www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5161]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [646]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2486]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4086]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7621]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [896]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3409]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [183]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [222]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [311]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1694]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [303]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1925]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3190]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 19
Гостей: 19
Пользователей: 0


Kun faolllari:
MaynardJarm, Willismt, Warrenpoum, Warmenpoum, ErmestSr, Briazoxica, Thomastar, Briazowemo, Larzynox, LarzyEmalf, MelzinChody, Melzinevoro, RichardTHISY

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июнь » 29 » Муқаддас Холиқова хасталикдан кейинги ўйлари, умр йўлдошининг соғлиғидаги муаммолари ҳақида(Эксклюзив)

12:27
Муқаддас Холиқова хасталикдан кейинги ўйлари, умр йўлдошининг соғлиғидаги муаммолари ҳақида(Эксклюзив)
Бу машҳур актрисанинг ролларини томоша қилиб, гоҳида куламиз, гоҳида эса қаҳрамониннг ҳолатидан кўнглимиз оғриши мумкин. Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова ҳазилни ва дардни етказиб бера оладиган иқтидор, ноёб маҳорат эгасидир. Актриса учун қолип, санъат бу — енгил иш, деган таърифнинг ўзи йўқ. Уни яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам қўллаб-қувватловчи меҳридарё халқи бор. Меҳр берсанг, уни икки ҳисса қайтариб оласан, деганлари ҳам шу бўлса керак. Халқимизнинг севимли актрисаси бир неча ой олдин иккинчи бор инфарктни бошидан кечириб, даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун эса Яратганнинг хоҳиши ва халқнинг дуоси билан тўла соғайиб ишига қайтган санъаткорни суҳбатга чорладик...

— Муқаддас опа, сизни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Доимгидек, кўринишингиз чиройли.

— Раҳмат. Таклиф қилганингиз учун сизлардан миннатдорман. Илгари журналистлар қўнғироқ қилиб, интервьюларга таклиф қилишса, турли баҳоналар билан "Вақтим йўқ, кейинги сафар. Боролмайман” деб рад жавобларини берардим. Лекин дийдор ғанимат эканлигини чуқурроқ тушуниб етган инсон сифатида ўша гапларимдан афсусдаман. Сўнгги пайтларда соғлиғим билан бўлган муаммолар мен учун бир огоҳлантириш бўлди, десам хато бўлмайди. Гўё ҳаёт менга "Муқаддас, сен одамларнинг назарида бўлганинг учун улар сенга талпинишади, аммо бунга бепарволик қилдинг” дегандек. Иккинчи бор хасталикка учраганимдан сўнг ҳар бир дақиқа, соат, кун, умуман яшашнинг қадрини сеза бошладим. Биласизми, шифохонадалигимда ҳамкасбларим, таниш-билишлар ҳатто яқинларим ҳам "Бўлди, ишингни йиғиштир, соғлиқ керак” деган гапларни айтишди. Тўғри, улар менга бўлган мехрибончилик туфайли шундай дейишган. Бироқ, бунинг иложи йўқ-да. Мен яшаяпманми, демак, ундан тўғри фойдаланишим ва иш билан банд бўлиб, санъатимни кўрсатишим керак. Бугун мен ҳар доимгидан-да кўра кўпроқ ишлаб, ижодда бўлишга ҳаракат қиляпман. Театрсиз ўзимни ҳаётда тасаввур этолмадим.

— Ўша пайтларда кўпроқ нималар ҳақида ўйладингиз?

— Шифохона шифтига қараб, ҳаёт йўлларимни кўз олдимдан ўтказдим. Руҳий ва жисмоний ҳолатимга яқин мисраларни ёд олиш одати пайдо бўлди.

Нафас олаётганинг, бу бахтинг экан.

Кунда бир кўрганинг, бу бахтинг экан.

Дийдорлашганинг бу бахтинг экан.

Мен билмайман, умрим тугаб қолса-чи...

"Кеча кўрсам бўлмасмиди, бугун ўтиб қолибди” каби афсуслар бўлмаслиги учун бир-биримизга меҳрибон ва эътиборли бўлишимиз керак экан. Ғанимат дунёда барчага кўпроқ ана шу меҳрни тилайман.

— Иккинчи бор хасталикни бошдан ўтказишингизга нима сабаб бўлди?

— (Ўйланиб) Ўзимни асраб-авайлай олмадим... Шунинг учун юрагим ҳам эркалик қилди. Аввалгидек, куч-қувватга тўламан, деб ўйлаб адашибман. Кучли ва тетик кўринганимиз билан юракнинг ҳолатини ташқаридан туриб билиб бўлмайди. Аммо энди бу борада ўзим, умр йўлдошим, фарзандларим ҳам кўпроқ диққатли бўляпмиз. Аёл киши ҳар доим, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзини бироз аяши, соғлиғига эътиборли бўлиши шарт экан.

— Шифохонага тушиб қолганингизни қизингиз Зебинисонинг инстаграмга қўйган маълумотидан билдик. Ачинарлиси, ёзилган изоҳда шифокорлар ва ҳамшираларнинг сизга бўлган лоқайдлиги ҳам ёзилганди...

— Бу нарсани биринчи эшитганимда, "Ҳа, болам-а, шошиб қўйибсан-да” дедим. Мен сабаб бировларнинг ҳурматига путур етишини истамаган эдим. Лекин қизим ўша вазиятда бироз ночор ҳолатда қолгани ва кимдан ёрдам сўрашини билмаганидан шундай йўл тутганини яхши биламан.

— Лекин қизингиз ижтимоий тармоқда жойлаган ана шу ҳавола орқали ҳолатингиздан хабар топиб, кўпчилик дуо қилди...

— Тўғри, вазиятнинг бу томони эса менга таскинлик беради. Балки халқнинг меҳри туфайли Яратган эгам рисқимни кесмади, Ўзи умр берди. Мен учун дуога қўл очган халқимга мингдан-минг раҳмат.

— Турмуш ўртоғингиз ҳам бетоб бўлиб қолганини эшитдик...

— Хасталигим такрорланишига яна бир сабаб бор: турмуш ўртоғим соғлиғидаги муаммолар туфайли мутлақо кўрмай қолди, сиқилдим. Буни бошқаларга билдирмасликка ҳаракат қилган бўлсам ҳам ўз асоратини кўрсатди. Мени шифохонага ётқизишди. Ўзимга кела бошлаб, билсам, иккинчи бор юрак хуружини бошимдан ўтказганим учун уларнинг ҳам бир томони ишламай қолибди. Айтмоқчиманки, 28 йил оила бўлиб яшаб, бир-биримизга шу даражада боғланиб қолган эканмизки, хавотир ва кўнгил кечинмалари соғлиғимизга путур етказиб қўйди. Лекин минг шукур, бугун аҳволимиз анча яхши. Уйдамиз, қизим иккимиз оиламиз устунини парвариш қиляпмиз.

— Шифокор ва психологлар муаммони юракка олмаслик керак, деган тавсия беришади...

— Телба одамгина турли вазиятларни юракдан ҳис эта олмаслиги мумкин. Соппа-соғ, ақли бутунлар атрофидаги воқеа ёки муаммоларни ўйламасдан яшолмайди. Шифохонадагилар менга кўп такрорлаган гапи ҳам айнан "Сал нарсага жаҳлингиз чиқмасин, юракка яқин олманг ва ҳеч нарсани ўйламанг” деган гаплар бўлди. Кечирасиз-у, мен агар бу маслаҳатга амал қилсам, яшамаслигимга тўғри келади. Чунки, инсон ҳаёт экан, доим ўйлаш билан куни ўтиши табиий. Ўзингиз ўйланг, фарзандингиз уйга айтилган вақтдан ярим соат кечроқ келди. "Қаерда экан? Тинч-омонмикан?” деб ўйлашимиз табиий. Қандай хавотир олмаслик мумкин? Тўғри, яхшиликка умид қиламиз, чалғитамиз, бироқ юракни алдаб бўлмайди, дейишади-ку.

— Соғайгач, саҳнага қайтиш қандай бўлди? Нималарни ҳис этдингиз?

— Шукроналик билан саҳнага қадам қўйдим. Томошабинлар билан орамизда масофа бўлса ҳам улар мени кутганини сездим ва бу мени руҳан қўллаб-қувватлаб турди.

— Қизингиз Зебинисо бугун касбингизнинг давомчиси...

— Бу қизимдан актриса бўламан, деган гапни эшитганимда жуда ҳайрон бўлганман. Чунки опа ва синглисига нисбатан бу оғир-босиқ эди. Жуда беғам ва бироз бепарво, десам ҳам бўлади. "Шу ердан жилмасдан ўтир” десам, чақирмаганимча жойидан қўзғалмасди, ҳатто. Зебинисони ҳеч тасаввур қилмагандик. Дадаси эса унинг мақсадини қўллаб-қувватлади. Менга "Сен санъаткор бўлиб ёмонлик кўрмадинг, нега унга қаршилик қиляпсан” деган гаплари ҳозиргача эсимда. Менга айтмасдан институтга бориб, ҳужжатларини топширган, имтиҳонларга ҳам кириб чиққан. Ўшанда, имтиҳон олувчи устозлари "Муқаддас Холиқова сизга ким бўлади?” дейишганда, "Қўшнимиз бўлади” деб жавоб қайтарган экан (кулади). Йиллар ўтгандан кейин, "Сизлар рухсат бермагансизлар” деган армонлари бўлмасин, деб мен ҳам рози бўлдим. Ўзидаги ҳохиш ва интилишнинг кучи бугун мени бироз хотиржам қиляпти. Ўзи эса ижодини бошлашдан аввал "Ҳали сизга яхши санъаткор бўлишимни исботлайман” деган. Хулоса чиқаришга эрта, ижодини кузатиб боряпман.

— Кино ва театрда ижро этаётган ролларига қандай баҳо қўясиз?

    Ҳозирча 3 ярим. "Сизнинг ёнингизда рол ўйнасам, ҳаяжонланаман” деган. Биласизми, тўрт йиллик ўқиш даврида бирор марта ҳам диплом ишида саҳналаштирилган спектаклларидаги ролларини кўришга бормадим. Ҳатто ўзи чақирганда ҳам. Лекин курс раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизовдан илиқ гаплар эшитдим. Албатта бу ғурур бағишлайди. Аммо ҳали жуда кўп нарсаларни ўрганиши керак, деб ўйлайман.
    Сиз нафақат санъатда, балки оилада ҳам ҳавас қилиш мумкин бўлган аёллардансиз. Кўп йиллик оилавий турмушдан келиб чиқиб, икки инсон бир-бирини тушуниб, умр йўлдошини борича қабул қилиши учун қандай омиллар муҳим, деб ҳисоблайсиз?
    — Биринчи ўринда эркак ва аёл муроса қилишни ўрганиши шарт. Оила ришталари билан бир-бирига боғланган инсон буюм эмаски, уларни алмаштириб, бошқасини сотиб олса. Буни англаб етиш учун албатта вақт ва мулоҳаза керак. Инсонни яхши ва ёмон одатлари билан қабул қилишни ўрганиш лозим. Мисол учун менинг турмуш ўртоғим ҳар гал туғилган кунимда нима совға қилишни ўзимдан сўрайди. Унга қизларимнинг аччиғи келиб "Дада, бундай сўрасангиз, "сюрприз” бўлмайдику” дейишади. У киши эса менга кутилмаган совға қиламан, деб бор нарсани харид қилиб қўйишдан чўчийдилар. Болалар ёш, бу ҳолатни қаердан ҳам тушунишсин. Мен эса у инсонни ҳозирги ҳолатда қабул қилиб бўлганман. Романтика-ю, "сюрприз”ларнинг ҳожати йўқ. Агар ҳар бир оилада ана шу ёзилмаган қоидаларга амал қилинса, яшаш ва муаммоларнинг ечими осонлашади.

— Уч қизнинг онасисиз. Улардан иккиси узатилган. Халқимизда, қайнона — она, келин — қиз бўлмайди, дейишади. Айтинг-чи, куёвчи?..

— Куёвга — "ёв” деб қараш нотўғри. Кўз тегмасин, куёвимнинг иккиси ҳам жуда тарбияли, оиламизнинг ўғилларидек. Шифохонада бўлганимизда ҳам ҳар куни ёнимизда, ҳолимиздан хабар олиб минг ўғилнинг ўрнини босиб туришди. Барака топишсин, уларга минг раҳмат!

— Муқаддас Ҳолиқова набиралари билан вақт ўтказса, ўзи ҳам болага айланишини яхши биламиз...

— Бу мавзуда гапириш қайси бувига ёқмайди, дейсиз. Бола каби ёқимли ва ширин неъмат бўлмаса керак дунёда. Улар билан вақт қандай ўтганини билмай қоламан. Ҳар бири алоҳида бир дунё. Тўнғич набирам — Камронбек жуда ақлли, зеҳни ўткир. Катталар гапига қулоқ илиб, танбеҳ эшитишни ёмон кўради. Шунинг учун ҳам шўхлиги камроқ. Укаси эса унинг акси. Театримизда "Мирзо Улуғбек” спектаклининг репетициясига олиб келган эдим. Ролимнинг гапини ёдлаб олибди. Уйга борсак, бошига рўмол ўраб ролга киришиб кетса, денг. Актёрлик маҳорати жуда кучли. Кенжа қизимнинг қизи эса умуман бошқа дунё. Бир ойда бир келса ҳам меҳр кўрсатиши жуда бошқача-да. Кириб келиши билан "Бобо” деб излай бошлайди.

— Муқаддас опа, набираларингиз ҳақида гапиряпсиз-у, кўзларингиздаги қувончни сезмаслик қийин. Кўзларингизга шодлик бағишлаётган мана шу фарзанд ва набираларингизни бахтини кўриб юринг. Суҳбат учун раҳмат.

— Раҳмат!

Алоҳида рамкада

— Набираларингиз сизни нима деб чақиришади?

— Камронбек учун аслида, дадаси томондаги бувиси катта ҳисобланса ҳам, гавдани инобатга олиб мени катта буви дейди. Укаси эса негадир Муқаддас Холиқова бувижон, дейди.

— Рулдаги аёл бу...

— Жуда сокин, оғир босиқ, барча қоидаларга роя қиладиган, ҳаммага йўл беришни биладиган аёл. Аммо мен ўзим ундай эмасман (кулади).

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 116 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика