www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6988]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [844]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2754]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4423]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8365]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [352]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4006]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 19
Гостей: 19
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Valeriaufn, ShawnHuh, Kristinait, minnieww2, karinabg60, Justinawox, vincentva4, tiajd18, gordonia69, snabeamn, Gicturb, judithfu11, coreyso16, martinafa69, allancy11, vickyom11

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Июнь » 28 » Чимилдиқни орзу қилган қиз. Нега унга бу бахт насиб қилмади?!

16:48
Чимилдиқни орзу қилган қиз. Нега унга бу бахт насиб қилмади?!
…Чақалоқнинг қаттиқ йиғлаган овози дўконини қулфлаб, эндигина кетмоқчи бўлиб турган Элдорни эсанкиратиб қўйди. Чунки овоз дўконнинг ичкарисидан келаётганди. Элдор овоз келган томонга югурди. Чақалоқнинг йиғиси пештахталар орасида турган каттагина сумка ичидан эшитиларди. Элдор эҳтиёткорлик билан сумкани очди. Не кўз билан кўрсинки, унинг ичида йўргакланган чақалоқ йиғлаб ётарди. Унинг ўрови ичида сўрғич ҳам бор эди. Элдор сўрғични норасиданинг оғзига солди. Она меҳрини қўмсаётган чақалоқ йиғидан тўхтади. Гангиб қолган Элдор акасига қўнғироқ қилди ва бўлган воқеани ётиғи билан тушунтирди…
… Сардор билан Нодира севиб, севилиб турмуш қуришганди. Аммо тақдир экан, фарзанд кўришмади. Нодиранинг юзи кулгани билан ичи тўла дард эди. Айниқса, шифокорларнинг: "Аёлларда учрайдиган касаллик туфайли фарзанд кўролмаяпсиз. Яхшилаб даволанинг”, деган маслаҳатларини эшитавериб, кўнглига чироқ ёқса ёришмайдиган бўлиб қолди. Чунки унинг бормаган шифокори, учрамаган табиби қолмаганди, ҳисоб. Сардор акамни ҳам бахтсиз қилаяпман, дея ич-ичидан эзиларди у. Яқинлари уларга бола асраб олишни маслаҳат беришди. Аммо Нодира кўнмади. Сардорнинг ўз фарзанди бўлиши мумкин-ку, ахир!..
Шу тариқа йиллар ўтди. Кунларнинг бирида Нодира турмуш ўртоғига қўйидаги мазмунда хат қолдириб, онасиникига кетиб қолди:
"Сардор ака!
Сиз мен учун ниҳоятда қадрли инсонсиз. Сизни бахтсиз қилишга ҳақим йўқ! Фарзанд – эр-хотин ўртасидаги мустаҳкам ришта. Фарзанд кўрмас эканмиз, биз ҳеч қачон бахтли бўлолмаймиз. Шунинг учун сиз бошқа оила қуринг, фарзандли бўлинг. Мен розиман.
Нодира.”
Сардор ҳаётини Нодирасиз тасаввур ҳам қилолмасди. У укаси Элдорни дўконда қолдириб, ўзи Нодирани уйига қайтариб олиб келиш учун қайнотасиникига йўл олди. Шу пайт укаси қўнғироқ қилиб, бўлган воқеани айтиб берди. Бу хабарни эшитган Сардор довдираб қолди. Ёнида бир аҳволда турган хотинига қараб:
– Нодира, бизга Аллоҳнинг раҳми келган кўринади. Дўконга кимдир чақалоқ ташлаб кетибди, – деди. Эр-хотин дўконга ­шошилишди.
Мана, ўша воқеага ҳам беш йилдан ошди. Чақалоққа Умиджон деб исм қўйишди. Унга бор меҳрларини беришди. Умиджоннинг қадами қутлуғ келди. Орадан икки йил ўтиб, улар қизлик ҳам бўлишди. Лекин бир нарсадан Нодиранинг кўнгли ғаш. Кимдир доим Умиджонга совға-салом ташлаб кетарди. Шунча уринса-да, унинг кимлигини билолмасди…
… Қўшни қиз Гуллола бу йил коллежни тамомлайди. Бўй қизнинг уйидан совчиларнинг қадами узилмай қолди. Қиз болани палахмон тоши, дейишади. Ота-онасининг оқ фотиҳаси билан уни унаштиришди.
Лекин Гуллоланинг тўйи куни эрта тонгда совуқ хабар тарқалди: У кўп миқдорда уйқу дори ичиб…
Тўй азага айланди. Гуллоланинг синглиси Гуландом маъракага чиққан Нодирани бир четга тортиб, унинг қўлига мактуб тутқазди.
– Опам ушбу мактубни ҳеч кимга кўрсатмасдан Нодира келинойимга бергин, деб тайинлаганди.
У шундай дея йиғлаганича изига қайтди.
"Нодира келинойи! Адашган синглингизни кечиринг.
Мен алданиб қолдим. Бир одамнинг ширин сўзларига, совға-саломларига учдим. Ҳомиладор бўлиб қолганимни сезгач, ўзимни тўрт тарафга урдим. Ота-онам билиб қолишса, бу иснодни кўтара олмаслиги тайин эди. Чунки улар менга жуда ишонишарди. Ўйлай-ўйлай дардимни опамга айтишга мажбур бўлдим. У ҳамшира эмасми, дарҳол мени текшириб кўрди. Аввал роса уришди, сўнг бирга йиғладик. Жигар эмасми, онамга: "Қийналаяпман, Гуллола менга бир-икки ой қарашиб юборсин”, деб уйига олиб кетди. Ўзим тўладан келган қиз бўлганим учун ҳомиладорлигим унчалик сезилмади. Поччам Россияга ишга кетган пайтда опамнинг уйида кўзим ёриди.
– Гапларимни икки қулоғинг билан эшит: Фарзанд кўрганингни ҳеч кимга айта кўрма. Биров эшитиб қолса, бир умр юзи қора бўлиб қоласан! – опам шундай деди-да, чақалоқни каттагина сумкага жойлаб, чиқиб кетди. Ўша куни сизнинг қайнукангиз Элдор дўконда экан. Опамнинг дўконда сумкани қолдириб кетганини сезмай ҳам қолибди. Бундан кейинги воқеалардан хабарингиз бор.
Келинойи, билиб-билмай оғир гуноҳ қилиб қўйдим. Энди бунинг азобини тортаяпман. Умиджонни кўрганимда ўзимдан нафратланардим. Шундай бўл­са-да, уни кўргим, совғалар бергим, бағримга босгим кела­верарди. Ота-онам: "Ўқишни тугатдинг, айни турмуш қурадиган пайтинг”, деб мени унаштиришди. Кечалари йиғлаб чиқардим. Ёшликдаги хатойим ту­шим бўлсайди, деб ўй­лардим. Афсуски, бундай бўлмаслигини билардим. Тўй куни ҳам белгиланди. Ҳамма хурсанд. Аммо мен бамисоли жонсиз бир ҳайкал эдим. Менга уйланмоқчи бўлган йигитни алдаб бахтли бўлармидим? Йўқ, виждонимга қарши боролмадим. Мени алдаб, бахтиқаро қилган йигитдан нафратланардим.
Келинойи, сиздан илтимосим шуки, Умиджон қабримга гул қўйсин! Чи­милдиққа гулларга бурканиб кириш насиб қилмади. Буни қанчалик орзу қилгандим. Алвидо!
Гуллола.”
Нодира хатни ўзида куч топиб охиригача ўқиди. Тиззаларидан дармон қочди.
– Эҳ, очилмасдан сўлган Гуллола, хато устига яна хато қилган синглим. Ҳаёт инсонга бир марта берилади. Ундан ўзингни мосуво қилиш хиёнатга тенг. Агар айбингни айтсанг, балки, ўша йигит кечирарди, иродасизлик қилибсан… Аммо Нодиранинг бу гапларини Гуллола эшитмади. … Мен эса бу гапларни гулнинг япроғидай қизлар эшитишини жуда хоҳлардим. Токи улар қиз боланинг шаъни, ор-номуси ҳаёт қадар қадрли эканини ­билишсин!

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Ko'rganlar:: 131 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика