www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5130]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [645]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4085]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7614]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [892]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3409]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1688]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [303]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1919]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3180]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 29
Гостей: 29
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Mauricedemy, elenaBug, Denisben, Victorpusly, Andreypr, et_bogidanov1965, Sn_rydanov1985, Atafsefrumn, gotselyuk1987waps, gotselyuk1987Bat, yokuratsuruwaps, yokuratsuruBat, AlexVardxNat, ekfek, Andrellof, Den_KZ, galinaysgowaps, Andrelnub

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 14 » ​ГЎШТ НАРХИНИНГ ОШИШИ САБАБЛАРИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

10:55
​ГЎШТ НАРХИНИНГ ОШИШИ САБАБЛАРИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ
Бугунги кунда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган гўшт нархи ошиши билан боғлиқ сабабларга "Даракчи” ва "Даракчи плюс” нашри ойдинлик киритишга қарор қилди.

Республика бўйлаб бу ҳолатнинг кузатилишига сабаб нима? Журналист пойтахт деҳқон бозорларида суриштирув ўтказди.

Суриштирувда маълум бўлишича, Чорсу деҳқон бозорида лахм гўштларнинг нархи 1 кг. учун 35 000 сўмдан 36 000 сўмгача, суякли гўштлар эса 28 000 сўмдан 30 000 сўмгача сотиляпти. Маълумот учун: ўтган ойда айни шу турдаги, яъни суяксиз лахм гўшт 28 000, суяклиси эса 25 000 сўмдан харидорларга етказилган. Ўртадаги тафовутни ўзингиз ҳисоблайверинг.

Суриштирув жараёнида бошқа гўшт маҳсулотларнинг нархида ҳам худди шундай ўсиш борлигига гувоҳ бўлинди: масалан, суяксиз от гўшти 1 кг. учун 25.000 30.000 гача; жигар 20.000 22.000 гача; қази 52.000 (хоми ҳам, тайёри ҳам); қийма 20.000 сўмдан 25.000 сўмгача... Бу нархлар ҳам ўтган ойдагига нисбатан турига қараб камида 3000 сўмгача ўсган.

"Қўйлиқ” деҳқон бозоридаги суриштирувда ҳам худди шундай нархлардаги ўсишга гувоҳ бўлдик: бу ерда ҳам лахм гўштлар 30 000 сўмдан 32 000 сўмгача нархда сотилмоқда. Сотувчининг таъкидича, ўтган ойда айни шу турдаги гўштлар 25 000 сўмдан 28 000 сўмгача харидорларга етказилган.

Қассобларнинг қайд этишича, нархлардаги бундай ўзгаришларга вилоятлардан мол олиб кириш қийин бўлаётгани, чорва моллари учун ем-хашакларнинг нархи ҳам кўтарилгани уларнинг гўштга нисбатан шундай нарх қўйишига сабаб экан. Шунингдек, гўштлар сифатига қараб ҳам нархланади, дейди қўшимча изоҳ бериб сотувчи.

Катта савдо марказларда лахм мол гўшти 1 кг. 39.490 дан 39.990 гача, қўй гўштиники эса 1 кг. учун 28.000 31.990 гача нархда савдога қўйилган.

Гўшт нархи нимага ошаётгани ҳақидаги савол билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг»га мурожаат қилинди.

Бозор иқтисодиёти шароитида гўшт нархи талаб ва таклиф, шунингдек уни ишлаб чиқариш ҳаражатларидан келиб чиқиб белгиланади. Шу муносабат билан бозорда гўшт нархи ишлаб чиқарувчилар (хўжалик субъектлар) томонидан белгиланади – дейилади ташкилот жавобида.

Нарх ошишига олиб келаётган омиллар орасида қуйидагилар келтирилади:

Мавсумий омиллар. Аксарият чорва моллари шахсий томорқаларда эканлигини инобатга олиб, баҳорда моллар яйловларга юборилади. Молларнинг озғинлиги боис уни сўйиш камаяди. Натижада гўштнинг харид нархи ошиб кетади.

Ем нархининг ошиши. Озуқа маҳсулотларининг баҳоси қимматлиги ҳам гўшт нархи ошишига олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Товар хома ашё биржасининг жорий йил 15 июнь маълумотларига кўра, омухта емга 2017 йил 5-9 июнда белгиланган нархлар 1 тонна учун 556 624 сўмни ташкил этмоқда. Демак, 1 кг. омухта емнинг нархи 556 сўм, яъни ўсиш кузатилган. Кунжара, яъни пахта чигити шротининг нархи ҳам жорий йил 5-9-июн саналарида 1 тонна учун 971 499 сўм қилиб белгиланган. Бу 1 кг. учун 971 сўм дегани.

Бу озуқа маҳсулоти эса арзонлашгани қайд этилган. Арпанинг нархи худди шу даврлар учун 1 тоннага 595 404 сўм белгилангани ҳолда, бунда ҳам нархнинг арзонлашгани кўрсатилган. Ушбу маълумотлар билан танишгач, Товар хом-ашё биржаси белгилаган нархлар жойларда ҳам худди шу миқдорда амал қиляптими, деган саволга жавоб топишга уриндик.

Суриштирувимиздан маълум бўлишича, жойларда 1 кг. омухта емнинг ўртача нархи 1800 сўм, кунжараники 2200 сўм, арпаники эса 1200 сўм экан. Давлат белгиланган ва чорвадор харид қилаётган ҳақиқий нархлар ўртасидаги тафовутни англаш учун у қадар катта савод талаб қилинмайди, бизнингча. Эҳтимол, бугун бизни ўйлантирган муаммонинг илдизи айни шу тафовутдадир балки.

Нархнинг ошишига сабаб бўлаётган яна бир омилни ҳам қайд этиш лозим. Яқингача Ўзбекистонда гўшт экспорти тақиқ остида бўлган бўлса, бугун Президентнинг "Маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан гўшт ва гўшт маҳсулотларини четга олиб чиқиш имкони пайдо бўлган. Айни дамда товуқ гўштини экспорти бўйича Қарор лойиҳаси тайёрланмоқда. Шу муносабат билан ушбу маҳсулотнинг ҳам нархи ошиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 145 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика