www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4976]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [632]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2459]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4050]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1623]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1857]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3057]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 36
Гостей: 36
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Andrewcrof, ChristyanOn, Joaquinjips, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AristokratPamepreope, AndreyOr, Tamaralode, AlPamepreope, Arrurioulk, AlonzoEn, Alfredrert, VladimirEn, PiterPow, robbienb2, teresamj1, gwendolynpb60, yvonnezw3, SamuelMody, NikollMody, GuestPhamn, carawi11, flossiean4, lelace18, tanyauq1, NiklOr, Travisneons, kurasov1965S, JamesJen, JamesJaito, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 11 » МУНИСА РИЗАЕВА РАШИД ХОЛИҚОВ БИЛАН КУЙЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҚЎШИҒИНИ ЎЗИ КУЙЛАГАНИ ВА АРМОНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

10:55
МУНИСА РИЗАЕВА РАШИД ХОЛИҚОВ БИЛАН КУЙЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҚЎШИҒИНИ ЎЗИ КУЙЛАГАНИ ВА АРМОНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
Муниса Ризаева билан суҳбатлашганда унинг шартаки, ҳақиқатпарвар, ўз ишини севувчи ва санъат оламига телбаларча ошиқлигига амин бўласиз. Куйлаган ҳар бир қўшиғига юрагининг бир парчасини қўшадиган Муниса билан бугун санъат ва ижод ҳақида суҳбатлашдик.

— Муниса, танқидларни мардларча қабул қила олишингизни биламиз. Лекин қанчалик бепарво бўлманг, ижодкорсиз, улар қалбингизга оғир ботса керак?

— Агар ҳақиқий камчилигимни айтиб, тўғри йўлга бошлаш ниятда гапиришса, аксинча уларнинг фикрларидан хурсанд бўламан. Чунки журналистлар, мухлислар санъаткорни ёмон йўлга бошламайди. Лекин афсуски, бугун бўлар- бўлмас гапларни дастак қилиб, хонанда ёки актёрни жиғибийрон бўлишини томоша қилиш "урф” бўлиб бораётгандек...


—Яқинда "Хафа-хафа” қўшиғингизга ишланган клипнинг премьераси бўлди...

— "Манго” гуруҳи хонандаларидан бири Ҳамдам менга бу қўшиқни олиб келганда бир марта тинглашим билан маъқул бўлган. Одатда тайёр қўшиқларга ўзимнинг стилимга мослаштирардим. Бу гал ундай бўлмади. Хуллас, тайёр қўшиқни тақдим этганимизда мухлислар ҳам яхши кутиб олишди. Шундан кейин клип жараёнларини бошлаб юбордик. Клип ғояси ва сценарийси Даврон Кабуловга тегишли. Даврон билан анчадан бери дўстмиз, у менга воқеани айтиб берганда, у тасаввуримда пайдо бўлди. Ўзим истагандек натижа берган ижодий ишимдан бугун жуда мамнунман. Ҳа дарвоқе, яна бир гап, аслида, бу қўшиқни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиков билан дуэт тарзида куйламоқчи эдик. Бироқ маълум бир сабабларга кўра ишимиз чўзилиб кетди. Кейин яккахон куйлаб қўя қолдим. Лекин келажакда Рашид ака билан албатта ҳамкорлик қиламиз.

— Қўшиқ сўзларидаги "Ичиб олганмисиз, нима бало? Гапингиз эшитилмаяпти” деган гаплар ўзингизга бироз қўпол туйилмадими?

— Йўқ, асл. Чунки мени мухлисларим ана шундай ноодатийлигим билан қабул қилишган. Шунинг учун қўшиқнинг бундай кутилмаган жиҳатлари уларга эриш туйилмаслигига ишонаман. Шунингдек, мен қўшиқда ҳам, клипда ҳам бугун ёш оилаларда учраб турадиган баъзи муаммоларни комедик жиҳатдан кўрсатиб беришга ҳаракат қилдим.


— Сўнгги пайтларда клипларга жуда катта эътибор қаратаётганингиз сезиляпти...

— Тўғри, чунки бу профессионал сифатидаги вазифаларимдан бири. Куйлаган қўшиқларимни тўлалигича халққа тақдим этадиган — клипга эътиборсиз бўлсам, ишда ютқазишим аниқ.

— Интервьюларингизнинг бирида "Йигитали Мамажонов билан партнерликда роль ўйнаш орзуим эди, бу амалга ошди” деган экансиз...

— Ҳақиқатдан ҳам шундай. Чунки Йигитали ёш актёрлар орасида энг маҳоратлиларидан бири. Уни инсон сифатида ҳам, ижодкор сифатида ҳам жуда ҳурмат қиламан.


— Оилада кўпроқ ўғил болага юклатиладиган масъулиятни сиз зиммангизга олгансиз...

— Тўғри,ота-онам учун қиз эмас, ўғилман, десам ҳам бўлади (кулади). Тан олиб айтаманки, бу менга ёқади. Чунки отам ва онам ўғлим йўқ деб ўксинишларига ҳожат қолмайди. Нима муаммолари бўлса, ўзим ҳал қилиб беришга тайёрман.

— Аммо нима бўлганда ҳам қиз боланинг кўнгли нозик бўлади. Ҳаёт ташвишларидан чарчаган пайтларингизда вазиятдан қандай чиқасиз?

— Чарчасам ҳам лекин фарзанд сифатида оилам учун ҳар қандай ишга тайёрман. Вақти-вақти билан ҳорғинлик сезганимда, ҳис-ҳаяжонга берилмайман, шунда ҳаммаси ўтиб кетади.

— Болаликдан тўкин ҳаётда яшаб ўрганган инсонсиз, лекин бир кам дунё дейишади. Амалга ошмаган қандай орзуларингиз бор?

— (Ўйланиб) Шахсий ҳаётда ҳали бахтимни учратмадим. Лекин оқ куйлак кийиб келин бўлгим ва кўп фарзандларим бўлишни истайман...


Блиц саволлар:

— Шоу бизнесда ҳамма нарсани пул ҳал қилади(ми?)

— Йўқ. Машҳур бўламан деб ижодига катта миқдорда пул тиккан, лекин натижага эришолмаганларнинг кўпини кўрганман.

— Чет элга борганингизда биринчи қиладиган ишингиз бу...

— Ухлаш. Чунки кеча ва кундузги режимни тўғрилаб олиш учун тўйиб ухлашим керак.

— Ўзбекистонга келганингизда-чи?

— Чарчаганимга қарамай, ўша заҳоти кўчага чиқиб кетаман. Ватан соғинчини шундай қондирсам керак...

— Ташқи кўринишингизда яна нималарни ўзгартирган бўлардингиз?

— Энди ўзгаришга ҳожат йўқ. Ўзим истагандек ташқи кўринишга эга бўлдим.

Алия СУЛАЙМАНОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 58 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика