www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4707]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [589]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2384]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3927]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7482]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [873]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1453]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [284]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1768]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2891]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 23
Гостей: 22
Пользователей: 1
AXRumerTest

Kun faolllari:
iphone, JasonWoucky, gordonsf69, lindsayxz2, maggiehy11, aimeefq2, tameradx4, annabelleiu1, cristinaxy18, penelopedr11, lirpedo, semechkazek, Travisneons, Traviscor, AXRumerTest, AniTNe5, manuelagm18, naomiky2, amparofj60, lorano69, serenakl4, sherylbp60

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Январь » 4 » Юрагимда сақлаганларим: Қорқизнинг дарди

19:07
Юрагимда сақлаганларим: Қорқизнинг дарди
Гуноҳим шунчалар оғирмидики, ота-онам мени кўришни истамайди, хавотирга тушмайди.

Мактублар бизга турли инсонлар тақдиридан кичик лавҳа келтирувчи элчи, воситачи. Ҳар бирини ўқиганимиз сари Аллоҳ одамларга ўхшаши йўқ қисмат битганига амин бўламиз. Гоҳ ҳайратга тушамиз, баъзан қайғуга ботамиз, айрим чоғларда севинамиз ҳам. Исмини сир тутишни сўраган ушбу хат эгасининг кечмишлари эса бизни ўйга толдирди. Ўйлаймизки, ундан ўз маслаҳатларингизни аямайсиз.

—  Мен янги йилни интиқлик билан кутяпман, — деб гап бошлабди хат эгаси. — Ўтган йилги воқеадан сўнг энди ҳар йили кутсам керак. Билмайман, яна қанча кутиб яшайман, бу байрамни? Аммо биламанки, узоқ кутаман.

Келинг, мен сизга ҳаммасини бошидан сўзлаб бераман. Мен унча катта бўлмаган шаҳар четида дунёга келганман. Оилада уч қиз, икки ўғилмиз. Мен ҳаммасидан кичигиман. Акамлару опамларнинг ҳаммаси уйли-жойли бўлиб кетган. Мен эса...

Ҳаммаси ўша, уни учратган кунимдан бошланди. Мен пишириқ пиширишни ўргатадиган ўқув марказида таҳсил олардим. Ҳар куни уйдан тухум, шакар, ун каби майда-чуйда маҳсулотлар олиб кетардим-да, уйга ажойиб ширинликлар пишириб қайтардим. 

Ота-онамнинг энг кичик, эркатой қизи бўлганим сабаб улар роса мақташар, алқаб-алқаб ейишарди. Мен эса бундан ғурурланиб яна нимадир пиширишга киришиб кетардим. Уйда ўзим ҳам мустақил равишда пишириб, ҳаммани, айниқса, жиянчаларимни хурсанд қилардим. Бир сафар галдаги пишириқнинг масаллиқларини олиш учун бозорга тушдим. Ҳамма нарсани олиб, асал олгани асалчиларнинг ёнига ўтдим. 

—  Арзонроғи борми? — дедим пулим кам қолгани боис.

—  Арзонини нима қиласиз? Қимматидан олинг, тоза бўлади. Минг дардга даво, — деди сотувчи йигит. 

У ўта келишган, баланд бўйли, қора қошли, очиқ юзли йигит эди. 

Бир қарашдаёқ юрагим жиз этди. 

—  Мен пишириқ учун оляпман. Тоза бўлиши шарт эмас, — дедим тўғрисини айтиб.

Шундан сўнг у бошқа асални тавсия қилди. Мен энди унинг доимий мижозига айландим. Ўқув курсларим тугагандан кейин ҳам айнан уни кўриш учун пишириқ пиширишга киришар ва бозорга келиб, ундан олиб кетардим. Табиийки, бу орада биз яқин танишга айландик. Сўрашадиган, раста олдида бироз гаплашиб қолиб кетадиган бўлдик. Кейин мен қўшниларнинг таклифи билан кўпроқ пишириқ пиширадиган, улар ҳар куни оладиган бўлди. Энди ҳар куни, кўпроқ пишириқ пиширар ва пуллардим. Бироз фойда қила бошлаганимни кўрган ота-онам янада кўпроқ пиширишимга шароит яратди ва бозордаги бир пишириқ сотадиган аёлга сотгани бериб, фойда қила бошладим. Энди янада кўп асал олганим учун биз қадрдонларга айланган ва телефон ва телеграм орқали ҳам гаплашиб турадиган бўлдик. Кунларнинг бирида унинг рашк қилаётганини сезиб қолдим. Шунақа хурсанд бўлимки...

Кейин севишинb айтlи, сўнг совчи юборди. Совчиларга отам рад жавобини берди. Сабабини билмадим. Оёқ тираб туриб олди. Мен йиғладим-сиқтадим. Онам ўртага тушмоқчи бўлди. Отам барибир юмшамади. Охири онамдан билдимки, кўнгил қўйган инсонимнинг отаси билан бир пайтлар бирга ишлаган ва у туфайли отам ишдан ҳайдалган экан. Тўғрироғи, отамни ишдан ҳайдатган. Шунинг учун отам сира ён бермади. Мен эса муҳаббатимдан воз кечолмасдим. Уни чин дилдан севардим. 

—  Менга сендан бошқаси керакмас. Қочиб кет, — деди йигит жиддий. — Мен онамга айтиб, сени тўғри уйга олиб бораман. Кейин иложсиз қолишгач, тўйга рози бўлишади. 

Бу йўл менга ҳам маъқулдек кўринди. Ахир мен бегона билан кетаётганим йўқ. Ҳамма билади. У менга совчи юборган, нияти жиддий. У билан бирга кетсам... Шу билан яна ота-онаси совчиликка боради секин тушунтиришади. Биров билиб-биров билмайди. Шу билан ҳамма рози. Тўйимиз бўлади ва мен бахтли бўламан. 

Ғўрлигим сабаб шу йўлни тўғри деб билдим. У бир ҳафта тайёргарлик кўрди. Уйдагилари билан маслаҳатлашган ҳолда мен секингина у айтган жойга бордим. Ўша кунинг ўзида ота-онаси яна бизникига борган ва вазиятни тушунтирган. Отам баттар тутақибди, тўнини тескари кийибди. Уйга қадам босмаслигимни айтибди. 

—  Ҳозир қизишиб турибди-да, ҳадемай ҳаммаси ўз ўрнига тушади, — деди бўлажак қайнонам.

Афсуски, ундай бўлмади.  Ярим йил кутдик, бир йил кутдик. Охири кичикроқ тўй қилиб, бизни никоҳлашди. Тўйга битта-иккита қариндошларимни айтмаса, яқинларим келмади. Ҳамма мендан хафа. "Отанинг юзига оёқ қўйди”, деб биларди. Хуллас, мен шу тарзда ўз уйимга бегона бўлдим. 

Мана шу воқеага ҳам тўрт йил бўлибди. Бу орада фарзандли бўлдим. Келин бўлган уйимнинг ўтидан кириб, кулидан чиқдим. Ҳаммасининг кўнглидан жой олдим. Фақат... фақатгина ота-онамнинг кўнгли юмашаяпти, меҳри товланиб мени кечирмаяпти. Уларни жуда соғиниб кетдим. Шунчалар кўргим келадики...

Охири ўтган йили бир иш қилдим. Эримни Қорбобо кийинтирдим. Ўзим Қорқиз қиёфасига кирдим. Юзимга маска таққанимча, совға-саломлар олдим. Сўнг юрагим чиққудек уриб ўз уйимга равона бўлдим. Овозимдан таниб қолмасликлари учун умуман гапирмадим. Турмуш ўртоғим совға улашди, гаплашди. Мен эса ниқоб остида юм-юм йиғладим. Акамнинг мен турмуш қурганимдан кейин туғилган ўғилчаси ҳам чопқиллаб кетибди. Бирам ширин. Ота-онам анча чўкиб қолибди. Сал қолди, уларнинг бағрига ўзимни отишимга. Лекин юрагим дов бермади. 

—  Совғалар ким томонидан? — сўради чиқиб кетаётганимизда отам. —  Чунки биз Қорбобо чақиртирмагандик. Лекин болалар жуда хурсанд бўлди. Пулини берамиз. Манзилда адашдингиз шекилли...

—  Янги йил совғаси-ку, бу. Қизиқмисиз? Биз ҳам ишхонанинг бўйруғини бажаряпмиз. Манзилга тўғри келдик. Соғ бўлинг! — турмуш ўртоғим шундай деди. Мен ўзимни ташқарига урдим. Нима бўлганда ҳам таниб қолмасликларини истадим. 

Уринишим натижа бермагани учун бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмадик. Юрагимда сақлаб юрдим. Лекин мана яна янги йил келмоқда. Мен тағин ўша Қорқиз қиёфасида яқинларимни кўришни истайман. Уларнинг юрагидаги музни эритишни хоҳлайман. Илгаригидек уларни қучиш, бағрида  яйрашни истайман. Афсуски, назаримда яна ўтган йилги ҳолат такрорланадигандек. Яна мен кўз ёшларим ва маска ортидан уларнинг дийдорига тўймай қайтадигандекман. Нима қилишга ҳам ҳайронман. Эҳтимол, ўтган йили охирида ўзимни танитганим афзалмиди? Лекин бунга сира-сира юрагим бетламайди. Дийдорни, бўлажак воқеаларни эсласам, яна юрагим ортга тортади. Бундан ташқари, ҳаяжонга ҳам тушаман. 

Гуноҳим шунчалар оғирмики, ота-онам мени соғинмайди, кўришни истамайди, хавотирга тушмайди. Фарзандли бўлганимни эшитган бўлишлари аниқ. Шунда ҳам бир бор ҳол сўрашмади. Наҳот, менинг ота-онам шунчалар бағри тош эди? Ёки ғурур шу қадар одамнинг юрагини метинга айлантириб қўядими?

Мен бу янги йилда ҳам қадрдон уйимга боришни ният қилганман. Нима қилай, ахир? Уларни соғинган бўлсам... 

Аммо уларнинг танимаслиги, таниса, ҳам сукут сақлашларини ўйласам, юрагим қонга тўлади. Балки, ўтган йили ростдан ҳам танимагандир? Қердан ҳам танисин? Юзим тўсилган, овозим чиқмас, ўзим эса анча тўлишгандим. 

Бу дардимни сизларга айтишимдан мақсад, менга маслаҳат беришингизни хоҳлайман. Айтинг, мен нима қилай? Нима қилсам, ота-онам мени кечиради? Яна илгаригидек бағрига босади. Яхши кўради? Маслаҳатларингизни кутаман...

КАМИНА оққа кўчирди

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 150 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика