www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4976]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [632]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2459]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4050]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1623]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1857]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3057]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Andrewcrof, ChristyanOn, Joaquinjips, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AristokratPamepreope, AndreyOr, Tamaralode, AlPamepreope, Arrurioulk, AlonzoEn, Alfredrert, VladimirEn, PiterPow, robbienb2, teresamj1, gwendolynpb60, yvonnezw3, SamuelMody, NikollMody, GuestPhamn, carawi11, flossiean4, lelace18, tanyauq1, NiklOr, Travisneons, kurasov1965S, JamesJen, JamesJaito, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июнь » 21 » ​Бурун ўз-ўзидан қонайдими?

18:27
​Бурун ўз-ўзидан қонайдими?
—Қизимнинг бурни тез-тез қонаб туради. Бундай ҳолда уй шароитида қандай биринчи ёрдам бериш мумкин? Бурун қонашининг сабаблари нимада?
Моҳира Очилова, Самарқанд шаҳри

Саволга олий тоифали шифокор-оториноларинголог Гулнора Пўлатова жавоб беради.

—Бурундан қон кетиши кўпинча 5 ёшли болаларда учрайди, Бу ҳол чақалоқларда камдан- кам кузатилади, 6-10 ёшли болаларда ва ўсмирларда эса кам бўлса-да учраб туради.

Сабаблари

Бурундан қон кетишига аксириш,бурунни ковлаш, аллергик ринит, синусит, вирусли касалликлар, жуда қуруқ ёки совуқ ҳаво, баландликка чиқиш, буруннинг шикастланиши, С ва Р витаминларининг етишмаслиги сабаб бўлади.

Қон кетиши ўз-ўзидан, ҳеч бир сабабсиз, ҳатто уйқу ҳолатида ҳам кузатилиши мумкин. Бурундан қон кетишининг 62 фоизи вирусли инфекцион касаллик билан касалланларда учрайди. Вирус юққач бир неча кун ўтиб бурун қонаши кузатилиши мумкин.

Бурун тўсиғидаги қон томирлари буруннинг шиллиқ пардаси тагида жойлашган бўлиб, енгил шикастланади ва тез қонайди.

Сабабини аниқлаш ва биринчи ёрдам

Кўп ҳолларда бурундан қон кетиши тез тўхтайди. Аммо бундай ҳолат юзага келганда нима қилиш кераклигини билиб қўйган яхши.

1. Агар болангизнинг бурни қонаётган бўлса, аввало бурунда жиддий жароҳат бор-йўқлигини аниқланг. Агар бурун йиқилиш ёки урилишдан жароҳатланган бўлса, кечиктирмасдан "Тез ёрдам”га мурожаат қилинг.

Бурундан қон кетишига жароҳат сабаб бўлмаса, унда ушбу кўрсатма бўйича ҳаракат қилинг:

Болангизни ўриндиқда ўтқазиб бошини олдинга эгинг. Бола бошини орқага ташламасин ва ётмасин, чунки қон нафас йўлига тушиши мумкин.

Бола йиғлаётган бўлса, уни овутиб, бурундан кетаётган қон тезда тўхташига ишонтиринг.

2.Томоқнинг орқа деворидан оқиб келаётган қонни ютмасдан туфлаб ташлаш керак. Чунки қон ошқозонга тушиб кўнгил айниши ва бола қусиш мумкин (бу болани баттар қўрқитади).

Болага ҳозир оғзидан нафас олиш зарурлигини уқдиринг ва буруннинг қанотларини бармоқларингиз билан қаттиқ қисиб туринг (10дақиқача). Шундай қилсангиз қонаётган қон томирини сиқиб, қон кетишини тўхтатасиз.

3%-ли водород пероксидига докадан тайёрланган найчани ботириб бурунга қўйиш ҳам қон кетишини тўхтатади.

3.Агар 10 дақиқадан кейин хам бурундан қон кетиши тўхтамаса, докани вазилинга ботириб қонаётган бурун йўлига тиқинг ва яна 10 дақиқага бурунни қисиб туринг.

Қон кетиши тўхтамаса совуқ компресс ёки музни латтага ўраб боланинг пешонасига ва энсасига куйинг. Совуқ натижасида қон томирлари қисқаради ва қон оқиши тўхтайди.

4.Боланинг оёғини иссиқроқ сувга ботиринг. Бу тананинг юқори қисмидаги қонни оёқларга ҳайдайди ва бурундаги қон томирларининг тўлишини камайтиради. Қон тўхтагандан кейин болага 2 кун давомида бурун тозаламаслик ва қаттиқ қоқмаслик кераклигини тушунтиринг, чунки бурундан қон кетиши яна қайтарилиши мумкин.

5.Қон кетиши тўхтагандан кейин бурун бўшлиғига вазилин суриш мумкин, бу бурун йўлида қотиб қолган қонни юмшатади. Агар бурундан қон кетиши тўхтамаса, "Тез ёрдам”га мурожаат қилинг ёки болани бурнини қисганча ўтирган ҳолатда касалхонага олиб боринг.

Олдини олиш

Иситиш тизими ишлатиладиган шароитда уйингиз ҳавосини намлантиринг. Бунинг учун иситиш радиаторларининг устига сув солинган идиш қўйинг, кўчага чиқишдан олдин эса бурун шиллиқ қаватига вазилин суриб олинг.

Бурни тез-тез қонаб турадиган болага С ва Р витаминларига бой лимон, наъматак дамламаларини ичириш фойдали.

Агар фарзандингиз шамоллаб қолса, бурнини тўғри тозалашга ўргатинг. Бурунни қоқиш учун, галма- галдан битта бурун бўшлиғини бекитиб иккинчисини қоқиш керак. Иккала бурун тешигини бир вақтнинг ўзида қоқмасин.

Болага бурунга ҳеч нарса тиқиш мумкин эмаслигини тушунтиринг.

Феруза Нажимова тайёрлади

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 59 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика