www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4257]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [503]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [429]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2183]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3520]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7262]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [864]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1109]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [238]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1690]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2525]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 55
Гостей: 54
Пользователей: 1
C1zfrumn

Kun faolllari:
JasonWoucky, HenryTisse, Henrytit, C1yfrumn, Justintogue, JeffreyHox, IMBrintonPt, C1ymeedo, C1zfrumn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2016 » Октябрь » 28 » Муҳаббат ростдан бедавоми? ёхуд дардга мубталоларнинг ўтинчи

20:13
Муҳаббат ростдан бедавоми? ёхуд дардга мубталоларнинг ўтинчи
«Оламда севгининг сиймосидан зебороқ чеҳра, унинг овозидан ёқимлироқ мусиқа йўқ», деган эди бир донишманд. Бугунги қаҳрамонларимизнинг дардини тинглаб, бу ҳикмат бежизга айтилмаганига амин бўлдик. Чунки муҳаббат йўлида ўзини унутган, ҳамма нарсага тайёр бўлган суҳбатдошларимиз бизни ростдан лол қолдирди…

Бу галги суҳбатдошларимизга Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова маслаҳат беради:
«ЙИГИРМА ЙИЛ СЎНМАГАН ИШҚ ЎТИ»

Даврон, 37 ёш, Сирдарё вилояти:

— Бу гапларни кимгадир айтмасам бўлмади. Юрагимдаги азоб билан, уйимдаги тортишувлардан сиқилиб, кимгадир «ёрилгим» келди.

Илгари «ёшликда берган кўнгил, айрилмас бало бўлур», деган гапни эшитсам, ҳайрон бўлардим. Бу ҳақиқат экан. Муҳаббат шундай дард эканки…

Мактабда синфдошимга кўнгил қўйгандим, аммо тақдир йўлларимиз туташмаган экан.

— Сиздан олдин турмуш қура олмайман. Сизникидан кейин тўйим бўлади, — деганди у охирги кўришганимизда. Сўзининг устида турди. Тўйимдан бир ҳафта ўтиб, уни «ёр-ёр» айтиб узатиб кетишди.

Йўлларимиз айро тушди, аммо шу вақтгача уни унута олмадим. Буни рафиқам ҳам биларди. Қизимнинг исми бошқа бўлса-да, ўша қизнинг исми билан чақирардим. Қанақадир қалбимга таскин эди-да…

Мана, мактабни битирганимизга ҳам йигирма йил бўлибди. Шу муносабат билан синфдошлар йиғилмоқчи бўлдик. Маслаҳат учун йиғилганимизда, уни кўрдим. Йигирма йил кўнглимдагиларни ўчира олмабди. Қайта хасталандим. Қаттиқ хафа бўлганим — унинг турмуш ўртоғи оламдан ўтибди. Очиғи, кўнглимга шайтон ҳам оралади. Лекин унга ёмонликни раво кўрмайман. Яхшилик қилгим келгани учун ҳам ўртоқларимга «ундан пул олманглар, яқинда эри вафот этибди, у учун ўзим тўлайман», дедим. Бу аввалги муносабат ёки бошқа ниятда эмас. Яхшилик қилгим келганидан шундай дедим. Бу гапни эса кимдир дарров хотинимга етказибди. Ўшандан буён уйда жанжал.

— Унинг эри йўқлигини билиб, тинчингизни йўқотиб қўйдингизми? Ҳали уйланиб ҳам оларсиз… — дейди жиғибийрон бўлиб.

Уни ҳам тушунаман. Бироқ ниятим фақат яхшилик қилиш. Тўғри, қалбимда у йўқ дея олмайман. Аммо ўчириб ташлаш қўлимдан келмаса нима қилай? Аёлимга дардимни қандай англатай. Уни ҳам яхши кўраман, ахир фарзандларимнинг онаси. Аммо мени тушунишни истамаяпти. Қандай йўл тутай?

Маслаҳат: — Ўғлим, сиз икки марта хато қилибсиз. Ҳамма айб ўзингизда! Биринчи хатонгиз муҳаббатингиз учун ўшанда ростмана курашмагансиз. Чунки қиз «сиздан кейин турмушга чиқаман», дебди ва сўзининг устидан чиқибди. Мард қиз экан. Бу билан сизга «уйлангунингизча сизни кутаман», деган. Аслида бу йигит киши қилиши керак бўлган жасорат. Сиз эса чора кўрмагансиз. Мен чора деб, олиб қочиш ёки ёмон отлиқ қилишни назарда тутаётганим йўқ. Орага бирорта ёши улуғ, тушунган муйсафид одамни қўйиб, ота-онанинг розилиги олиш мумкин эди. Иккинчи хатонгиз, эса нега энди у учун пул тўламоқчи, яхшилик қилмоқчи бўляпсиз? Бу билан ўша аёлга «ҳалиям сени севаман», деб имо қилмоқчимисиз? Шуни билингки, бу яхшилик эмас. Чунки буни ҳеч ким тўғри тушунмайди. Эртага ўша масъума, бегуноҳ аёлнинг номини ёмонга чиқариб қўйишингиз мумкинлигини ўйламадингизми? Рафиқангиз-чи? Унинг дилини вайрон қилишга нима ҳаққингиз бор? У ҳам инсон, унда ҳам кўнгил бор.

Сиз ўзингизнинг туйғунгизни деб икки аёлнинг қалбини жароҳатлаётганингизни ўйлаб кўрдингизми? Бошида қаттиқ туриб муҳаббатингиз учун курашмадингизми, энди фойдаси йўқ. Энди сиз унга, у сизга бегона. Шундай экан, оилангизни ўйланг.

ҚАМОҚДАГИ «ЗАГС»

Ирода, 23 ёш, Самарқанд вилояти:

— «Муҳаббатнинг кўзи кўр», деганлари рост экан. Севиб кўзимга ҳеч нарса кўринмабди. Бошимга тушган савдо етти ухлаб ҳам тушингизга кирмагандир? Кимдир ишонади бу гапларга, кимдир йўқ. Гоҳида ўзим ҳам наҳот шу воқеалар ўнгимда бўлди дейман.

У билан телефон орқали танишдим. Нақ бир ярим йил гаплашдик.

— Мен қамоқдаман. Ихтиёримсиз бўлган жиноят туфайли жазомни ўтаяпман, — деганида ҳам у билан суҳбатлашишни бас қилмадим.

Бу ўзи таъсирини кўрсатди, севиб қолдим. Доим далда бўлишга интилдим.

— Бу бир ўткинчи синов. Ҳали чиқасиз, ҳаммасини унутасиз, — дедим.

Бир-биримизнинг овозимизни эшитмасак тура олмайдиган даража боғланиб қолдик. Усиз ҳаётимни тасаввур ҳам эта олмасдим. Натижада кўргани бордим. Бу муҳаббатимизни янада оловлатди. Кейин эса у менга турмуш қуришни таклиф этди. Минг азоб билан уйдагиларнинг розилигини олдим. Ахир ким ҳам қизини қамоқда ўтирган маҳбусга беришни истайди. Хуллас, биз қамоқхонада никоҳдан ўтдик. Унинг қонуний рафиқасига айландим. Бу воқеа декабр ойида бўлган бўлса, икки ой ўтиб, февралда у озодликка чиқди. Шу қадар хурсанд бўлдимки… Аммо севинчим узоққа чўзилмади. У ўз вилоятига кетганича, мени унутди. Телефон қилдим.

— Сен билан ажрашаман. Онам сен билан яшашимга қарши, — деди у бепарво.

Ўша-ўша мен билан гаплашишни истамайди. Мен эса адойи тамом бўлдим. Шундай ташлаб кетиши бор экан, нега уйланди? Икки ой сабр қилганида озодликка чиқар, юртига индамай кетар, мен бу кўйга тушмасдим. Энди эса нима қилишни, арзимни кимга айтишни билмайман. Қандай йўл тутай?

Маслаҳат: — Тавба, тавба… Қизим сиз ривожланган замонда яшаяпсиз. Қадимдагидек, уйдан ташқарига чиқмаган, қамалиб кашта тикиб ўтирган қиз эмассиз. Телевизор, газета-журнал, радио бор. Ўшалар орқали ҳам одамнинг дунёқараши ўсади. Нега бу қадар ақлсизлик қилдингиз? Ота-онангиз қаерга қаради? Бу билан қамалган йигитларнинг ҳаммаси ёмон демоқчи эмасман. Аммо озгина сабр қилсангиз у чиқарди. Мана, икки ойда чиқибди. Наҳот у уйланишидан олдин уйдагилари билан маслаҳатлашмаган? Шу қадар тушуниксиз ва чигал вазиятки… Нима дейишга ҳам ҳайронман. Йигитнинг ўзидан бирор садо чиқмаса, сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Агар ростдан севса, қийин кунида далда бўлганингизни қадрласа, албатта олиб кетиш учун келади. Сабр қилиш ва кутишдан бошқа чорангиз йўқ.

ШУБҲАКОР ЙИГИТ

Лайло, 22 ёш, Тошкент вилояти:

— Бизнинг танишувимиз телефон орқали бўлган. Гаплашиб-гаплашиб бир-биримизни ёқтириб қолганимизни сезмай қолдик. Суҳбатимиз ҳеч адо бўлмасди.

Кейин эса учрашдик. Буни қарангки, бир-биримизнинг дидимиздаги эканмиз. Ростмана кўнглимизга муҳаббат меҳмон бўлди.   

Бора-бора оилаларимиз ҳақимизда гаплашдик, яқиндан билишга ҳаракат қилдик. Менинг оилада ягона қиз ва ўзига тўқлигимизни билиб кайфияти тушди:

— Биз у даражада бой эмасмиз. Сени менга беришмайди.

— Ота-онам тушунган одамлар. Олдиндан хулоса чиқарманг.

Аммо гапларим унга кор қилмади. Хавотирга тушаверарди. Яқинда эса мен бошқа вилоятда яшашга мажбур бўлдим. Ота-онам ҳарбий бўлгани учун кўчдик. Аммо уйимизга тез орада қайтамиз. Бу эса уни баттар ваҳимага солди:

— Мени яхши кўрмайсан. Мана, бошқа жойларда бемалол яшаб юрибсан. Барибир бирга бўлмаймиз.

Ҳаммасини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Йўқ, тушунмади. Муҳаббатимга шубҳа қилди. Охири дардимни газетага айтмоқчиман, маслаҳат олмоқчиман, дедим. Бунга ҳам ишонмади. Қандай қилиб бўлса ҳам унинг ишончини оқлаш ҳаракатидаман. Нима қилсам бўлади?

Маслаҳат: — Ҳозир телефон муҳаббат воситасига айланган шекилли. Қизим, аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни айтаман: «Булбулнинг ҳам эркаги сайрайди!» Яъни, агар ўша йигитнинг кўнглида ростдан сиз бўлсангиз, албатта муҳаббати учун курашади. Совчисини юборади, ота-онангиз билан учрашади, фикрини билади. Ҳали ҳеч нарсани билмай туриб бунақа дейиш, хулоса чиқариш — қўрқоқлик. Сиз аввал ўз ота-онангиз билан гаплашинг. Онангиз энг яхши маслаҳатгўйингиз. «Бир йигитга кўнгил қўйдим, шунақа…» денг. Менимча, қарши бўлмайди. Ҳамма ота-она фарзандининг бахтли бўлишини истайди. Розилигини олганингиздан кейин йигитга хабар беринг. Шунда у хавотирга тушмайди.

Н.УСАНБОЕВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!



Нравится

Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Ko'rganlar:: 105 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2016 - 2013

Яндекс.Метрика