www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4976]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [632]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2459]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4050]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1623]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1857]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3057]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 26
Гостей: 26
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Andrewcrof, ChristyanOn, Joaquinjips, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AristokratPamepreope, AndreyOr, Tamaralode, AlPamepreope, Arrurioulk, AlonzoEn, Alfredrert, VladimirEn, PiterPow, robbienb2, teresamj1, gwendolynpb60, yvonnezw3, SamuelMody, NikollMody, GuestPhamn, carawi11, flossiean4, lelace18, tanyauq1, NiklOr, Travisneons, kurasov1965S, JamesJen, JamesJaito, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июнь » 30 » «Эримнинг ёши меникидан кичик…»​ ёхуд муҳаббат ёш танлайдими?

16:22
«Эримнинг ёши меникидан кичик…»​ ёхуд муҳаббат ёш танлайдими?
Сир эмас, бизда келинликка сайланган қизнинг энг аввало ёши сўралади. Иложи борича у йигитдан 4-5 ёш кичикроқ бўлиши маъқул кўрилади. Аммо...$CUT Глобаллашув дегани оилани ҳам четлаб ўтмади. Бизнинг «оила аслида мана бундай бўлиши керак» деган стандарт-намуна, балки қадриятларимиз кўз ўнгимизда ўзгариб, бошқача моҳият касб этаяпти. Бугун аёли «бек», беги «уй бекаси» бўлаётган оилалар йўқ эмас. Аввалгилари жимгина пешанасига битганини кутиб ўтирган бўлса, ҳозиргилари — ўзи йигит танлаётган қизлар одамларни кўпам ажаблантирмай қўйди. Айниқса, хотини эридан анча катта бўлган жуфтликлар рус примадоннаси Алла Пугачёвадан кейин (дарвоқе, ўзимизнинг юлдузлар орасида ҳам бундай ажойиб жуфтликлар камёб эмас) умуман оҳанрабосини йўқотди. Буни қарангки, бизнинг жамиятда ҳам бундай оилалар бисёр. Келинг, ўзим таниган-билганларимдан 3 та воқеий ҳикоя айтай...

Моҳира+Сарвар

Ёшдаги фарқ 9 йил. Икки йилдан буён бирга.

Бу жуфтлик худди Анна Каренина Вронский билан вокзалда учрашгандек йўлда танишиб қолишган. Узоқ йўлда яхши шерик баайни Ҳизрдек гап. Иккови туриш-турмушидан сўз очиб, кўнгил ёздилар. Моҳиранинг ўша пайт эри, икки нафар фарзанди бор, йигит эса эндигина институтдаги таҳсилини бошлаган чоғи эди. Жувон Қўқондан Тошкентга чопон, махси-калиш олиб келиб сотар, эри тушмагур бу пайт уй қоровуллаб ўтирарди. Бунга у ҳамиша касаллигини рўкач қиларди. Моҳиранинг эрида псориаз номли тери касаллиги бўлиб, хасталик ҳуруж қилган пайти кўзига на аёли, на болалари кўринар, катта жанжал кўтариб, уйдаги бор буюмларни синдирар, Моҳирани дўппослар, шу йўл билан аламини оларди. Охири бўлмади: институтни битирган бўлишига қарамай, Моҳира фарзандларини бировдан кам қилмаслик, жилла қурса шу эркакнинг қийноқларидан қутулиш мақсадида ўзини савдога урган эди. Сарварнинг ҳам тақдири қизиқ чиқиб қолди: у туғилганида ота-онаси ажрашиб кетиб, болани ота томонидан бувиси боқиб олади. Бола «икки томнинг каптаридек» катта бўлади. Аммо ҳар икки томоннинг ҳам ўз оиласи ва болалари пайдо бўлгач, йигитча ҳеч кимга керак бўлмай қолади. Тақдир Сарварни пойтахтда ўқиш бахтига муяссар қилган эди. Бундан кейинги воқеалар ҳам Толстойнинг романидаги сингари давом этди. Йигит Моҳиранинг кўнглига йўл топиш мақсадида қўлидан келганини қилди, болаларига ҳам меҳр кўрсатди. Буви ҳам кўпам қаршилик қилмади, набирасининг Тошкентдек жойда ўқишининг ўзи бўладими?! Бундан ташқари, бир умр кўнгли ўксиди, деган андишага бор эди: «Агар сен шу аёлни танлаган бўлсанг, ихтиёр ўзингда» деб, кичикроқ тўй қилиб берди. Моҳира эса болалари учун ўзини қурбон қилгиси келмади, фарзандлари учун ҳам шу йўл тўғри бўлади, деб ҳисоблади. Аммо... бу жуфтликни у ер, бу ерда учратиб қолсам, улар эр-хотин эмас, кўпроқ опа-укани эслатади. Моҳира уни тарбиялашда давом этгани-этган, Сарвар эса буни ор деб билмайди.

Тамара+Комил.

Ёшдаги фарқ 12 йил. Тўрт йилдан буён бирга.

Тамара ва Комилнинг муҳаббат қиссаси «Ишдаги ишқ» фильмидаги сингари улар ишлайдиган банкда бошланди. Тамара бу ерда бўлим бошлиғи бўлиб ишлар, раҳбари унга яқин танишининг эрка ўғлини ишониб топширганди. Йигит иқтисодиёт университети битирувчиси бўлиб, раҳбар айтганчалик тантиқ чиқмади. Ишга киришиб, аста-секин банк ишини ипидан игнасигача ўрганиб олди. Эркак сифатида Тамаранинг баъзи инжиқ талабларини бажаришни ўзига эп кўрмайдиган одат чиқарди. Шундай майда тортишувлардан бирида йигит тўнини тескари кийиб, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб кирди. Шундагина Тамара бу йигитни севиб қолгани, мабодо ишдан кетса, ундан айрилиб қолиши мумкинлигини англади. Англади-ю аёллик табиати ишга тушиб, йигитни маҳв этди. Бу пайтда Тамаранинг 1 нафар фарзанди бўлиб, уни ёлғиз боши билан ўстириб, уйли-жойли қилган эди. Комилнинг онаси вафот этганди, юртма-юрт кезадиган бизнесмен отасига эса ўғлининг ўзидан анча ёши катта жувонга уйланиш нияти ғалати туюлмади. Шундай қилиб, улар катта тўй қилиб, муносабатларини расмийлаштириб олишди. Хориждан асал ойидан қайтган Тамара нақ 10-15 ёшга ёшаргандай бўлди, Комилга фарзанд кутаётганларини айтганида худди янги келинчаклардек уялиб, ерга қаради. Хуллас, Комил ўз фирмасини очиб, йирик сармоядорга айланди. Яқинда уларни истироҳат боғида кўриб қолдим: қизчасини етаклаб олган ушбу жуфтлик ниҳоятда бахтиёр. Уларнинг ўзаро гап-сўзларига қулоқ тутсангиз, Комил оиланинг ҳақиқий бошлиғига айланганини сезиш қийин бўлмайди. Аммо мен Тамарани анчадан буён танийман: у кучсиз, бўйсинувчан аёл эмас, лекин Комилнинг унга буйруқ бериши ёқади, ўз орзусидаги навқирон йигит унинг ёри эканидан фахрланади.

Замира+Озод.

Ёшдаги фарқ 14 йил. 10 йилдан буён бирга.

Бу оиланинг тақдири бироз чигалроқ, шундай бўлса-да, улар ҳамон бирга. Замира 3 карра турмушга чиқди, аммо фарзандли бўлавермагач, ажрашаверди. Шундай қилиб, 36 ёшга кирди. Бу йиллар давомида озми-кўпми ишлади, топганини йиғиб-жамғариб уй олди. Бир куни у ишлайдиган шифохонага Озод исмли йигитни олиб келишди. Замира уни даволовчи шифокор сифатида гаплашиб юриб, икки нотавон қалб бирлашди. Озод узоқроқ қишлоқдан келган экан, оиласида 12 нафар фарзанднинг кенжаси бўлса-да, ота-онаси вафот этиб кетгани учун уни уйли-жойли қилиш ташвишини бўйнига оладиган мардроқ ака топилмабди. Бир ҳовлида шундоқ ҳам саккиз келин яшагани учун сафларига яна битта овсин қўшилишидан янгалари ҳам манфаатдор эмасди-да! Шундай қилиб, улар никоҳдан ўтиб, бирга яшай бошлашди. Замиранинг ота-онаси Озоднинг ичкуёв бўлишига қарши чиқишди. Бунинг устига жуда ёш бўлгани учун 2-3 йилдан сўнг у ҳам ташлаб кетишини уқтиравериб чарчашди. Аммо тез орада Замиранинг ҳомиладорлигини эшитиб, тақдирга тан беришди. Замира 37 ва 40 ёшида бир қиз, бир ўғиллик бўлди. Озоднинг аста-секин косаси оқара бошлагач, Замира унинг ёш-ёш қизлар билан учрашиб юргани эшитди. Ижарага уй олиб, ўзи эрини уйлантириб қўйди. Аммо 1 ойдан кейин Озод яна кўз очиб кўргани — Замиранинг ёнига қайтди. Шу-шу улар бир оила бўлиб яшаяпти. Бу оилани анча йилдан буён танийман. Озод тайинли ишда ишламайди, молиявий ва моддий манфаат, фарзандлари борлиги уни Замира билан яшашга ундайди. Замиранинг ёши эса 50 га яқинлашиб қолди. У эрини йўқотишдан асло қўрқмайди. Чунки энди унинг ҳаётига мазмун берадиган икки қоракўзи бор.

Бундай оилалар мустаҳкам бўла оладими?

Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мушкул. Аммо тўлиқсиз оила бўлгандан кўра ёш тафовути бўлса-да, шундай оила бўлиб яшаган маъқулроқмасми?! Мазкур оилаларнинг мустаҳкамланиб боришига хизмат қиладиган ва аксинча, тўсиқ бўладиган «+» ва «-»лар бор.

Плюслари: эр-хотиннинг ҳар иккаласи учун гармония. Чунки мутахассисларнинг фикрича, ёш йигитчани эгаллаган эҳтирос аёлларда 30-35 ёшда кўпроқ кузатилади. Аёл умрининг «иккинчи баҳори» бошланади. Чунки у ёнидаги ёш йигитдан қари кўринмаслик учун бор қобилиятини ишга солади. Эр учун эса мазмунли суҳбатлар, ёнида уни ҳар қандай ҳолатда тушуна оладиган инсон, маслаҳатгўйи бўлиши оилага боғлаб туради.

Минуслари: 35, 40 ва 45 ёшларда аёл ўзидан анча ёш кўриниши учун барча имкониятларга эга бўлиши мумкин. Аммо кейинги йиллар барибир ўзини намоён қилади: аёл семира бошлайди, юздаги ажинларни яширишнинг имкони камаяди. Йигитда эса ўрта ёш инқирози бошланади. Ана шундай вазиятда хиёнат, оилавий зиддиятлар кўпайиши мумкин.

Аёлнинг ёши катта ва кўпинча ўз фарзандлари борлиги учун яна она бўлишга кўпам ошиқмайди. Эркак эса муносабатлар барқарорлашгач, ота бўлишни истаб қолади. Аммо табиат унинг бу истагини рўёбга чиқариш учун имкон бермаслиги мумкин.

Яна бир масала молиявий жиҳат билан боғлиқ. Ёши каттароқ аёл аввалига оилани боқишни ўз зиммасига олади. Агар эркак мақсадли бўлиб, молиявий тенгсизлик ўз-ўзини ривожлантириш, кўпроқ ишлашга йўналтирса яхши. Бироқ кўп ҳолларда бўш-баёв, ўз аёли тимсолида онасини тасаввур қиладиган йигитлар уй беги бўлиб қолиши эҳтимоли бор.

Дилноза УМАРОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 76 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика