www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4959]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [631]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2458]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4044]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1621]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1842]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3049]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 40
Гостей: 40
Пользователей: 0


Kun faolllari:
KennethcernLY, gordonsf69, maggiehy11, NikollOr, kurasov1965S, kurasov1965e, worGag, worCof

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Сентябрь » 15 » ГУЛЧЕҲРА ЖАМИЛОВА: "ВАҚТИДА ВА ЧИРОЙЛИ КЕТИШНИ БИЛИШ КЕРАК"

09:34
ГУЛЧЕҲРА ЖАМИЛОВА: "ВАҚТИДА ВА ЧИРОЙЛИ КЕТИШНИ БИЛИШ КЕРАК"
"Даракчи" газетасининг галдаги қаҳрамонига ортиқча таърифнинг кераги йўқ. Боиси Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра ЖАМИЛОВА ҳақида унинг ижоди "сўзлайди”. Юксак маданият борасида бармоқ билан санарли санъаткорлар рўйхатининг бошида турувчи профессионал актриса ортга назар ташлаб, умр ва ҳаёт йўлини ёдга олди...


"БОЛАЛИГИМДА­ ЖУДА ШЎХ ЭДИМ"

— 1946 йилнинг 2 июлида Тошкентда зиёли оилада туғилганман. Отам Абдуманнон ака ва онам Фаридахон фармацевт бўлишган. Оилада тўртта фарзанд: бир ўғил, уч қизмиз. Ўрдадаги сойнинг нариги тарафида катта ҳовлимиз бўларди. Кичкина эшикдан кирганда ўнг тарафда иккита амаким, бизнинг оила, ён томонда рус қўшниларимиз билан яшардик. Лекин орага девор урилмаганди, катта оиладек жуда иноқ эдик. Сира ёдимдан чиқмайди, шу бир хона, бир даҳлизли ҳовлимизда яшаганимизда катта опам чучвара қиламан, деб хамирни кўп қилиб қўйган. "Кирма хонага, чиқ кўчага”, деб мени уйга қўймади. Дадам ишдан келди ҳам опам йиғлаб, чучвара тугиш билан овора, энг кулгилиси оёқ босишга жой йўқ. Ўша куни ҳовлимиздагиларнинг ҳаммаси чучварахўрлик қилган (кулади). Кейинчалик Луначарский марказидаги ҳовлига кўчиб ўтганмиз. Ёз пайти ҳовли қуриш учун отам сотиб олган атрофи очиқ даштдек ерда ўйнардик. Бувимнинг кечки овқати пишгунча даладаги помидор, нон, газли сув билан қорнимизни тўйдириб олардик, бирортамиз касал ҳам бўлмабмиз-а? Ота-онамнинг иши шаҳарда бўлгани боис ҳар дам олиш куни биздан хабар олиб кетишарди. Ёдимда, бувимнинг дала ҳовлисида тулкилар ҳам бўларди, бувимнинг товуқларини еб қўйгани эсимда. Ухлаш учун ерга қатор қилиб жой солиб беришарди. Энг қизиғи, қўлимизда узун хипчин билан ухлардик, боиси саноқсиз қурбақалар устимизда сакраб юрарди (кулади). Ана шу қуруқ ерни отам жуда чиройли ҳовлига айлантирган. Баҳорда ҳовлимиз кўзни қа­маш­тирадиган даражада чиройли бўлиб кетарди. Мевали дарахтлардан ташқари, уч туп настарин, ўт­тиз­та атиргулимиз бор эди-да. Шу атиргулларни отам "тўғри ушла, сув қуй, шошма” каби танбеҳлар билан ўзимга эктирганди, минг азобда эккандим (кулади). Болалигимда жуда шўх эдим, акамга қўшиб менинг сочимни ҳам олишарди. Ўғил болалар ўйнайдиган ҳамма ўйинларни ўйнардим. Катта тутимизга қалин арқон боғлаб, Тарзандек ҳаракатлар қилиб учардик, овозини ўхшатиш ҳам ёдимиздан чиқмасди (кулади). Нимадир бўлди-ю, қўшнимиз Витя билан уришиб қолиб, уни тез оқар сувга итариб юбордим. Кейин онаси дадамга устимдан арз қилди. Ўшанда отам оёғимни осмондан қилиб, ўтинхонамиздаги симёғочга илиб қўйган. "Дада, бошим билан тушиб кетсам-чи?” деб зорлансам, "кўпроқ ўғил болалар билан ёқалашиб юргин”, деб шу тариқа жазолаганди. Қаттиққўлликларига қарамай, ҳазилкашлиги ҳам бор эди. Ҳар дам олиш куни онам билан оддий гапларни ҳам опера куйлаб гаплашишарди. Негадир шу одат ҳозир менга ўтган, қўшниларим ҳам ҳайрон бўлса керак (кулади). Ёз кунлари қўшни болалар йиғилиб, ота-оналарга концерт қўярдик. Қош қорайгач эса болалар ва ота-оналар бекинмачоқ ўйнардик. Дам олиш кунлари радиода "Театр микрофон олдида” эшиттиришини эшитардик ва уни муҳокама қилардик. Отам ҳар ҳафта театрга олиб боришни канда қилмасди. Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида "Доктор Войжоним” балетини кўриб, рақс билан "касалланганман”. Қўшнимизга "оёқ учида туришим учун тапочка тикиб беринг”, деб, онамнинг анчагина сочиғини бошига ет­ганман.


"РАҚСДАГИ ФАОЛИЯТИМ ЯКУНЛАНГАН"

— 1-синфдан 5-синфгача 1-сонли мактабда ўқидим. Отам санъатга бефарқ бўлмагани боис 10 ёшимда Тошкент хореография билим юртига ўзи олиб борган. Озгина вақтдан кейин "эртадан кечгача овқат емай юрасан, қулоғингдан кун кўриниб қоляпти-ку”, деб Тошкент хореография билим юртига боришимни тақиқлаган. Иккинчи қаватдан йиғлаб тушаётганимни кўрган вокал педагоги Мария Лесная "қўшиқ куйлашни биласанми?” деб овозимни текшириб кўрган ва отамга овозим борлигини тушунтириб, мени Успенский номидаги мусиқа мактабига олиб боришини айтган.

Уйда ким қаерга кетса, хат қолдирарди. Мен ҳам "сольфеджио дарсига кетдим, овқат едим ё улгурмадим”, деб хат ёзиб кетардим. Шу боис уйда лақабим сольфеджио эди. У ерда икки йил ўқидим. Ўқувчилар саройи ташкил қилган ўн кунлик янги йил арча байрамига драма тўгарагидагилар "Қорбобо” номли болалар операсини саҳналаштирган. Ундаги бош қаҳрамон Дунечканинг учта ариясини куй­лаш учун овози бор қизлар керак бўлган ва Ўқувчилар саройи директори Успенс­кий номидаги мусиқа мактабининг вокал бўлимига келган. Омадни қаранг, мени ҳам танлаб олишган. Ўқувчилар саройида рақс тўгараги ҳам бор экан, рақсга бўлган муҳаббатим туғён кўтариб, ҳам драма, ҳам рақс тўгаракларига ёзилиб олганман. Сўнг отам "дарахт бир ерда кўкаради”, деб танбеҳ берди. Шу боис мусиқа мактабини ташлаб, 71-ўрта мактабда ўқий бошладим. Мусиқа ва рақсни ҳам тарози палласига қўйганимда, рақс устун келган. 7-синфни тамомлаб, 1961 йилда Ўзбек Давлат хореография билим юртига ҳужжат топширганман ва ўзбек миллий рақс бўлимига қабул қилинганман.1-босқичда ўқиб юрганимда, ўқишимизга "Баҳор” рақс ансамбли бадиий раҳбари Мукаррама Турғунбоева раққосалари билан Москвада ўтадиган ўзбек санъат ва адабиёти кунларига тайёрланиш учун келган. Москва­даги саҳнани тўлдириш учун Ўзбек Давлат хореография билим юртидан қўшимча раққосаларни танлаб олган, улар орасида мен ҳам бор эдим. Шу-шу ансамблда раққоса сифатида ишлай бошлаганман. Ҳам ўқиб, ҳам ишлардим, концертларда икки тилда шеърлар ўқиб, бошловчилик қилардим. Ўзбек Давлат хореография билим юртидаги дарс вақтида сув сепилган полда рақс тушаётиб, сирғаниб йиқилганим натижасида тўпиғим синган. Мукаррама опа қўйиб юборишни истамай, мўмиё ҳам топиб келди, бироқ фойдаси бўлмади. Жароҳатим са­баб, ўрта­миёна раққоса бўлишни истамай, рақсдаги фаолиятимни якунлаганман.


"ТЕАТРДАН КЕТГАНИМДАН АФСУСЛАНМАЙМАН"

— 1964 йилда аввалги Тош­кент театр ва рассомлик санъати инсти­ту­тига ҳужжат топширган­ман. Имти­ҳон­га тайёрланолмаганман, Фар­ғонадаги гастролдан тўғри келганман-да. Режиссёр Шарофат Шакирова Туроб Тўланинг "Лола­қиз­ғалдоқ” шеърини тайёрланишим учун берган. Шеър ва этюд билан "Драма ва кино актёри” фа­культетига қабул қи­лин­ган­ман. Ўз­бе­кистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Нина Тимофеева­ ва Ўзбекистон халқ артисти Назира Алиева­лар қўлида таҳсил олдим. 1-босқичда ўқиб юрганимда Японияга боришим керак эди. Лекин институтдаги раҳбарим тавсифномамга "бизга содиқ қолмай, сотилиб кетасиз”, дея имзо чекмаган. Ҳеч қанча вақт ўтмай, яна талабнома келган ва Ҳиндистон ёшларининг биринчи конференциясига кетганман. 3-босқичда ўқиб юрганимда Чингиз Айтматовнинг "Сарвиқомат дилбарим” спектакли билан Москвада ўтган Бутуниттифоқ санъат институтлари кўригида курсимизга 2-ўрин насиб қилган ва менга "Энг яхши аёл роли” дипломини топширишган. Спектаклда Асал ролини ижро этгандим, айнан шу исмни қизимга қўйганман.

Курсимиз барчани лол қол­ди­риб, учта диплом спектакли тайёрлаганмиз, барчасида бош ролларни ижро этганман. 1966 йили мен билан курсдошим Ҳожиакбар Нурматовни Ўзбекистон Миллий академик драма театрига ишга олишган. Ижодни Шекспирнинг "Вероналик икки йигит” спектаклидаги бош қаҳрамон Сильвия роли билан бошлаганман. Омадлилигим шундаки, катта-катта спектаклларда бош ролларни ижро этдим, забардаст актёрлар билан бирга ишладим. Қирқ йилдан ошиқ ишлаб, ҳеч қачон бирор режиссёрдан роль сўраган эмасман. Боиси, "у мени шу ролда кўрмаяпти, демак зўр ижро қилсам ҳам бефойда”, деган фикр бўлган.

Шу ўринда айтиш жоиз, театр­да устоз-шогирд бўлмайди, биз ахир этикдўз ё раққоса эмасмиз-ку, устоз рақс қўйса, мен худди ўзидек қилиб ижро этиб берсам. "Фалончи устозим, писмадончи шогирдим”, деган гаплар менга эриш туюлади. Инс­титутда театр санъатидан ўгит берган Нина Тимофеева, рақс сирларини ўргатган Мукаррама Турғунбоеванигина устозим, дея оламан.

Баъзи сабабларга кўра, 1987-1991 йилларда аввалги Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театрида ишладим. Сўнг яна 1991 йилдан Ўзбек Миллий академик драма теат­рига ишга қайтдим, 2000 йилгача иш­ладим.

Бухородаги гастролда қў­йил­ган "Зебинисо” спектаклини ўйнаб бўлиб, нотўғри қурилган декорациянинг чиқиш йўли бўлмагани боис баландликдан орқага йиқилиб, қаттиқ лат еганман, умуртқам дарз кетган.

Режиссёр Мелис Абзаловнинг "Ўткан кунлар” фильмини суратга олиш якунида қалин қор ёққан тоғда бир саҳна қолган эди. Шу куни ҳам қорда оёғим тойиб, қаттиқ йиқилганман, елкам чиққан. Оғриқ билан ўтган тўққиз ойлик азобим охири операция билан тугаган. Юқоридаги иккала ҳолатда ҳам иш вақтида жароҳатланганлик нафақасини олмай, ўз ҳисобимдан таътил олибман-да. Майли, ўтган ишга салавот... Қисқаси, икки йил ўз ҳисобимдан даволандим. Кейин­ яна ўн кун ўз ҳисобимдан таътил сўрасам, рад жавобини беришган. Шунда айнан 27 март — Халқаро театр кунида ўз хоҳишим билан ариза ёзиб чиқиб кетганман... Лекин саҳнада ўйнамаган ролларим қолмади, шу боис қароримдан сира ачинмаганман. Энг зўр меҳмондорчиликдан ҳам вақтида кетишни билиш керак!


"ОРЗУИМДАГИ РОЛНИ ИЖРО ЭТГАНИМЧА ЙЎҚ"

— 18 ёшимда режиссёр Учқун Назаров "Сурайё” фильмининг киносиновига таклиф қилган, бироқ қаҳрамонга нисбатан ёш кўринганим учун ролга тасдиқлашмаган. Ўшанда "Ўзбекфильм”ни елкамнинг чуқури кўрсин”, дегандим. 1965 йил режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг "Қалбингда қуёш” ("Прозрение”) фильмидаги кўзи ожиз қиз ролига киносинов топширтиришган. Чет элдаги ёшлар ва талабаларнинг халқаро фестивалида қатнашиш учун Москвада кўрикда эдим, ролга тасдиқланганим ҳақида қўнғироқ қилиб, хабар қилишган. Иссиқкўлга суратга олишга кетиш керак­лиги боис институтдаги имтиҳонларни ҳам аввалдан топширганим ҳеч ёдимдан чиқмайди. Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Аббосов билан ишлаш мен учун катта "мактаб” бўлди. Кинодаги фаолиятим ҳам муваффақиятли бошланиб, шу тарзда давом этди. Иккинчи катта "мактаб”им бу — таниқли режиссёр Йўлдош Аъзамов суратга олган "Ўткан кунлар” фильми бўлди. Айнан "Ўткан кунлар”даги Кумуш кинодаги ташриф қоғозим бўлиб қолди. Бироқ ҳали орзуимдаги ролни ижро этганимча йўқ. Кўпчилик "санъаткорларга маза, ҳеч ташвиши йўқ”, дейди. Бироқ ҳар бир актрисанинг дилида айтолмайдиган гаплари, дарди бўлади. Қолаверса, оиламиз, ўзимизга яраша ташвишларимиз бор, ишониб топширилган ролни қойилмақом даражада ижро этиб, томошабинга тақдим этиш керак. Буларнинг барига улгуриш керак. Қани энди актёрларнинг фидойилиги, ҳаётда қандай инсонлигини борича ёритадиган сценарий бўлса?! Айнан шундай ролни ижро этгим келяпти. Бугунги кунда сценарист ва режиссёрлар учун мавзулар йўқ эмас, лекин кўпчилиги эринчоқ-да. Фожиа шундаки, улар институт талабасига айланиши билан ўзини режиссёр, деб билади. Лекин бу соҳада бир умр ўрганиш лозим, бундан уялиш керак эмас, мана шу — ижод! Шунда ҳозиргидек фильмлар ҳам, ундаги актёрлар ҳам бир хил бўлмайди.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 47 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика