www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5914]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [742]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [443]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2592]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4288]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7957]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [943]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3416]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [188]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [232]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [356]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1799]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [332]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2063]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3617]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [16]
Статистика







Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, AlenaRorma, silverlMl, Mihaelgiz, Marcellmn, MarcellRERO, vnikbelldum, DeltamBex, dindum, fncldum, hep_rodion, GudAPEM, NoutusFRA

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Апрель » 9 » Эрим – орсиз, мен – мардикор, болам эса...

09:25
Эрим – орсиз, мен – мардикор, болам эса...
Самарқандга яқиндагина фарзандли бўлган дугонамни йўқлаш учун бордим. Буни қарангки, Тошкентдан бизни олиб кетадиган ҳайдовчи аёл киши экан. Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи қайнаганидек, у билан йўл бўйи гурунглашиб манзилга қандай етганимизни ҳам билмай қолдик. Ҳайдовчи аёл ҳар куни узоқ йўл юргани боис жуда кўп одамлар билан танишиши, уларнинг ҳаёти ҳақида турли-туман воқеаларни эшитиши ҳақида гапирди. Мана бу унинг ҳикояси...

– Самарқанддан пойтахтга ёлланиб ишлаш учун келадиган аёллар кўп. Уларни олиб келиб, олиб кетиб юраман. Бу аёлларнинг гаплари, ҳаётини эшитсангиз, эркак зотидан кўнглингиз қолиб кетади. Сизга бир аёлнинг ҳаётини айтиб берайми?

«Эримнинг тайинли иши йўқ эди. Чекадиган сигаретигача мен олиб беришим керак. Болаларим оч-наҳор қолиб кетса ҳам у бунинг ташвишини қилмаган, ҳеч. Диванга ағанаб олганча «Чой обкее, овқат қил», дея телевизор кўришдан, зерикса кўчага чиқиб, болаларининг нони учун топилмаган пулни топиб, ичиб келишдан бошқасига ярамасди. Уч фарзандим бор, шуларни етим қилмай, деб чидадим, эримнинг ўрнига ўзим ишладим.

Бир куни одатдагидек, Тошкентдаги мардикор бозорига келдим. Ҳаво жуда совуқ. Ўттизга яқин аёл иш умидида, пул топиш илинжидамиз. Тушга яқин «Жип» машинасида бир киши келди-да, 20 тача аёлнинг ичидан мени имлаб чақирди ва уйини йиғиштириш кераклигини айтди. Хизмат ҳақимни келишгач, машинасига чиқиб уйига кетдик. Эрим шубҳага бормаслиги учун ишга келганимда доим 5 яшар ўғлим ёнимда бўларди. Ўша куни ҳам боламни олиб келгандим.

Биз чиққан машина янги қуриб битказилган бир ҳовлининг дарвозаси ёнида тўхтади. Ичкарига кирдик. Уй эгаси бизга совун-повун дегандай тозалаш учун керакли нарсаларни олиб келиб берди ва «Ҳозир келаман», деб устимиздан қулфлаб кетди. Мен кечга қадар тиним билмай ишладим, уйдаги чанг-чунгларни артиб, кирларни ювдим, ҳовли супурдим, хуллас, юмушлар билан куймаланиб оқшом кирганини ҳам билмай қолибман.

Соат 22 бўляпти ҳамки, уй эгасидан дарак йўқ. Кеч қолиб кетяпман, тезроқ ижара уйимизга етиб олишим керак. Болам ғингшиб ортимдан юра-юра чарчаб, ухлаб қолган. Бир маҳал уй эгаси кириб келди. Ичиб олган экан, шекилли, кўзлари сузилиб, ғалати тиржайди. Кейин чой дамлаб беришимни айтди-да, бироз чайқалиб қадам олганча ётоғига кириб кетди.

Чой дамлаётгандим. Ҳалиги одам ортимдан кириб келибди, пайқамабман. Ҳеч кутилмаганда биров ортингдан келиб ёпишса қўрқувдан ўзингни йўқотиб қўяркансан. Рости, эрим ёмон бўлса ҳам ўн йил яшаб бирор марта унга хиёнат қилишни ўйламагандим, бундай хаёлга боришнинг ўзидан ҳазар қилардим. Ваҳимага тушиб, унга қаттиқ қаршилик кўрсатдим. Бақирай, десам меҳмонхонада ўғлим ухлаб ётибди, уйғонса қўрқиб кетади. Шунда ҳам қаршилик кўрсатишдан тўхтамадим, у эса мен истамаганим сайин баттар ёпишар, ҳайвондек пишиллаганча кийимларимни битта-битта йиртиб отар, сочимни чангаллаб олган, «Қўрқма, пулингни бераман, нархингни айтасан, ҳозир жим тур, мени асабийлаштирма, жонон» дея ниятига етишга уринарди. Қўлим билан кўксига муштлар, оёғим билан дуч келган жойига тепардим. У шунда ҳам тўхтамасди. Шу он нақадар ожиз, бахтсиз эканимни ўйлаб кўзларимга ёш келди. Ароқ ҳидидан кўнглим айнирди. Ғалати бир чарчоқ ҳис қилдим, тахминан икки-уч сония карахт бўлдим...

Бир маҳал не кўз билан кўрайки, ошхонанинг эшигини қия очганча... болам, жигаргўшам қўрқув ва савол тўла кўзлари билан менга қараб турарди. Миямда нимадир портлагандек бўлди. Мени таслим қилган сониялар дарҳол ўз кучини йўқотгани ва қаердандир битмас-туганмас бир куч вужудимга ёғилиб кела бошлаганини ҳис қилдим. Икки қўлимни тепага кўтариб, бир зарб билан ошхона стулини жойидан қўзғатдим-да, баданимга зулукдай ёпишиб олган пасткашнинг бошига туширдим. У ўзини йўқотди, бошини чангаллаганча ётган жойида ёнбошига ағанади ва мен қўлидан чиқиб кетдим. Болам ҳамон мўлтираб турар, энди унинг ҳам кўзларидан маржондек ёш думалар, унсиз йиғларди. Тез-тез сочилиб ётган кийимларимни йиғиб, авратимни тўсдим-да, жон ҳолатда боламни етаклаб ошхонадан чиқдим. Эшик ёнидаги жавонда осиғлиқ турган пальтомни кийдим. Ўғлим иккимиз югуриб ҳовлига чиқдик. Қарасак эшик қулф...

Нима қиларимни билмай ҳовлида туриб олганча бақирдим: «Ёрдам беринг, одамлар ёрдам берииинг!», дея. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳовлининг дарвозаси тақиллади.

– Тинчликми, нима бўлди? Эшикни очинг, кимсиз? Толиббойга ким бўласиз? – деди ташқаридаги одам.

– Мен... мен ҳеч ким, уйини тозалашга келганман. У менга ташланди, қочишим керак, ёнимда болам бор, илтимос, ёрдам беринг, калитни тополмаяпман, – дея ёлвордим.

– Синглим, қўрқманг, қўрқманг, мен шу ердаман, ҳозир, ҳозир милиция чақираман, сиз фақат қўрқманг, хўпми? Болангизни қўрқитиб юборяпсиз, йиғламанг, синглим, мен шу ердаман, ҳозир, ҳозир очамиз, эшикни.

Уй ичкарисидан сас-садо йўқ. Болам иккимиз қўрқув ва совуқдан дағ-дағ титрардик. Бу орада милиция машинаси етиб келди ва темир дарвозани бузиб очишди. Кейин биргаликда уй ичига кирдик. Боламни қўшни хотин ушлаб турадиган бўлди. У «ая, аялаб» йиғлаганча қолди. Уйга кирсак, ҳалиги тўнғиз ошхонада – ўша жойда хуррак отиб ётар, боши қонга беланган эди. Шундагина уни ўлдириб қўйишим ҳам мумкин эди-ку, деган хаёл миямга келибди.

Бизни сўроқ қилишди, тушунтириш хати ёздик. Кейин ёрдам сўраганимда биринчи бўлиб етиб келган ҳалиги одам ўғлим иккимизни машинасида ижара уйимизга олиб бориб қўйди...

Энди ақлим кирганди. Эндигина тушунгандим – шунча йил болаларим, уларнинг келажаги учун яшабман, тирик етим қилмай, дебману аслида, фарзандларимнинг истиқболига ўзим болта урибман. Ҳеч бир онага, ҳеч бир аёлга, ҳатто душманимга ҳам бундай қисматни раво кўрмайман. Болагинам беш ёшида, бир кунда, бир лаҳзада улғайиб қолди. Ўзи билмаган ва ўзи истамаган ҳолда кўзи очилди. Онасини ... шундай ҳолатда кўрганидан бери жим, хомуш, ҳеч кимга қўшилмайди, аввалгидек бағримга отилиб, кечалари «Қўлингизни ушлаб ётай, аяяя!» дея эркаланмайди, ўртоқларига қўшилиб ўйнамайди, қиқирлаб кулмайди. Яхшиям, акаси расм чизишни ўргатиб қўйгани, ҳар куни боғчадан келиши билан дафтар-қаламини чиқариб расм чизишга тутинади, шу билан дунёларни унутади.

Уни кечирмадим. Умримнинг ўн йилини ўғирлаган, ҳаётимни дўзахга айлантирган, айбсиз айбдорлик юкини бир умр елкамга ортмоқлаб юришга маҳкум қилган одамни кечирмадим. Уни эрим дейишга тилим бормай қолди. Ўша куни уйга қайтишим билан юк-жандуғимни йиғиштираётиб бу гапни ўзига ҳам айтдим: «Бугундан бошлаб мен сенинг жуфти ҳалолинг эмасман! Билиб қўй, мен ҳозир бировнинг қўйнидан чиқиб келяпман, сенга хиёнат қилдим, юзингга тупурдим, эшитяпсанми?! Сен айбдорсан, билдингми, сен айбдорсан! Мен бундай бўлишини хоҳламагандим. Ўн йил яшаб бирор марта юзингга оёқ қўймадим, шаънингга заррача доғ туширмадим! Лекин сен билмадинг, билмадинг, буни! Бугунгиси охирги нуқта бўлди...».

Эрим бироз анграйиб турди, кейин эса «Нега? Нима бўлди? Бу нима деганинг? Нима учун бундай қиляпсан? Қанақа хиёнат? Ишонмайман, ёлғон гапиряпсан! Мен билан яшашни истамай қолган бўлсанг, бошқа баҳона топ, бундай деб дилимни оғритма...», деб ёлворишга тушди. Оёғимга тиз чўкди, «Энди ўзгараман, ишлайман, сенларни ўзим боқаман, кетма, болаларимдан айирма, мени...»лаб йиғи-сиғи қилди. Кеч эди, жуда кеч эди. Чунки мен бу қарорга ўзим, ўз хоҳишим билан келмадим, тақдир мени шу ергача олиб келди, оиламиз аллақачон қулаб бўлганини, энди бир том остида яшаш имконсизлигини юзимга ойна тутиб, ўша юзсиз эркак мисолида кўрсатиб берди. Мен шу лаҳзаларда ўтган ўн йиллик ҳаётим, эрим билан кечирган яхши-ёмон кунларим, уни бир умрга тарк этаётганим ҳақида ўйламасдим. Болам, миттигинам, онасига ҳайвондек ташланганларининг гувоҳи бўлган, уни жуда жирканч, кечириб бўлмас ҳолатда кўрган ўғлимнигина ўйлардим. Эртага унинг кўзига қандай қарайман? Ҳозир у шундай ёшдаки, кўрган-кечирганлари хотирасига тошга ўйилган нақшдек муҳрланиб қолади, у кунни, ўша машъум кунни унутмайди. Пул дардида бегона эркакка ишониб, унинг уйига кириб борган онасини кечирмайди, ҳа, кечиролмайди. Истаса ҳам бунинг иложи йўқ...»

– Биласизми, нима, – гапида давом этди ҳайдовчи аёл. – Ажрашган аёлни ҳамма айблайди, енгилтак, охирини ўйламай иш қилганга чиқаради. Лекин суриштириб келсангиз, яхши эрдан ҳеч ким воз кечишни истамайди. Менимча, оиласи бузилган аёлларнинг тўқсон фоизи ўз айби ва хоҳиши билан эмас, эри туфайли шу қарорга келади. Буни сизга мен – одамларнинг ичида, ҳар куни улар билан ҳамнафас, ҳамсуҳбат бўлаётган одам айтяпман. Ишонинг, эркак кишида ор бўлса, у ҳеч қачон оиласини кўчада қолдирмайди, жуфти ҳалолини бировларга хўрлатиб қўймайди. Ҳеч қачон!”

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 36 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #newsuz, #xabarlar, #новости, #ahborot, #habarlar, #Yangiliklar, #Yangilik, #news, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика