www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4516]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [574]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [435]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2307]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3782]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7406]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [873]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [265]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1301]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [256]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1750]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2738]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 26
Гостей: 26
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Andrewcrof, AristokratPamepreope, AndreyOr, sapedson, wapedson, lirpedo, gapedson, Alinnnaaa, Garthdraps, Garthskymn, CarlosLem, AlinaCom, MichaelScuck, Michaelcouro, WayneMuh, jessetv18, debrabz1, Helenmuh, JuliaNesy, RobertLap, RickyTem, vincentpi11, laurievu1, hiпроооо, tamusardLesee, clintonxs18, Geyhositef, Stevenvef, williegq4, Greqryham, Greqrystibe, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Июль » 17 » Чақалоқлар учун массаж

09:47
Чақалоқлар учун массаж
Педиатрлар уқалашни гўдакнинг кундалик парваришига кириши шарт саналган муолажалардан бири деб баҳолашади. Ахир у ҳаракат-таянч, асаб ва юрак қон-томир тизими ҳамда терига ижобий таъсир кўрсатиши билан фойдалидир. Олий тоифали шифокор, педиатр  Ҳилола Ризаева массаж муолажаси ҳақида батафсил маълумот беради.

Уқалаш турлари:

1.Профилактик уқалаш.

2. Профилактик ва даволовчи уқалаш.

3. Даволовчи уқалаш.

Уларнинг ҳар бирининг фойдали жиҳатлари бўлиб,  турли хил усулда амалга оширилади. Профилактик даволовчи ҳамда даволовчи уқалаш муолажаларини педиатр шифокор тавсия этганидан сўнг уқаловчи ҳамшира томонидан  амалга оширилади. Профилактик уқалашни эса онанинг ўзи ҳам бемалол бажара олади.

Фойдали жиҳатлари

Профилактик уқалашнинг асосида гўдакни силаш, енгил шапатилаш ҳаракатлари ётади. Буларнинг барчаси боланинг асаб тизими ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу оддий ҳаракатларни бажариш учун махсус билимга эга бўлиш шарт эмас. Бу каби уқалашларнинг она томонидан бажарилиши гўдакка  хавфсизлик ҳиссини туйишга ёрдам беради. Бир ёшгача бўлган болакайлар учун уқалаш ва гимнастика, айниқса, фойдали саналади. Замонавий изланишлар натижасида, бу муолажалар боланинг тўғри жисмоний ривожланишини таъминлаши исботланган. Тери ҳолати, ошқозон-ичак фаолияти, қорин дам бўлмаслиги, иммунитетнинг кучайиши, нафас олишнинг яхшиланиши, моддалар алмашинуви фаоллашишига яхши таъсир кўрсатади. Шунингдек, қон айланиши тезлашиб, иштаҳа очилади ва ухлаши яхшиланади. Таъсирчан, қўзғалувчан болаларга профилактик уқалаш даволовчи муолажа сифатида тавсия этилади.[ www.BePuL.NeT -Saytdan oldini! Tashrif buyuring bizda eng qiziqarli malumotlar! BePuL.NeT -SuPPeR PortaL!]

Чекловлар борми?

Профилактик уқалашни кони фойда дея таърифлаганимиз билан, у ҳамма гўдакларга бирдек мумкин бўлавермайди. Ўткир яллиғланиш касалликлари, тери хасталиклари ҳамда йирингли жароҳатлар мавжуд бўлганда гўдак массаж қабул қилиши мумкин эмас. Шунингдек, чақалоқда томирлар мўртлиги кузатилганда ҳам бу муолажа тақиқланади. Тана ҳарорати ошганда гўдак тузалгунига қадар уқалаш муолажаси тўхтатиб турилади.  Шунингдек, юрак етишмовчилиги билан туғилган ҳамда хасталик сабаб жигари катталашган гўдакларни уқалаш мумкин эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам маслаҳатимиз, педиатр тавсиясига кўра иш тутинг.   

Таъсирлари қанақа?

Бу муолажа бола танасидаги тонусни камайтириш ҳамда унинг олдини олишга ёрдам беради,

Овқат ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради ва қорин дам бўлиш ҳолатини камайтиради,

Қон айланиш жараёнини тезлаштиради,

Лимфа томирлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, иммунитетни оширади,

Тиш чиқаётганида оғриқни камайтиради,

Кун давомида қувноқ юришига сабаб бўлади,

Кун тартибига ўргатади.

Кичик организм яхши ривожланишини таъминлайди.

Бир ёшгача бўлган болалар учун

Одатда соғлом гўдакка умрининг биринчи йилида 3-4 курс даволовчи уқалаш муолажаси белгиланади. Лекин болада массаж ёрдамида даволанадиган хасталиклар мавжуд бўлса, туғилганидан бир ёшигача шифокор 8-10 та уқалаш муолажасини тайинлайди.  Профилактик уқалашни эса бола туғилганидан  3 ёшга тўлгунига қадар давом эттирган маъқул. Бироқ ота-оналарнинг кўпчилиги бу ишни фақатгина бола бир ёш бўлгунигача амалга оширишади. Бу эса янглиш фикр саналади.[ www.BePuL.NeT -Saytdan oldini! Tashrif buyuring bizda eng qiziqarli malumotlar! BePuL.NeT -SuPPeR PortaL!]

Қандай ҳолатларда мажбурий саналади?

Дисплазия, қийшиқ бўйинлик, сколиоз, яссиоёқлик, тос суякларидаги нуқсонларда уқалаш энг яхши ва ягона даво чораси дея баҳоланади. Аксарият янги туғилган чақалоқларда неврологик хасталиклар (гипертонус, оёқ ва қўл бармоқларининг букилишида муаммолар) кузатилгани боис массаж қабул қилиш, албатта, тавсия этилади. Агар бола бешикда ётгани ёки онаси нотўғри эмизгани оқибатида бошини бир томонга қаратадиган бўлиб қолса ҳам уқалаш муолажаси шарт саналади. 

Физиотерапия ва уқалаш

Физиотерапия муолажаларининг тури бир нечта эканлигини инобатга олсак, уларнинг барчаси билан ҳам уқалашни тенг олиб бориш мумкин эмас. Агар қизитувчи муолажалар бажарилиши лозим бўлса, уқалашдан аввал қилган маъқул. Электрофорез буюрилган бўлса, уни уқалашдан сўнг 1,5- 2 соат ўтиб, бажариш керак.

Хавфсизлик қоидалари

Уқалаш муолажасидан 1 соат аввал болани овқатлантирган яхши. Чўмилиш ва сайрга чиқишни эса икки соат ўтибгина амалга ошириш тавсия этилади. Айниқса, совуқ фаслларда массаж тайинланган бўлса, болани бутунлай ечинтириб қўймаслик керак. Аввал бола танасининг юқори қисмидаги кийимларини, сўнг иштонини ечиб уқалаган маъқул. Шунингдек, муолажа даврида гўдакнинг териси кузатиб турилади. Одатда, гўдакларни уқалаганда болалар кремидан фойдаланилади, бу крем терига ишқаланиб суртилгач, нафас олувчи тўқималарни беркитиб қўяди. Терида турли хил тошмалар кузатилмаслиги учун болани ҳар куни чўмилтириш лозим.

Оналар учун эслатма!

Уқалаш муолажаси бола вазн тўплашига ижобий таъсир кўрсатиши лозим! 

Массаж вақтида гўдакнинг  териси  қизариши ва кўкариши, ўзи эса оғриқ сезиши, йиғлаши керак эмас!

Уқалаш бола учун стресс бўлмаслиги керак.

Муолажа учун энг маъқул жой йўргаклаш столи саналади.

Хона ҳарорати 22-24 С даражадан паст бўлмагани маъқул.

Профилактик уқалашни бола туғилганидан 10-15 кун ўтиб бошлаш  мумкин.

Профилактик уқалаш бир кунда 3-4 маротаба 4-7 дақиқа давом этади, даволовчи уқалаш эса бир кунда бир маротаба 15 дақиқа қилинади.  

Она ёки ҳамшира томонидан бажарилган уқалаш тўғри амалга оширилганини аниқлаш учун болани кузатишнинг ўзи кифоя. Агар гўдакнинг кайфияти кўтаринки бўлиб, уқалаётганида ва ундан сўнг ҳам кулиб турса, демак ҳаммаси яхши ва сифатли бажарилган бўлади. Фарзандингиз ҳар доим  соғ-омон бўлсин!

Дилноза МИРТОЛИПОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 771 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика