www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6656]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [821]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [449]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2712]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4392]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8273]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [996]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [190]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [264]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1873]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2147]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3942]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
Статистика






Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0


Kun faolllari:
XRumerTest, Patriotcaw, AlexeyErumb, MarkQuobe, petraQuobe, Bogdanrpd, goodblya, JozephGal

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Июнь » 12 » Бюгель, пломба ва дентал имплантатлар ҳақида

11:15
Бюгель, пломба ва дентал имплантатлар ҳақида
Тиш инсон организмдаги энг зарур аъзолардан биридир. Афсуски, уларни ҳаммамиз ҳам тўғри парваришлай олмаймиз. Етарли эътибор қаратилмаслиги натижасида улар  емирилиб, синиб кета бошлайди. Бу эса бир қатор ноқулайликларни туғдиради. Натижада сунъий тиш, протезларга  эхтиёж сеза бошлаймиз. Агар сизни ушбу муаммо қийнаётган бўлса, бу саҳифа айнан сиз учун. Саволларимизга олий тоифали ортодонтист, Ҳасан Набиев жавоб беради.

– Қандай ҳолатларда беморларга сунъий тиш қўйиш тавсия этилади (асосан неча ёшдан кейин қўйилади), кимларга сунъий тиш қўйиш мумкин эмас?

– Табиий тиш йўқотилганида ва унинг қайта чиқмаслик холатларида беморга сунъий тиш қўйиш тавсия этилади. Бунда бемор ёшининг аҳамияти йўқ. Тиш бирламчи ва иккиламчи сабабларга кўра йўқотилиши мумкин. Маълум бир сабаб билан, масалан сут тишларининг тушиши, ҳомиладорлик туфайли тишларнинг тушиши бу – бирламчи сабабдир. Ҳаёт давомида узоқ йиллар хизмат қилган тишларнинг йўқотилиши эса иккиламчи сабабга киради. Ҳар икки ҳолатда ҳам йўқотилган тишнинг ўрнини сунъий тиш билан тўлдириш лозим, сабаби агар оғиз бўшлиғининг керакли жойларида тиш бўлмаса, оғиз бўшлиғининг функцияси бузилади ва ташқи кўринишга салбий таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда кичик ёшдаги болаларнинг сут тишлари устига ҳам сунъий тиш қопланади. Болалардаги сут тишларининг эрта тушиб кетиши, таом ейишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Организмида бирор бир металлга аллергияси бўлган кишиларга сунъий тиш қўйиш мумкин эмас.

– Оғиз бўшлиғига сунъий тиш, бюгель ёки протез қўйишдан аввал нималарга аҳамият берилади?

– Энг аввало, оғиз бўшлиғи санкцияланган, яъни инфекциялардан холи бўлиши лозим. Сунъий тиш қўйиладиган жой даволанган ва соғлом бўлиши керак. Агар оғиз бўшлиғида касалланган тишлар, протез қўйиладиган чегарада яллиғланиш мавжуд бўлса, сунъий тиш қўйишдан аввал ана шу жойлар охиригача даволаниши, ковак тишларни эса тозалаш ва пломбалаш лозим.

– Сунъий тишларнинг турлари, бир-биридан фарқи, нархлари, чидамлилик муддати, инсон саломатлигига салбий ёки ижобий таъсири ҳақида нима  дейсиз?

– Сунъий тишлар олинадиган ва олинмайдиган турга бўлинади. Сунъий тишлар тайёрланишига кўра пластмасса, металл, чинни ва аралаш материаллардан тайёрланган бўлиши мумкин. Сунъий тишларнинг материали қанча содда бўлса, нархи ҳам шунча арзон бўлади. Бундан ташқари, сунъий тишни тайёрлашда ишлатиладиган материалларнинг таннархи ҳам аҳамиятга эга. Шу билан бирга стоматолог врач, тиш ясовчи техникнинг иш хақи ҳам протезнинг умумий нархига таъсир кўрсатади. Чидамлилиги ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳар бир протез ўрта хисобда 5 йилдан 15 йилгача мўлжалланган бўлади. Агар протез тўғри ва сифатли тайёрланган бўлса, организмга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари, протез тиш қўядиган киши ҳам, ўз навбатида сунъий тишларига эътибор бериши, ювиб туриши, ҳар 6 ойда шифокор ҳузурига бориши лозим. Ижобий томони шундаки, оғиз бўшлиғида тиш бўлганда унинг функцияси тўлалигича бажарилади, ташқи кўриниш, талаффузнинг яхшиланиши ижобий томонга ўзгаради.

— Бюгель ним дегани? Унинг қандай турлари бор? Бир-биридан фарқи нимада?

– Бюгель бу немис тилидан олинган сўз бўлиб, ёй деган маънони англатади. Бюгелнинг турлари кўп. У қисман олиб қўйиладиган протез тури бўлиб, оғиз бўшлиғи тиш қаторларида кўплаб тишларнинг йўқлиги, кўприк протезларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда қўлланилади. Бюгелнинг кўплаб турлари мавжуд: илмоқли, рельсли, қулфли ва ҳоказо.  Илмоқли бюгеллар соддароқ ва нисбатан арзонроқ ҳисобланади. Бу бюгель оғиз бўшлиғининг орқа соҳаларига жойлаштирилади. У жағ тишлар бўлмаган ҳолатларда қўйилади. Қулфли бюгеллар эса орқа тишлари бўлган беморларга қолган тишларни қоплаш учун қўйилади. Бюгель протезларининг ички қисмидаги  махсус темир бўлиб, у ҳар бир кишига алоҳида мўлжаллаб қўйилади. Шу сабабли ҳам уларнинг нархи бироз қиммат.

– Бюгель тишлар асосан кимларга қўлланилади, кимларга мумкин эмас? Уларнинг нархи, чидамлилиги қандай?

- Бюгель тишлар асосан иккиламчи, қисман ва одентия—яъни тиш қаторларидаги тишларнинг катта миқдорда бўлмаган ҳолатда қўйилади. Уларни қўйишдан мақсад, оғиз бўшлиғига тушаётган чайнов босимини тўғри тақсимлашдир. Бундай протезни қўйиш учун оғиз бўшлиғида камида 5-6 та тиш бўлиши лозим. Шу билан бирга мавжуд тишлар илдизининг узун ёки калталиги, қимирлаш даражаси, соғломлигини назарда тутган ҳолда, ҳар бир беморга индивидуал равишда мутахассис тавсияси берилади. Бюгель протезларининг чидамлилик даражаси юқори. Чунки уларнинг ичида металл каркас бўлади.  Ушбу каркас протезнинг мустаҳкамлигини белгилайди. Бу каркас турли металлардан, асосан кобальтли хром ҳамда никелли хромдан тайёрланади. Кобальтли хромдан тайёрланган бюгель протез нисбатан бақувват саналади. Никеллиь хромдан тайёрлангани эса арзонроқ ва нисбатан эгилувчан бўлиб, унда деформацияланиш эҳтимоли мавжуд.

– Эшитишимизча, агар тиш бўлмаса, тиш ўсиб чиқадиган суяккача узун симсимон найза билан тешилиб имплантат қўйилар, ундан кейин бюгель тишлар ўрнатилар, бунда беморнинг юз, бурун, кўз қисмлари шишиб,  овқат ейиш ҳам қийин кечар экан, буни организмга, инсоннинг асаб тизимига таъсири йўқми?

Агар беморга тўғри ташхис қўйилиб, унинг умумий аҳволи, оғиз бўлиғидаги тишларининг ахволи ҳисобга олинган ҳолда тўғри даволаш режаси тузилса, беморда бюгель қўйилганидан сўнг ҳеч қандай салбий ўзгаришлар кузатилмаслиги лозим. Бунда организмга ҳам асаб системасига ҳам салбий таъсир кузатилмайди. Бироқ имплантат қўйилаётган вақтда маълум бир парастезиялар (имплантаннинг суяк тўқималарини, асаб толаларини зарарланиши) пайдо бўлиши мумкин. Бунда бемор лабининг қийшайиши, жағининг ярмини сезмаслик ҳолатлари кузатилиши мумкин. шу сабабли ҳам имплантат қўяётган мутахассис нихоятда эътиборли бўлиши лозим.

– Пломбалар ҳақида...

Пломбалар цемент, композит ва металл пломбалар (амалгама ҳам дейилади)га бўлинади. Цемант пломба арзонроқ туради. У тишнинг рангига мос келмайди, мустахкамлик даражаси ҳам пастроқ. Металл пломба тишнинг рангига мос келмаслиги мумкин. бироқ чидамлилигим баланд, улар 20 йилгача чидаши мумкин.

– Сунъий тиш, бюгель хатто пломбанинг ҳам фалон давлатники яхши деб изоҳлашади, аслидачи, аслида қайси давлатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нисбатан сифатли бўлади, нима учун?

Бугунги кунда юртимизда ҳозирча  стомотологик материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Стоматологияда ишлатиладиган барча хом ашёлар чет давлатларидан келтирилади. Европа мамлкатларида, Япония, АҚШда ишлаб чиқариладиган материаллар МДҲ давлатлариникидан анча сифатли саналади.

Ўзбекистон халқи орасида имплантат қўйдираётганлар сони жуда ҳам кўп. Ёши катталар хақида гапирадиган бўлсак, уларнинг 98 фоизи имплантатга муҳтож кишилар дейиш мумкин. Йўқотилган тишнинг ўрнига қўйиладиган сунъий илдиз денталь имплантант дейилади. Денталь имплантантларнинг афзал томони шундаки, улар тишнинг илдизи сифатида қўйилади, тиш илдизи қандай вазифани бажарса, у ҳам худди шу вазифани бажаради. У беморнинг чайнаш функциясини 100 фоиз тиклаш имкониятини беради. Кўпчилик доимий равишда олиниши, буралиши, чиқарилиши мумкин бўлган протезларни тақишни хуш кўрмайди, кўниколмайди. Дентал имплантат айнан шундай беморлар учун мўлжалланган. Уни олишга, ечишга ҳам эҳтиёж туғилмайди.

Умида Якубова тайёрлади

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 1231 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика