www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5130]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [645]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4085]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7614]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [892]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3409]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1688]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [303]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1919]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3180]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 29
Гостей: 29
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Mauricedemy, elenaBug, Denisben, Victorpusly, Andreypr, et_bogidanov1965, Sn_rydanov1985, Atafsefrumn, gotselyuk1987waps, gotselyuk1987Bat, yokuratsuruwaps, yokuratsuruBat, AlexVardxNat, ekfek, Andrellof, Den_KZ, galinaysgowaps, Andrelnub

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 11 » ЭРКАКЛАР АЁЛИГА НЕГА ҚЎЛ КЎТАРАДИ?

10:55
ЭРКАКЛАР АЁЛИГА НЕГА ҚЎЛ КЎТАРАДИ?
Динимизда ҳам, жамиятимизда ҳам аёлга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши алоҳида таъкидланади. Бироқ афсуски, баъзи оилаларда хотин кишини калтаклаб, унга жисмоний озор етказиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Руҳшунос Барно ИЛҲОМОВА билан мавзуни таҳлил этиб, зулмкор эрларга қандай муносабат қилиш керак деган саволга жавоб излаб кўрамиз.
Қандай эрлар аёлига қўл кўтаришади?

Албатта, сабабсиз оқибат бўлмайди. Қандай одамлар заифаларга қўл кўтаради:

Оилада жисмоний куч ишлатиш орқали сиёсат олиб боришга ирсий мойиллиги бор одамлар. Уларнинг отаси онасига қўл кўтарган, ота-онаси болаларини калтак билан тарбиялашган ёхуд ака-укалари, тенг-тўшлари билан ёқа бўғишиб улғайишган бўлишлари мумкин.

Ожиз, яъни маънан, руҳан тўлақонли шахс бўлиб шаклланмаган эркаклар.

Масъулиятдан қочадигалар. Улар бирор муаммо чиққанида уни ҳал қилишни эмас, муаммо ҳақида сўз бошлаган кишининг оғзини куч билан ёпишни маъқул кўришади.
Руҳан носоғлом кишилар.

Хотиннинг ҳам «ҳисса»си бор(ми?)

Шундай вазиятларлар ҳам бўладики, эрнинг умр йўлдошини дўппослашига икки томон ҳам бирдек айбдор саналади. Бу ўринда эркак ва аёл ўртасидаги фарқ юзага чиқади. Яъни ўзингизга маълум, аёллар — ҳис-туйғуга берилувчан халқ. Айрим хонимлар бир гап бошлашса, минғир-минғирлари тугамай, нуқта-вергулни унутиб қўйишади. Эркаклар эса одатда ё «ҳа» дейишади, ёки «йўқ» билан кифояланишади. Хотинни эса бу қониқтирмаслиги мумкин. Ҳатто, бирор талабига эри «Хўп» деган тақдирда ҳам «Менга киноя билан хўп деманг» қабилида яна «сайрашда» давом этишади. Хўп дегани ҳам ёқмаган эркак эса қўлини ишга солади — эмоцияларини бошқара олмаётган аёлга тарсаки туширади.

«Ака-укаси овсинларимга қўл кўтармайди-ю, мени эрим ўласа қилиб уради», дея норози бўлувчилар ҳам бор. Психологларнинг таъбирича, бунга аёлнинг онг остига «Мени уриш меъёрий ҳолат» деган фикрнинг қаттиқ ўрнашиб қолгани сабаб бўлиши ҳам мумкин экан. Отаси онасини калтаклаганини кўриб ўсган қизлар ўзлари билмаган ҳолда урадиган эркакларни умр йўлдошликка танлашаркан ёки гап-сўзлари, ҳатти-ҳаракатлари билан эркакни уруш даражасигача олиб боришаркан.
«Устунликни қўлдан бермайман!!!»

Муҳаббат қалбида энди куртак ёзаётган келинчакни турмушининг илк палласидаёқ қатъий режим асосида тарбиялашга киришадиганлар ҳам учраб туради. Кўп ҳолатларда янги куёвнинг рафиқасига қўл кўтаришига эркакларнинг ўзига хос қўрқувлари туртки бўларкан. Оиласида ёки ён-атрофида турмуш жиловини хотинининг қўлига тутқазиб қўйган эркакларни кўриб улар сергак тортишади. Ва уларнинг иттифоқида ҳам аёли устунликни қўлга олмаслиги учун «Бошидан хотиннинг попугини пасайтириш керак», деган хулосага келишади. «Турмуш ўртоғим онам (холам, аммам)га ўхшамасин» деб эмас, «Мен оилада ўз ўрнини йўқотган фалончининг қисматини такрорламаслигим учун у йўл қўйган хатолардан сақланишим керак», дея фикр юритишга оқиллик, масъулият ва мардлик етишмайди. Агар сизнинг пешанангизга шундай инсон ёзилган бўлса, унинг нозик нуқтасига тегишдан эҳтиёт бўлинг. Ўзингиз истаган нарсани ёки айтмоқчи бўлган гапни ҳам гўёки ундан чиққан таклифдек кўрсатинг.
Калтакларга чек қўйиш мумкинми?

Келинг, мана шу баҳсли саволнинг жавобига батафсилроқ тўхталамиз.

1-шарт: овқат тагига олмасдан туриб оловни пасайтириш ёки ўчириш кераклигини яхши биласиз. Муаммоларга ҳам шу тарзда ёндашишни тавсия этардик.

Оталар, аёлингизга қўл кўтараяпсизми, бу улғаяётган фарзандларингиз тақдирида ўз изини қолдиришини унутманг. Иллатлар занжир каби уланиб, келажак авлодлар ҳаётида акс этади. Ўғлингиз аёлини урадиган бўлиши сизни кўпам ташвишлантирмаслиги мумкиндир, аммо ширингина қизингиз ҳам қўли қаттиқ одамга жуфт бўлиши мумкинлигини ёдда тутинг.

Оналар, «Эридан калтак емаган аёл йўқ», «Ҳамма эркаклар уради», «Эрнинг ургани ур оши», «Мана шу феълинг бўлса, эрнинг калтаги остида қоласан» каби насиҳату танбеҳларингизни луғатингиздан ўчириб ташланг. Навниҳол қизнинг онгини бу каби кўникмалар билан заҳарламанг.

Қиз узатаётганда етти пуштини эринмай суриштиринг. Бўлажак куёвнинг оиласида аёлларга ҳурмат қанақа, уларни уриш мумкин деган қоида йўқми — қизиқинг.

2-шарт: аёл киши илк бор унга нисбатан жисмоний куч ишлатилгандаёқ бу муносабатга қарши чора кўриши керак. Асло фақат йиғи-сиғи, араз-гина билан муаммони ўз ҳолича қолдирманг. Уни илдизи билан суғуриб ташлашга уриниб кўринг. Вазиятга оила катталарини жалб қиласизми ё эрингиз гап тушунадиган одам бўлса, хотиржам гаплашиб оласизми — ўз муносабатингизни билдиринг. «Мен бу хонадонга сиздан тарсаки ейиш учун келмаганман. Тинч-хотиржам, меҳр-муҳаббат билан яшашни истайман ва бу каби қўпол муомалани қабул қилмайман», денг.

3-шарт: қўрқманг. «Мени нафақат эрим, қайнонам, қайнопамлар ҳам урарди. Неча марта йиғлаб уйга кетганман, фойдаси бўлмаган. Алоҳида чиққанимиздан сўнггина тинчидим. Аммо овсинимга қўл кўтариш тугул, қаттиқроқ гапира олишмайди. У айёргина-да...», деб қолди бир куни қўнғироқ қилган муштарийлардан бири. Яхшилаб суриштирсак, овсини анча-мунча ўзига ишонган қиз, бу оиланинг куракда турмайдиган қоидаларига — қайнопанинг ичкийимларигача ювиш, жони оғриса, шифокорга бормасдан чидаш кабиларга риоя этмайди. Эрининг ҳам, қайнонасининг ҳам олдида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олган. Золим қайнонаю қайнопалар ҳам тушунганки, иккинчисида биринчисига қўлланилган усул иш бермайди.

4-шарт: қочиб қолинг. Ҳа. «Яқинда қабулимга бир эр-хотин келди. Неча йилки, эр аёлини калтаклаб тарбиялашга ҳаракат қилади, аёл эса гоҳ кўзи кўкариб, гоҳ лаби ёрилиб юришдан чарчаган. Икки томон бир-бирини айблаб чарчашмади. Эрга қулоқ тутсам, «Уришимни билиб туриб ҳам жим бўлмайди», дегач, турмуш ўртоғиига юзландим — «Сиз эрингизнинг қўл кўтаришини сезиб турасизми?» деган саволимга эса «Йўқ», деган жавоб олдим. Эр-хотин билан келишдик. Эркак асаблари дош беролмай, ғазабга тўлганида хотинини огоҳлантирадиган бўлди, аёл эса дарров воқеа жойини тарк этадиган», деди руҳшуносимиз ўз тажрибаси билан ўртоқлаша туриб.

Муносабатларингизга назар солинг: эрингиз қачон, қандай ҳолатда сизга жисмоний тазйиқ ўтказади? Шундай вазиятни сезишингиз билан тилингизга эҳтиёт бўлинг, зарурат туғилса, унинг кўзига кўринмай тура қолинг. Билагида кучи кўп бегингизнинг асаблари жойига тушгач, ўша кунги масалани бемалол гаплашиб олишингиз мумкин. Муҳими, ҳаддингиздан ошманг, шунда у ҳам ўзини бошқара олади.

5-шарт: айбдор изламанг. «Ўзи эрим жуда яхши инсон, шу қайнонамнинг гапига кириб уради-да», дейишади. Бу билан эрингизни оқлаб, унинг яна сизга шикаст етказишига йўл очиб бермаяпсизми? Қайнонангиз мавзусини бир четга суринг-да, турмуш ўртоғингиз билан гаплашиб олинг. Жуфтингизни ҳар қандай муаммони ўзаро келишиб ҳал қила олишларингизга ишонтиринг.

6-шарт: бекларни спорт машғулотларига жалб этиш лозим. Шунда сал гапга мушт тугувчи эркак аламидан бокс зали, теннис кортида халос бўлади. Раҳбаридан танбеҳ эшитса, онаси аёлидан норозиланса, кўнгли нозик заифаси жаҳлнинг қурбони бўлавермайди. Қолаверса, соғлом турмуш тарзига риоя қилади, ўзига бўлган ишончи ошиб, бир қанча зарарли одатлари билан хайрлашса, ажабмас.

7-шарт: оилавий, яъни эр-хотин биргаликда руҳшуносга учрашинг. Мутахассис билан муаммони юзага келтираётган омилларни аниқлаб, улар устида ишлаш имконига эга бўласиз.

МУХЛИСА тайёрлади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 78 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика