www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6656]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [821]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [449]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2712]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4392]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8273]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [996]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [190]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [264]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1873]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2147]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3942]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
Статистика






Онлайн всего: 11
Гостей: 11
Пользователей: 0


Kun faolllari:
XRumerTest, Patriotcaw, AlexeyErumb, MarkQuobe, petraQuobe, Bogdanrpd, goodblya, JozephGal

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Сентябрь » 12 » Божхона қўмитаси интернетда тарқалган мақолага муносабат билдирди

11:23
Божхона қўмитаси интернетда тарқалган мақолага муносабат билдирди
Яқинда «Telegram»даги «Журнализд», «Davletovuz» каби ахборот каналлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларида «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш халқни соғиш ҳисобигами?» сарлавҳали материал эълон қилинди.
Унда четда харид қилинган ва халқаро почта тизимлари орқали олиб келинаётган товарларни олишда қатор муаммоларга дуч келинаётганлиги қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, хорижий давлатдан юборилган почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилмоқчи бўлганимизда, ушбу жўнатмалар учун божхона тўловлари ундирилмайдиган тегишли меъёрлар белгиланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ушбу меъёрлар аниқ белгиланган.

Келинг, дастлаб халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг бир-биридан фарқини келтириб ўтсак. Чунки, илгари халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилмаган ҳар қандай киши бу иккала жўнатманинг бир-биридан фарқини билмаслиги мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонунига биноан, почта жўнатмалари бу — манзили кўрсатилган ёзма хат-хабарлар, посилкалар ва тегишли ўровдаги босма нашрлар. Курьерлик жўнатмаларига эса жўнатилиши қисқа муддатларда қўлдан-қўлга етказиб берилган (топширилган) ҳолда амалга ошириладиган почта варақчалари, хатлар, бандероллар, посилкалар, босма нашрлар киради.

Юқоридаги қарорга мувофиқ, халқаро почта жўнатмаларини қабул қилаётган жисмоний шахслар 100 АҚШ долларига тенг бўлган қийматдаги товарлар учун бож тўловларини тўламайдилар.

Шунингдек, жисмоний шахслар ҳар чоракда бир маротаба курьерлик жўнатмалари орқали 1 000 АҚШ доллари қийматига тенг бўлган товарларни божсиз қабул қилиб олишлари мумкин.

Жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда товарларнинг миқдори ҳисобга олинади ва бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади ва қонун ҳужжатларига биноан олиб кирилаётган товарларнинг барча суммасига нисбатан божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.

Таъкидлаш жоизки, товарларни почта ва курьерлик жўнатмалари орқали қабул қилишда амалдаги божсиз олиб кириш меъёрларини суиистеъмол қилишга бўлган уринишлар кўплаб учрамоқда. Масалан, яқинда аниқланган қуйидаги ҳолат ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Сингапурдан пойтахтимизда истиқомат қилувчи фуқаро Р.Р. номига почта жўнатмаси орқали 1 дона «Replica Xiaomi Phone Mi 8 Snapdragon» маркали телефон юборилган. Ушбу жўнатмага тегишли СN-23 шаклидаги божхона декларациясида мазкур телефоннинг нархи 49 АҚШ доллари қилиб кўрсатилган.

Аммо, таҳлиллар давомида божхоначилар декларациядаги мазкур маълумот нотўғри эканлигини аниқлашган. Жумладан, почта жўнатмасини қабул қилувчи шахс ушбу телефонга интернетдаги «AliExpress Standard Shipping» онлайн дўконига 300 АҚШ долларига буюртма бергани маълум бўлди.

Кўриниб турибди-ки, ушбу ҳолатда қиймати 100 АҚШ долларидан юқори бўлган товарнинг нархини асоссиз равишда пасайтириб, 49 АҚШ доллари қилиб кўрсатиш орқали, ушбу телефонни божсиз олиб кириш меъёрларини суиистеъмол қилиш содир этилган.

Ушбу ҳолатда божхона ходимлари мазкур 300 АҚШ долларлик телефоннинг божсиз олиб киришга рухсат этилган 100 АҚШ долларини чегириб ташлаб, қолган 200 АҚШ доллари учун белгиланган тартибда давлат бюджетига тегишли божхона тўловларини ундиришган.

Ижтимоий тармоқларда халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилаётган жисмоний шахслар учун жорий қилинган товарларни божсиз олиб кириш меъёрларига нисбатан турлича ёндашувлар кузатилмоқда.

Жумладан, кимдир буни маъмурий чеклов сифатида баҳоласа, кимдир маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун қабул қилинган чора сифатида таъкидламоқда.

Аслида эса ушбу меъёрлар жисмоний шахсларнинг манфаатлари ҳар томонлама инобатга олинган ҳолда қабул қилинган дейишимиз мумкин.

Чунки, жисмоний шахснинг ҳар чоракда 1000 АҚШ доллари, йил давомида эса 4000 АҚШ долларига тенг товарларни ўз эҳтиёжи учун бож тўламасдан олиб кириши юртимизда яшаётган ҳар бир шахснинг четдан сифатли ва арзон товар олишини тўлиқ кафолатлайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар учун жорий қилинган божсиз олиб кириш меъёрлари юзасидан ҳар қандай савол ва мурожаатларга ўз вақтида жавоб беришга тайёр эканлигини маълум қилади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 15 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #habarlar, #newsuz, #uznews, #news, #новости, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика