www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4251]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [499]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [429]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2179]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3517]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7261]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [864]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1105]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [235]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1688]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2522]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 61
Гостей: 61
Пользователей: 0


Kun faolllari:
liya2003n, JasonWoucky, steklodeltnu, nohnigesonrn85, HenryTisse, annadoosegom, annatomy, IneessaTussy, JamesBix, LancePiept, LanceDoori, Rogerkew, wwwcomnet, resumexned, Francisbasp, Michxealfub, C1imeedo, Wickydut, C1afrumn, C1ameedo, terranceuw2, henrykr60, C1bfrumn, HCHuppEl, C1bmeedo, stellats1, C1cfrumn, C1cmeedo, Zemaworgo, Robertfrorisots, LANETTIEEl, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2016 » Ноябрь » 23 » Этика алифбоси: амал қилиниши шарт бўлган қоидалар

17:42
Этика алифбоси: амал қилиниши шарт бўлган қоидалар
Баъзи инсонларга бир қарашда, икки оғиз суҳбатнинг ўзида маҳлиё бўлиб қоласиз. Айримлар эса илк танишувдаёқ ҳафсалангизни пир қилади. Бунга сабаб нима? Ахир сиз ҳали у ҳақда тўлиқ маълумотга эга эмассиз-ку! Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсоннинг ўзини тута билиши, яъни одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши муносабатларда муҳим роль ўйнаркан. Демак, ҳар доим ҳамма жойда барчада яхши таассурот уйғотиш учун уларга амал қилишимиз шарт!

    Автобусда ёшлар қарияларга, эркаклар аёлларга, аёллар эса кексаларга, ҳомиладор ва ёш болалиларга жой беришлари шарт. Яна жамоат транспортларида овозингизни баралла қўйиб телефонда сўзлашиш ёки ҳамроҳингиз билан ниманидир муҳокама қилиш ўринли эмас.
    Бармоқ билан кўча-кўйда кимнидир ёки ниманидир кўрсатиш маданиятли кишиларга хос эмас.
    Вагонда кетаётиб (поезд ёки метронинг), унинг шовқинидан ҳам баландроқ бақириш ва суҳбатдошига ниманидир тушунтириш биринчидан мушкул, иккинчидан одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайди.
    Гул совға қилинганда уларни тепага қаратиб, кўтариб юриш лозим. Агар гуллар пастга қаратилган бўлса, бу совғани менсимаганликдан дарак беради.
    Доим оғизда сақич билан юриш, ўқув масканлари, ишхоналар ва жамоат транспортида чайнаш, камига уни шишириш мумкин эмас.
    Ер юзасига майда-чуйдаларни, сумкангиз ёки чўнтагингиздан чиққан кераксиз нарсалар ва писта пўчоқларини ташламанг. Доим чиқиндиларни махсус чиқинди идишга солишни одат қилинг.
    Ёмғирпўш очиқ бўлганда ундан томаётган сув кимнингдир либосига тушмаслиги, бошига ва кўзойнагига тегмаслигига аҳамиятли бўлинг.
    Жамоат жойида имо-ишоралардан ўта фаоллик билан фойдаланиш атрофдагиларга халақит қилиш билан бирга, у қадар чиройли кўринмайди ҳам. Хатти-ҳаракатларингизни ҳамиша назорат қилинг.
    Зеб-зийнатларни ҳаддан зиёд ортиқ тақиш аёл кишининг бадавлатлигини эмас, дидсизлигини намойиш этади.
    Исмингизни ўзгалар тўлиқ айтишларини истасангиз, ўзингиз ҳам ҳаммани исми билан чақиринг. Атрофдагиларга лақаб билан мурожаат қилиш одобдан эмас.
    Йўл ўртасида тасодифан туриб қолиш ортингиздан келаётган инсонга ноқулайлик туғдиради.
    Кўчада юриб, нимадир ейиш маданиятсизликдир. Албатта, ҳеч ким бирор боғдаги ўриндиқда ўтириб музқаймоқ ейишингизга қарши эмас, аммо жамоат транспортига, дўкон ёки музейга тишланган сомса ёки гамбургер билан кириш ярамайди.
    Лаб бўёғини истаган жойда суртиб кетаверманг (масалан, жамоат транспорти, ишхона, кўча, бозор).
    Машинада ҳайдовчининг ёнидаги ўриндиқни, одатда, унинг рафиқаси эгаллайди. Бегона аёл эса орқа ўриндиқда ўтиргани мақул.
    Нон бўлакларига лаблардаги ёғни артиш нотўғри.
    Овқатланиш пайтида чапиллатиш, таомни ҳидлаш ёки намойишкорона кавлаб кўриш мумкин эмас. Тишлар орасидаги таом қолдиқларини ҳамманинг олдида тозалаш ҳам одобдан эмас.
    Писта чақиб юриш, унинг пўчоғини дуч келган жойга ташлаб кетавериш кишининг фаросатсизлигидан дарак беради. Чунки бу билан сиз шаҳар ёки ўз яшаш жойингизнинг ифлосланишига ҳисса қўшасиз.
    Ручкани оғзига солганча хаёл суриш ўқувчиларнинг одати. Лекин баъзан катталарда ҳам бу одат учраб туради. Аммо ўзини ҳурмат қиладиган кишига бу ярашмайди.
    Столдан бир нимани тушириб ёки тўкиб юборган бўлсангиз, ваҳима қилманг. Тўкилган суюқликни салфетка ёрдамида тозалаб олинг. Сочилган ушоқларни эса ҳеч қачон қўл билан дастурхондан сидириб олманг.
    Ташқи кўринишга аҳамиятли бўлиш керак. Аммо ўзингизни тартибга келтираётиб (пойабзални тозалаш, сочларни тўғирлаш, упа, тушь суртиш) атрофдагиларга ҳалақит қилманг ва уларнинг диққатини тортманг. Бунинг учун махсус хоналардан фойдаланинг.  Метро, кўча-кўйда бу каби ишларни умуман амалга оширманг.
    Тупуриш энг хунук одат. Кўчада хоҳ ёлғиз, хоҳ ҳамроҳ билан кетаётганда ер юзига тупуриш атрофдагилар ва инсонинг ўзига нисбатан беҳурматликдир.
    Устки кийимингиз қор ёки ёмғир сабабли хўл бўлса, уни кирган хонангиздаги диван ёки креслога ташлаб қўйманг. Махсус илгич топиб, осиб қўйишга эринманг.
    Фаросатли аёллар ювилган ички кийимларни кўзга ташланадиган жойларга илиб қўйишмайди.
    Хат ўқишни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Айниқса, севги мактублари бўлса. Аммо унутманг, хатлар, «SMS», интернет номалар, хабарларни эгасининг рухсатисиз ўқиш мумкин эмас.
    Цирк, кинозал ёки театрда ўз жойингизга ўтиш учун қатор оралаб юришга тўғри келса, ўтирган инсонларга юзланган ҳолда ҳаракат қилинг.
    Чарчаган бўлсангиз ҳам, уйқу ўз домига тортаса ҳам, оғзингизни очиб, эснаманг.
    Шевада сўзлашишни сизга ҳеч ким тақиқламайди, аммо фуқаролар мурожаати билан шуғулланадиган касб эгалари иш вақтида фақат адабий тил меъёрларига амал қилишлари керак.
    Этикет қоидаларини биладиган аёл ҳеч қачон учрашувга катта сумка билан келмайди. Чунки қоидага кўра, бундай ҳолда эркак киши унинг сумкасини кўтариб юришига тўғри келади.
    Юмшоқ ўриндиқ ва стулда ҳар қандай вазиятда ҳам аёл киши (минг чарчаган бўлса ҳам) чиройли ўтириши керак. Креслога ёнбошлаб олиш, стулда ёки жамоат транспорти ўриндиқларида оёқлар орасини катта очиб ўтириш, шунингдек, «ўзини қўйиб юбориш» атрофдагиларга чиройли кўринмайди.
    Якшанба куни соат 10:00га қадар танишларингизни безовта қилманг. Кўпчилик дам олиш куни чиндан ҳам дам олади.
    Ўшқириш жуда ҳунук эшитилади. Айниқса, кўчада, бегона кишиларнинг олдида фарзандингизга баланд овозда бақиришингиз, уни урушишингиз ўзингизда ҳам тарбия етишмаслигидан далолат.
    Қорнингиз жуда оч бўлса ҳам, бошқаларга таом келтирилмасидан аввал овқатланишни бошламанг.
    Ғичирлайдиган ва таққиллайдиган пойабзални ишхонага киймаслик тавсия этилади. Чунки сиз бу билан ҳар сафар хонага кириб-чиққангизда ҳамкасбларингизнинг ишлашларига халақит қиласиз.
    Ҳамма эшитадиган қилиб мусиқа тинглаш (уяли телефон ёки махсус мосламада) бошқаларга ноқулайлик туғдиради. Шунинг учун бундай вазиятларда қулоқчин (наушник)лардан  фойдаланиш керак.
    Экилган майса устидан юрманг.

Санайверсак, ёзилмаган қонунлар, этикет меъёрлари талайгина. Аммо ҳар бир инсон ўз фаросатини ишга солса, атрофдагиларга аҳамиятли бўлса, ўз-ўзидан барча муаммоли вазиятлар бартараф этилади!

ИРОДА тайёрлади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!



Нравится

Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 56 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2016 - 2013

Яндекс.Метрика