www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6292]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [766]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [445]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2650]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4348]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8095]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [956]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3416]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [188]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [244]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [411]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1830]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2106]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3771]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
Статистика






Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Blianameedo, Blianafrumn, TommyAdopy

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Июнь » 5 » Дунёдаги бахтли одам (ҳикоя)

12:06
Дунёдаги бахтли одам (ҳикоя)
Жесси ўкириб юборишдан ўзини аранг тутиб турарди. У Томни кичкина идорада кутиб, шилиниб адойи тамом бўлган оёғига дам бериш мумкинлигидан хурсанд эди. Томнинг: "Ҳа, майли, Жесси, истаган пайтингда иш бошлашинг мумкин”, дейишини олдиндан ўйлаб, севинчи ичига сиғмасди.

Мана, икки ҳафтадирки, Жесси Канзас-Ситидан Тулсага – Миссури штатидан Оклахома штатига – ёмғирли тунларни ҳам, жазирама кундузни ҳам писанд қилмай пиёда келганди. Оч қолиб, кечалари уйқуга тўймай, биргина шу дақиқалар сурурини ўйлаб келганди.

Ниҳоят, эшик очилиб, Том кириб келди. Том қўлида бир даста қоғоз билан тез-тез қадам босарди. У Жессига бир қаради-ю, тескари ўгирилди. Танимади, чамаси. Ахир, Том Бреккет Жессининг қайноғаси-ку.

Эгнидаги кийими панд бердимикин? Жесси турқи-таровати абгор эканини биларди. Ҳиёбондаги фаввора сувида сочини хўллаб, ўзини тартибга келтирмоққа уринганди-ю, бироқ фойдаси бўлмаганди. Ҳаяжондан устарада юзини кесиб олди, энди ёноғида хунукдан-хунук чандиқ қолди. Пиджагидаги чангни қоқаман деб қўллари узилиб тушай деди... Балки шу вақт ичида унинг ўзи шунчалик ўзгариб кетгандир-а?

Тўғри, кўришишмаганига беш йил бўлди, лекин ҳозир Том бор-йўғи беш ёшга улғайгандай кўринади холос. Ўша-ўша Том. Худойим, наҳотки, Жессининг ўзи шунчалик ўзгариб кетган бўлса?

Бреккет телефон гўшагини илиб, айланма курсига ястанганча, совуқ боқиб турган нигоҳларини Жессига қадади. Том қорин қўйган, кўринишидан қаттиққўл, қирқ беш ёшли эркак эди; юзи думалоқ, бурни гўштдор. Том Жессига совуқ ва лоқайд қаради, гаплашишга ҳуши йўқдай кўринади.

– Хўш, – деди бирдан Бреккет. – Қулоғим сизда.

"Бошланиши ёмон эмас, – деб ўйлади Жесси. – Бундан баттарини ҳам кутиш мумкин эди”. У хонани иккига бўлиб турган ёғоч пештахтага яқинлашиб, асабийлашганча қўлини сочларига югугртирди.

– Мени танимаяпсизми, Том? – тараддудланиб гап бошлади Жесси. – Мен Жесси Фултонман.

– Нима?

– Мен – Фултонман. Элла сизга салом йўллади.

Бреккет ўрнидан қўзғалиб, пештахтага яқин келди ва Жесси билан юзма-юз туриб қолди. У қаршисидаги одамга иккиланиб тикилди. Қаршисида эса бўйдор, ўттиз ёшлардаги одам турарди. Лекин бу ҳалпиллаган жулдур кийимдаги озиб-тўзиб кетган бадан нима деган гап? Ким ўзи бу? Ахир, бир вақтлар қайниси бақувват йигит эди-ку. Фақат кўзлари ўша-ўша, ийманибгина боқади. Қайнисининг шу жиҳати Томга ёқарди.

Жесси хотиржамдек турарди-ю, ичида бўрон қўпарди. Бреккет унга қараб туриб, ичи ачигандай бўлди. Бундан Жессининг қони қайнади.

– Ҳа, энди ишонгандай бўлдим. Фақат жудаям ўзгариб кетибсан.

– Ахир, беш йил ҳазилакам гапми?! Сиз билан бор-йўғи икки марта кўришганмиз ўзи, – ичида эса Жесси жаҳлини аранг босиб: "Ўзгарган бўлсам, нима қипти? Ҳамма ўзгаради. Мен тирик одамман”, – деб ўйлади.

– Анча бақувват эдинг-ку, озиб кетибсанми, нима бало?

Жесси индамади. Бреккет керакли одам, унга гап қайтариш ярамайди. Ўртадаги сукут узоққа чўзилди. Бирдан Бреккет жонланиб:

– Нега қаққайиб турибсан? Қани, ичкарига кир-чи. Ўтир, – деди ва Жессининг қўлини қисиб қўйди. – Сен билан кўришганимдан жуда хурсандман. Сен фақат кўнглингга олма. Кўринишингдан жудаям чарчагандексан.

– Ҳечқиси йўқ, – деб минғиллади Жесси; у стулга ўтириб, қўнғир, патак сочларини силади.

– Нега оқсоқланяпсан?

– Тошга қоқилиб кетдим, – деди Жесси ва оёғини стул остига яширди.

Оёғидаги богшмоқларидан уялиб кетди. Бу бошмоқларни ишсизларга ёрдам берадиган ташкилотдан олганди. Мана шу икки ҳафта ичида бошмоқларнинг дабдаласи чиқиб кетди. Бугун эрталаб Жесси костюмдан ҳам аввал ўзига янги бошмоқ сотиб олишга сўз берганди.

Бреккет кўзини олиб қочди. Жессининг қийналаётганини тушуниб, унга раҳми келаётганди. Бунчалик ночор аҳволга тушган одамни умри бино бўлиб учратмаганди. Синглиси унга ҳар ҳафта хат ёзарди-ю, лекин ишлари пачава экани ҳақида миқ этмабди-я.

– Ҳа, майли, хўш, қандай яшаяпсизлар? Элла тузукми?

– Эллами? Яхши.

– Болалар-чи?

– Яхши... – деди Жесси ва бироз жонланиб қўшимча қилди: – Фақат кичкинамиз ҳали юролмайди. Лекин жуда ақлли. Сурат чизишни яхши кўради.

Орага яна сукут чўкди. Ҳозир айни муддаога кўчадиган фурсат, аммо Жесси негадир ҳайиқарди.

– Элланинг ёзишича, қийналиб қолибсизлар, Жесси. Мен қўл қовуштириб қараб турмайман.

– Э, йўғ-е, қўйсангиз-чи. Ўзингизнинг ишларингиз ҳам жа юришаётган кўринмайди.

– Ҳа, биласанми, майда-чуйда металл буюмлар сотиладиган дўконим энди йўқ.

– Ҳа, хабарим бор. Ўзингиз шундай деб ёзгандингиз-ку. Шуни назарда тутгандим.

– Ёдимдан кўтарилибди, – деди Бреккет. – Ўзим ҳам кўниколмаяпман. Нима бўлганда ҳам ўзимнинг шахсий бизнесим эди-да. Охирги уч йил ичида фақат зарарига ишладим. Хўш, ўзингдан гапир. Нега ишсизсан?

– Бу ҳақда кейинроқ гаплашайлик. Том, олдингизга маслаҳат сўраб келдим.

– Элла билан муроса қилмаяпсизларми? – хавотирга тушиб сўради Бреккет.

– Э, нимлар деяпсиз? Бу гапни қаёқдан олдингиз? Элладақасини топиб бўпман. Менга фақат Элла керак, Том.

– Узр, янглишибман, – деб Бреккет юзини четга бурди.

У синглиси ва қайниси учун нимадир қилгиси келарди. Иккалови ҳам яхши одам, лекин ҳаёт уларни аяб ўтирмади. Элла ҳам эри каби тортинчоқ, юмшоқ одам.

– Қулоқ солинг, Том, – деди Жесси. – Олдингизга бекорга келганим йўқ.

– Эҳ, оғайни, – деб хўрсинди Бреккет; гап шунга бориб тақалишини биларди. – Кўпам ёрдам беролмайман. Ҳафтасига ўттиз беш доллар оламан холос, шунисигаям шукур.

– Биламан, биламан! – деди ҳовлиқиб Жесси. – Пулдан ёрдам беролмайсиз, буни биламан. Сизнинг қўлингизда ишлайдиган битта одам билан гаплашиб қолгандим. У бизнинг шаҳарга келганди. Айтишига қараганда, бу ерда менга ҳам иш топиларкан!

– Ким экан у?

– Нега ўзингиз иш борлиги ҳақида ёзмадингиз? – таъна қилди Жесси. – Эшитишим биланоқ оёғимни қўлга олдим. Икки ҳафта пиёда йўл босдим.

Бреккет инграб юборди.

– Мендан иш сўраш учун Канзас-Ситидан пиёда келдингми?

– Албатта-да, Том! Бошқача йўл тутолмадим.

– Вой Худойим-ей! Қанақа иш, Жесси? Бизда ҳозир жимжитлик. Устига устак, нефть конлари ҳақида ҳеч нимани билмайсан. Бунинг учун мутаҳассис бўлиш керак. Бу ерда таниш-билишларим бор, лекин ҳозир уларнинг ҳам қўли калта. Имконият бўлганда, сенга хабар бермасмидим, Жесси?

Жесси яшин ургандай тош қотди. Икки ҳафта давомида аллалаб келган илинж ўрнини ошқозонидаги симиллаган оғриқ эгаллади. Кейин у бақириб юбораёзди:

– У сизни одам ёллаяпти, деб айтди-ку! Унинг ўзи қўлингизда ҳайдовчи бўлиб ишлар экан! У айтдики, бу ерда ҳар доим одам керак бўлар экан!

– О-о... Менинг бўлимимда-я?

– Ҳа,да, сизнинг бўлимингизда.

– Кечириб қўясан, менинг қўлимда ишлашни рад этасан. Бу қанақа иш эканлиги тушинггаям кирмаган.

– Йўқ, биламан. У менга ҳамммасини айтиб берди, Том. Сиз диспетчерсиз, тўғрими? Динамит ортилган юк машиналарини жўнатиб турасиз, шундайми?

– Ким ўзи у, Жесси?

– Фамилиси Эгбертмиди-ей.

– Эгберт? Бўйи меникидайми?

– Ҳа, Эгберт. Хўш, алдамабдими?

– Йўқ, алдамабди. Шунча узоқ манзилдан келишдан бурун менга икки энлик хат ёзиб, сўраб-суриштирсанг бўларди.

– Мен атайин ёзмадим. Рад жавоби беришингизни билардим. У иш хавфли эканини айтганди, Том. Менга эса фарқи йўқ.

Бреккет мушт тугди. Думалоқ юзи янада совуқ тус олди: – Барибир сенга йўқ дейман, Жесси.

– Худо хайрингизни берсин. Йўқ, деманг.

– Иш-ку бор. Эгбертнинг ўрни бўш.

– У ишдан кетдими?

– У ўлди.

– А-а...

– Иш вақтида ҳалок бўлди. Кеча кечқурун, агар шунчалик билгинг келаётган бўлса...

– Ҳм... Ҳа, майли розиман.

– Икки қулоғинггаям қуйиб ол, – деди Бреккет. – Йўлга тушишингдан аввал баъзи нарсаларни сенга айтиб қўяй. Биз динамит ташимаймиз. Нефть қудуқларини бурғилашда динамит ишлатилмайди. Динамитни жон-жон деб ишлатган бўлардик, лекин мумкин эмас. Динамитнинг ўрнига нитроглицерин[1] ишлатамиз.

– Хабарим бор. Сиз мени гўл деб ўйламанг.

– Бирпас жим бўлсанг-чи! Қулоқ сол! Сал қаттиқроқ йўталсанг, кифоя, тамом, портлайди. Биласанми, уни қандай ташилишини? Махсус тунука идишларда ташилади.

– Том, эшитинг...

– Шошма, Жесси. Яхшилаб ўйлаб кўр. Тушунаман, тезроқ ишга жойлашгинг келиб турибди. Лекин оқибатини ҳам ўйлагин-да. Тунлари қаттиқ режим асосида мошина ҳайдалади. Қанчалик хавфли эканини англаяпсанми ўзи?

– Мен аста-секин, эҳтиёт бўлиб ҳайдайман.

– Нима, Эгберт эҳтиёт бўлиб ҳайдамаган дейсанми?

– Том, – деди Жесси жиддий туриб, – бу билан мени қўрқитолмайсиз. Бир нарсани билишни истайман. Эгберт юрган ҳар бир чақиримига бир доллар олган экан. Кунора юк мошинаси ҳайдаб, ойига беш юз-олти юз доллар топган экан. Менга ҳам шундай тўлашадими?

– Ҳа, шундай. Айтишга осон холос. Компания нега бунча кўп пул тўлашини биласанми? Эгбертга ўхшаб кечаси тошга бориб урилмагунингча, юраверасан. Ҳатто кўзингга зарра чўп тушса ҳам киприк қоқмаслигинг керак, бир зумга рулдан қўлингни олдингми, тамом, ҳаётингга нуқта қўйилади. Мана, ҳозир Эгбертдан нима бўлганини сўролмаймиз, чунки на ўзидан, на мошинадан ном-нишон қолган. Кеча нима бўлганини биласанми? Ким билади дейсан, нима жин урган. Лекин Эгберт кўприкда мошина-пошина билан портлаб кетган. Кўприк ҳам вайрон бўлибди. Энди етиб бордими хомкаллангга? Мана сенга доллару, ана сенга доллар!

Иккаласи ҳам жим қолишди. Жесси бармоқларини ўйноқлаб, ўтираверди. Кейин кўзини юмди-да, сўз бошлади:

– Нима бўлса, бўлди, Том. Мени огоҳлантирдингиз, энди эса раҳм қилиб, мени ишга олинг.

Бреккет қўлини столга қарсиллатиб этиб урди.

– Йўқ!

Брекет тескари ўгирилиб олди.

– Менга қаранг, Том. Ортиқ бундай яшолмайман. Қаддимни ғоз тутиб юришни истайман мен ҳам.

– Ақлингни еб қўйибсан! Бизда йилига бешта ҳайдовчидан биттаси ҳалок бўлади. Ўзинг ўйлаб кўр, шунга арзийдими?

– Бундақа ҳаёт яшашга арзийдими? Кўчада тентираб юраверсам, очдан ўламиз, Том.

– Аввалроқ айтишинг керак эди! Ўзинг айбдорсан. Оиланг очдан ўлаётганда, сохта ғурурга бало борми? Бундоқ қиламиз, мен қарз оламан ва телеграф орқали Эллага жўнатамиз.

– Кейин-чи?

– Кейинми, озроқ кутишингга тўғри келади. Қариб-қартайган чол эмассан-ку. Ҳаётдан тўйдим, дейишга ҳаққинг йўқ. Бир кунмас, бир кун ишли ҳам бўласан.

– Йўқ! – Жесси ўрнидан сапчиб туриб кетди. – Йўқ! Мен ҳам шундай деб ўйлагандим, энди эса умид тугул илинж ҳам қолмади.

– Руҳингни туширма! Омон-омон замонлар ҳам келиб қолар.

– Руҳимни-ку туширганим йўқ. Фақат сабр косам тўлди. Олти йилдан бери сарсон-саргардонман. Бор умидим сиздан!

– Ақлдан озибсан! Сени ишга олмайман. Яхшиси, Эллани ўйласанг-чи.

– Эллани ўйламай, нима қиляпман? Шунинг учун ҳам ҳузурингизга келдим, Том. Эгберт бизникига келган куни Эллага қараб туриб, инграб юбораёздим. Сиз ўйлайсизки, Элла ҳали-ҳамон ўша-ўша соҳибжамол?

Бреккет бошини чайқаб, нари кетди. Жесси нафасини базўр ростлаб, ортидан эргашди.

– Эсингиздами, Том, Элла нақ қўғирчоқдай эди? Қараган кўзни куйдирадиган зебо эди. Ҳозир йигирма тўққизга чиққани ҳам йўқ, олдинги чиройидан асар ҳам қолмаган.

Бреккет оромкурсига оғир чўкиб, бошини хам қилди. Жесси унинг қаршисида турарди. Ўтинч ва итоаткорлик Жессининг ҳаяжондан бўғриқиб кетган юзида ёқимсиз из қолдирганди.

– Эллага муносиб умр йўлдош бўлолмадим, Том. Элла бундан аълороғига арзийди. Омадсиз одам эканман ўзи.

– Қаёқдаги гапларни қўй, – деди Бреккет таскин бергандай. – Омадни ўз ҳолига қўй. У ҳолда мен ҳам омадсизман. Ҳозир миллионлаб одамлар шундай вазиятда.

– Барибир ҳам! Энди менга барибир! Менга йўқ, деёлмайсиз! Одамга бир марта имкон бериш керак-ку! Ҳиқилдоғимга келди! Кенжатойимнинг оёқларига қараб: "Агар ишлаганимда, соппа-соғ бўларди”, деб ўйлашимни хоҳлайсизми? У ҳар бир қадами билан менга: "Бу рахит туфайли, бу сизнинг айбингиз, ота, сиз мени тўйдириб боқмагансиз”, дея таъна қилаётгандек. Ё Раббим Эгам! Том! Наҳотки, мени яна олти йил қўл қовуштириб кутиб, касал ўғлимга термилиб ўтиради, деб ўйласангиз?

Бреккет ўрнидан турди.

– Хўп, шундай дейлик ҳам. Аммо қиладиган ишинг Эллага мақбул бўлармикин? Ҳавога парча-парча бўлиб учиб кетганингда, у нима деркин?

– Балки ундай бўлмас. Ахир, ҳаёт нуқул омадсизликлардан иборат эмас-ку!

– Ҳамма шундай деб ўйлайди. Ишга жойлашдинг, дейлик. Лекин шуниси борки, эртами-кечми, барибир жувонмарг бўласан.

– Майли! – қичқирди Жесси. – Бир бошга – бир ўлим. Унгача эса анча-мунча пул ишлаб оламан. Ўзимга янги бошмоқ сотиб оламан. Аҳволимга бир қаранг! Тоза, асл тамаки чекаман. Болаларимга қанд-қурс олиб бераман. Ўзим ҳам ейман. Ҳа-да, ўзимнинг ҳам ширинлик егим келяпти. Ҳар куни бир кружка пиво ичгим келади. Элла ясан-тусан қилиб юришини истайман, ҳафтада уч-тўрт марта гўштли овқат еса, дейман. Бутун оилам билан кинога боргим келади.

– Бўлди, бас қил, – деди Бреккет.

– Йўқ, – давом этди Жесси. – Мендан асти қутулиб бўпсиз! Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, уч ой ишласам, минг доллардан ортиқроқ маблағ йиғиб оламан. Ким билсин, балки икки йилгача ўлмай юрсам, Эллани бутун умрига етадиган қилиб таъминлай оламан.

– Бўлди-да энди, – Жессининг гапини оғзидан олди Том. – Ялло қилиб юраман деб ўйлаяпсанми? Чучварани хом санабсан. Ҳар дақиқа, юрганингда ҳам, ётганингда ҳам тинчинг бўлмайди, юрак ҳовучлаб, эртага ўлиб кетмасмикинман, ишқилиб, деб ўйлайсан. Энг ёмони дам олиш кунлари билинади. Юрагинг зиқ бўлиб, ҳужрангда ётаверасан. Бу бориб турган бахтиқаролик!

Жесси илжайди.

– Йўқ, бу – менинг бахтим! Ташвишланманг, Том. Шунчалик бахтиёр бўламанки, бахтимдан хиргойи қилиб юраман. Охирги етти йил ичида илк марта ўзимдан ғуруланаман!

– Э, бўлди қил энди, – жеркиб берди Бреккет.

Кичкина идора сув қуйгандек жимиб қолди. кейин Жесси шивирлади:

– Рад этолмайсиз, Том! Рад этолмайсиз!

Бреккет чуқур хўрсинди-да:

– Оббо! Майли. Сен айтганча бўла қолсин. Истасанг, бугундан ишга тушишинг мумкин.

Жесси миқ этмади. Ғилт-ғилт кўзёшлар юзига оқиб туша бошлади. Гапиролмай тутилиб қолди.

– Эллага шошилинчнома юбораман, – деди Бреккет. – Ишга кирганингни хабар қиламан. Икки кундан сўнг унга пул жўнатишинг мумкин бўлади. Албатта, агар ҳафта охиригача ишлай олсанг, тўлашади сенга. Соат олтида кел. Мана, сенга озроқ пул. Қорнингни тўйғазиб ол.

– Раҳмат, – деди Жесси.

– Тўхта, – деди Бреккет. – Манзилимни ёзиб берай. Трамвайга ўтириб, чипта текширувчидан сўрасанг, қаерда тушиш кераклигини айтади. Чўмилиб-нетиб, тўйиб ухлаб ол.

– Раҳмат, – деди яна Жесси. – Умирингиздан барака топинг, Том.

– Қани, энди туёғингни шиқиллат-чи бу ердан, – деди Бреккет.

– Том!

– Яна нима дейсан?

– Мен... – Жесси дудуқланиб қолди.

Бреккет унга тикилди. Жессининг кўзларида ҳамон жиққа ёш, аммо озғин юзи ял-ял ёнарди.

– Қиладиган ишим кўп, – деди Бреккет туришга шайланаркан.

Жесси ташқарилади. У оқсоқланиб кетаркан, қувончдан юраги отилиб кетай дерди.

– Бутун ер юзида мендан бахтли одам йўқ! – пичирлади у ўзига-ўзи. – Мен дунёдаги энг бахтли одамман!

Бреккет эса Жессининг тобора узоқлашаётган жуссасига тикилганча, бошини чангаллаб ўтирарди.


[1]Глицерин ва нитрат кислота бирикмасидан иборат мойсимон модда; портловчи модда ва дори сифатида ишлатилади (тарж.).

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 42 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #news, #ahborot, #Yangilik, #uznews, #xabarlar, #habarlar, #новости, #newsuz, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика