www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4257]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [503]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [429]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2183]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3520]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7262]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [864]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1109]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [238]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1690]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2525]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 55
Гостей: 54
Пользователей: 1
C1zfrumn

Kun faolllari:
JasonWoucky, HenryTisse, Henrytit, C1yfrumn, Justintogue, JeffreyHox, IMBrintonPt, C1ymeedo, C1zfrumn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2016 » Ноябрь » 1 » Мушоҳада: “Лабинг бағримни қон қилди”

21:48
Мушоҳада: “Лабинг бағримни қон қилди”
Машҳур хонанда қизнинг экранда қалин лабларини чуччайтириб қўшиқ  куйлаётганига кўзим тушди

Аёл — гўзаллик тимсоли. Бунга шак-шубҳа йуқ. Қизиғи, дунёнинг турли чеккаларида истиқомат киладиган одамлар нозик жинс вакилаларининг гўзаллигини турли мезонлар билан ўлчайди. Кимлар учундир узун оёқли қизлар латофат тимсоли бўлса, бошкалар дўмбоқ, "вазни оғир” хотин-қизларни бехад қадрлашади.

Телевизорда кўп кўрганмиз, Африка қитъасида умргузаронлик қиладиган қайсидир қабилада жирафаникидек узун бўйнига шода-шода халқа таққан қизлар ҳабаш йигитлар учун гўзаллик рамзи ҳисобланаркан. Очиғи, бундай гўзалликка эришиш осон кечмайди. Қизалоқлар дунёга келиши биланоқ бўйнига халка тақилади. Йиллар утиб, ёши улғайиши билан ана шу халқалар сони аста-секин кўпайтириб борилади. Натижада бояқиш қизларнинг бўйни ғайритабиий йўсинда узайиб, галати кўриниш касб этади. Энг ачинарлиси, шўрликлар умрбод ана шу халқаларнинг асираси бўлиб яшашга маҳкум. Начора, гўзаллик қурбон талаб қилади, деб бекорга айтишмаган!

Аёл гўзаллиги ҳақида гап кетганда бу каби ғаройиб ва ақл бовар қилмас мисолларни истаганча келтириш мумкин. Лекин бундай одатларни маломат қилиш ёки масхаралаш ниятидан йироқмиз. Айтишади-ку, "ҳар кимники ўзига, ой кўринар кўзига” деб.

Сир эмас, ҳар бир аёл гўзал бўлишга интилади. Шу ниятда мудом ўзига оро бериб, қимматбаҳо тақинчоқлар тақиш ва бежирим кийинишга харакат қилади. Бунга ҳам қаршилигимиз йўқ. Лекин кейинги пайтларда баъзи қизларнинг янада чиройлироқ кўриниш илинжида турли хил мантиксиз, ёқимсиз ва энг ачинарлиси, зарарли усулларга ружу қўйишаётгани кишини ташвишга солади. Бундай бемаза одатлар асосан маънавий қадриятлар қадрсизланиб, ахлоқ саёзлашган Ғарб давлатларида пайдо бўлиб, ўзга юртларга ҳам кириб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ кийиниш, тананинг кўринарли жойларига татиуровка солиш, пластик жаррохлик ёрдамида юз ва баданнинг турли қисмларини торттириш, бўрттириш каби ҳолатлар бугун ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйди.

Эътибор бердингизми-йўқми, кейинги вақтларда дўрдоқ лабли хонанда ва актриса қизларимиз анча кўпайиб қолишди. Бир гал ўзим санъатини ҳурмат қиладиган машҳур хонанда қизимизнинг телевизор экранида қалин лабларини чуччайтириб қўшиқ  куйлаётганига кўзим тушиб қолди. Унинг илгарилари ўзига ярашиб турадиган қунчадек лабларидан асар ҳам қолмаган эди. Соддалик қурсин, аввалига бечоранинг лабидан қовоғари чакиб олдимикин деб уйлабман. Кейин билсам, бу ҳам янги "мода” экан. Fapб давлатларида аллакачон дўрдок лаблар замонавий аёл гузаллигининг асосий мезонларидан бирига айланган эмиш. Кўпчилик аёллар ҳожатбарор шифокорларнинг "беминнат” кўмаги билан лабларини шишириб, дўрдайтиришга тушиб кетишибди. Бояги хонанда қизимиз ҳам ана шу "янгилик”ни жон деб ўзлаштирган экан! Тез орада унинг "издошлари” кўпайиб колди. Ҳозир саҳнада, кино экранларида лабини сунъий шишириб олган "нозиктаъб” санъат вакилаларига бот-бот дуч келаяпмиз. Бошқаларга қанақа  билмадим, бироқ мен бу ҳолатни сира ҳазм қилолмайман. Гўёки бечораларнинг лаблари устига бир жуфт семиз шиллиққурт чирмашиб олгандек, ўта нотабиий ва хунук кўринади. Юртимизда четдан кириб келаётган "оммавий маданият”нинг олдини олишга ҳаракат қилинаётган бир пайтда бундай иллатлар ўзимизнинг ичимиздан чиқаётгани кишини ташвишга солади.

Худо берган ҳуснига қаноат килмай, қиёфасини ўзгартиришга муккасидан кетган хонимларни кўрганда беихтиёр таниқли адибимиз Саид Аҳмад домланинг "хўрозқанд хорижники деса ётиб ялайди” деган кинояли ибораси ёдга тушади. Афсуски, баъзилар кайсидир юртларда пайдо бўлган мантиқсиз, кулгили ва ҳатто, зарарли одатларни ўйламай-нетмай ўзлаштириб олишаяпти. Ачинарлиси, таниқли қўшиқчилар, актрисалар бу борада пешқадам бўлишаяпти. Аслида, ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай санъаткор юксак маданиятга эга, ёшларга ибрат бўладиган эзгу фазилатлар соҳиби бўлиши лозим. Ўзгалар билан муомалада, кийинишида, ўзини тутишида дид ва нафосат барқ уриб туриши керак. Чунки мухлислар аввало ана шу хислатларига қараб унга баҳо беради. Хуллас, санъаткор ўзининг зиммасига катта масъулият юкланганини эсдан чиқармаслиги зарур.
Қайд этиш жоизки, ёшлар табиатан тақлидга мойил бўлишади. Улар ўзлари севган санъаткорларга ўхшашга, уларнинг қилиқлари ва одатларини ўзлаштириб олишга интилишади. Энди ўзингиз айтинг, сунъий тарзда лабини шишириб олган санъаткор қизларимиз ёшларга нимаси билан ўрнак бўлишади? Биринчидан, бундай бачкана одатлар бизнинг аёл гузаллиги хакидаги асрий тушунчаларимизга зид, миллий менталитетимиз ва бой маънавиятимизга тескари саналади. Иккинчидан, аллакандай шубхали гармонлар ёки жаррохлик амаллари ёрдамида киёфани узгартириш инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин. Киёфаси ва терисининг рангини ўзгаргиришга ҳаддан ташкари берилиб кетган америкалик машҳур эстрада юддузи Майкл Жексоннинг қисматини бир эсланг. Бечора оқибатини ўйламасдан қилинган тиббий амаллар туфайли илвираб, қўрқинчли тусга кирган чеҳрасини оммадан яшириш учун умрининг сўнгги йилларида юзига ниқоб тақиб юришга мажбур булган эди...
Аёлнинг гўзаллиги фақатгина унинг ташқи қиёфасига қараб белгиланмайди. Аввало, унинг қалби, маънавияти чиройли бўлсин. Ички дунёси гўзал аёлнинг чеҳраси ҳам нурга, латофатга йўғрилган бўлади. Ўзбек аёллари азалдан ана шундай фазилатлари билан ажралиб туришган. Алишер Навоий, Бобур, Эркин Вохдцов, Абдулла Орипов сингари буюк шоирларимиз узбек аёлининг маънавий гўзаллигини ҳароратли сатрларда мадҳ этишган. Шукрки, бугун хам бундай хислатлар соҳиби бўлмиш аёлларимиз, қизларимиз кўпчиликни ташкил қилади.
Кўр-кўрона тақлид инсонни маънавий таназзулга етаклайди. Бугун саҳна ва экранларда, интернет саҳифаларида беўхшов кўпчиган лабини оммага кўз-кўз қилаётган санъаткор қизларимиз шуни эсдан чиқармасалар яхши бўларди.

Куюнчак Мухлис

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!



Нравится

Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 121 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2016 - 2013

Яндекс.Метрика