www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7006]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [845]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2758]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4424]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8372]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [367]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4019]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Williamned, steklodelosu, MatveyLenry, Matveypn, MatveyEr, tohirov-1978, rafisik92, alla_palich, golosavk110, nedoryeva2, ejikkill, botterflu4, pxavlo999894, piroguha4, itsmylife164, iph6cqjsw44, hel23en234, veta27254, pashkenc2, alehska-872, muhlisa032, bxastet-812, 888asia8882, zheka_sssr2, natali_tc4, shako_1604, vantdum, vantPesse, equache, Alisapulk, Marishavy, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Июль » 8 » Диққат: сув! Хавфсизлик қоидалари билан танишинг

18:57
Диққат: сув! Хавфсизлик қоидалари билан танишинг
Ёз фаслида болакайларнинг энг севимли машғулоти – чўмилиш. Лекин сув каттаю кичикка бирдек хавф туғдиришини унутмаслик лозим. Айниқса, болаларни сув ҳавзаларининг олдида бир сонияга ҳам қаровсиз қолдириш мумкин эмас!
Эҳтиёт бўлинг!

Кўпинча оилавий ҳордиқ учун шаҳар ташқарисидаги сув ҳавзалари бўйидаги салқин жойларни маъқул биламиз. Тоғ ён бағридаги ҳамда сув бўйидаги тоза ҳаво болага фойда келтиради деб ўйлаймиз-у, лекин уйга қайтгач, фарзандимизнинг ҳолсиз, баъзан эса касал бўлганидан ҳайрон қоламиз. Бунинг сабаби эса оддий: кўз олдингизга тарозининг икки палласини келтиринг. Биринчи паллага соғлиққа фойда келтирувчи тоза ҳаво, сув, мева ва сабзавотларни қўйсак, иккинчисини эса иммунитетга салбий таъсир кўрсатувчи узоқ йўл юриш, қуёшнинг ультрабинафша нурлари, сувда кўп вақт ўтказиш эгаллайди. Шубҳасиз, фойда ва зарар тенг келганида, организмда ички кураш жараёни бўлади.

Зарарни камайтирамиз!

Маза қилиб ҳордиқ чиқармоқчимисиз, зарурий буюмларни олишни унутманг. Бош кийими, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак, чўмилиш кийими ҳамда қуёш остида юрганда куймаслик учун енги узун футболка ҳам ортиқчалик қилмайди. Яна, албатта, қуёшдан ҳимояловчи крем олинг, чунки сув бўйида ультрабинафша нурлар, айниқса, кучли таъсир қилади. Тўғридан-тўғри тушаётган қуёш нурлари тери куйиши ҳолатини юзага келтиришидан ташқари, боланинг иммун тизимини ҳам пасайтириб юборади. Натижада,  болакай кичик бир сабаб туфайли ҳам қаттиқ бетоб бўлиши мумкин. Сув бўйида дам олаётганлар орасида териси қизарган болакайларнинг иссиқ кунда йўталиб, томоғи оғриб, инжиқланиб, овқатдан бош тортган ҳолатларини ҳам кузатиш мумкин. Тавсиямиз, сув бўйида дам олгани борсангиз, ҳордиқнинг илк кунида болани кўп ҳам қуёшга чиқарманг. Аввало, янги муҳитга мослашиб олишига шароит яратинг. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi!]

Тақиқлаймиз!

Болаларга чўмилиш вақтидаги хавфсизлик қоидалари катталарникидан кўп ҳам фарқ қилмайди. Асосийси, ҳар қандай сув ҳавзаси бўлишидан қатъи назар, болага бир ўзи чўмилиши мумкин эмаслигини тушунтириш лозим. Шунингдек, фарзандингизни бегоналар ёки ўзи каби ўйинқароқ ака-укаларига ишониб қолдирманг! Сув ичига шўнғишига йўл қўйманг, агар унинг қулоғига сув кириб кетса, жиддий хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Белгиланган чегарадан ўтмаслик, баландлик (кўприк каби)дан сакрамаслик, нотаниш жойда чўмилмасликни тушунтириш ШАРТ.     

Болакай дўстлари билан сувда бир-бири билан ҳазиллашиб, чўктириш ҳамда оёғидан тортиш каби ишларни қилмасликни алоҳида уқтиринг. «Чўмилиш тақиқланади!» деган ёзувлар бежиз эмаслигини унутмасин!    

Ҳовузда чўмиламиз!

Сунъий ҳовузларнинг қулайлиги шундаки, у ерда оқим бўлмайди, чўмилаётган жойингизнинг чуқурлигини аниқ биласиз. Шунингдек, сув тозаланган бўлади. Бироқ хлорланган сув кўз ҳамда оғиз шиллиқ қаватини зарарлаши мумкин. Бундан ташқари, ҳар 15 дақиқада бола қуруқликка чиқиб, исиниб олиши тавсия этилади.  Болакайга чўмилиш чамбарагини кийдириш ҳам хавф-хатардан ҳимоя қилади. ҳовузга шўнғиш учун мўлжалланган турли тепаликлардан эҳтиёт бўлишни унутмаслик керак. Ҳовузда чўмилишдан аввал ва кейин душ қабул қилишни мажбурият сифатида қабул қилинг ҳамда бунга болалар ҳам амал қилишига аҳамият беринг. Шунингдек, болани оч ёки қорни жуда тўқлигида ҳам сувга туширмаслик лозим. Яхшиси, овқатланганидан бир соат ўтиб, чўмилишига рухсат беринг.   [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi!]

Аммо фонтанда эмас!

Охирги шаҳарларимизда кўплаб фавворалар қурилди ва улар кўчалару ҳиёбонларнинг кўркини очди. Уларнинг атрофи эса   аҳолининг энг севимли сайргоҳларига айланди.  Аммо баъзан фаввораларда болакайларнинг чўмилаётганига кўзингиз тушса ажаб эмас. Эпидимиологлар эса фонтанда чўмилишни маслаҳат беришмайди. Негаки, фонтандаги сув ёпиқ тизим бўйлаб айланиб, фильтрланмагани туфайли у ерда тери, ошқозон-ичак, вирусли  касалликларни ва турли паразитларни юқтириш хавфи бор.  Бундан ташқари, ҳавзадаги қувурлар, чироқлар ва насослар шикасланишга сабаб бўлиши мумкин.

Бола сув ютиб юборса...

Одатда катта сув ҳавзаларида қутқарувчилар фаолият юритади. Агар бола сув ютиб юборса, иккиланмай биринчи тиббий ёрдам кўрсатишларини илтимос қилинг. Асосийси, ваҳимага берилмаслик лозим, болани сувдан чиқариб,  кўкрак қисмига енгил шапатилаб, қалқишдан тўхташга ёрдам берилади. Сочиққа ўраб, иссиқ чой ичириш керак. Бир-икки кун давомида чўмилиш ҳақида унутган маъқул. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi!]

Қулоққа сув кирса...

Бола қулоғига сув кирганидан шикоят қилса, уни имкон қадар тез чиқариб ташлашга эришиш лозим. Каттароқ ёшдаги болакайни турғизиб, бошини ён тарафига энгаштириб, бир оёқда сакратиш мумкин. Лекин бу билан қулоққа кирган ҳамма сув чиқиб кетишига кафолат йўқ. Қулоқ тешигига пахта бўлаги қўйилади. Бола ухлатаётганда оғриётган қулоғини ёстиққа қўйиб, ёнбошлаб ётқизилади. Шунда сув оқиб чиқишига имкон яратилади. Бироқ қулоқда дамба-дам оғриқ сезилса, жиддий касалликка айланмасидан аввал шифокорга мурожаат қилган маъқул. 

Кўриб турганингиздек, сув организмга ҳам фойда, ҳам зарардир. Айниқса жажжи болакайлар учун! Кичкинтойга чўмилишда хавфсизлик қоидаларини ўргатиш билан бирга, ота-оналарнинг ўзи уларга намуна бўлиши лозим. Ҳордиқ онлари салбий оқибатларсиз ўтиши сизга боғлиқлигини унутманг!

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 1706 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика