www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6781]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [831]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [450]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2730]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4408]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8303]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1003]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3417]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [190]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [264]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1881]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2157]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3981]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
Статистика






Онлайн всего: 32
Гостей: 32
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Asrahamnaft, Anbertgrob, VidneyGexy, Bogdanrpd, XristinaNuh, Vladislavjuiny, TarasKit, beregtor, resovia, Jreadsg, Wltpdab, VladislavNeoms, Vilycle, tundoors, Uiycizd, Gjheomh, Airmic, AirDooca

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Февраль » 8 » Чемпион ҳикоялари. Камтаргина Габриэл Жезус

16:37
Чемпион ҳикоялари. Камтаргина Габриэл Жезус
«АЛЛО, ОЙИ»

Зарбам рақиб дарвозаси тўридан жой олиши ҳамоно, телефоним жиринглайди. Фарқи йўқ ўша пайтда онам уйда бўладими ёки стадионда, ҳар сафар у менга қўнғироқ қилади. Шунинг учун ҳам, мен гол уришим билан бурчакка югураман ва кафтимни қулоғимга тутаман: «Алло, ойижон!»
Фото: Gettyimages.ru

Манчестерга энди келганимда, кўпчилик голларни нега бу тарзда нишонлашимга қизиққан ва доим бу ҳақида сўрашарди. Қисқа қилиб жавоб бериш мумкин: мен шунчаки онамни яхши кўраман ва у доим менга қўнғироқ қилади. Тамом.

Аслида эса, бунинг узоқ тарихи бор. Анча узун тарих, ҳов ўша мен катта орзули  кичкина болакай бўлган пайтларга тўғри келади. Бразилиядаги ҳар бир болакай каби. Мен кабилар кўп эди, лекин айтишим керакки, омадим келган – бир қатор суперқаҳрамонларни шахсан танирдим. 

СУПЕРҚАҲРАМОНЛАР ЮРТИ
Мен Сан-Паулунинг Пери Жардим туманида катта бўлдим. У ердаги кўпчилик учун ҳаёт бу – яшаш учун ҳақиқий кураш. Онам жуда кўп ишларди, шунинг учун бизнинг оиламизда у қадар кўп бўлмасада, доим ейиш учун бирор нарса топиларди. Мен билан бирга катта бўлган кўп ўртоқларимда аҳвол чинданам ёмонроқ бўлган.

Баъзида улар бир кунда бир маҳал, стадионга келганларида овқатланишарди. Менимча, кўпчилик футбол ўйнашдан ҳам кўра, шу ерда текин бутерброд ва газли сув учун ҳам келишарди. Баъзида ўша бутербродлар ҳам бўлмас, газли сув билан кифояланиларди.

Ҳаммаси «Пекениньос»да бошланган. Бу сўз «болакайлар» маъносини англатади. Аслида эса, ҳаммаси жуда жиддий бўлган, ўйламанг, бу Бразилия, сув, пляж деб, йўқ, стадионимиз ҳарбий қамоқхонанинг ёнгинасида, ҳаммаёқ чанг, умуман майса ўсмасди. У ерда болалардан ташқари, фақат ўша қамоқхона хизматчилари футбол ўйнашарди холос.

Тўққиз ёшимда дўстим Фабиньо билан ўша ерга бордик ва жамоада ўйнай оламизми, йўқми, қизиқиб кўрмоқчи бўлдик. Қўлимизда бутса, ўрмон бўйлаб юриб бордик ва айнан ўша куни биз ҳаётимизни ўзгартириб юборган инсонни учратдик. «Албатта ўйнай оласизлар, кейинги ўйинга келинглар» - деди Жозе Мамеде. У жамоанинг болалар таркибининг мураббийи экан.

Ҳеч қандай қоғозбозлик, шартномалар, ҳеч нарса бўлмади. Чунки бу жамоа болалар футболи орқали фойда қилишни кўзламас, шунчаки, бизга ижобий ҳислар улашишни ният қилганди холос. Кўчадаги болаларни бир жойга тўплаш, ҳеч бўлмаса, футбол ўйнашсин, бирор нарса еб олишсин, шу. «Пекениньос» – бу клуб ҳақида ҳеч қачон эшитмагансизлар, лекин айтишим керак, улар мўъжизалар яратишади ва яратишмоқда.
Фото: Gettyimages

Мураббийлар болалар уйга қуруқ қайтмасин деб, бир ойга етгулик гуруч, ловия, нон ва бошқа зарурий маҳсулотларни бериб ҳам юборишарди. Энг қизиғи, мураббийимиз Мамеденинг эски Volkswagen Beetle машинаси бўларди, биз жуда кичик бўлганимиз учун 9-10 бола кийим-кечак, бутса, тўп ва ўша егуликларимиз билан ҳам сиғиб кетаверардик. Эҳ, дўстим, улар биз каби болалар учун нималар қилганини тасаввур ҳам қила олмайсан. Мамеде ва бошқа мураббийлар ҳақиқий қаҳрамон эди. Улар бизга имконият тақдим этишган.

Мен учун коптокка бўлган меҳр устун эди. «Пекениньос» ҳафтасига фақат икки кун машғулот ўтказар, шунинг учун бошқа кунлари мен кўчада тўп тепардим. Баъзи болаларда футбол симуляторлари бўлган, аммо мен учун ўз тасаввурим ва биргина копток кифоя қиларди. Ҳар бир маҳалладан жамоалар тузиб, турнирлар ташкил қилардик, ғолиб учун соврин эса, бир банка лимонад бўларди. Эҳ, тушунмайсан, мана шу бир банка сув учун ҳақиқий жанг бўларди. Тушуняпсанми, аслида мана шу банка биз учун Либертадорес кубогидан ҳам қадрлироқ эди. Агар совринни ютиб олсак, ҳаммамиз уни бошимиз узра кўтариб чиқар ва бир ҳўпламдан ичардик. Совринли лимонад ҳар қандай шампан виносидан ўн баробар зўр, ишонавер. 
Фото: Gettyimages.ru

ВЕРЗЕА
Бразилияда агар профессионал футболчи бўлишни истасангиз, 12-13 ёшда қайсидир катта клубнинг академиясида шуғулланаётган бўлишингиз керак. Лекин бу томондан менинг ишим юришмади. «Сан Паулу»дагилар мени кўрикдан ўтказиб, клубга таклиф қилишган бўлса-да, менинг яшашим учун шароит қилиб беришдан бош тортишганди. Клуб уйимиздан жуда узоқда, агар қатнаб шуғулланадиган бўлсам, мактабдан қолиб кетардим. Мактабдан қолиб кетиш... Онам, ҳа-ҳа-ҳа!

Албатта, онам бунга қарши эди. Уларнинг фикр-у хаёллари менинг ўқишим билан боғлиқ эди. Биласизми, болалик даврим учун онамдан миннатдорман. Тенгқурларимнинг кўпи оиласига ёрдам бериш учун ишлашларига тўғри келган. Уларда футбол билан шуғулланиш ёки мактабда ўқиш учун вақти бўлмасди. Аммо онам менга ишонарди. Негадир у доим, ҳар қандай шароитда футболни ташламаслигимни маслаҳат берарди.
Фото: Gettyimages.ru

Шунинг учун, мен 13 ёшимда Верзеада футбол ўйнашни бошладим. Мен томондагилар Верзеа нима, қаер эканини жуда яхши тушуниб туришибди, бошқалар учун айтиб ўтаман: Верзеа – АҚШдаги кўча баскетболи ёки Европадаги ярим ҳаваскор лигаларга ўхшаб кетади. Майдон жуда кир, лой ва сиз ҳақиқий қўпол эркакларга қарши ўйнашингизга тўғри келади. У ерда жисмоний кураш жуда қаттиқ, шунинг учун жуда хунук ҳодисалар ҳам бўлиб туради.

Мана бунисини айтиб бермасам бўлмайди. 
Биз жуда кучли жамоага қарши муҳим ўйинда майдонга тушишимиз керак эди. Рақиб Верзеадаги ўзининг илк мавсумини ўтказаётганди, шунинг учун жуда жиддий қараётганди. Эсимда, ўйин бошланмасдан олдин улар менга қарашди - «Ким бу болакай? Ростан у ҳам ўйнайдими?».

Ҳаммаси жиддий эди. Ўйин бошланганига тўрт дақиқа бўлмасдан, мен уларнинг энг зўр ҳимоячисини алдаб ўтиб, гол урдим. Улар менга шунақа қарашдики: «Окей, болакай, сенинг ҳаётингни дўзахга айлантирамиз». Шундан кейин улар мени тепа бошлашди. Ҳар сафар тўп оёғимга келса, тентак каби тепишар, мени пойлаб юришгандек эди. Ҳатто улардан бири кўча безориси эди, менга агар уни яна бир марта алдаб ўтсам, оёғимни синдиришини айтди.

Хуллас, тўп яна оёғимга тушди... ва мен яна алдаб ўтдим. У ўз мувозанатини йўқотиб, ўтириб ҳам олди. Жуда шармандаларча алдаб ўтгандим. Энди улар менга худди ўлдирмоқчидек қараб туришарди.

Лекин... Нимаям қилишим мумкин? Тўп менинг оёқларим орасига келганида, мен бутунлай бошқа дунёга тушиб қоламан. Ҳамма нарсани унутаман. Кейинги сафар, қарамай туриб тўпни шеригимга етказиб бердим, у гол урди. Томошабинлар ўзларидан кетиб қолишганди. Ўйин 2:2 бўлиб тугади, пенальтилар сериясида биз ғалаба қозондик. Уларнинг жаҳли чиқиб кетди. Бояги безори менга қараб «айтдим-ку, оёғингни синдираман деб, ташқарида учрашамиз» деди.

У ҳазиллашмаётганди. Бахтимга, жамоадошларим мени ёлғиз қолдиришмади ва уйимгача қўриқлаб олиб боришди.

Аммо бу ҳаммаси эмас. Ўтган йили уйга, оиламни кўргани борганимда, иш билан банкка боришга тўғри келди. Қарасам, кичик будка олдида бир йигит турибди.У менга қандайдир таниш туюлди, у ҳам мени танигандек қараб турарди.

«Эй, болакай, эсладингми?»
Орқага қайтишимга тўғри келди. У давом этди. 
«Верзеани эслайсанми? Сенинг оёғингни синдирмоқчи бўлгандим?»
«Ҳа, эсладим, лекин ҳазиллашувдинг-ку, тўғрими?»
«Йўқ, ука, адашдинг» - деди у, - «ростан ҳам сени чўлоқ қилиб қўйишни ният қилгандим. Энди эса, сен мен ёқтирган жамоада ўйнаяпсан. Сен менга ёқасан. Ишониш қийин, агар сени ўшанда синдирганимда, нима бўларди?».

Биз кулишдик ва бирга расмга тушдик. 

Бразилияда сувнинг винога айланиши, деган ибора бор. Менинг ҳолатим ҳам шу иборага жуда мос келади. Беш йил олдин мен Верзеада ўйнар ва шунчаки яшашга ҳаракат қилар, бирор катта клубда ўйнашим мумкинлигини тасаввур қилмасдим. Ахир мен билан ўша пайтда ўйнаган жуда кўп ажойиб футболчилар ҳозир автобус ҳайдашади, супермаркетда ёки қурилишда ишлашади ва ҳоказо. Бу уларнинг истеъдодсизлигидан эмас, асло. Шунчаки, улар пул топишлари керак бўлиб қолган ва ўз орзуларидан воз кечишга мажбур бўлишганди.

Агар онам бўлмаганида, у мени қувватламаганида, мен ҳам уларнинг бири бўлардим.

ОРЗУ ҚИЛИШДАН ТЎХТАМАНГ
15 ёшимда «Палмейрас»да кўрикдан ўтиш имконияти пайдо бўлди. Ўсмирлар жамоасига қабул қилиндим ва илк шартномамга имзо чекдим. Шундан кейин барчаси жуда тезлашиб кетди. Аввалига асосий таркибга жалб қилиндим, кейин эса, Рио Олимпиадасида қатнашаётган терма жамоага чақирилдим.

Терма жамоадан қўнғироқ бўлганда эса, таърифлашга тил ожиз. 

Бу мен учун нима эканини тушуна олмайсиз. Ахир атиги икки йил олдин мен ЖЧ-2014 учун деворларни бўяб юрган бола эдим. Яхши расм чизадиган болалар деворларга Неймар ёки Давид Луиз каби юлдузларнинг расмини чизишарди. Икки йил ўтиб эса, мен Олимпиадада Неймар билан бир жамоада тўп сураётгандим.

2016 йилдаги бу турнир Бразилия учун ўзига хос қадрли эди. Чунки шу пайтгача юртдошларим ҳеч қачон олимпиада медалларини ютиб олишмаган эди. Ўйинлар нафақат Риода бўлаётгани учун, айниқса, ЖЧ-2014 туфайли ҳам бизга босим жуда юқори эди.
Фото: Gettyimages.ru

Мен ЖЧ-2018да таркибдан жой олиш учун қўлимдан келганини қиламан. Аммо унутмаслик керакки, бу Бразилия, доим рақобат жуда юқори. Айнан шунинг учун ҳам «Манчестер Сити»ни танладим, фаолиятимда янги қадамни ташлашим, ўсишим керак эди.

Айтишим керакки, бу ерда кўп нарса бошқача. Қуёшни жуда кам кўрасиз. Менда иссиқроқ мамлакатлардан ҳам таклифлар бўлган, аммо Пеп Гвардиоланинг қўл остида тўп суриш имкониятидан воз кечиб бўлмасди. Бегона ўлка, бегона тил, бегона инсонлар орасига бориш ҳақида иккиланаётган пайтимда, айнан Пепнинг қўнғироғи фикримни қатъийлаштирганди. У мени жамоасининг муҳим бўлаги сифатида кўраётганини айтганида, бошқа ўйлаб ҳам ўтирмадим.

Аммо Англияга кетишдан олдин бир иш қилдим. Мен ҳаётимнинг бир бўлимини тугатишим жуда зарур эди. Мен ўша 9 ёшимда мени қутқариб қолган «Пекениньос»нинг стадионига бордим. Ўзим билан 250 жуфт энг зўр бутсаларни олиб бордим.

«Алло, мае!»
Фото: Gettyimages.ru

Алдаб нима қилдим, илк бор Манчестерга келганимда, шу пайтгача эришганларимни йўқотгандек ҳис қилгандим. Онам Англия ва Бразилия ўртасида бориб келаверар, мен эса, усиз жуда қийналардим. У мен учун ҳамма нарса, ҳам ота, ҳам она.

Эсимга тушади, «Пекениньос»да ўйнаб юрганимда, ўйиндан кейин ўртоқларимни отаси кутиб турган бўларди. Мен эса, бир ўзим. Осон бўлмаган. Аммо ҳозир, отам ҳақида сўрасалар, онамни кўрсатаман. У мен ва укаларим учун ҳаммасини қилган. У мен учун яна бир суперқаҳрамон.

Шунинг учун ҳам, ҳар гол урганимда, у ҳатто стадионда бўлмаган пайтларда ҳам, «телефонимни кўтараман» ва у билан гаплашаман. 

«Алло, Мае...»
Фото: Gettyimages.ru

Мен бу ишни амалга ошираётганимда фақат онамнигина эмас, дўстларимни, оиламни, мураббий Мамедени ва умуман менга Бразилияда ёрдам берган ҳаммани эслайман.

Биласизми, мен жуда орзуманд бўлганман. Лекин энг зўр хаёлларимда ҳам бугунги кунларга етиб келишимга унча ишонмаган бўлсам керак. Биламан, яна кўплаб болакайлар жаҳон чемпионатлари олдидан деворларни бўяб юришади. Балки улар ҳам бир пайтлардаги мен каби, катта клублардан узоқдадир. Балки уларга кимдир ҳеч қачон орзулари амалга ошмаслигини айтаётгандир. Аммо уларга айтаманки, ҳеч қачон орзуларидан воз кечишмасин.

«Этиҳад» туннелида юришимдан тўрт йил олдин мен Варзеада эдим ва менинг оёғимни синдирмоқчи бўлишганди. Тўғри, бугунги кунинг бутербродлар ва газли сувлар орасида ўтаётгандир, аммо ким билади, сен меҳнат қилишда давом эт ва бир кун, ҳар нарса бўлиши мумкин, тўғрими?

Хуллас, мен болакайларга юзланмоқчиман. Агар менинг ҳикоямни тўлиқ ўқиб чиққан бўлсангиз, сизлар учун охирги гапим бор - «ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг»
Айтганча, мен учун яна бир иш қил, бўптими? Онангга қўнғироқ қил. У сени соғинади. Улар ҳар доим соғинишади.

Габриэл Жезус

The Players Tribune

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола | Ko'rganlar:: 175 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #Yangiliklar, #news, #uznews, #xabarlar, #новости, #newsuz, #Yangilik, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика