www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6963]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [844]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2754]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4421]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8359]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4006]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0


Kun faolllari:
ShawnHuh, minnieww2, karinabg60, Justinawox, vincentva4, tiajd18, gordonia69, snabeamn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Январь » 12 » Манзилига етолмаган “юк”

10:55
Манзилига етолмаган “юк”
Фазлиддин (исм-шарифлар ўзгартирилган) кира қилиб бир-икки сўм пул топиш илинжида "Жигули” автомашинасига ўтирганча, Ховос қўрғонидаги автошоҳбекатга йўл олди. Ёз куни, ҳаво иссиқ бўлганидан бекатда одам кам эди. Иссиқдан ва бекорчиликдан уйқусираб ўтирганда, Тожикистон Республикаси, Зафаробод шаҳрида яшовчи, эски танишлари Бахтиёр ва Алижонга кўзи тушди. Улар ҳам Фазлиддинни таниб, унинг олдига келишди.

– Ассалому-алайкум, Фазлиддин жўра! Аҳволлар қандай? Иш бўляптими? – деб у билан ҳол-аҳвол сўрашди Бахтиёр.

Алижон ҳам саломлашиш учун қўл чўзди.

– Ҳорманглар! Ўзларинг тинчми? Аҳволим яхшику-я, аммо ишнинг тайини йўқ, иш бўлмагандан кейин пул ҳам бўлмайди... – деди бечорҳол қиёфага кириб, Фазлиддин.

– Агар истасангиз, иш бор. Бир-икки сўмлик бўлиб қолишингиз мумкин... – деди илмоқли қилиб Алижон.

Пулнинг дарагини эшитиб, Фазлиддиннинг уйқуси қочиб, кўзи мошдек очилди.

– Хўш-хўш, нима иш экан у? – деб қизиқиб сўради Фазлиддин.

Атрофга аланглаб, ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилган Бахтиёр дарров мақсадга кўчиб қўя қолди.

– Бир-икки кунда Тожикистондан анчагина миқдорда гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтамиз, уни Чиноз туманида яшовчи Суюндиқ исмли одамга етказсангиз, рози қиламиз.

– Мен у одамни қандай танийман? Юкни қаерга олиб бориш керак? – деб сўради Фазлиддин.

– Истасангиз, ҳозир бирга Чинозга бориб келамиз. Мен сизни юкни қабул қилиб оладиган ўша Суюндиқ билан таништираман. Яхшигина йўл кира ҳам бераман, – деб таклиф қилди Бахтиёр.

– Қани, кетдик бўлмаса, – деди ови бароридан келган Фазлиддин.

Йигитлар машинага ўтирганча, Тошкент вилоятининг Чиноз туманига йўл олишди. Уларни "Балиқ бозори”нинг ёнида Суюндиқ исмли, қозоқ йигит "Нексия” автомашинасида кутиб олди. Бахтиёр Фазлиддин ва Суюндиқни бир-бирига таништириб, икки-уч кун ичида гиёҳвандлик воситаси етиб келишини, уни Фазлиддин олиб келиб топширишини айтди. Қисқа танишувдан кейин улар яна орқага, Ховосга қайтишди. Бахтиёр билан Алижон автошоҳбекатда тушиб қолди. Фазлиддин эса келадиган юкни Чинозга етказиш учун автомашина топиш кераклигини ўйлади ва юк машинаси бўлган синфдоши Адҳамникига йўл олди. У Адҳамга яқин кунларда юк келишини, уни Чинозга етказиш лозимлигини айтди. Адҳам бу юкларнинг аслида нима эканлигини билгач, яхшигина пул эвазига манзилга етказишга ваъда берди.

Орадан икки кун ўтгач, Бахтиёр ва Алижонлар Тожикистондан "Урал” русумли мотоциклга 3 қопни жойлаганча етиб келишди. Улар ҳар бир қоп ичида 72 донадан қилиб, алоҳида қадоқланган ва устки қисми сариқ рангли скотч билан ўралган "опий” гиёҳвандлик воситасини у яшайдиган маҳаллага олиб келишганини маълум қилишди. Фазлиддин уларга бироз кутиб туришни айтиб, ўзи дўсти Адҳамникига йўл олди.

– Адҳам, анави куни айтган юким келди. Машинангни ҳайда, уни ортишимиз керак, – деди Фазлиддин.

– Сенга ёлғончи бўлдим, дўстим. Келиб-келиб машинамнинг бугун бузилганини қара, – деди ҳижолат бўлганча Адҳам. – Ҳозир мен бошқа машина қидириб кўраман. Юкни бошқа машинага ортамиз, хавотир олма. – деди Адҳам Фазлиддиннинг кўнглини кўтариб.

Фазлиддин Адҳам машина топиб келгунча, Бахтиёр ва Алижоннинг олдига жўнади. Улар мотоциклдаги юк билан "Янгиер-Даштобод” йўлининг ўнг томонидаги юлғунлар ўсиб ётган жойда машинани кутадиган бўлишди.

Адҳам юк ташиш билан шуғулланувчи таниши Бобурникига бориб, бир жойда юк борлигини, уни Чинозга олиб бориш кераклигини айтди. Бобур юкнинг нималигига қизиққанда, "медикаментлар”, деб қўя қолди. Бобур кеч бўлганда, қаергадир бориб юк ортишни истамади, "уни уйимга олиб келиб, ортамиз”, деди. Адҳамнинг уни шартига кўнишдан бошқа иложи қолмади. Улар юкни Бобурнинг уйига олиб келишга мажбур бўлишди. 2 та синтетик қопдаги юк юкхона тагидаги махсус хуфёна темир қутига, биттасини эса ҳайдовчи ўриндиғи тагидаги махсус сандиққа жойлаштирилди. Фазлиддин Бобурга юкни эртаси куни тонгда, Чинозда Адҳам билан бирга кутиб олишини, йўлда ҳеч ким тўхтатмаслигини, агар бирор фавқулодда вазият юзага келадиган бўлса, ўзи жавоб беришини айтиб, газ қуйиш учун 20.000 сўм узатди. Қолган пулни юкни етказгандан кейин беришга ваъда берди.

Тонг отгач, Фазлиддин Адҳам билан бирга юкни кутиб олиш учун Чинозга жўнади. Аммо Гулистон шаҳридан ўтгандан кейин йўлда "Жигули”си бузилиб қолди. Улар автомашинани ўша ерда қолдириб, йўловчи машинада шошилганча, Чинозга жўнашди. Чинозда уларни бетоқатлик билан Суюндиқ кутиб турарди. Улар юк бошқа машинада келаётганлигини Суюндиққа етказиб, уни хотиржам қилишди.

Эрта тонгдан "махсус юк”ни ортиб йўлга чиққан Бобурни Сирдарё туманидаги "Янгиобод” ЙПҲ масканида ички ишлар ходимлари тўхтатди. У "Қаерга кетаяпсиз?” деган саволга "Чиноздан шағал ортиб келишим керак”, деб жавоб берди. Бобурнинг ўзини бежо тутиши, ходимларни шубҳага солди. Улар машинани чеккага олиб чиқиб, ит билан текширганларида автомашина кузови ва ҳайдовчилик ўриндиғи тагидан 72 дона скотч билан ўралган гиёҳвандлик воситалари топилди ва холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Кейинчалик бу воситалар "опий” гуруҳига мансуб бўлган гиёҳванд алколоидлар – морфин, кодеин, тебаин моддалари эканлиги аниқланди, уларнинг соф оғирлиги эса 139.423 грамм эканлиги маълум бўлди.

Чинозда юкни кутиб тоқати-тоқ бўлган Фазлиддин билан Адҳам орқага қайтишди. Йўл-йўлакай улар Бобурнинг машинасини қидирганча, Гулистон шаҳрига етиб келишди. Фазлиддин рафиқасига қўнғироқ қилганида, уйга уни излаб ички ишлар ходимлари келганини эшитиб, нима воқеа юз берганини англади. У рафиқасига машинаси турган жой манзилини бериб, "Дадамга айт, келиб олиб кетсин”, деди ва зудлик билан Адҳамни олиб, Тошкент шаҳрига қайтди. Бу ерда улар танишининг уйида 3 кун туришди ва Ховосга қайтиб, чегарадан яширинча Тожикистон республикасига ўтиб кетишга қарор қилишди. Улар кечки пайт Ховос туманига келиб, айланма йўллар орқали Тожикистон республикасига ўтиб кетишди.

Бир жиноятнинг устига иккинчи жиноят амалга оширилди. Уларга нисбатан қидирув эълон қилинди. Орадан 5 йил вақт ўтди. Ўзга юртда дарбадарлик жонга теккач, яна ўша эски усул билан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлишди, аммо улар чегарада қўлга олинди.

Буюк донишмандлардан бири "Иккиюзламачи одам ўзи ота-онасини ўлдириб, унга жазо тайинланаётганда етим қолганини эътиборга олишни илтимос қилади”, деган экан. Фазлиддин ва Адҳам ҳам уларга нисбатан ҳукм ўқилаётганда, бу жиноятга оилавий шароити оғирлиги, пули йўқлиги учун қўл урганини эътиборга олишни суддан илтимос қилди. Аммо ўзлари сотишни режалаштирган оғу қанчадан-қанча оилаларнинг бошига фалокат олиб келишини, қанчадан-қанча одамларнинг умрига завол бўлишини ўйлаб кўришмади.

Суд Фазлиддиин С. ни Ўз.Р.ЖКнинг 273 ва 223-моддаларига асосан 20 йилга, Адҳам Д.ни ҳам худди шу моддалар билан 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 202 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика