҳрибон эди. Худди отаси тирилиб келгандек... Меҳрибонлигидан кўнгли тўлиб, юзини бекитганча йиғлаб юборди…

— Ҳозир байрам бошланади, мен боролмадим… — Севара эски этигига ишора қилди. Асрор қизга меҳр билан тикилиб қолди.

Шу куни Севара байрамга бормади, лекин… У Шоҳида опа олабўжидек қўрқитиб гапирадиган хўжайин шу ёш йигит бўлиши мумкинлигини хаёлига хам келтирмаганди. Катта шаҳарда, тили бошқа, дини бошқа, феъли тор одамлардан сиқилган Асрор онаси васият қилганидек ўз юртидан бир оқила қиз топиб уйланиш мақсадида келганди…

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 58 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика