www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4965]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [631]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2458]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4044]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1621]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1842]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3049]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 21
Гостей: 20
Пользователей: 1
Atassefrumn

Kun faolllari:
iphone, KennethcernLY, gordonsf69, maggiehy11, SamuelMody, NikollOr, alyssaap60, NiklMody, Atasemeedo, kurasov1965S, kurasov1965e, steklodelbin, worGag, worCof, lenwaf

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 5 » ​Эркаклар диққатига: оила тинчлиги сизнинг қўлингизда!

10:53
​Эркаклар диққатига: оила тинчлиги сизнинг қўлингизда!
«Аёлим билан охирги пайтларда кўп тортишиб қолаяпмиз. Уни хафа қилиб қўяётганимни биламан. Узр-маъзур қилиб ярашиб олсак ҳам, кичик тортишувларимиз бир-бирига уланиб, катта жанжалга айланишидан, оилавий хотиржамлигимни йўқотишдан хавотирдаман...» Бу ўйлаб топилган гаплар эмас, таҳририятга бўлган мурожаат! Мурожаат эгасига, аввало, раҳмат айтиб, руҳшунос Барно ИЛҲОМОВАнинг оила мустаҳкамлиги йўлида эркаклар билиши керак бўлган тавсиялари билан таништирамиз.

«Нега уришиб қолаверамиз?»

1-сабаб: темперамент. Психологияда темперамент тушунчаси бор. Унга кўра инсонлар тўрт тоифага бўлинади: сангвиник, холерик, флегматик ва меланхолик. Уларнинг ўзаро муносабатлари ҳам ўзига яраша бўлади. Яъни қайсиларидан бир-бири билан осон тил топишади, баъзиларида эса бир-бирини тушуниш бироз қийин кечади. Бу яшаб бўлмайди, ўртада севги йўқ, дегани эмас. Севиш табиий, қайсидир нуқталарда тил топишиш ҳам мумкин. Фақат бир-бирининг феълини тушуниш қийин кечади. Дейлик, эр — холерик. У ҳамма ишини тез бажаради, аммо сифат масаласида бироз оқсайди. Флегматик хотин эса секин иш қилади, лекин ҳаммасини маромига етказади. Эрнинг тилига «Сен кўйлагимни дазмол қилгунингча, мен ошга бориб, қайтиб ҳам келаман», деган танбеҳ кўчади-ю орада гап қочади. Демак, қайси тоифага мансублигингизни ўрганиб, ўзига хосликларингизни инобатга олиб, муомала қилсангиз, олам гулистон (темперамент мавзусига кейинги сонларимизда батафсил тўхталамиз)!

2-сабаб: оилада ролларнинг аниқ тақсимланмагани. Яъни эр ва хотин ўз вазифаларини билмайди, бурчларини тўла адо этмайди, маъсулиятни доим иккинчи томонга юклайди, натижа эса бақир-чақир. Олдини олиш учун ўз вазифаларингизни дўндириб бажаринг, кейин жанжалга нима сабаб бўлаётганини аниқлаб, уни бартараф этинг.

3-сабаб: ўзига бўлган ишончнинг пастлиги. Ҳар иккала томонда ҳам бу ҳолат кузатилса, уйингиз жанжалнинг инига айланиши ҳеч гапмас. Чунки ўзига нисбатан паст баҳо берувчи киши ўзини жуда ёмон ҳис қилади ва ишончни ёнидаги одамни азоблаш, унга юқоридан назар солиб, камчилигини топиб, танқид қилиш билан оширмоқчи бўлади. Бу ўринда эркак ҳам, аёл ҳам ўз устида ишлаб, шахсий сифатларини шакллантириши керак. Балким, мутахассис кўмаги зарурдир.

4-сабаб: оилавий кризис даври. Оилавий ҳаётнинг маълум бир босқичларида айрим сабабларга кўра инқироз даври кузатилади. Масалан, биринчи йилликда мослашиш даври бўлгани, учинчи йилликда эса фарзанд туғилгач, аёл эътиборининг катта қисми боласига қаратилиши, эр-хотинга ота-оналик вазифа-бурчлари юклангани сабаб ҳам тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Уларни биргаликда, муҳаббат ва сабр, тушуниш ва ҳурмат билан енга оласиз!

Мустаҳкамлаш шартлари

1-шарт. Сизни уйлантириб қўйишмасин, УЙЛАНИНГ! Яъни оилавий ҳаётга, уни бошқариш, таъминлаш, фарзанд тарбиялашга маънан ва моддий жиҳатдан тайёр бўлгач, оила қуринг. Мажбурият юкининг остида эмас, масъулиятни ҳис қилиб, турмуш остонасига қадам ташласангиз, муаммолардан ҳимояланасиз!

2-шарт: аёллардаги ўзига хосликни тан олинг. Яъни бизнинг ҳис-туйғуларга таяниб иш кўришимизни қабул қилинг. Бироз ваҳимачи, шошқалоқ, таъсирчан, қизиқувчан ва талабчанлигимизни биламиз. Шунақа яратилган бўлсак, нима қилайлик? Сиздан нимагадир ваъда олиб, то у амалга ошмаганунча тинчимаслигимиз, сизни ҳам шоширишимиз бор гап. Шундай кезларда жаҳлингиз чиқмасин. Бу сизни яхши кўрмаслигимиз эмас, асабингизни эговлашни ёқтиришимиз ҳаммас, ҳис-туйғуга берилувчанлигимиздандир.

3-шарт: оила бошлиғи бўлинг. 2-шартдан кўриб турибсизки, бизнинг қўлимизга тизгинни тутқазиб бўлмайди. Қўйиб берсангиз, ойга ҳам учгимиз келади. Уйда ҳар доим ҳар қандай масалада охирги ва энг оқил сўзни сиз айтинг. ОИЛА БОШЛИҒИ деган сўзнинг мағзини чақинг. Бу «хотинни қаттиқ ушлаш керак» деган машхур маслаҳат эмас. Гул кўчатини қўлингиз билан маҳкам қисиб ушласангиз, у нобуд бўлади-ку ахир. Бошлиқ бу –– тасарруфидаги корхонани бошқариш, уни ривожлантириш, юксалтириш учун оқилона қарорлар чиқаридиган, уларнинг ижросини таъминлайдиган шахсдир. Сиз ҳам шундай бўлинг. Оилангизнинг бугунидан эртасини, эртасидан индинини чиройли ва яхши қилишга ҳаракат этинг.

4-шарт: тақиқларингиз ўрнини тўлдиринг. Ҳар бир қиз турмушга чиқар экан, ҳатто, уни мажбурлаб узатишаётган бўлишса-да, «Бўлажак умр йўлдошимнинг уйида тиниб-тинчиб кетай», дея ният қилади. Шунинг учун итоаткор бўлади, нима десангиз, лаббай деб адо этади, кўзингизга қараб туради. Ўзингизни хон, уни қул санаманг. Ниманидир чекласангиз, унинг ўрнига нимадир қилиб, кўнглини кўтаринг. Айтайлик, тоғасининг қизининг тўйига жўнатмадингиз. Қариндошларини кўролмаганидан, тўйга бориб, ўйнаб-кулиб келолмаганидан, бунинг устига «Тушган жойинг яхши экан, мана, жўнатишибди», деган эътирофни эшитмаганидан хафа келинчакка ҳеч бўлмаса, битта шоколад кўтариб келинг. «Раҳмат сенга, айтганимга кўнганинг учун», дея қўлига тутқазганингизда, унинг сизга бўлган ҳурмати чандон ошади! Бўлмаса, доимий тақиқлардан бир куни сабр косаси тўлади. Хуллас, аёлимнинг фидокорлигини қадрлаяпманми? Бунинг эвазига мен унга қандай жавоб қайтараяпман, дея мулоҳаза қилинг.

5-шарт: психологик эҳтиёжлар. Булар қуйидагилар.

1. Гапириб, маза қиламиз. Кўрган воқеа-ҳодисаларимизни кимгадир тўлиб-тошиб сўзлаб берсак, енгил тортамиз. Илтимос сиздан, кунига ақалли ўн беш дақиқа бизни эшитинг. Нимагадир оғиз жуфтлаганимизда «Эй...» дея қўл силтасангиз, эртага сизга чиройли муомала қилишга ўзимизда куч тополмай қолишимиз мумкин.

2. Ҳар куни мақтов эшитишни истаймиз. Кунда бир марта бўлса ҳам, «Чиройлисан», «Қўлинг бирам ширин!» «Меҳрибонсан» деган сўзларни айтсангиз, осмонларга учиб кетамиз, албатта, сиз билан бирга!

3. «Мен севимлиман!» Шу туйғуни ҳис қилишимизга имкон беринг. Ҳар куни дил изҳори кутмаймиз. Ҳафтада, ойда бир «Борингга шукр, хотин!» «Сени қандай яхши кўришимни билсанг эди» деган гаплар дилингиздан тилингизга кўчиб турса, оиламиз янада мутаҳкамлашади.

4. Совға кайфиятимиз калити. Аслида, оиладаги тинчлик аёлнинг кайфиятига боғлиқ. Унинг кайфияти аъло бўлса, қозонингизда ширин овқат қайнайди, уйингиз саришта бўлади, болаларингизнинг кўзи кулиб туради, сизни «Яхши келдингизми, дадаси», дея кулиб кутиб олади. Бунинг учун эса фақат туғилган кун ва 8 Мартда эмас, кунора кичик-кичик совғалар билан бизни хушнуд қилинг. Ишдан чиқиб, бозорлик қилганингизда биз яхши кўрган ниманидир харид қилинг. Пистами, конфетми ё шоколад? «Бу сенга, ойиси!» деганингизда, «Эрим кўча-кўйда ҳам мени ўйлаб юраркан, нимани яхши кўришимни биларкан», дея ўзимизда йўқ хурсанд бўлиб кетамиз.

6-шарт: тарози палласини тенг ушланг. Аслида икки аёлнинг ўртасида туриб, уларни муросага келтириш ҳам бир санъат! Бири сизни дунёга келтирган волидангиз, бири авлодингиз давомчиларининг онаси, ахир! Аввало, бир томонга тўлиқ оғманг. Адолатли бўлинг. Ким биринчи шикоятни бошласа, билингки, муаммода унинг айби каттароқ. Эшитганингизга дарҳол ишониб, аёлингизни уриша кетманг ё онангизга қарши борманг. Иккисининг ҳам феъли сизга аён, шунга яраша муомала қилинг. Қарзингизни ҳам, фарзингизни ҳам унутманг.

7-шарт: босиқ ва мулоҳазали бўлинг. Нимадир хато қилсак, ё айтганингиз ёдимиздан кўтарилса, дарров камситишга, уришишга, ҳақоратлашга тушманг. Аввало вазиятни ўрганиб, кейин хулосангиз билан ўртоқлашинг. Шунда камчилигимизни дарров бартараф қиламиз.

8-шарт: ҳозир ва шу ерда яшанг. Ўтган ҳафтадаги шўр овқатни, кечаги кун ўртангизда гап қочганини ҳадеб «чайнаманг», хотинингизнинг юзига солманг. Бу аёлларга хос одат ва фақат зараримизга ишлайди, аслида.

9-шарт: қўл кўтарманг! Аёлингиз жаҳл отига миндирган бўлса ҳам, заифага асло қўл кўтарманг. Бу сизнинг ожизлигингиз бўлади, ҳурматингизни тўкади, аёлнинг кўнглини совутади. У сизнинг жуфти ҳалолингиз, болаларингизнинг онаси, рафиқасини жисмонан ва руҳан хўрлаш эр кишига ярашмайди!

МУХЛИСА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 75 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика