www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4257]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [503]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [429]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2183]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3520]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7262]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [864]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1109]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [238]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1690]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2525]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 46
Гостей: 45
Пользователей: 1
JasonWoucky

Kun faolllari:
JasonWoucky, poledson, Robertdok, Andrewnaila, annatomy, EdwardOpery, qoledson, Elisseyfluh, Dewsciems, Asteroidfu, RobertStogy, Michaelned, Marlonoffib, JamesCam, Jamesmoupt, Jamesvon, Anthonykig, C2xmeedo, JosephGar, Aa41meedo, C2yfrumn, C2ymeedo, steklodelkgs, Aa41frumn, AndtiksFam, Andtiksneexy, C2-meedo, C3afrumn, C3ameedo, C3bfrumn, C3bmeedo, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2016 » Октябрь » 21 » Эрим яқинларимни ҳурмат қилмайди...

21:18
Эрим яқинларимни ҳурмат қилмайди...
«Ҳаётимдан нолимайман. Ҳамма нарсам етарли, турмуш ўртоғим, қайнона-қайнотам билан яхши тил топишаман. Фақат эримнинг қариндошларимга қиладиган муносабатидан уяламан. Ота-онам, ака-укаларимни ҳурмат қилмайди. Нуқул улардан камчилик топгани топган, кўзимга қараб, уларни ёмонлайди. Бирор қариндошимникида йиғин бўлса, бир ой аввал эримнинг қулоғига қуйишни бошлайман. «Бормасангиз бўлмайди, отамнинг ёлғизгина куёвисиз, ҳамма сизни сўрайди», деб. Унинг эса айнан ўша куни иши чиқиб қолади, ё бирор нарсани баҳона қилади. Ҳамма яқинларимнинг турмуш ўртоғимдан аллақачон ҳафсаласи пир бўлган. Дадамнинг юбилей кунига келмаганидан кейин ўзимнинг ҳам дилим қаттиқ оғриди. Нега айрим эркаклар хотинининг қариндошларини менсимайди, оёқ учида кўрсатади, ҳақоратлайди? Ахир биз — келинлар уларнинг қариндошларига ёқайлик, деб ўзимизни ҳар чўғга урамиз-ку!»

Зилола, Самарқанд вилояти

Бу мурожаатдан сўнг куёвларнинг «душман тараф»га бўлган муносабатларини атрофлича мулоҳаза қилиб кўришга киришдик.

Меҳр тилдами ё дилда?

Бугунги келинларнинг шевасини ҳеч кузатганмисиз? Эрининг барча қариндошларини «ойижон», «аммажон», «холажон», «тоғажон», деб жон-жонлаб туришади. Кимларгадир бу эриш туюлади, кимлардир айнан шундай мурожаат қилиш кераклигини талаб қилишади. «Сен» ҳам, «сиз» ҳам бир оғиздан чиқишини ҳисобга олсак, келинларнинг куёв тарафдагиларнинг кўнглини олишга уриниши фақат яхшиликка хизмат қилади. Агар бу сохта муносабат эмас, чин дилдан бўлса, албатта.

«Мен унинг онасини «ойижон» дейман, хизматини қиламан. Лекин у онамни бирор марта «ойи» демайди, «онанг», «душман тараф», «уруғинг», «сеникилар»дан бошқа сўз тополмайди», деб ёзғирамиз. Эркакларнинг ёнини олмоқчи эмасмиз-у, аммо кўпинча қайнонамизни ҳақиқатан ҳам яхши кўришимиз, унинг хизматини оғринмай, нолимай, жанжалларсиз қилаётганимизни эримизга исботлай олмаймиз. Ташқарида «ойижон, адажон» деймиз-у, ичкарида «Онангиз ундоқ қилди, синглингиз мана бундоқ қилди», деб гапирамиз баъзан. Дилимиздагини эшитиб, тилимиздаги самимий муносабатни кўрмаган эр, бизнинг қариндошларимизга ҳам худди ўша муносабатни қайтариши турган гап. Фақат хўжайинимиз бунинг учун лаганбардорлик қилиб ўтирмайди. Чунки у бизнинг яқинларимизнинг уйида яшамайди, уни ҳеч ким ҳайдаб юбора олмайди!

Аммо...

Хотинининг қариндош-уруғига очиқ муомала қилмаган, ҳеч бўлмаганда, дўст-душман, қуда-қарағайларнинг олдида ҳурматини жойига қўймаган эркак ҳам саломига яраша алигини олади. Қарсакдаги «қарс» товуши иккала кафт тўқнашгандагина эшитилади, ахир. Ҳурматли эркаклар, рафиқангизнинг уйдаги жанжаллари барҳам топишини истасангиз, унинг яқинлари билан янада яқинлашинг! Уларнинг қизи билан бахтли яшаётганингизни сўз билан айта олмасангиз ҳам, ҳаракат билан ифодалашингиз мумкин. Йилда икки марта хотинингизнинг тоғаси ёки аммаси бераётган наҳорги ошга боришга куч топсангиз, қайнота-қайнонангизнинг туғилган кунида ташаббус кўрсатиб, совға-салом қилсангиз, қўлингиз кўксингизда бўлса, бас. Бу унчалик қийин ва хижолатли иш эмас, мана хотинингиз шу ишларни ҳар куни қилаяпти-ку! Яхши куёв бўлсангиз, уларнинг ўзи сизга қизларини мулойим супурги қилиб беришади. Ахир бундай тартибли куёвнинг ёмон эрлигига ишониб бўладими? «Ўчир овозингни, куёвим яхши, сен ёмон!» дейишади у нолишни бошламасданоқ!

Йўқолиб қолманг, куёвлар!

Яқиндагина бўй қизлар бўлиб, маҳалламизни тўлдириб юрардик. Энди орқамиздан икки-учта боламизни эргаштириб, байрам ва дам олиш кунлари ота уйимизга келиб турамиз. Аксариятимиз қўлимизда камида тўртта нон, қаймоқ кўтариб борсак-да, кўнглимизнинг бир томони хижил бўлаверади. Сабаби эргинамиз кўчанинг бошидан бизни ташлаб, ўзи урра қочиб қолган. Бирров саломлашишга ёки бир пиёла чой ичиб, ота-онамизнинг дуосини олишга эринган. Бу нима, бизнинг уруғимизни менсимасликми? Ўзига лойиқ кўрмасликми? Ёки уялишми?

Ҳа, жаҳлингиз чиқса, арзийдиган ҳолат. Бир кун ишга шошаётганини баҳона қиласиз, иккинчи кун қайтишда кирмоқчи эди, деб алдайсиз. Қайтаётганингизда ҳам тугунингизни тўлдириб, куёвига атаб камида бир жуфт пайпоқ, бир коса овқат бераётган онангиз «Қўявер, иши кўпайиб кетгандир, аканг олиб бориб қўяди», дейди хижолатингизни енгмоқчи бўлиб.

Кўпчилик аёлларга таниш бу ҳолатни нега ёзаяпман? Эркакларимиз ўқишсин, ўзлари учун мулоҳаза чиқаришсин. Яхши куёвни қизнинг маҳалласидагилар дарҳол таниб олади. Чунки у уч ойда бир кўриниб қолмайди, ўз қизини бутун умрлик совға қилиб бериб юборган қайнона-қайнотасини йўқлаб туради.

Нега камномасиз?

Куёвларнинг келин томонникига ҳадеб боравермаслиги, улар билан муносабатга кириша олмаслигининг ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблари ҳам бор. Энг биринчиси, бу ўз ота-онасидан уялишидир. Худди боши иккита бўлганидан кейин у томонга «сотилиб кетаётгандек» туюлмаслиги учун ўзини нари тортиб туради. Айниқса, янги уйланганларда кузатиладиган ҳолат: қайнотаси олиб берган мебелда ётиб, сарпосига қилган пальтодан тортиб пайпоққача кийиб олган куёв ўзининг яқинлари олдида ноқулай ҳис қилади ўзини. Унча-бунчага тобе бўлавермаслигини исботлаш учун ҳам атай мана шундай қобиққа ўралиб олиши мумкин. Буни менсимаслик эмас, шунчаки кўникиш жараёни, десак бўлади. Иккинчи сабаб эса ота-онасининг келинникига бориш-бормаслигини назорат қилишидир. Бизнингча, бола-чақаси тиниб-тинчиши, қудачиликни минг йилликка узайтиришни истайдиганлар бундай хатога йўл қўйишмайди. Ахир сизнинг ҳам қизингизга шундай муносабатда бўлишса, бир ойда зўрға уйига жўнатиб, куёвингизнинг юзини кўрсатишмаса (!), сиз ҳақингизда гап кетганда худди сиз тилга олган сўзларни ишлатиб, менсимаслик, қизғаниш йўлини тутишса, ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз? Ғанимат дунёда ҳар ким муваққат, қудаларингизнинг сабрини синаманг, ёшлар катталарга оқибат кўрсатишни ҳозирдан ўрганишсин.

Ҳушёр бўлинг, келинпошшалар!

Инсоннинг қулоғидан кирган гап миясини эгаллаб, қўл-оёғини ҳаракатга келтиради. Оиланинг ички сирлари, кимнинг аслида ким эканлиги, бугун уришиб, эртага ярашадиган жигарларнинг низолари ҳақида эрни хабардор қилиб туриш фақат ўзингизнинг зарарингизга хизмат қилади. Ахир ўзингиз ҳар куни «Аммам онамга кун бермаган», деб турганингиздан кейин сизни яхши кўрган одам ёмон кўрган аммангизни нега ҳурмат қилсин? Зинҳор ва зинҳор ота-онангизнинг ишлари, гап-сўзларини турмуш ўртоғингиз ва унинг қариндош-уруғлари билан муҳокама қилманг. Вақти келиб, «Ўзинг айтгансан-ку» деган гапни эшитмаслик учун  тилингизга ҳушёр бўлинг! Ота-онангиз, ака-ука, опа-синглингизнинг муаммолари ҳақида эмас, кўпроқ ютуқлари тўғрисида гапиринг. Куёвини мақташи, поччасининг ишларига қизиқиши ҳақида ёлғондан бўлса ҳам, гаплар ўйлаб топингки, жуфтингизнинг меҳри уларга ғойибона илисин.

Азиза ҚУРБОНОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!



Нравится

Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 76 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2016 - 2013

Яндекс.Метрика