www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4959]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [631]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2458]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4044]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1621]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1842]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3049]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 95
Гостей: 94
Пользователей: 1
lenwaf

Kun faolllari:
KennethcernLY, gordonsf69, maggiehy11, NikollOr, kurasov1965S, kurasov1965e, worGag, worCof, lenwaf

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Сентябрь » 14 » КАЖОЛ: «ИШТИРОКИМДАГИ ФИЛЬМЛАРНИ ФАРЗАНДЛАРИМГА КЎРСАТМАЙМАН, ЧУНКИ...»

12:14
КАЖОЛ: «ИШТИРОКИМДАГИ ФИЛЬМЛАРНИ ФАРЗАНДЛАРИМГА КЎРСАТМАЙМАН, ЧУНКИ...»
Кажол ҳеч қачон Болливуднинг биринчи рақамли актрисаси бўлмаган, у ҳақда матбуот бот-бот шов-шувларни чоп этмаган. Унинг гонорари, киядиган либослари ҳам у қадар муҳокамаларга сабаб бўлмаган. Аммо актриса ҳамиша мухлислар эътиборида, ҳамкасблар эътирофида! Шунинг учун ҳам Болливудда Кажолни «такрорланмас аёл» дея таърифлашади...

Маълумот

    Кажол Мукержи 1975 йилнинг 5 августида Мумбайда туғилган.
    У Болливуднинг машҳур Мукержилар сулоласи вакили — Шому Мукержининг тўнғич қизи.
    Отаси Шому Мукержи режиссёр ва продюсер сифатида фаолият юритган.
    Онаси Танужа Мукержи ўз даврининг машҳур актрисаларидан бири.
    Кажолнинг синглиси Таниша Мукержи дастлаб телебошловчи сифатида ишлаган бўлса-да, бугунги кунда бутунлай кинони танлашни маъқул кўрди.
    Турмуш ўртоғи Ажай Девган 1969 йилнинг 2 апрелида туғилган.
    Оила қуришганда Ажай 30, Кажол эса 24 ёшда эди. Ҳозир уларнинг бир қиз, бир ўғиллари бор.

Отасидан айрилиш...

Кажолнинг отаси Шому Мукержи 2009 йилнинг 10 апрелида вафот этди. Шу сабабли Ажай Девганнинг илк режиссёрлик иши «U Me Aur Hum» кинокартинасининг 2009 йил 11 апрелга мўлжалланган премьераси 20 апрелда бўлиб ўтди. Кажолнинг отаси Болливудда продюсер ва режиссёр сифатида фаолият юритган.

Кажол ва КИНО

— Кино мен учун янгилик эмас эди. Тўғриси, уни қандай забт этсам экан, деб ҳеч қачон ўйламаганман. Отамни иш жараёнида кузатиш ёқарди. Шунинг учун ҳам суратга олиш майдонига тез-тез бориб турардим. Мен у ерда Адитьяни, Удайни, Каранни жуда кўп кўрардим. Улар ҳам мен каби «томошабин»лардан эди. Ҳозир ҳаммаси мустақил ижод қилади, худди мен каби... Отам билан онам синглим иккимизга айнан уларни такрорлашимизни уқтирмаган. Ҳаммаси жуда оддий ва ғайритабиий равишда юз берганга ўхшайди. Илк фильмим ҳақида илиқ гапларни эшитганимда жуда хурсанд бўлгандим. 1992 йил эди. Лекин ота-онамдан уялгандим. «Bekhudi» — «Чин муҳаббат», бу — фильмографиямнинг энг аввалидаги ном. Тўғриси, шунчалик шов-шувли дебьютант бўлишимни фильм ижодкорлари ҳам кутмаган эди. Камал Саданах менинг биринчи партнёрим! Кейин ҳаётимнинг ҳамма нуқтаси кинога боғланиб кетгандек туюлди. Чунки мен бутун вужудим билан ишлай бошладим. Таклифлар кўп эди. Лекин онам шошмасликни маслаҳат берарди. Уларга «хўп» дердим-ку, аммо ич-ичимдан шошиб кетардим. Орадан бир йил ўтиб, «Базигар»да Шоҳрух билан ишладим... 1995 йил менинг ижодимда нафас олиш учун фурсат бўлмади. Шунақа кўп ишладимки, ўша пайтнинг чарчоғини ҳали-ҳамон ҳис этаман.

Кажол ва ШОҲРУХ

— У энг яқин дўстим. Тўғриси, илк бор танишганимда Шоҳрух менга ғалати қарагани ҳали ҳамон эсимда... Сабабини сўрамаганман, кейинчалик ўзи айтиб берганди. Жуда кўп гапирган эканман... Бу одатим мени билганлар учун янгилик эмас эди. Бизни «Ўғирланмаган келин»дан кейин «кашф» этишди. Энг чиройли жуфтлик! Ҳозир ҳам шундай баҳолашади. Аммо бошқа партнёрларимни «эсдан» чиқариб қўйишлари ёқмайди. Чунки бошқа актёрлар билан ҳам яхши ишлайман-да!

Кажол ва КАРАН

— Каран Жоҳар болаликдан бери дўстим. Унинг шундай машҳур режиссёр бўлиб кетишини билганимда болалигимда ҳеч қачон устидан кулмаган бўлардим... Ҳазил, албатта. У жуда синчков ва содиқ. Дўстларининг ҳар бир кунида ёнида бўлишни, эшитишни билади. У менга жуда ёқади. Лекин янги фильмининг аввалида у қандай бўлишидан қатъи назар, мен ва Шоҳрухнинг қиёфасини кўриши бироз нотўғри. Доим иккимизни битта кадрга «жойлаш» ҳақида ўйлайди. Балки бу унинг услубидир. Лекин унинг режаларида бизнинг чиқишларимиз ростдан ҳам омадли чиққан. Айниқса, «Салом шодлик, салом ғам» картинасида. Катта ижодий гуруҳ билан «улуғ мақсад сари» деган шиорга таянганга ўхшаймиз. Оила ҳақидаги чиройли фильм. Ҳозир Караннинг талаби ўзгарган. «Менинг исмим Хон» унинг тафаккури тамоман янгиланганини исботлади.

Кажол ва СЕВГИ

— Жуда романтик эдим... Лекин бора-бора реалистга айландим. Севги қиссалари билан боғлиқ фильмларда ҳаётим ҳам қўшилиб қайнагани учундир балки... Аммо барибир севгига ишонардим. Аввалгидек ҳавойи, баландпарвоз туйғуни эмас, кўнглимни тўлдирадиган ҳаётий муҳаббатга интилардим. Қиз бола ҳамиша унинг ёнидаги одам суянган тоғи бўлишини истайди. Унинг ҳар бир муаммосига унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, айнан ўша одам ечим топишини истайди. Ҳеч қачон турмуш ўртоғим киночилардан бўлади, деб ўйламаганман. Боиси Болливудда кўпинча шундай бўларди. Мен эса бошқачароқ бўлишини кутгандирман балки... 1995 йил Анис Базми мени «Hulchul» картинасига таклиф қилди. Ўша фильмда Ажай билан бирга ишладим. Дўстлик бора-бора бошқачароқ ном олди. Тўғриси, у пайтлар бизнинг муносабатларимизни муҳаббат деб бўлмасди. Аммо жуда яқин эдик. Ажай камгап, лекин кўп ишлашни хуш кўрадиганлардан. Мен эса унинг акси бўлсам керак... Онамга у ҳақда айтганимда, жиддий ўйлаб кўришимни маслаҳат берди. Жиддий ўйларнинг ниҳояси 1999 йилнинг 24 февралида никоҳ билан тугади.

Кажол ва АЖАЙ

— Ажай шунчаки оиланинг эҳтиёжлари учун ҳаракат қиладиган эркаклар тоифасидан эмас. «Қорнинг тўқми, бўлди», дейдиганларга азалдан тоқатим йўқ эди. Уйга бизни соғиниб кириб келади. Ҳар сафар кўзларида биз учун аталган меҳрни кўрганимда уни танлаб хато қилмаганимга иқрор бўламан. «Мен, сен ва биз»даги Ажай худди Ажайнинг ўзи. У шунақа меҳрибон. Мен ошириб айтаётганим йўқ, борича гапираман!

Кажол ва ОИЛА

— Ҳеч нарсага алмаштирмайдиганим, бойлигим! Тўғри, мухлислар олқиши, уларнинг эътибори ёқимли. Улардан воз кечгинг келмайди. Аммо оила, бу — ОИЛА! Унинг ҳамиша катта ҳарфлар билан ёзилишини истайман. Агар сен ундан бахтингни, хотиржамлигингни топа олсанг, бас, бошқа ҳеч нарса керакмас. Кичкина оилам бор. Турмуш ўртоғим — энг яқин одамим. Биласизми, у менга ҳар куни севги изҳор қилади. Ҳар куни уйқудан аввал «Сени севаман», деганида уни яна ва яна севиб қолавераман. Фарзандларингизнинг овозлари, меҳрини бошқа жойдан топа олмайсиз. Хуллас, мен оила қурмасимдан аввал унга боғланганларданман. Онам отам ва бизни деб карьерасидан воз кечган. «Бу қаҳрамонлик эмас, аёлнинг асосий вазифаси», дейди доим. Мен ҳам бир аёл оиласи учун нимани лозим кўрса, шуни қилаяпман. Оғринмайман, суратга олинмай қолган фильмлар учун, қолиб кетган интерьюлар учун ҳеч қачон афсусланмайман. Чунки ёнимда Ажай ва фарзанларим бор. Ҳозир мен оилам томонга ҳар доим шошаман, югураман. Ниса ва Юг менинг меҳримга ва ҳимоямга муҳтож. Ҳар бир аёлнинг ҳаёти оиласи билан чиройли, деб айта оламан ва шундай дегувчиларни қўллаб-қувватлайман.

Кажол, НИСА ва ЮГ

Ниса ва Юг бизнинг энг катта бойлигимиз. Ҳозир Ажай иккимизнинг мақсадларимиз аввалида фарзандларимиз камоли, бахти туради. 2003 йилнинг 20 апрели шахсий тақвимида катта ҳарфлар билан белгиланган. Шу куни қизалоғим Ниса туғилди. Ҳаракатларида Ажайга ўхшашлик бор. Бундан қувонаман, чунки отаси яхши одам. 2010 йил 13 сентябрь куни оиламиз яна қувончга тўлди — ўғлимиз Юг дунёга келди. Оналик бахтидан улуғини билмайман, дунё ҳам билмаса керак. Тўғриси, Ниса билан Юг отасига ўхшашларини истайман. Маслаҳат беришга уста эмасман. Аммо аёлнинг бахти тамоман оилада. Иш ва бошқа ташвишлар ўз ўрнида кетаверади. Лекин оила учун алоҳида ЭЪТИБОР ва МЕҲР, САБР ва ИРОДА керак. Ҳамма оиланинг қувончлари бўлганидек, ташвишлари ҳам етарли. Фарзандларингиз билан уларнинг ташвишлари ҳам улғайиб бораверади. Бугун Ажай иккимизни Ниса ва Югнинг келажаги жуда ташвишлантиради. Фарзандларимизни турли иллатлардан асрай олаяпмизми, йўқми, деган ҳадиклар ҳар куни мени ўйлантиради. Иштирокимиздаги фильмларни уларга кўрсатмайман. Чунки улар ҳали БОЛА. Кино ва ҳаёт ўртасидаги фарқни тушуниб етмайди. Энг яхшиси, китоб. Ниса эртакларни яхши кўради. Юг эса ҳозирча фақат сурат томоша қилаяпти. Улар учун эртаклар ёзиш ниятим бор... Ажай эса айнан болалар учун фильмлар суратга олмоқчи... Агар оилада мақсадлар туташ бўлса, ниятлар ижобат бўлишига ишонаман.
Кажолнинг интервьюларидан…

— Каран билан бошқа ишламас эмишсиз?

— Ким айтди? Буни истасам ҳам уддасидан чиқолмайман. Каран рад этишга имкон қолдирмайдиганлардан.

— Шохрух Хон ва сиз...

— Келинг, бошқа саволларга ўтайлик.

— Орангиздан «ола мушук» ўтдими?

— Шу саволингиздан кейин ростдан ҳам «ола мушук» ўтмаса бўлди.

— Суратга олиш ишларига кеч келганингиз учун Ажайдан гап эшитганингиз ростми?

— Ҳа, у мени ҳамманинг олдида койиб берди. Ваҳоланки, мен болаларимиз билан боғлиқ муаммоларни деб кеч қолгандим... Лекин у ҳақ. Чунки иш ҳамма учун иш. Уйга кеч қолса, мен уни койиман. Чунки оила — бу оила!

— Айтайлик, кимдандир хафа бўлдингиз. Қандай йўл тутасиз?

— Аввало кўнгилга олмасликка ҳаракат қиламан. Агар шундай бўлиб қолса... ўша одам билан муносабатларда танаффус эълон қилган маъқул!

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 11 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика