www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6560]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [813]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [447]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2700]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4386]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8231]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [978]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [190]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [261]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1853]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2134]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3881]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
Статистика






Онлайн всего: 11
Гостей: 10
Пользователей: 1
Maratmic

Kun faolllari:
Mihaelgiz, SteeveQuobe, og0109, Nikolansoums, safirDerb, Waesfnx, Maratmic, Qpcfhgl, volk7737, Sxbmbyc

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Август » 1 » Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди

15:51
Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди
Тез-тез кўзимиз тушади: Тошкентда аёл ўз фарзандини икки минг долларга сотмоқчи бўлди… Фарзандини сотиб пулига уй олмоқчи бўлган аёл қўлга олинди… Спутник муаллифларидан бири сотилган бола тилидан жигарбанди ўрнига валютани яқинроқ кўрадиган оналарга мактуб ёзди. Ёзилганларнинг барчаси муаллиф таассуроти, холос

Менинг меҳрибоним! (ғалати, энди бу ибора киноядай эшитиляпти).

Биламан, катталар биз гўдакларни ҳеч нимадан хабарсиз, тушунмайди, деб ўйлайди. Сиз ҳам шундай фикрлайсиз, ойи. Биз эса аслида жуда кўп ҳақиқатни биламиз, ҳатто сиз аллақачон унутиб юборган туйғуларни ҳам тиниқроқ ҳис этамиз (маломат қилмаяпман, фақат меҳрни назарда тутганим йўқ).

Ёруғ оламга келган вақтимда илк бор қўлингизга олиб, кўкрак тутганингизда ҳидингизни туйдим. Бу ҳидни ҳалигача минг-минглаб ифорлар орасидан адашмай таниб оламан…

Сизнинг қуёш каби юзингизни ҳам ўшанда кўрганман ва бир умрга жажжи онгимда муҳрланиб қолган.

Офтоб каби ёруғ, илиқ ва меҳр уфурган чеҳра, тинчлик, хотиржамлик, тўкинликни ваъда қилаётган, шундан далолат бераётган ҳидингиз ёруғ оламга келиб, чеккан азобларимни босиб кетган эди.

Катталар ҳаёт ҳақида кўп билими борлигини, буни умрлари давомида тўплаганларини айтиб, мақтанишади. Лекин бир ҳақиқатдан бехабарсиз — одам вақт ўтган сари энг нозик туйғуларини йўқотиб, унутиб боради. Биринчи бўлиб, онанинг ҳидини унутасиз. Сўнг унинг юзидан чарақлаган нурни илғамай қўясиз. Сизга ўхшаганлар эса бора-бора меҳрни ҳам унутади. Пул билан, ўша суратли, жонсиз қоғозлар билан ҳаммасига эришса бўлади, деб ўйлайсиз. Мени аллақанча қоғозга алишдингиз… Бу қоғозлар муаммоларимни ҳал қилиб беради, деб ўйладингиз? Ўз жигаргўшангиз, яқинда қонингиз, танангиз бир бўлган, сиз учун ҳар нега қодир фарзандингизни сотиб, яна қандай муаммони ҳал қилмоқчи бўлдингиз, билмадим!?

Пул керакмиди сизга? Унга уй-жой қилмоқчимидингиз? Мени олиб бориш учун уйингиз йўқмиди? Менга кийим, қуруқ сут олиб беришга қурбингиз келмасмиди?

Менга пул керак эмас, ойижон! Менинг пулим ҳам, борим ҳам, йўғим ҳам ўзингиз! Менга уй керак эмас! Сизнинг бағрингиз ҳар қандай кошонадан улуғ!

Менга кийим керак эмас! Эски бўлса ҳам кўйлагингизнинг этагига солиб, ўраб олиб юрсангиз, менга шу энг пўрим кийимдан афзал.

Менга қуруқ сут ҳам зарур эмас! Кўкрагингиздан келиб турган сутнинг ўзи етарли. Худойимнинг ўзи мен учун керак бўладиган ҳамма-ҳаммасини муҳайё қилган эди-ку. Сиз нега кўнмадингиз? Мен ҳали нафсим ва эҳтиёжимдан минг баробар кўпроқ талаб қиладиган очкўзлик даражасида эмасдим. У сиз, катталар, нафсингизга эрк берасиз, бизга эса озгина меҳр ва Аллоҳ юборган неъматлар етарли.

Кўряпсизми, ойижон, менга ҳеч нарса керак эмас, сизни безовта ҳам қилмасдим, фақат иссиқ бағирингизда бўлсам бас эди.

Сен ишонган якка-ю ягона инсонинг сени сотса, якка-ю ягона таянчинг устингга тоғларни қулатса… Қайга бориш, кимга додингни айтиш мумкин? Ахир мен ожизман, на ўз фикримни айта оламан, на ўзимни уддалайман. Биров учун хулоса қилаётганда одам, айниқса она, ўзининг манфур мақсадларини устун қўйиши керакми? Сиз мени дунёга келтирган бўлсангиз-да, мен учун хулоса қилишга, мен учун гапиришга, мен учун қарор қабул қилишга ҳаққингиз йўқ эди-ку!

Оналар фарзанди учун нима иш қилмасин, ҳаммаси кечирилади, лекин ҳатто фарзандидан ўзининг разил мақсади учун фойдаланган сизни ким деб аташ мумкин?!

Сиз мени инсон ўрнидан кўрмадингиз… мендан кўра аллақанча яшил қоғозчаларни афзал билдингиз. Она ва бола ўртасидаги меҳрдан улуғроқ бўлган бу қоғозлар нима ўзи? Уларга шу меҳрдан ҳам ортиқ, шу меҳрдан ҳам улуғроқ нимани олиш мумкин? Билмайман…

Ишонинг, бир кун улғайсам, ҳамма муаммларингизни ўзим ҳал қилиб берардим… бир кун катта бўлиб, ёнингизда туриб, ишлаб, ўша қоғозчалардан кўпини топиб берардим, ойижон! Ўша қоғозчаларга шунчалар ўч экансиз, наҳотки билмадингиз, мен ёнингизда, омон бўлсам, сизнинг тирик пулларингиз ҳам бўлишим мумкин эди. «Бор, пул топиб кел», десангиз ишлаб, меҳнат қилиб топиб келардим. Барибир сизни ташлаб кетолмасдим-ку!

Болалигимда сиз менга меҳр берсангиз, кексарганингизда мен сизга меҳр берадим-ку! Жудаям калта ўйладингиз! Бу дунёдаги энг қадрли валюта — меҳр эканини, наҳотки билмайсиз? Синмайди, қадрсизланмайди, ўлмайди… Меҳр кўзингизни кўр қилган доллардан ҳам қадрлироқ эканини билмайсиз. Сизга ўхшаганлар адашиб, долларга ҳар нимани оламан, деб ўйлайди. Аслида улар долларга меҳр сотиб олмоқчи бўлишади. Долларни-ку топишади, лекин меҳрни…

Бир ҳақиқатни билмадингиз, ойижон, қоғознинг жони йўқ, қоғозга кўп нарсаларни алиштирса бўлади, лекин меҳрни олиб бўлмайди… Пулни бугун бўлмаса эртага, эртага бўлмаса индин топиш мумкин, у ҳеч ерга қочиб кетмайди, уни ҳар ердан, ҳар ишни қилиб топиш мумкин, лекин энди мени қайдан топасиз? Мен сизни қайдан топаман?!

Албатта, сиз бу қоғозлари хоҳлаганда фарзандга айлантириш, унинг меҳрини сотиб олиш мумкин, деб ўйлайсиз. Шундай фикрда бўлганингиз учун ҳам мени шуларга алмаштирдингиз. Ишонинг, ойижон, ҳақиқат бундай эмас. Ўртамиздаги меҳр битта юрак, бир онг билан яшаётган даврда бошланган. Қачонлардир иккаламиз бир томирдан озиқланганмиз, бир юрак билан яшаганмиз, бир онг билан фикр қилганмиз, ахир.

Билсангиз, бу дунёда сизга мендан-да яқинроқ одам йўқ эди. Буни тез унутганингизга ҳайронман. Иккаламиз яхлит эдик. Қирқ ҳафта бир тан, бир жон бўлиб яшадик…

Қирқ ҳафта!

Бу умримнинг энг лаззатли, энг шарафли, энг ёрқин, беғубор, беғам дамлари экан. Буни туғилганим ҳамоноқ сезганман. Тезроқ туғилишни, сизни кўришни жуда-жуда истардим…

Туғилиб, атрофдаги номаълум ҳид, ёруғлик, этни жунжиктирадиган ҳаво — ҳаммасини дарҳол сездим. Ўшанда мени тинчлантирган, чинқириб йиғлашимни тўхтатишга сабаб бўлган ягона илинж — сизнинг ҳидингиз ва чеҳрангизни кўриш бахти эди. Шунга эришдим ва улар мени бир умр тарк этмайди, деб ўйлаган эдим.

Бироқ…

Мен ҳали на ҳидингиз ва на юзингиздан ёғилиб турган нурни унутиб улгурмаган эдим. Уларга тўймаган ҳам эдим. Бу ҳид ва бу нур ҳаётга келиб, топганим, ҳис этганим энг қадрдон, энг олий туйғуларим, ишончим, борлиғим эди. Бироқ, сиз мени сотдингиз!

Бир инсон иккинчисига қилиши мумкин бўлган энг разил, энг қабиҳ ишни сиз ўз фарзандингизга қўлладингиз. Мен-ку, кимнинг қўлига тушдим, билмайман…

Балки фарзанд доғида юрган, уни эркалаб, папалаб ўстирсам, унга жонимниям фидо қилсам, деб орзу қилиб юрган, Худо зурриётдан қисган одамлардир… Балки, ўзининг аллақандай разил мақсадлари учун фойдаланмоқчи бўлаётган ёмон одамлардир…

Балки, инсон аъзолари билан савдо қилувчи нобакор кимсалардир… Билмайман, билишниям истамайман!

Ўз онаси сотган инсон учун энди бунинг нима аҳамияти бор? Туғилибоқ инсониятнинг энг разил хиёнатига дуч келган, тақдири, ҳаёти, туйғулари, орзу-ўйлари аллақандай тўрт-беш қоғоз парчасидан ҳам паст қўйилган гўдакка қолган барча ишлар, қилмишлар ўйиндай туюлади, албатта.

Омон бўлинг, ойижон! Ҳали мени кўп, жуда кўп эслайсиз!!!

Бир ожиз гўдак-да, деб ўйламанг… Мен-ку сизга ёмонлик тиламайман, лекин меҳрингизни сотиб, ўрнига арзон баҳога олганингиз — қаҳр умрингиз сўнгигача таъқиб қилади!


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 27 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: булган вокеалар, Hikoya, Hikoyalar, хадислар, хикоялар, HAYOTIY HIKOYALAR, xadislar, хикоя, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, bo'lgan voqealar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика