www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5238]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [650]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2495]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4094]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7655]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [914]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3410]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [185]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [223]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [311]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1709]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [309]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1946]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3242]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 25
Гостей: 23
Пользователей: 2
Lnfrumn, Lnmeedo

Kun faolllari:
iphone, Wadditty, ElaizaDam, CoffeeRok, VladimBoora, AndreyErumb, KiriloErumb, AndrewErumb, sera232guiBat, sera232guiwaps, IgorekErumb, IgorekBoora, AlexeyErumb, AlexeyBoora, rominEt, DarrellWophy, Lnmeedo, Lnfrumn, ancesse, denikisi_krovilwaps, denikisi_krovilBat, Jackp0tSib, Jackp0tMob, Jserjryhaw

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Декабрь » 4 » ЭР ЁҚТИРГАН АЁЛ

12:02
ЭР ЁҚТИРГАН АЁЛ
    Наҳотки эрим бошқа аёл билан…
    Ҳой, дадаси, сиз ҳам мундоқ аёлларнинг эрларига ўхшаб, менга ишхонангиздаги янгиликлардан гапириб беринг?
    Шу хонадонга келганингдан буён менинг ишларим билан қизиқадиган одатинг йўқ эди. Бугун дабдурустдан сўраб қолганингни қара. Тўғриси, одамга ғалати туюларкан. Майли, шу билан кўнглинг тўладиган бўлса, эртадан-кечгача қандай юмушлар билан банд бўлганимни бемалол санаб беришим мумкин: соат тўққизлар атрофида ишхонага кириб бордим, сўнг бошлиқнинг қабулида бўлдим…
    Бўлди қилинг-э! Нима, мен сизга терговчимидим дақиқама-дақиқа ҳисобот оладиган? Очиғини айтсам, кўнглим нимадандир ғаш. Шу сабаб сиз билан суҳбатлашиб, ўзимни чалғитмоқчи бўлгандим.
    Онаси, рангингда ҳам ранг қолмабди. Қаттиқ чарчаганга ўхшайсан. Мундоқ ўзингни соғлиғингни ҳам ўйлагин-да. Шу кунларда ишларим жуда тиқилинч бўлиб турибди. Йўқса, ўзим қўлингдан етаклаб шифокорнинг ҳузурига олиб борган бўлардим.
    Хечқиси йўқ, хавотир олманг, соғлигим жойида, – деди-да, чиқиб кетди.
    Вой, дугонажон, йўқлар кунинг ҳам бор экан-ку, эсдан чиқариб юборган деб юрардим, – Лобар Назирани қучоқ очганча қарши олди.
    Ҳа энди, ўзинг сўраб бормасанг-да соғинганимдан кечаси тушимга кириб чиққандинг, келавердим.
    Мана икки ой олдин битттаси кўзимга тузукроқ кўриниб, турмуш қургандим, уйинг қурғур қип-қизил муттаҳам, бориб турган ароқхўр экан. Куну тун топганимни еб-ичиб ётгани етмагандек қовоқ тумшуғи осилиб жанжал қилишини кўрганингда, дод деб юборган бўлардинг. Яхшиямки, обрўйимнинг борида қош кўзим кўкармай, тинчгина ажрашиб қутулдим…
    Феълингни болалигингдан биламан. Соғиниб, дугонамни кўргани келдим деганингга мени ишонади деб ўйламай қўяқол. Телефонда овозингни эшитганимданоқ, эшикдан кўринганиндаёқ бирон нарса бўлганини сезгандим. Ҳаётингда қандайдир нохушлик рўй берган. Очиғини айтавер. Мен сенга ҳасратларимни бежиз дастурхон қилмадим.
    Мунча «эримлаб» гапни чайнайсан? Нима, эринг ўлиб қолдими? Мундоқ одамга ўхшаб тушунтир. — Жаҳли чиққан Лобар дугонасини ичкарига етаклади: – Шошмасдан бир бошдан гапир-чи?
    Тавба, кўнгил совиган эмиш. Ўйлаб-ўйлаб айтган гапини! Ҳадемай ўғил уйлаб, қиз чиқармоқчи бўлиб турибсан-ку! Биров гапингни эшитиб, нима дейди? Аҳмоқсан.
    Тўхта буни қандай билиб қолдинг? Ушлаб олдингми?
    Костюмининг чўнтагидан аёллар безакдонини топиб олдим. Шунга шубҳа-гумонлар ўтида қовурилиб юрибман.
    Хўш, топиб олган бўлсанг нима бўпти? Бу қаердан келиб қолганини эрингдан сўраганингда жавобини олардинг, – Лобар бир дам ўйланиб қолди. – Маслаҳатим бундай: безакдонни жойига қўйиб, эрингни кузат. Қўлига олиб кўчага чиққанида билгинки, хиёнат кўчасига кирган. Фақат подадан олдин чанг чиқариб ўтирма…
    Ҳа, жазманингиз уйига киритмадими? Гулларга кетган пулга ичингиз ачиб тўғри уйга олиб келаверибсиз-да? – деганча йиғлаб юборди.
    Нималар деб валдираяпсан, Назира? Ишхонада ушланиб қолдим. Наҳотки, унутган бўлсанг, бугун турмуш қурганимизга роппа-роса ўн саккиз йил тўлди, табриклайман!.. – деб гулдастани тутқазди ва ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай ҳайратланиб турган хотинига: — Ҳали бу ҳаммаси эмас, — деганича ичкаридан аёллар безакдонини олиб чиқиб, тутқазди. — Бахтимизга ҳамиша омон бўлгин, онаси.

Назира хаёлига келган фикрдан ўзи сесканиб кетди. Асабийлашганча у ёқдан бу ёққа юраркан, кўнглига не ўйлар келмади: «Мен аҳмоқ ўн саккиз йилдан бери унга ўзимга ишонгандек ишонардим-а?! Эшитганлар нима дейди? Қариндош-уруғларнинг кўзига қандай қарайман?!»

Тўсатдан қимматбаҳо безакдон эсига тушди-ю, унинг «эгаси» кимлигига қизиқа бошлади: «Ким экан ўша аёл? Ҳарқалай менга қараганда ёш ва чиройли бўлса керак-да. Бўлмаса шундоқ мўминқобил эр унинг тузоғига илиниб ўтирармиди? – беихтиёр ўша аёлга нисбатан юрагидан нафрат ва ҳасад алангаланди. — Ноинсоф! Кўра-била туриб оилали эркакнинг бошини айлантириб юрасанми?!»

Назира эрининг чўнтагига ҳуда-беҳуда қўл суқадиган одати йўқ эди. Аммо бугун кийим жавонини тартибга солаётиб, эрининг фақат байрамлардагина киядиган костюми чўнтаги дўппайиб турганига кўзи тушди. Қизиқиш устун келиб, қўл тиқди-ю, аёллар безакдонини топди.

Кечқурун эри ишдан келиб, болалар билан бирга овқатланиб ўтиришганларида ҳам Назиранинг кўнглини ғашлик тарк этмади. Анварнинг ўзига сездирмай, гумоннинг тасдиғини излади. Кундалик одатига кўра газета варақлаб, телевизор кўришга тутинган эридан гап олиш мақсадида оғиз жуфтлади:

Анвар хотинининг гапларидан таажжубга тушиб, гўё уни биринчи марта кўраётгандек узоқ тикилди. Назира эса ўнғайсизланган бўлса-да, сир бой бермади.

Назиранинг асаблари дош беролмади.

Эри «наҳотки шу сўзларни уйда бор ёки йўқлигим парвойига ҳам келмайдиган хотиним сўзлаётган бўлса?!» дегандек унинг кўзларига тикилди. Назиранинг пешонасига қўлини қўйиб, иситмаси йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, бироз хотиржам тортиб деди:

Эрининг ўзи ҳақида жон куйдириб айтган гаплари Назирага тилёғламалик бўлиб туюлди. Бир кўнгли шартта юзинг-кўзинг демай ёқасига ёпишмоқчи ҳам бўлди, бироқ оқибатини ўйлаб, шаштидан қайтди.

Кечаси алламаҳалгача кўзларига уйқу келмай эрининг хиёнати ҳақида ўйлайвериб, боши ғовлаб кетди. «Одам деганлари шунчаликка борарканми? Сиртига сув юқтирмайди-я. Хотиним ҳеч нарсани кўрмади, ҳеч нарсани сезмади, деб жуфти ҳалолига хиёнат қилиб, бемалол ухлаб ётаверса… Умрида ўз хотинига атаб бирор буюм олиб келмаган эр бегона аёлга совға кўтариб юрибди! Асли туғилган кун муносабати билан беришни мўлжаллаб харид қилинган. Лекин кўздан панароқ жойга беркитиш ёдидан кўтарилган. Балки хотиним кўриб қўйсин, жанжал кўтарсин, шундагина очиқчасига гаплашиб оламан деган нияти бордир?..»

Назира секингина ўрнидан туриб қўшни хонага чиқди. Кўзгу қаршисига бориб узоқ термилди. Ким айтади уни қирққа кирмаган аёл деб, ҳаттоки, ўзига сўнгги марта қачон оро бергани эсида ҳам йўқ. Эркакни ўзига тортувчи аёллик латофати ҳам қолмабди. Китоблар орасида альбомни титкилай-титкилай, ўн саккиз ёшида тушган суратига термулганича оғир хаёлга толди…

* * *

«Назира, энди катта қиз бўлиб қолдинг. Менинг бирдан-бир орзуим сени оппоқ либосда кўриш, – дея онасининг бўғзига нимадир тиқилгандек бўлиб, оғир-оғир нафас олганди ўшанда. — Тўғри, ҳозир айни ўйнаб куладиган вақтинг, лекин кундан-кун соғлигим ёмонлашяпти… Тунов куни қўшни маҳаллада яшайдиган Ҳадича ҳол сўраш учун ёнимга кирганди. Гапдан-гап чиқиб, сени мақтай кетди. Кичик укасига келин қилиш нияти бормиш. Мен унга тайинли бирор жавоб бермадим. Олдингдан ўтай дедим-да».

Хаста онасининг сўзларини жимгина эшитиб ўтирган Назира бошини кўтарди.

«Ойи, нималар деяпсиз, мени қўрқитманг. Бизни кимларга ташлаб кетмоқчисиз? Мени айтди денг, ҳали бу кунларни кўрмагандек бўлиб кетасиз».

Онасининг кўзларидан тирқираб ёш қуйиларкан, эшитилар-эшитилмас товушда деди:

«Жон қизим, неки бўлса инсон пешонасида борини кўради. Тақдири азалдан қочиб қутулиб бўларканми? Фақат менинг гапларимни яхшилаб ўйлаб кўр. Онанг бўлсам ҳам бу масалада мажбурлай олмайман. Эрта у билан яшайдиган ўзинг…»

Келинлик либосида кўриш онасининг орзуси эканлигини Назира сезиб турарди. Шунинг учун «сиз нима десангиз шу» деб қўя қолди.

Икки ёш бир-бирига маъқул келиб, ҳамма ҳавас қилгудек тўй бўлди. Онаси бечора хасталигини ҳам унутиб, ўша куни елиб-югуриб меҳмонларга хизмат қилди.

Кўп ўтмай Назиранинг келинлик уйига мудҳиш хабар етиб борди: онаси бу ёруғ дунёни тарк этганди. Оғир дамларда эри Анвардан далда олди, кундан кунга меҳри ошаверди. Орадан йиллар ўтиб, уйи болалар билан тўлди. Ҳаёт синовлари, ташвишлари икковини ипсиз боғлади.

* * *

…Эрталаб эрини ишга, болаларини ўқишга кузатган Назира ёлғиз қолгач, ўйлар исканжасидан қутулиш, кўнглини кимгадир тўкиб солиш илинжида синфдош дугонаси Лобарга қўнғироқ қилди. Гўшакдан овозини эшитгач, йиғлаб юборай деди. Гапларига ҳам узуқ-юлуқ жавоб қайтарди-да, «маслаҳатли зарур ишим бор» дея учрашмоқчилигини айтди.

Икки дугона ёшликларини эслашиб, анча вақт гаплашиб ўтиришди. Айниқса, Лобар эри йўқлигидан нолий кетди.

Демак, дугонасининг аҳволи яхши эмас. Яна ундан маслаҳат сўрашнинг нима кераги бор? «Кел, менинг ҳам бахтсизлигимни билмай қўя қолсин», — деди Назира ичида.

Хайрлашиб кетмоқчи бўлаётганда Лобар унинг билагидан тутди.

Назира ўзини босолмай нуқул «эрим… эрим…» дея ҳиқиллаб йиғларди.

Назира кўз ёшларини артиб, ерга тикилди.

— Эримнинг мендан қўнгли совиган.

Бирдан Лобарнинг юзи ўзгариб қаҳ-қаҳ отганча кулиб юборди.

Лобар дугонасига яқинроқ сурилиб, қўлини елкасига ташлади.

Назира шартта ўрнидан турмоқчи бўлганди, дугонаси йўл қўймади.

Назира уйига қайтгач, анча толиққан экан, кўзлари илиниб уйқуга кетди. Ҳатто тушида ҳам қора ўйлардан қутула олмади: эри костюмини кийиб, қаергадир кетаётганмиш, негадир Назира билан қайта кўришмайдигандек узоқ хайрлашди…

Уйқудан уйғонгач, туши эканлигини билиб, бироз енгил тортди. Сўнг эрининг келишига овқат тайёрлади. Кўзгу қаршисига ўтириб, ўзига обдон оро берди. Кўйлакларининг ичидан тўйларгагина борадиганини танлаб кийди. Кенжа қизининг «Ойи, бугун байрамми?» деган саволига мийиғида кулиб қўя қолди. «Хўш, ўша аёлдан қаерим кам? « - деганича мамнун бўлди. Лекин Анварнинг кунда келадиган вақтидан кечикаётганидан кўнгли ғашланди. Наҳотки, хиёнат қилаётгани рост бўлса?..

Йўқ, ортиқ чидолмайди. У ҳамма нарсага қўл силтаб уйқу дори ичди-ю, тўшакка чўзилди. Қанча вақт ўтганини билмайди, бир маҳал эшик қўнғироғининг тўхтовсиз жиринглашидан уйғонди. «Хиёнаткор эрим келганга ўхшайди. Қани яна нималар деб алдаркан?..» Шундай ўйда эшикни очди-ю, қаршисида бир даста гул кўтариб турган Анварни кўрди.

Назиранинг бўғзига нимадир тиқилиб севинч ёшлари юзини юва бошлади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 35 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика