www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4257]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [503]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [429]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2183]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3520]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7262]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [864]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1109]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [238]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1690]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2525]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0


Kun faolllari:
JasonWoucky, Robertdok, Andrewnaila, annatomy, Dewsciems, Asteroidfu, RobertStogy, JamesCam, Jamesvon, Anthonykig, C2xmeedo, JosephGar, Aa41meedo, C2yfrumn, C2ymeedo, steklodelkgs, Aa41frumn, AndtiksFam, Andtiksneexy, C2-meedo, C3afrumn, C3ameedo, C3bfrumn, C3bmeedo

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2016 » Ноябрь » 23 » Буржингизга қараб, қоматни асранг!

17:42
Буржингизга қараб, қоматни асранг!
Қатъий парҳез, жисмоний машқлар, тўғри овқатланиш – буларнинг барини бажарсангиз ҳам вазнингиз ортиб бораётгандек кўринаяптими? Балки буржингиз талабларидан келиб чиқиб, йўл тутганингиз маъқулдир?

Ҳамал

Табиатан фаол ва қатъиятли бўлган ҳамал буржи вакиллари таомномага ҳам феъл-атворларидан келиб чиқиб ёндашишлари керак. Вазнингиз меъёрида сақланишини истасангиз:

Тановул қилманг: қаттиқ қовурилган, ҳайвон ёғларидан тайёрланган, консерва маҳсулотларини. Аччиқ, шўр ва уваланувчи қандолат маҳсулотлари таомномадан чиқариб ташланиши керак.

Сизга фойдали: балиқ гўшти, арпа, гречиха, сўка  донидан бўтқа, сут ва қатиқ маҳсулотлари, пишлоқ ва творог. Таомномага сабзи, карам, қизил лавлаги, шолғом, мевалалардан — олма ва бананни қўшсангиз, ичакларга фойдалидир.

Фитнес: сузиш ва бир жойда туриб югуриш машқлари вазнни назоратда ушлашга хизмат қилади.

Савр

Айтиш мумкинки, сиз ширинликхўрсиз. Аммо ҳазм  жараёни билан боғлиқ муаммолар ҳисобига вазн тўплашингиз ҳам осон кечади. Хўш, сиз учун қандай парҳез тавсия этилиши керак?

Тановул қилманг: қандолат маҳсулотлари, пирожний, торт, оширилган хамирдан тайёрланган ширинликлар, қовурма егуликлар.

Сизга фойдали: ёғсиз гўштлар, денгиз маҳсулотлари. Таомномага сабзи, қизил лавлаги, гулкарам, салат баргини қўшсангиз ҳазмга ёрдам беради. Кунора ярим сиқим ёнғоқ истеъмол қилиш ҳам фойдали. Апельсин, мандарин, хурмо мевалари эса иштаҳангизни алдайди.

Фитнес: аэробика,  арабча ва лотинча рақс тушсангиз, доимо сарвқомат  бўласиз.

Жавзо

Асабийлашганингизда  керагидан ортиқча тановул қилиш одатингиз борлиги яхши маълум. Қолаверса, йўл-йўлакай тамадди қилишдан ҳам воз кечолмайсиз. Қоматингиз расо бўлишини истасангиз, мана бу  тариқа овқатланинг.

Тановул қилманг: ҳайвон ёғлари, қандолат маҳсулотлари ва асаб тизимига таъсир этувчи қаҳва, аччиқ чой .

Сизга фойдали: асабийлашиш қоматингизга зарар келтирмаслиги учун таомномада калий ва В гуруҳи витаминларига бой маҳсулотлар бўлиши керак. Жумладан, картошка, карам, бақлажон, кабачки. Шунингдек, тухум, пишлоқ, асал, узум, нок ва майиз ҳам таомномада бўлишига диққат қилинг.

Фитнес: табиатингизга кўра, атрофингиздагиларнинг фикрини мухим, деб билганингиз боис, жисмоний машқларни ҳам жуфтингиз билан бирга бажарганингиз маъқул.

Саратон

Баъзан ўзингизни қувватсиздек сезасиз. Қувват захирасини тўлдириш учун эса ортиқча тановул қилиб юборасиз. Сиз учун асосий шарт иштаҳангизни назорат қилишдир!

Тановул қилманг: шакар, крахмал ва ёғ миқдори кўп бўлган қандолат маҳсулотлари.

Сизга фойдали: тухум сариғи, манний ёрмасидан бўтқа, ёғсиз гўшт маҳсулотлари, пишлоқ, йогурт, сут. Сабзавотлардан қовоқ, карам, пиёзни тез-тез истеъмол қилиб туринг. Тушлик вақти иложи борича суюқ таомларни танланг.

Фитнес: йога билан шуғулланиш руҳиятингизга ижобий таъсир этиб, фикрни жамлаш ва бўлмағур хаёлларга чалғимасликни таъминлайди.

Асад

Таом танлаш борасида дидингизга тасанно! Бироқ баъзида керагини ҳам назардан четда қолдириб, организмга зиён етказиб қўйишингиз мумкин.

Тановул қилманг: қаттиқ қовурилган, оғир ҳазм бўлувчи  ва ёғли таомлар, қандолат маҳсулотлари.

Сизга фойдали: йогурт, пишлоқ, тухум, ёнғоқ, салат барги, бодринг, картошка, бақлажон, олма, узум, анжир, майиз, туршак кабилар организмингиз учун фойдали озуқа бўлибгина қолмай, семиришнинг олдини олишга хизмат қилади.

Фитнес: иложи бўлса, машқ залида мураббий билан биргаликда шуғулланганингиз дуруст.

Сунбула

Мазкур бурж вакилларининг асосий муаммоси ошқозон фаолияти билан боғлиқ. Шу боис ҳам ўз вақтида овқатланишга аҳамият қаратишни ёдда тутинг.

Тановул қилманг: қаттиқ қовурилган таомлар, консерва маҳсулотлари, дудланган ва ярим тайёр егуликлар.

Сизга фойдали: тухум, пишлоқ, бодом, сут-қатиқ маҳсулотлари. Сабзавотлардан — клетчаткага бой карам, сабзи, қовоқ, кабачки, салат барги ошқозонга оғирлик тушишининг олдини олса, узум, нок ва анор танага қувват бўлади.

Фитнес: бир жойда туриб югуриш ва тановулдан сўнг пиёда сайр қилиш ҳазм жараёнига ижобий таъсир этиб, ортиқча вазн тўпланишининг олдини олади.

 

Мезон

Бу бурж соҳибалари тез-тез асабийлашишга мойил бўлишади. Асабийлашганларида эса қондаги кортизол (стрессни оширувчи гормон) миқдори ошиб, моддалар алмашинуви жараёни секинлашади. Мезонлар учун тинчлантирувчи маҳсулотлар керак.

Тановул қилманг: тузланган, маринадланган маҳсулотлар, дудланган, ёғли таомлар,  ширинликлар, шунингдек, сариёғни камайтиринг.

Сизга фойдали: мол гўшти, гречиха, сули  ёрмаларидан тайёрланган бўтқа, гуруч ва бодом мағзи. Сабзавотлардан — сабзи, қизил лавлаги, бодринг, салат барги, картошка, кабачки кабиларни кўпроқ енг. Вақти-вақти билан олма, қора узум, нок каби меваларни ҳам истеъмол қилиб туринг.

Фитнес: велосипед минишни эплай олсангиз, бўкса қисмингиздаги ортиқча сантиметрлар билан осон "хайр”лашасиз.

Ақраб

Эътибор берган бўлсангиз, сиз кун бўйи ҳеч нарса тановул қилмай ҳам кечгача юра оласиз. Бироқ бунинг эвазига кечки овқатни "тўйиб” истеъмол қиласиз. Натижада эса кун бўйи ошқозонингизни оч қўйиб жазолаганингиз тунда ортиқча калорияларнинг кўпайиши билан хотима топади.

Тановул қилманг: қаттиқ қовурилган, ёғли гўштдан тайёрланган таом ва егуликлар, зираворлар қўшилган таомлар ва оширма хамирдан тайёрланган ширинликлардан узоқроқ юринг.

Сизга фойдали: балиқ гўшти ва денгиз маҳсулотлари, тухум, йогурт, ёнғоқ. Таомномангизда – карам, саримсоқ пиёз, қизил лавлаги, сабзи, қовоқ каби сабзавотлар ҳамда олма, қорағат каби мевалар бўлиши шарт.

Фитнес: теннис айнан сиз учун. Агар мазкур спорт  турига қизиқишингиз бўлмаса, эрталаблари югуриш  машқларини бажаринг.

Қавс

Аксарият қавслар табиатан меҳнатсевар ва тиришқоқ бўлишади. Сиз учун асосий шарт истеъмол қилаётган маҳсулотингиз калориясини тўғри тақсимлашдир.

Тановул қилманг: қаттиқ қовурилган, маринадланган таомлар. Шунингдек, тузланган, дудланган маҳсулотлар миқдорига ҳам диққат қилинг.

Сизга фойдали: сут ва қатиқ маҳсулотлари, қизил ловия, гуруч ва дуккакли донлардан тайёрланган егуликлар. Бодринг, карам, помидор, кўкатлар, олма, нок, олхўри кабилар эса таомномада бўлиши шарт.

Фитнес: барвақт уйғониб, қирқ дақиқа югуриш машқини бажариш ортиқча калорияларни парчалашга ёрдам беради.


Жадий

Сизда моддалар алмашинуви билан боғлиқ муаммо тез-тез юзага келади. Шу боис ҳам тановул пайти таомларни бир–бири билан аралаштириб юбормасликка ҳаракат қилинг.

Тановул қилманг: аччиқ  соус, консерва ва дудланланган маҳсулотлар тавсия этилмайди.

Сизга фойдали: йогурт, тухум, ловия, ясмиқ дони (чечевица) – булар таркибида протеин кўп бўлиб, енгил ҳазм  бўлади. Ўсимлик ёғи, қатиқ, творог, асал, бодом каби маҳсулотлар эса қоматингизга "ҳужум” қилмаслиги билан аҳамиятлидир. Асосий тановул вақти бодринг, лавлаги, карам  ва кўкатлардан тайёрланган салатлардан истеъмол  қилинг. Олма, тарвуз, беҳи, қовун эса овқатланиш рационига киритиладиган маҳсулотлардир.

Фитнес: спорт залида мураббий билан шуғулланиш тавсия этилса-да, шароитингизга қараб, уйда ҳам 30 дақиқа жисмоний машқларга вақт ажратишингиз мумкин.

Далв

Гарчи, кўп ейиш одатингиз бўлмаса-да, ширинлик олдида таслим бўлишингиз рост. "Овқат ўрнига ҳам ширинлик” қоидасига риоя қилиб, ўзингиз сезмаган ҳолда вазнингизга бир-икки килограмм қўшиб оласиз.

Тановул қилманг: дудланган ва консерва маҳсулотлари, торт, конфет, пирожнийлар – қоматингизга зарар.

Сизга фойдали: гречиха ёрмаси, донли маҳсулотлар, оқ ва қизил ловиядан тайёрланган таомлар. Сут ва қатиқ маҳсулотлари таомномангизда мунтазам бўлиши лозим. Карам, бақлажон, сабзи, олма, анор каби мева ва сабзавотлар эса вазн ортишига сабаб бўлмаслиги билан ҳам фойдали.

Фитнес: ҳар куни 30 дақиқалик мустақил жисмоний машқларни бажаришга эринманг.
 

Ҳут

Организмингизда токсин моддалар йиғилиб бориши эҳтимоли кучли. Шу боис ҳам истеъмол қилаётган маҳсулотларингизга диққат қилинг.

Тановул қилманг: қаттиқ қовурилган, дудланган ва маринадланган маҳсулотлар таомномангизда бўлмагани маъқул.

Сизга фойдали: ёғсиз гўшт, пишлоқ, йогурт, тухум, қизил ловия, кунига 50 гр. гача ерёнғоқ каби маҳсулотларни қўрқмай тановул қилиш мумкин. Помидор, бодринг, кашнич, шолғом, анор, тарвуз, олма ва узум танга қувват бўлиб, тўлишишнинг олдини олади.

Фитнес: Бўш вақтингизда арабча рақс ёки шунчаки шўхроқ мусиқага ҳамоҳанг рақс ҳаракатларини бажариб туринг.

 Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади 

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!



Нравится

Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 64 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2016 - 2013

Яндекс.Метрика