www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4349]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [542]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [432]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2221]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3653]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7318]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [866]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [228]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1211]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [249]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1716]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2586]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 53
Гостей: 51
Пользователей: 2
JasonWoucky, Jeffreypax

Kun faolllari:
JasonWoucky, iapedson, fapedmew, qapedmew, steklodelkfo, Robertdok, CraigNem, Zacharymals, ZilliamPlosy, Bryqanrap, JoshuaeDom, JoshuaeAxoca, ShawnHuh, Gferhilsodosy, Gferhilsspole, PetrCab, MilanaDib, WarrenBluts, Richardtab, RadaHohakn, RadaHohaDowl, VadaCherkn, VadaCherDowl, WilliamFraut, InvestingJouck, KulovaNikn, KulovaNiDowl, 998912986847, CharlesNox, Turolanikn, TurolaniDowl, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Январь » 6 » Болакайнинг буржига қараб, қизиқишларини аниқлаймиз!

20:11
Болакайнинг буржига қараб, қизиқишларини аниқлаймиз!
Балет, шахмат–шашка, каратэ, футбол, моҳир қўллар тўгараги – фарзандим, ҳам ақлан, ҳам жисмонан ривожлансин деган ота-оналар учун бугун танлов имконияти кенг. Шундай бўлса-да, айнан болакайнинг характерига мос келадиганини топиш ҳамиша ҳам осон бўлавермайди. Руҳшунослар, кичкинтойнинг буржига эътибор берилса, унга маъқул келадиган спорт тури ва адабиётлар билан дўстлашишига эришиш мумкин дейишади. Нима дедингиз, мутахассисларнинг маслаҳатини синаб кўрамизми?

Кичкинтойлар учун мос келадиган машғулотлар ҳақида таништиришдан аввал болалар характерини тўрт асосий гуруҳга бўлдик. Диққат қилинг, сизнинг болажонингиз айнан қай бирида?

 

Сангвиник болакай

Ўта ҳаракатчан, қизиқишлари тез ўзгарувчан, ақлий ва жисмоний меҳнат талаб этилмайдиган машғулотларни афзал биладиган кичкинтойдир. Бундай болаларни жамоа бўлиб ишлашга ўргатиш лозим.

 

Жавзо

Фарзандингиз «Жавзо» буржида туғилган бўлса, уй жиҳозларини кўпайтирмаганингиз маъқул. Негаки, шўх, ҳаракатчан ва маҳмадона болакай, ерга урса кўкка сапчийдиган хилидан. Бундай болаларнинг тасаввури бой, фикрлаш қобилияти эса яхши ривожланган бўлади. Дарс тайёрлаётганда кўпроқ тасвирлаш ва ифода этиш усулларига таянсангиз адашмайсиз.

Мутолаа: саргузашт ишқибозлари бўлган «Жавзо»лар учун «Маугли», «Уч мушкитёр» каби жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўқиб беринг.

Спорт: теннис, енгил атлетика, сузиш ва масофага югуриш – ушбу спорт турлари ҳаракатчан болакай учун айни муддао.

 

Асад

Мазкур бужрда туғилган болакайлар ҳамманинг диққат марказида бўлишни ёқтиришади. Бироз қайсарлигини айтмаса, ўзига яраша кўнгилчандирлар. «Асад»лар театр, рақс ёки адабиёт тўгаракларида иқтидорини янада шакллантира олади.

Мутолаа: «Ҳазиналар ороли», «Шаҳзода ва қашшоқ» китоблари ва «Нарния йилномаси» фильми фарзандингизнинг характерига кўра муносиб танловдир.

Спорт: эпчиллик ва зийраклик қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам берувчи жамоавий ўйинлар, баскетбол, волейбол, хоккей тўғрисида ўйлаб кўринг.

 

Ақраб

Кичиклигидан етакчи бўлишга одатланган «Ақраб»лар бир ишни бошладими, албатта, охирига етказади. Ўйинчоқ ўйнашига эътибор берган бўлсангиз, ҳеч бирини ўлда-жўлда қолдирмаслигини кўргандирсиз. Фарзандингиз унинг фикри ва истаклари билан ҳисоблашишларини хоҳлайди. Севимли гуруҳининг концерт дастури ёки ўзи танлаган бирор фильм томошаси ундаги интилувчанлик қобилиятини янада рағбатлантиради.

Мутолаа: хаёлан осмонўпар бинолар қуришни, Ойга парвоз этишни ёқтирган болакай учун Ханс Кристиан Андерсен эртаклари, Фрэнсис Бернеттнинг «Кичик малика» китоби ҳамда «Гарри Поттер» саргузашт фильмининг томошаси тавсия этилади.

Спорт: энергияси мўл бўлган «Ақраб»ларни масофага югуриш, велосипед миниш, волейбол каби спорт турлари билан қизиқтиришингиз мумкин. Қизалоқ «Ақраб»ларни эса миллий рақс ва балет, бадиий гимнастика, фигурали учиш ёки сузиш машғулотларига жалб қилса кўрса бўлади.

 

Қавс

Бу буржда таваллуд топган фарзандингиз чекловларни ёқтирмайди. Эркинлигини чегараласангиз дарров аччиғи келади. Мароқ билан расм чизади, мактабдаги турли танловларда иштирок этади, бироқ бир жойда ўтиролмайдиган одати бор. Яъни бир хилликдан тез зерикади.

Мутолаа: «қавс» болакай учун китоб жовонингизда «Алиса мўъжизалар мамлакатида», «Зумрад мамлакат сеҳргари», «Питер Пэн ва Венди», «Қийшиқ кўзгулар мамлакати» каби асарлар мос келади.

Спорт: мазкур буржда туғилган ўғил болаларни футбол, волейбол, баскетбол каби спорт секцияларига йўналтириш айни муддао. Қизалоқларга эса бадиий гимнастика, сузиш ва теннис тавсия этилади.

 

Флегматик болакай

Рангли бошқотирмалар, терма ўйинчоқлар, конструктор, мусиқали, рангли китобчаларни яхши кўради. Ўзига тегишли бўлган нарса–буюмни эҳтиётлаб ишлатади. Тартибли, ҳар бир сўзини ўйлаб гапиради. Уни тинглаб, «Кап-катта одамни кичкина қилиб қўйгандек» дейсиз.

 

Савр

Соатлаб ўйинчоқ ўйнашни ёқтирадиган, расм чизиш, қўлда ясаладиган оригами ёки кулолчилик машғулотлари «Савр» болаларнинг жону дили. Бу кичкинтойларга шошқалоқлик бегона. Агар бўяладиган китобчани вароқлашни бошлашса, бу машғулот бир неча кунга ҳам чўзилиши мумкин. Фарзанди «Савр» буржида туғилган ота–оналар, болакайнинг нутқини ривожлантиришга аҳамият беришлари лозим.

Мутолаа: бироз тортинчоқ фарзандингизга «Этик кийган мушукча», «Робинзон Крузо» каби китобларни ҳадя этинг ва унга шарт қўйинг. Ўқиганини сизга сўзлаб берсин.

Спорт: ижодкорлик кайфияти юқори бўлган «Савр» болакайларни спорт билан дўстлашишлари бироз қийинроқ. Шундай бўлсада, бадиий гимнастика, муз устида чанғи учиш, масофага югуриш ва сузиш тўгаракларига олиб боришдан эринманг. Танловни эса ўзига қолдиринг. Қай бири ҳақида кўпроқ гапирса, демак, ўша спорт турига қизиқиши бор.

 

Сунбула

Ҳозиржавоблиги, ҳар қандай мавзу юзасидан ўз қарашларига эга эканлиги билан ажралиб турувчи «Сунбула»лар, мантиқий саволлар, бошқотирмалар ва математик тенгламаларга қизиқишади. Ақлий салоҳиятини ривожлантиришни истасангиз, баҳс-мунозарани келтириб чиқарувчи, вазиятга қараб иш кўришни талаб этувчи ўйинлардан фойдаланинг.

Мутолаа: «Олтин калитча ёхуд Буратинонинг қизиқарли саргушатлари», «Билмасвой ойда», «Уч баҳодир» каби эртаклар фарзандингизга манзур келади. Улғайгач эса драматик асалар билан таништиришингиз мумкин.

Спорт: инжиқ, кези келганида «Меники тўғри» дея сўзида  туриб оладиган «Сунбула»лар бадиий гимнастика ва фигурали учиш спорт турларида яхши натижаларни қўлга киритишлари мумкин. Зийракликни ривожлантиришда эса теннис, қиличбозлик, волейбол, от спорти мос келади.

 

Жадий

Бажарилган топшириқ учун рағбат олиш, мақтов эшитиш истаги «Жадий»ларнинг табиатига хос. Англаганингиздек, ушбу бурж кичкинтойларини бирор нимага қизиқтиришни хоҳласангиз, ширин сўзингизни аямай, бироз муғомбирлик қилишингизга тўғри келади. Танқид, танбеҳ ва бошқалар билан солиштиришни эса яхшиси унутинг. Бундай муносабат болакайнинг қанотини қайириб, атрофидагиларга нисбатан норозилик кайфиятини пайдо қилади

Мутолаа: ақлли, кузатувчан «Жадий» «Капитан Врунгель саргузаштлари», «Билмасвой ойда» каби саргузашт асарларни мароқ билан ўқийди. «Гарри Поттер» фиьми эса феълига хос жиддийликни салгина юмшатиб, тасаввурининг бойишига имкон яратади.

Спорт: олдига қўйган мақсади сари  дадил одимлайдиган фарзандингиз спортнинг ҳар қайси турида ўзини тополади. Баскетбол, чанғи учиш, трамплиндан сакраш, сузиш машғулотларига кўпроқ эътибор қилинг, улар болакайдаги диққатни жамлаш қобилиятини ривожлантиради.

 

Меланхолик болакай

Таъсирчан, жаҳли бурнининг учида турадиган, аммо кек сақламайдиган меланхолик кичкинтойлар танқидни кўтара олишмайди. Мусиқа тинглаш, расм чизиш, шеър ёдлаш каби «юмуш»ларини кулгуга олишингиз ҳам нотўғри. Ким билади дейсиз, эҳтимол фарзандингиз катта шоир ёки санъаткор бўлар? Яхшиси, унинг қизиқишларини ҳурмат қилинг ва иқтидорини ривожлантиришда ёрдамингизни аяманг.

 

Саратон

Ушбу буржда туғилган болаларда бошқаларнинг фикрига қулоқ солиш, иккиланиш кайфияти устунлик қилади гоҳида. Агар фарзандингиз «саратон» бўлса, асосий вазифангиз боланинг ўзига бўлган ишончини ошириш ва мустақил ҳаракатланишига ўргатиш эканлигини ёдда тутинг.

Мутолаа: «Кичкинтой ва Карслон», «Кулойим», «Шох Салтан ҳақида эртак», «Соҳибжамол ва маҳлуқ», «Уйқудаги малика ва етти гном» каби китобларни ўқиб беринг-да, улар асосида суратга олинган мультфильм дискларидан совға қилинг.

Спорт:  қизалоқлар учун бадиий гимнастика, сузиш спорт турлари тавсия этилади. Паҳлавонлар эса футбол, баскетбол, каратэ каби секцияларга ёзилишлари мумкин.

 

Мезон

Кўнгилчан, эътиборли «мезон»лар ғирромликни ёқтиришмайди. Дўст танлашда ички ҳиссиётларига таянишсада, кўпинча панд ейишади. Бу эса боланинг руҳий мувозанатига таъсир этмай қолмайди. Дилбандингизда айни шу жиҳатларни кўраётган бўлсангиз, у билан кўпроқ суҳбатлашинг, зийракликни ривожлантирувчи ўйинларга мурожаат қилинг.

Мутолаа: «Чипполино», «Оливер Твист саргузаштлари», «Доктор Войжоним» каби эртак китоблари, қароқчилар ҳақидаги кичик ҳикоялар фарзандингизни қизиқтириши керак.

Спорт: кураш, бокс, хоккей–оғир–босиқ «мезон»лар учун мос келмайди. Футбол, волейбол, баскетбол, теннис, бадиий гимнастика ва от спорт тури эса энг маъқулидир.

 

Ҳут

Эртаклар оламида яшовчи мазкур бурж болакайлари, атрофни ёрқин рангларда, беғубор нигоҳлари билан тасаввур этишади. Бироз хаёлпараст эканликлари ҳам бор. Гап деса қоп-қоп деган ибора ҳам айнан улар ҳақида. Улар хурсанд бўлишса ҳам, ранжишса ҳам албатта айтишади. Шуниси билан улар «ҳут»да. Шошиб хулоса чиқариш одатини тарбиялайман десангиз, фарзандингиз билан кўпроқ мулоқот қилинг, ҳикоялар сўзлаб беринг.

Мутолаа: «Жониворлар ҳақида энциклопедия», «Бронзадан ясалган қуш», «Маликаи Олия» каби эртаклар тўплами, қувноқ поездчалар ҳақидаги мультфильмлар хаёлпараст «ҳут»га фойда бўлади.

Спорт: синхрон сузиш, теннис, волейбол, велосипед миниш каби машғулотларга қизиқтириб кўринг. Агар бирортасини ҳам танламаса, соғломлаштирувчи жисмоний машқлар курсига олиб боринг.

 

Холерик болакай

Табиатан қувноқ, бўш қолишни ёқтирмайдиган, ҳаракатчан ва қизиқувчан бу болалар мусиқа, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, кулолчилик каби машғулотларда яхши натижага эришадилар. Яна уларда актёрлик қобилияти ҳам бор.

 

Ҳамал

Ушбу буржда дунёга келган кичкинтойнинг феъли шундай, у ҳамиша ва ҳар бир ишда биринчи! Кубиклардан уй қурса ҳамманикидан баланд, шеър ёдласа, расм чизса ортиғи билан бажаради. Рақобатдан чўчимайдиган, аксинча, мусобақалашиш кайфиятидан завқланадиган бу болаларни тўғри йўналтириб туриш кифоя. Қолганини ўзларини эплашади.

Мутолаа: тиниб–тинчимас «ҳамал» болакай учун «Том Сойер саргузаштлари», «Гарри Поттер» китоблари, тарихий ҳикоялар, кичик саргузашт асарлар маъқул келади.

Спорт: волейбол, футбол, баскетбол, сузиш, енгил атлетика, бадиий гимнастика – фарзандингиз ҳар қайсисида яхши кўрсаткичларга эга бўлолади. Чунки у ўзидаги туғма етакчилик қобилиятини яхши билади.

Далв

Ёзувчи, бастакор, мусиқачи, ўқитувчи бу – далв буржида туғилган болакайларнинг келажакдаги тахминий «образ»лари. Табиатан мулойим, аммо ушлаган жойидан қўймайдиган бу миттивойларни кайфияти кўпроқ атрофидаги инсонлар, дўст-дугоналарига ҳам боғлиқ бўлади. Ички ҳиссиётларини кўпам ошкор қилаверишмайди. Аммо сўроқлашингизни кутишади.

Мутолаа: «Чук ва Гек», «Алиса мўъжизалар мамлакатида», «Трансформерлар» каби эртак ва ҳикоялар тўпламига эътибор қилинг. Улар болакайга манзур бўлади.

Спорт: жисмонан чиниқиши учун волейбол, енгил атлетика, теннис, сузиш машқлари мос келади. Истагига кўра шахмат–шашга тўгарагига ҳам беришингиз мумкин.

Самира тайёрлади

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!



Нравится

Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 34 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика