www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7127]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [850]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2787]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4429]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8430]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1033]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [198]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [279]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [426]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1896]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [447]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2169]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4073]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [24]
Статистика





Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, SvetikBoora, VitalyBoora, GribovBoora, MalinaErumb, OlegkaBoora, OlegkaErumb, MarinaLenry, Marinaapeby, grib-dimka, kler1999, igor_zyurin, kuz-kati, lisinamafia, grachyovnik, pnhovsep, manju_, iskra007, liteyschik92, MyhailBoora, vasilisaa-90, 220692nm, YedrgePi, TimothyHes, neednutPem, zakdum, zakPesse, courtneyfn2, winniepv16, Twilula, Sleern, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Май » 14 » Эримни яхши кўрмай қолдим...

08:53
Эримни яхши кўрмай қолдим...
«Севги бўлганмиди ўзи, ҳозир-чи, бирор ҳиссиётлар қолганми» — муҳими бу эмас! Асосий масала: эр-хотин ўртасидаги муносабатларни изга солиш, юракнинг туб-тубидаги бир томчи меҳр-муҳаббатни борича сақлаб қолишдир.

«Сўзларимни тинглаб, аччиғингиз келар. «Эс-ҳуши жойидами бу аёлнинг», дея ажабланарсиз балки, рости, ўзим ҳам қийналиб кетдим... Яхши ниятлар билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдошимдан кўнглим совиб бораяпти. «Севиб турмуш қурганмисиз?» дея сўрамоқчи бўлсангиз, йўқ! Совчилар орқали танишганмиз. Аммо ўзаро ҳурмат, меҳр бор эди! Энди бўлса, унга нисбатан ҳеч қандай ҳисларни туймаяпман, бир уйда бегоналардек яшаймиз гўё. Лекин оилам бузилишини истамайман! Икки нафар фарзандим учун ҳам ўзимни қўлга ола билишим зарур, бироқ қандай қилиб? Ўртамизда яна меҳр-муҳаббат уйғониши учун нима қилишим лозим? Маслаҳат беринг...»

Исми сир тутилади.

Кўнгил қурмағурнинг иши нозик. Зирапчадек дард ҳам уни жуда қаттиқ жароҳатлаши мумкин. Аёллар эса... ҳиссиётларга берилувчанмиз! Аммо гап оила қўрғони ҳақида борар экан, ҳис-туйғуларни идора қила билишимиз шарт! Эркаклар-чи, ахир уларда ҳам кризис ҳолатлари учраб туради-ку, дерсиз. Іақсиз! Бироқ эркакнинг йўриғи бошқа, у билан ўзини тенг билган аёл хато қилса қиладики, асло фойда топмайди. Хўш, таҳририятимизга сим қоқан муштариймиз ҳолатининг қандай изоҳи бор? Ечими-чи, топиладими? Таҳлил қиламиз!

Мутахассис — Наргиз САТТОРОВА, руҳшунос

Ҳамма нарса ўзгарувчан...

Атрофимиздаги воқеа-ҳодисалар, жараёнлар, инсонлар — бари ўзгарувчан! Ҳеч бир нарса йўқки, унга нисбатан муқим дея таъриф берсак. Кўз олдимизда ҳаракатсиз турган обьектнининг ичида ҳам ўзига хос ўзгаришлар кечади, аммо биз буни кўрмаймиз. Мисол учун, ҳайбатли тоғлар, улар сизнинг-ча ўсмайдими? Ўсади! Ариқда шилдираб оқаётган ёки ундан-да соддароғи, кўлмакдаги сувга қаранг-да, сўнг бир-икки сонияга нигоҳингизни бошқа ерга олиб қочинг. Энди яна обиҳаёт билан тўқнаш келсин кўзларингиз. Сездингизми, тафовутни. Ҳаётимиз ҳам оқим сингари мудом ўзгариб туради. Болалик, ўсмирлик, ўспиринлик, етуклик ва кексалик — инсон умрининг маълум даврлари булар. Хўш, эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларга бунинг нима алоқаси бор? Тан олиш қийин бўлса-да, тингланг, аёл ва эркак ўртасидаги муносабатлар ҳам ўзгаради!

Ўн саккиз ёшли йигит-қиз севгиси билан қирқ ёшли аёл ва эркак муҳаббати ўртасида фақр бор. Тўғри, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳис-туйғулар ифодаси мавжуд, аммо ўзгача талқинда. Биринчи ҳолатда кўпроқ ҳиссиётлар пешқадамлик қилса, иккинчисини ўзаро ҳурмат, қадрлаш, эъзозлаш тушунчалари бошқаради. Англаганингиздек, ҳар бири алоҳида даврдир.

Ҳаракат бор, муҳими...

Турмуш қурилаётганида инсон бир қадам олдинга қадам ташлайди. Кейингилари эса унинг янада камол топиши учун хизмат қилиб, олдинга ташланаверилади. Яъни ҳаракат бор.

Нутқимизда «орқага кетиш» иборасини қўллаймиз, бироқ ортга қадам ташлаш шунчаки ўхшатиш, холос. Аммо шундай ҳаракатлар содир қилиниши мумкинки, улар «минус» ҳисобланади. Лекин бу ҳам ҳаракат. Хўш, қай бири муносабатларнинг яхшиланиши учун кераг-у, акс бўлганларини қандай тўғирлаш мумкин?

Муносабатларингиз кун сайин совуқлашиб бораётганини англаб, ҳис этиб, таҳлил қилиб бирор нима қилмасам бўлмайди, дея фикрлаяпсизми, демак, жуфтингиз билан сизни боғлаб турувчи ришта узилмаган ҳали. Ниманидир ўзгартиришингиз керак, негаки бир жойда тўпланиб қолган сув юзасини ғубор қоплайди. Ҳаракатдан тўхтаган нарса-буюм борки бузилади, асли бу ҳам бир жараён ҳисобланса-да. Худди шундай ривожланиш сусайган, тўхтаб қолган муносабатларга ҳам инқирозга юз тутади, эрта, индин, балки бир йилдан кейиндир.

Қарс икки қўлдан чиқади, аммо...

Эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар гўё ёниб турган шамга қиёс. Шам ёниб турсагина, атрофида парвонаси бўлади. Тўғри фикрладингиз, олов, бу – сиз! Қанчалик баланд ёнсангиз, ёрингизнинг меҳр-муҳаббати, эътибори шунчалик ортиб бораверади. «У-чи, у бир четда томоша қилиб тураверадими, яна аёлларнинг чекигами бари», дея нолишга шошилманг. Сиз бошланг, у давом эттиради.

Спортчи кунора бажарадиган машқларини ташлаб қўйса, нима бўлади? Тетиклигини йўқотади. Ёки яп-янги машинани гаражга жойлаб, йиллар хабар олманг, бузилади. Муносабатлар ҳам шундай, ҳар замон янгиланиб, «таъмирланиб», турланиб туриши лозим.

Кўчат экдингизми, парваришланг!

Тасаввур қилинг, никоҳ бу икки инсоннинг қўлига берилган гул кўчати. Тақдирларнинг бирлашиши насиб қилинган эканми, демак, гулни суғориш, парваришлаш, ўғитлаш елкадаги муҳим вазифа бўлмоғи лозим. Кўчат бир кунда униб чиқмайди, гулламайди ҳам. Бунинг учун йиллар талаб қилинади. Агар ҳар иккала боғбон ҳам кўчатга бирдек меҳр бериб, парваришласа у, албатта, гуллайди. Аксинча, сўлиб, қуриб-қовжираб қолиши ҳам ҳеч гапмас. Аммо бу ҳам бир кунда содир бўлмайди.

Аламли гаплар, кесатиқ, гумон, жаҳл, нафрат, норозилик, ношукрлик кам-камдан қўшилиб борилаверса, муносабатлар гул сингари аста сўлади. Айнан мана шу ҳолатга нисбатан қарс икки қўлдан чиқади деган иборани қўллаш мумкин. Негаки, меҳр-муҳаббат, ҳурматнинг йўқолишида эркак ҳам аёл ҳам бирдек айбдорлар. 50\50 ҳисоб!

Ундан миннатдормисиз?

Ўйлаб кўринг, қачон сўнгги бор умр йўлдошингизга «Сизни яхши кўраман», «Сиз менга кераксиз», «Борингизга шукр!» дедингиз. Лабингизни тишлашингизга қараганда анча бўлган. Эркак йўлини топиб кетаверади. Унинг учун бошқа аёл билан муносабат қуриш муаммо эмас. Ҳа, аламли бўлса-да, тан олишимиз шарт бўлган ҳақиқат бу. Оилада эркак бу ақл, аёл эса қалбдир. Чунки нозик ҳилқат вакилаларини кўпроқ ҳиссиётлар бошқаради. Шунга ҳам муносабатлардаги музлик даврини сиз эртароқ, жуфтингиздан олдин англаб етасиз. Сизга сезилади, бир-бирингиздан узоқлашиб бораётганингиз, аввалгидек меҳр йўқлиги. Тушундингиз-а, сабабини...

Имкони бор, шарти ҳам!

«Турмуш ўртоғим менга нисбатан эътиборсиз» десангиз, билингки, шу кунларда сиз ўзингизга эътиборсиз. Ҳар кунингиз бир хил. Ўзгаринг! Айнан бир ҳиллик муносабатлардаги алангани сўндиради. Умумий мавзуларнинг йўқлиги, иккингизни бирлаштириб турувчи орзулар, мақсадлар, хаёллар, режалар мавжуд эмаслиги ҳам таъсир кўрсатади. Хўш, нима қилай дейсизми? Ўз устингизда ишланг, янгиликлардан чўчиманг, кўзларингиз ёниб турсин.

«Онам айтганидек қилдим», «Келинойимнинг маслаҳатларини канда қилмадим», дея яна ўзингизни оқламоқчи бўлсангиз, эшитинг: шу пайтгача ким нима деган бўлса, улар мана шу манзилгача етиб келишингиз учун етди, холос. Энди миянгизни қайта дастурланг-да, янги ғояларни юкланг. Илм олинг, изланинг, аммо бу дегани бошингизни мутолаадан кўтарманг, кун бўйи ялло қилинг, дугоналар билан ўйнанг-кулинг, эрингизнинг топганига кийиниб, пардозланинг дегани эмас. Кризис бу бир поғонадан кейингисига кўтарилиш фурсати етганидан белгидир. Хоҳланг, миянгизни эгаллаб турган юк билан кўтарилинг, хоҳланг юкдан халос бўлинг-да, ҳаётга янгидан нигоҳ ташланг. Аввал тушуниб олинг, нимани ўзгартиришингиз керак. Сўнг шунга кўра йўл тутасиз.

Ўн-ўн беш йил аввал эккан гул кўчатингиз унганди-ю, бугун барглари тўкилаяптими, тезгина унга сув қуйинг. Озроқ меҳр, муҳаббат, эътибор, шукроналик билан суғоринг уни, ахир қуриб қолмабди-ку. Илдизидан узилмабди-ку! Демак, ҳали ҳаммаси тугаганича йўқ. Боғбонларни бирлаштириб турган ришта бор ва сиз уни мустаҳкамлай оласиз. Ишонинг, бордию тақдир қилинмаган бўлса, гул илдизидан шундай қурийдики, ҳар қанча суғорсангиз ҳам фойдаси бўлмас. Имкониятни қўлдан чиқарманг. 

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 143 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #ahborot, #newsuz, #Yangilik, #новости, #Yangiliklar, #news, #habarlar, #uznews, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика