www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5130]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [645]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4085]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7614]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [892]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3409]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1688]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [303]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1919]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3178]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Eelldytinka, Andrewcrof, Muz_DJJM, yokuratsuruwaps, yokuratsuruBat, LupeHieree, RichardTHISY, Dennisborce

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Сентябрь » 14 » ​МАРКАЗИЙ БАНК ВАЛЮТА КУРСИНИНГ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИ САНАБ ЎТДИ

10:54
​МАРКАЗИЙ БАНК ВАЛЮТА КУРСИНИНГ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИ САНАБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курсининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар тўғрисида маълумот берди.
Амалдаги валюта сиёсати доирасида валюта курсининг динамикаси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф нисбатига таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омиллар ҳисобига шаклланади.

Валюта курсига таъсир кўрсатувчи ички омилларга мамлакатда амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати, аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгариши ва инфляция бўйича кутилмалари киради.

Хусусан, Марказий банк тегишли пул-кредит сиёсатини амалга ошириш орқали пул массаси юқори суръатларда ўсишининг олдини олиш ҳамда миллий валютадаги активларнинг жозибадорлигини ошириш йўли билан чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф даражасига таъсир кўрсатиши мумкин.

Бунда амалдаги қайта молиялаш ставкаси бўйича банк тизимига ликвидлилик бериш ёки уни жалб қилиш, тижорат банклари учун мажбурий резерв талабларини ўзгартириш ва бошқа чораларни қўллаган ҳолда пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланилади.

Монетар сиёсат, шу жумладан, валюта курси сиёсатининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг бу сиёсатлардан кутаётган ўзгаришларни ўрганиш мақсадида Марказий банк жамоатчилик билан алоқаларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратади.

Ушбу мақсадларга эришиш учун даврий равишда пул-кредит соҳасида амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган чора-тадбирларни тавсифловчи таҳлилий маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

Хорижий валютага бўлган талаб ва таклифга ҳамда валюта курси ўзгаришига таъсир этувчиташқи омилларга Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлардаги иқтисодий вазият ва уларда амалга оширилаётган пул-кредит, шу жумладан курс сиёсати, ташқи бозорлардаги конъюнктура ҳамда республикага жалб қилинаётган хорижий инвестициялар ва кредитлар, ташқи қарзнинг қайтарилиши борасида бўлаётган ўзгаришлар ва уларнинг динамикаси киради.

Ушбу омилларнинг барчаси мамлакат тўлов балансига, яъни республикага валюта маблағларининг кириб келиши ва ундан чиқиб кетиши ҳажмларига бевосита таъсир кўрсатади.

Валюта курсининг бозор механизмлари асосида шаклланиши ва унинг ташқи иқтисодий шароитларга мос равишда ўзгариб бориш хорижий валютага бўлган талаб ва таклифни мувозанатлаштириш имконини беради. Бошқача қилиб айтганда, айнан бозор механизмлари асосида шаклланадиган валюта курси ташқи шароитлар ўзгаришига тез мослашиш ва унинг салбий оқибатларини минималлаштириш орқали "автоматик стабилизатор” функциясини бажаради.

Ташқи омилларнинг таъсири кучайган шароитда айирбошлаш курсини барқарорлаштириш бўйича пул-кредит сиёсати имкониятларининг чекланганлигини инобатга олган ҳолда Марказий банкнинг асосий эътибори валюта курси ўзгаришларининг салбий оқибатларини юмшатишга, яъни ички нархлар ошишининг олдини олишга қаратилади.

Хусусан, девалвация жараёнлари юзага келганда Марказий банкнинг фоиз сиёсати монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтириш, сўмнинг харид қобилиятини сақлаб қолиш ва миллий валютадаги молиявий активларнинг (аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг жамғармалари) қадрсизланишига йўл қўймасликка қаратилади.

Айирбошлаш курсини аниқлаш механизми

Сўмнинг хорижий валютага нисбатан айирбошлаш курси тижорат банклари томонидан ўз мижозлари - хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли буюртмалари асосида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш амалиётлари ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасининг валюта биржасидаги ҳар кунлик банклараро савдо сессияларида шаклланади.

Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир хорижий валюта сотувчи ва харид қилувчи субъект бу операциялар бўйича хизмат кўрсатувчи банкларига берадиган буюртмаларида ўзларига мақбул бўлган валюта нархини (сотувчи сотиши мумкин бўлган энг паст курсни ва харид қилувчи сотиб олиши мумкин бўлган энг юқори курсни) белгилаб беради.

Чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича барча буюртмалар шакллантириланидан кейин валюта биржасида бўлиб ўтадиган банклараро электрон савдолари давомида валюта курсининг ўзгариб бориши орқали хорижий валютага бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатига босқичма-босқич эришилиши натижасида биржа курси шаклланади.

Валюта биржаси савдоларидаги тижорат банкларининг операциялари иқтисодиётдаги чет эл валютасига бўлган жами талаб ва таклифнинг жорий нисбатини шакллантириб, биржада юзага келадиган айирбошлаш курси унинг мувозанат даражасини акс эттиради.

Биржа савдолари ҳар куни ўтказиб борилади ва кундалик савдо натижаларига кўра ўрнатилган курс Ўзбекистон Республикасининг валюта биржаси электрон сайтида эълон қилиб борилади (www.uzrvb.uz).

Айирбошлаш курсининг шаклланиши учун бозор шароитларини таъминлаш мақсадида банклараро савдоларда Марказий банкнинг иштироки минимал даражада бўлади. Алоҳида ҳолларда Марказий банк валюта курси кескин тебранишларининг олдини олиш мақсадида чет эл валютаси олди-сотди операцияларини ўтказиши мумкин. Ички валюта бозори ва унинг иштирокчилари айирбошлаш курсининг бозор шартларида шаклланишига тўлиқ мослашгунига қадар маълум вақт талаб қилинишини инобатга олган ҳолда, дастлабки босқичларда Марказий банкнинг иштироки фаол бўлади.

Марказий банкнинг расмий курси ҳафтасига бир марта, ўтган ҳафтадаги валюта биржаси савдоларида қайд этилган курсларнинг ўртача даражасида ўрнатилиб, бухгалтерия ҳисоби, валюта операциялари бўйича статистик ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш мақсадида қўлланилади.


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 57 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика