ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2016 » Ноябрь » 1 » Насиба Абдуллаева Жаҳонгир Отажоновнинг кечиримига жавоб қайтарди
20:54
Насиба Абдуллаева Жаҳонгир Отажоновнинг кечиримига жавоб қайтарди
28-29 октябрь кунлари "Истиқлол” санъат саройида хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг "Куз гуллари” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Хонанда концертига меҳмон сифатида таклиф этилган Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаевадан кутилмаганда саҳнадан туриб кечирим сўрагани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Жаҳонгирнинг айтишича унинг қайсидир таронаси Насиба Абдуллаеванинг тароналаридан бирига ўхшаб қолган.
Хонанданинг сўраган кечиримига Насиба Абдуллаева қандай жавоб бергани билан "Daryo” нашри қизиқиб кўрди.
— Билмадим, Жаҳонгирнинг ўзи ўхшатган бўлиши мумкин, аммо мен ўхшашлик сезмадим. Нисбатан хотиржам табиатимни ҳисобга олганда, қўшиқларимизни бир-бирига ўхшатиб бўлмайди. Аввало қўшиқлар бир-бирига ўхшаб қолмаган, ўхшаб қолганида ҳам ҳеч қандай эътирозим бўлмасди. Сабаби, бир-бирига ўхшамаган, кераксиз қўшиқлар кўпайиб кетганидан кўра яхши қўшиқларнинг ўхшаш бўлгани маъқул, деб ўйлайман.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.