www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6560]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [813]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [447]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2700]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4386]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8231]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [978]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [190]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [261]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1853]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2134]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3881]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
Статистика






Онлайн всего: 11
Гостей: 10
Пользователей: 1
Maratmic

Kun faolllari:
Mihaelgiz, SteeveQuobe, og0109, Nikolansoums, safirDerb, Waesfnx, Maratmic, Qpcfhgl, volk7737, Sxbmbyc

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Август » 1 » Ё хотининг билан ажрашасан, ё сени оқ қиламан!

15:51
Ё хотининг билан ажрашасан, ё сени оқ қиламан!
Ёшликнинг ғайрат-шижоати инсоннинг дастини узун қилади. Айниқса, севиб қолса, ўзини ҳамма ишга қодирдек сезади, қўли ойга етгудек бўлади. Аммо оила қургач, рўзғор ташвиши елкасига тушгандан кейин шашти бироз пасайиб қолади.
Раҳимжон ҳам ёшликнинг учқур отида, орзулар қанотида учиб юрганида, бир қизни севиб қолди. Кўзлари чақнаб турадиган, ой юзли, ёқимтойгина Гулноз исмли бу қиз қўшни қишлоқдан бўлиб, Раҳимжон билан бир институтда ўқирди. Севги учқуни қалбларни алангалатиб, бир-бирига интиқ дилларни бирлаштирди. Янги бир оила пайдо бўлди. Икки ёш олий таълим даргоҳида олган билимларини, куч-ғайратини шу қишлоқ болалари учун бахшида эта бошладилар. Режалари, мақсадлари орзуларига ҳамоҳанг тарзда ҳаётларига сингиб борарди.

ҚИШЛОҚНИНГ ЎЗ ҚОНУНЛАРИ БОР
Келинчак табиатан ғайратли, тиниб-тинчимас эди. Бу жиҳати у келин бўлиб тушган қишлоқнинг "тартиб”ларига тўғри келмаслиги аста-секин аён бўла бошлади. Раҳимжоннинг отаси ҳам улар ишлайдиган мактабда ўқитувчи эди. У келинининг "ғайритабиий ўткир”лигини "ҳазм” қилолмасди. Бу чекка қишлоқнинг ўз қонун-қоидалари бўлиб, унга кўра хотин-қизлар овозини баландлатмай, кўзга ташланмай яшаши лозим эди.
– Хотининг ўзини кўз-кўз қилиб, мажлисларда сўзга чиқмасин, – деди бир куни отаси Раҳимжонга.
– Нега энди, ота, у ҳам ўқитувчи-ку, йиғилишларда ўз фикрини билдиришга ҳаққи бор, – эътироз билдирди ўғил.
– Хотинингнинг тарафини олиб, мен билан тортишмоқчимисан, уятсиз?..
Раҳимжон вазиятни юмшатиш учун бу талабга кўниб қўяқолди. Гулноз касбини ниҳоятда севадиган, жон куйдириб ишлайдиганлар тоифасидан эди. Шу билан бирга кетма-кет туғилган икки ўғилчасига меҳрибон она, оиласига ғамхўр, жафокаш бир аёл эди. Шундай бўлса-да, негадир қайнотаси уни ёқтирмасди. Раҳимжон эса бунинг сабабини билолмай гаранг эди…

ИККИ ЎТ ОРАСИДА…
Бу орада Раҳимжонни мактабга директор этиб тайинлашди. Энди у янада масъулият билан ишлай бошлади. Гулноз ҳам эридаги юксалишдан қувониб, уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиларди. Шундай кунларнинг бирида Раҳимжонни отаси йўқлаттирди. Борса, ота-она, ака-укалар бари жамулжам. Отасининг қаҳр тўла нигоҳидан кўнгли бир нохушликни сезди.
– Ҳа, маслаҳатгўй хотинчангдан ортиб келишинг қийин бўлдими?
– Нега ундай дейсиз, ота? Ишдан кеч қайтдим, – деди Раҳимжон иложи борича босиқлик билан.
– Ҳа, раҳбарсан, биламиз. Лекин ўз уйингда қулсан, хотинингни бошқаролмайсан. Шу кетишинг бўлса, яқинда у ўрнингни эгаллаши аниқ. Агар шундай қилса, қишлоқда қандай бош кўтариб юрасан?
– Ота, Гулнознинг бундай нияти йўқ…
– Яна ўшанинг ёнига тушасан-а! Бугунги йиғилишдаги гаплари-чи? – тутақди ота.
– Ҳамкасблари қаторида ўйлаган гапини айтдида, ота, бунинг ёмон жойи йўқ-ку!
– Ҳе сени ўша! Етар, ё хотининг билан ажрашасан, ё сени оқ қиламан!
– Ота, унинг гуноҳи нима ўзи, айтинг, бунча қийнайсиз одамни?
– Ака-укаларингнинг хотинига ўхшаб уйда кўмилиб ўтирсин дедим, йўқ, кўнмади, сен ландавур ҳам унга уқтиролмадинг бу гапни…
– Ўзи аслида келинни бошқа қишлоқдан олиб келиб бекор қилгансан-да, болам. Ўзимиздаям қиз қуриб қолгани йўғиди, – дея суҳбатга аралашди онаси.
Раҳимжон икки ўт орасида қолди. Қайси бармоғини тишласа, ўшаниси оғрийди. Бунинг устига, ўзи мактаб директори бўлатуриб ажрашса, одамлар нима дейди?! Гулноз йўқ жойдан жанжал чиқариб, кунора аразлаб уйига кетиб қоладиган ёки ота-онасини бошлаб келадиган аёллар тоифасидан эмас. Уй-жойни ҳам не-не машаққатлар билан ўзлари тиклашди. Отаси, ака-укалари ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳорма, дейишга ҳам ярамади. Гулноз шуларнинг барига чидаб, яккалашса ҳам индамай яшайверди-ку! Шундай бўлгач, уни нима деб ҳайдайди?..

ТОЛИҚИШ
Раҳимжон учун оғир кунлар бошланди. Пенсия ёшига етиб қолган ота на мактабда, на уйда ўғли ва келинини тинч қўймади. Ҳатто бошқа фарзандларини ҳам улар билан гаплаштирмай, маърака-мавлудига айтмайдиган қилиб қўйди. Бу кўнгилхираликлар Раҳимжонни ҳам, Гулнозни ҳам обдан толиқтирди. Асаблар таранглашиб, қалбларга шубҳа-гумон соя сола бошлади. Илгари бир-бирига талпинган юракларда ғалати ҳислар уйғонди. Ардоқланмаган ҳислар эса юракни тарк этиши табиий…
Гулноз эри билан ажрашиб, ота уйига қайтиб боришини тасаввур ҳам қилолмасди. Ўзга чора тополмагач севимли ишидан бўшаб, уйда ўтиришга мажбур бўлди. Меҳнаткашга меҳнат қаҳат эмас. У уйда ҳам ўзига яраша иш топди. Қўй-эчки, сигир-бузоқни кўпайтирди, томорқага экмаган экини қолмади. Қозон-товоқ, кир-чир, тикиш-чатишдан ортиб, бу ишларнинг барига улгуриш осон кечмади. Ҳар қанча ғайратли бўлмасин, инсоннинг имкониятлари чегараланган. Раҳимжоннинг эса мактаб раҳбарлигидан ортиб, бу ишларга ёрдамлашишга имкони ҳам, муносабатларидаги совуқчилик туфайли, хоҳиши ҳам йўқ эди. Икки ўғли шаҳардаги лицейда ўқигани боис Гулноз ўз қариндошларини кўмакка чақирди. Вақти-вақти билан улар томорқа ишларига, мол-ҳол боқишда ёрдам берадиган бўлишди-ю, бошлари балодан чиқмай қолди. Қайнотанинг "шарофати” билан қариндошлар ўғри, муттаҳамга чиқарилди-ю, улар бу хонадонга қадам босмайдиган бўлишди. Аёл чорасиз қолди. Ўзи-ку ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ эди, лекин қариндошларининг айби нимада? Юраги безиллаб қолган аёл шундай қилсам қулоғим тинчир, деган ниятда эрининг ишсиз юрган жиянини ишга ёллади. Унга маош бериб, ош-овқатидан хабардор бўлиб турди. Имконияти бироз чекланган (ногирон) бу йигит тўрт нафар фарзанди, оиласини боқиш учун имкон топилганидан мамнун эди. Аммо бу хайрли иш ҳам туҳмат тегирмонида янчилди. У билан Гулнозни маҳаллада гап-сўз қила бошлашди. Бу "иш”да ҳам қайнотанинг "ҳиссаси” катта бўлди, албатта.

СЎНГГИ ЧОРА
Бу "миш-миш”лар Раҳимжонни гангитиб қўйди, ўзини ғурури, орияти топталгандек ҳис қилди ва ажрашиш учун ариза берди. Бахтдан қурилаётган қаср шу тарзда ҳасад ва туҳмат оловида ёна бошлади. Бу оилавий можаро маҳаллада муҳокама қилинди, натижа бўлмади, муҳокама туман хотин-қизлар қўмитасида давом эттирилди. Қўмита раиси тажрибали, сўзлари салмоқли, оқила аёл эди. У кескин сўз бошлади:
– Иккингиз ҳам олий маълумотли ўқитувчисиз, бошқаларга ўрнак бўлиш ўрнига бу нима қилганингиз? Сизларга жуда ҳавасим келарди. Аммо бу қарорингиз билан ҳафсаламни пир қилдингиз. Раҳимжон, эшитишимча, аризани сиз бергансиз. Бу аёл билан севишиб, уни бошқа қишлоқдан олиб келиб оила қурган сиз эмасмидингиз? Йигирма йиллик турмушни бузиш шу қадар осонми?
– Опа, гап-сўзлардан чарчадим, шу ишга нуқта қўйганимиз маъқул, деб ўйладим, – деди бошини қуйи эгганча Раҳимжон.
– Биламан, сизга аризани ақлингиз эмас, жаҳлингиз ёздирган. Лекин сиз-чи, Гулноз, нега эрингизни бу йўлдан қайтармадингиз?
– Менинг фақат жисмим шу ерда, опа, руҳу жоним фарзандларим билан бирга, узоқларда. Чунки бу қишлоқда яшагулигим қолмаган. Шу пайтгача не кунларни кўрмадим, қандай туҳматларга чидамадим. Менинг юзим куларди, холос. Саҳнадаги актёрдек роль ўйнаб яшадим. Тоғдек ғамни ҳам енгаман, дердим. Аммо энди бардошим етмаяпти. Ажрашишимиздан қайнотам хурсанд бўлса, шундай қила қолайлик. Ахир, отани рози қилмай, яшаб бўлмайди-ку!
– Йўқ, бу фикрингиздан қайтинг, сизларни илгаригидек шижоатли эр-хотин сифатида кўришни истаймиз. Майда гаплардан баланд бўлиб яшаш керак. Фарзандларингиз тақдирини ўйланг, уларнинг келажагини бу гап-сўзлардан юқори қўйинг. Сизларга охирги гапим ва илтимосим шу!..
Кундалик оилавий ташвишлар ҳар қандай буюк туйғуни ҳам емириб юборади, деб ёзганди таниқли ёзувчилардан бири. Бу оиладаги муҳаббатнинг бошига ҳам ана шу ташвишлар етди. Меҳр-муҳаббат, оқибат, инсоф, диёнат каби туйғулар биқиқ бир муҳитда бўғилди. Ўрнини ишончсизлик, дилозорлик эгаллади.

ОТА-ОНА ОЛТИН ҚАНОТ, –
дейди халқимиз. Ота-она фарзандига қанот бўлмас экан, унинг руҳи синади. Ўзини бағрибутун сезмас экан, унинг иши юришмайди, оёғи олдинга эмас, ортга қараб судрайди.
Раҳимжоннинг аҳволи ҳозир худди шундай: унинг ота-она, қариндошларидан ҳам, ўз оиласидан ҳам кечгиси йўқ. Йигит қандай йўл тутса тўғри бўлади? Маслаҳат беринг, азизлар.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 41 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: Hikoya, хадислар, хикоялар, булган вокеалар, xadislar, Hikoyalar, HAYOTIY HIKOYALAR, bo'lgan voqealar, хикоя, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика