www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5247]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [650]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2495]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4096]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7655]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [914]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3410]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [185]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [223]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [311]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1709]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [309]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1953]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3246]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Andrewcrof, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AlPamepreope, Arrurioulk, JosephCind, AlbertMl, DennisMok, BookerKt, BookerMn, GeorgeHece, StephenOves, Patrioteaq, Patriotcaw, ScottKal, Patriotznn, MarlonSourf, steklodelosu, steklodelbin, ser22shcBat, deas23giviBat, ser22shcwaps, deas23giviwaps, sera232guiBat, sera232guiwaps, AlexeyErumb, rominEt, Angeltucky, ternTaro, Sog, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Октябрь » 11 » БОЛАМНИ ҚЎРҚИТСАНГ, ЎЗИНГДАН КЎР!

14:58
БОЛАМНИ ҚЎРҚИТСАНГ, ЎЗИНГДАН КЎР!
Ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. "Тавба қилдим, бу нимаси? Яхшиликка бўлсин” деб ўйладим хўрсиниб. Қоронғуда пайпаслаб телефонимни топдим. Қаторасига бешта СМС турарди. Шошиб, очиб ўқий бошладим. Иккитаси СИМ-картанинг компаниясидан экан, ўқимасдан кейингиларига ўтдим. "Боламга кун бермаётган экансан. Сени Худога солдим...” Хатнинг давоми қарғишга тўла эди. Юрагим сиқилиб телефонни ўчирдим, қолган иккита СМСни ўқишни истамадим. "Мен бу аёлга нима қилдим?” деган савол юрагимни ўртай бошлади. Жаҳл устида унга жавоб ёзмоқчи бўлдиму, лекин эримнинг "оғирроқ бўл” деган гапи эсимга тушиб, аламимни ичимга ютдим. Ўрнимдан туриб тинчлантирувчи дори ичиб, ухлашга ҳаракат қилдим. Бўлмади. Тонггача киприк қоқмадим. Эрталаб ишдан келган эрим кайфиятим ёмонлигини сезиб "тинчликми?” деб сўради. Индамай унга телефонни узатдим. Ўқимасдан нима гаплигини тушунган эрим, уф тортиб телефонни креслога ташлади.

    Сенга неча марта айтганман, унинг гапларига эътибор берма, деб... Болалар қани?
    Овқатланишяпти.
    Боғчага қўйиб кел, кейин гаплашамиз.
    Балки Бобуржонни бир-икки ҳафтага унинг ёнига юборармиз... — дедим қўрқа-писа.
    Нима?! Охири ичингдагини айтдинг-а! Қутулолмай юрганингни билувдим!
    Ўйлаб гапиряпсизми... Ахир уни ўз боламдек...
    Ёлғон! Биласанми, сени Лоладан фарқинг нимада?! У қандай бўлса, шундайлигича кўринади. Сен эса иккиюзламачисан! У бизни ёмон кўришини яшириб ўтирмайди, сен эса ўзингни Бобурни яхши кўрган қилиб кўрсатасану, лекин ичингда ўгайлик қиласан!
    Нима?! М-мени кимга тенглаштираётганингизни биласизми? Ахир... — хўрлигим келганидан эримнинг юзига ҳам қарагим келмай, эшикни тарақлатиб ёпиб чиқиб кетдим. Болаларнинг хонасига кириб ҳам тинчлана олмадим. Нима қилишни билмай у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошладим. Шайтон "қизингни ол-да, чиқиб кет, ўғли билан билганини қилсин” деб кўтара бошлади. Дарров бу хаёлларни миямдан ҳайдадим. Бобурни ўзим катта қилганман, қандай қилиб уни ташлаб кетаман.
    Захро.. кечир, жаҳл устида гапириб юбордим.
    Нима қилай, болани унга бергим келмайди-да... Лекин қайтариб беришга мажбурман шекилли...
    Эсингизни едингизми? Нега бундай деяпсиз? Мен фақат боласини соғинган бўлса, кўрсин демоқчийдим...
    Бошқа иложим йўқ... Бундай яшаб бўлмайди. У ҳам она-ку, ўз боласига ёмонлик қилмас. Шундай қилсам, балки тинч қўяр, биз ҳам одамдек яшармиз...
    Йўқ, ундай қилманг, илтимос. Наҳотки тушунмаяпсиз, ахир унинг мақсади ҳам шу! Бизни уруштириб қўйиб, болани олиб кетмоқчи.
    Ҳозирча бу гапни ҳеч кимга айтмай тур, мен яхшилаб ўйлаб олай, кейин бир қарорга келаман.
    Вой, ўлсин, у менга ҳам телефон қилганди, сизларга айтмай турувдим... Эринг бекорини айтибди, Лолага берадиган набирам йўқ! У ҳақида эшитган гапларни айтсам, тепа сочинг тикка бўлади. Куни-кеча қўшним келди, ўша шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида ошпаз бўлиб ишларкан. "Келинингизни кўрсангиз танимайсиз, сочининг ярмини қирдириб олиб ташлаган, орқасида тўртта кокил қолдирган. Қопа-қора шим ва курткалар кийиб, аллақандай темир-терсакларни тақиб юради. Ишонсангиз, унинг турқидан от ҳуркади. Мени таниса ҳам танимаганга олиб ўтиб кетади. Кўринишимни ўзгартирсам, ҳамшаҳарларим танимайди деб ўйласа керак-да. Бир ишлар қилиб юрибдики, айтишга тилим бормайди” деди. "У менинг келиниммас, ўғлим ажрашганига беш йил бўляпти, билганини қилиб юраверсин, менга нима дедим”. Тўғриси-да, ҳозирги замонда чет элда ишлайдиган ёки ўқийдиган одам битта уми? Ҳамманинг ҳам ортидан бунақа гап эшитмаймиз-ку. Одамнинг ўзига боғлиқ ҳаммаси, деб қўшнимни койиб бердим. Бир ёшга тўлмаган боласини ташлаб, "мен бойвуччалардек яшашни истайман” деб кетворган аёлдан нимани ҳам кутиш мумкин. Менга деса, ўлиб кетсин...
    Қўйинг, ойи, қарғаманг. Мен уни ўйламаяпман, ўзи шу аҳволда яшаса, Бобурга қандай қарайди?.. Ўғлингизни бир амаллаб бу фикрдан қайтарайлик.
    Захро опа, тез келмасангиз бўлмайди, бир аёл келиб "мен Бобурни онасиман” деб жанжал қилиб ётибди. Қандай қилиб боғчага етиб борганимни билмайман.
    Бобуржон қани? — дедим ҳеч кимга эътибор бермай.
    Ётоқхонага кириб яшириниб олган, — айбдорона ерга қаради тарбиячи.
    Захро опа, бошқа эшикдан чиқинг, анови аёл шаллақилик қилиб ётибди...
    Йўқ, тўғри йўлдан чиқаман, — дедим ва ўғлимни кўтариб, қизимни қўлидан тутдим. Бу журъат менда қаердан пайдо бўлди билмайман, аёллар йиғилиб турган боғча ҳовлисига чиқдим. Аёлга кўзи тушган Бобуржон юзини бўйнимга яширди.
    Қанча гапингиз бўлса, эрим билан гаплашинг! Агар яна болаларимни қўрқитадиган бўлсангиз, милиция чақиришади! — дедим эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда ва йўлимда давом этдим.

Кечгача бу мавзуда гаплаша олмадик. Эрим "смена”дан чарчадим деб ўзини ухлаганга солиб ётиб олгани учун мен ҳам индамадим. Боғчадан келгандан буён инжиқлик қилиб турган Бобурнинг орқасига бир тарсаки тушургач, чидаб туролмадим. Болани қўлидан тортиб олдим. Кўзидан милтиллаб оқаётган ёшларни митти кафтлари билан артаётган Бобур ва акасининг калтак еганидан қўрқиб жойида қотиб қолган Лобарни қўлидан тутиб, хонасига етакладим.

Болаларни ухлатиб келганимда ҳам эрим жойидан жилмаганди. Хона тутунга тўлиб кетганидан нафас олиб бўлмасди.

Оёғимнинг учигача музлаб кетдим. Мен нима дардда гапиряпману, у нима деяпти. Алам қилганидан тилим тутилиб қолди. Эрим "боламга ўгайлик қилмаяпсанми?” деб ҳазил-чин аралаш бир-икки марта гапирган, бу гапга унчалик хафа бўлмаганман. Ҳамма ҳам боласи учун хавотирланади-да, бир кун келиб тушуниб қолар, деб ўзимни овутардим. Лекин бугун мени Лолага тенглаштиргани, шунча йиллик меҳнатим, бардошим эвазига " у сендан яхшироқ” дегани юрагимга тиғдек ботди.

Йиғлай-йиғлай болаларнинг ёнида ухлаб қолибман, кўзимни очсам, эрим устимга кўрпа ёпиб кетибди. Шунча гапни эшитиб, ҳеч нима бўлмагандек юра олмасдим. Лекин болага жабр қилиш ҳам қўлимдан келмасди.

Индамадим.

Қўрқиб кетдим.

Овози титраб кетганидан бу гапларни айтиш унга қанчалик қийинлигини тушуниб турардим.

Нима қилишни билмай ич-этимни ея бошладим. Бу гапни эшитганимдан кейин кеча эшитган ҳақоратим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Эрим болаларни боғчага олиб кетгач, шошиб қайнонамга телефон қилдим.

Кун бўйи шу хаёл билан юрдим. Боғчадан болаларни олиб келиш учун отланаётганимда Бобурнинг тарбиячиси телефон қилиб қолди. Хавотирланиб гўшакни олдим.

Боғча мудираси ва тарбиячилар қуршовида шанғиллаётган бир аёл тарбиячиларнинг ортидан менга ўгирилди.

Отилиб болалар ухлайдиган хонага кирдим. Лоланинг ёнидан ўта туриб, унинг усти-бошига назар солдим. Қайнонам таърифлаганидек отни ҳуркитадиган даражада кийинмаган, бошида шапкаси бўлгани учун соч турмаги кўринмасди. "Ўзини сипо кўрсатмоқчи бўлибди-да” деган хаёл ўтди миямдан...

Болагинам энг чеккадаги каравотда йиғлаб ўтирарди. Эшик очилганидан чўчиб тушиб қўрқув тўла кўзлари билан менга қарадию, бақириб йиғлаб юборди. Кейин қучоқ очганча менга отилди. Шу лаҳза ҳаққи, болагинам мендан мадад кутгандек икки қўлини чўзганча югуриб келаётган лаҳза ҳаққи, икки дунёда ҳам болани унга бермайман деб қасам ичдим! Бағримга отилган болагинамнинг юрак уриши эшитилиб турарди. "Болани қўрқитибди” деб ўйладим ва овутиш учун унинг кўзларидан ўпа бошладим. Шу пайт тарбиячи ҳеч гапдан хабари йўқ қизимни ҳам етаклаб келди.

Ҳамма менга қараб турарди. Тўғри аёлнинг ёнига бордим ва бошимни баланд кўтариб:

Аёл миқ этмади. Боғчадан чиққанимдан кейин эса қўрққанимдан оёғим қалтираб кетди.

Эрим ва собиқ хотини ўртасидаги тортишув анчагача давом этди. Мен бу ишларга умуман аралашмадим, болаларимни ҳам аралаштирмадим! Лоланинг қилмишлари исботланиб, оналик ҳуқуқидан маҳрум этилгач, у яна келган жойига қайтиб кетадиган бўлди.

Бу хабарни эшитиб, энди тинч яшасак керак, деб енгил тин олганимда телефонимга бегона рақамлардан СМС келди. "Боламни ўз болангдек кўришингга ишонтирганинг учун ҳам раҳмат. Боламни сенга, сени Худога топширдим” деб ёзилганди хатда. Шу дамда аёлга эмас, онага ачиниб йиғлаб юбордим. Ичимда "агар бир кун келиб Бобуржон онасини кўришни истаса унга қаршилик қилмаслик учун менга куч беришини Худодан сўрадим...

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 53 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика