www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4788]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [598]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2403]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3983]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7503]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [873]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1482]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [284]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1779]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2943]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0


Kun faolllari:
JasonWoucky, DanielCymn, Charlesfak, ZiritexMr, JennySog, samanthalb4, nanniegu2, troyyr4, normaok11, elsiefk69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 17 » ​НАСИБА ҚАМБАРОВА: "КЕЛИНИМГА ҲАВАСИМ КЕЛАДИ!"

15:20
​НАСИБА ҚАМБАРОВА: "КЕЛИНИМГА ҲАВАСИМ КЕЛАДИ!"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Қамбарова кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон телевидениесида сухандон, журналист бўлиб ишлаган. У олиб борган кўрсатувларни катта авлод вакиллари ҳанузгача эслаб туришади. Айни кунда набираси Азаматжон ва набира келини Мадинабонуларнинг ардоғида яшаётган Насиба опа билан ҳаёт йўллари тўғрисида суҳбатлашдик.

— Насиба опа, сиз билан қўнғироқлашганимда, бугун ишларим кўп, келинг, эртага суҳбатлашайлик, дедингиз. Агар сир бўлмаса, сиз қандай юмушларни кўзда тутган эдингиз?

— Кўриб турганингиздек, уйимизни таъмирлаяпмиз. 4 ойдан буён усталар билан бирга зарур қурилиш ашёлари олиш учун бозорга қатнаб турибман. Шу ёшимда ҳам тиниб-тинчимасдан ҳовлимиз янада кўркам бўлиши учун интилаяпман.

— Усталар билан бозорга ўз шахсий автомобилингизда бордингизми? Бугунги кунда Тошкент кўчаларида енгил машиналар оқими кўплигидан тиқилинчлар бўлиб қолаяпти. Сиз неча йилдан буён автомобиль ҳайдайсиз?

— 1968 йил, илк марта рулга ўтирганимда, анча қўрққанман. Ҳозир эса ўрганиб кетганман. Йўл қоидаларига риоя этиб юраман, ҳеч қачон тезликни оширмайман. Светофорларга камералар қўйилганидан кейин ҳайдовчилар ҳам анча тартибли бўлиб қолишди, кимўзарлар камайди, назаримда.

— Кўча тасодифларга тўла, дейишади. Шунча йил мобайнида йўлда жуда кўп қизиқарли воқеалар рўй бергандир...

— Машина бошқаришни энди ўрганаман деган одам, албатта, бир марта боши деворга урилади, дейишгани рост гап. Мен сигирни уриб юборганман. Сигир беш-ўн метр нарига учиб кетган. Тўғриси, ўзимни машинасиз тасаввур қилолмайман. Невараларимга ҳар доим менинг машинамга тегманглар, бу қўл-оёғим, инвалид аравачам, дейман. «Лексус» – инвалидлар аравачаси бўлса, ёмон эмас, бувижон», дейишади улар ҳам кулиб. Кимнидир кутишни ёки куттиришни, бировдан манфаатдор бўлишни унчалик хушламайман. Шунинг учун барча оғирликни ўз зиммамга олишга ҳаракат қиламан.

— Умрингизнинг кўп қисмини телевидениеда ўтказгансиз. Ўзингиз ишлаган қадрдон даргоҳни хотирлаганингизда кимларни миннатдорлик билан эслайсиз?

— Умрим ўша ерда ўтди десам, муболаға бўлмас. Эрта тонгда бориб, ярим тунда қайтган кунларим жуда кўп бўлган. Қодир ака Махсумов, Туйғуной Юнусхўжаева... Уларнинг исмларини меҳр билан тилга оламан. Ғазал кечаси бўладиган куни, албатта, радиога эринмасдан бориб, ғазалларни уларга ўқитиб олардим. Қодир ака билан Машраб ғазалларини галма-гал ўқиганлариимиз ҳеч ёдимдан чиқмайди... Ўктам ака Жобиров — биринчи устозларимдан. «Ёниб эшитасан, ёниб ишлайсан! Шогирдларим ичида энг қобилиятлисан», деб мақтаб ишга янада кўпроқ меҳр уйғотардилар. Ўша йилларда видеоёзувлар йўқ эди. Бир кунда 5–6 та кўрсатув ёзиб олинарди. Мана шу кўрсатувларнинг деярли барчасини навбатчи сухандон олиб борарди. Бир гал чарчаганимдан бўлса керак, бошим қаттиқ оғрий бошлади. Режиссёр эшитадиган микрофон деб ўйлаб, битта тугмани босдим-да, навбатчи режиссёримизга «Султон ака, бош оғриғи дорингиз борми?» дедим. Юқорига қарасам, ойнадан ҳеч қандай имо-ишора бўлмаяпти. Кейин яна иккинчи марта айтдим. Бу ёқда концертни эълон қилиб қўйганман, куй-қўшиқ авжида. Яна ҳеч қандай жавоб бўлмади. Маълум бўлишича, мен босган тугма бутун Ўзбекистон эшитадиган микрофонники экан. Сўзларимни ҳамма эшитибди. Эртасига «Раҳбарлар энди нима дейишаркан, қовун туширдим-ку! деб ишга қўрқа-писа келдим. Ўша пайтдаги раҳбаримиз Убай Бурҳон ҳазиллашиб, «Томошабинлар Насибахон учун телевидение олдига бош оғриғи дориси кўтариб келибди», деганлар.

— Айни дамда телевидениеда фаолият юритаётган сухандонлар билан сиз ишлаётган пайтдаги сухандонлар ўртасида тафовут анча катта.

— Ҳозир сухандонлар деярли қолмади. Бизнинг пайтимизда сухандонлик санъат даражасига кўтарилган эди. Балки мен бу сўзларим билан бироз инжиқлик қилаётгандирман. Кўрсатувни олиб бораётганлар ҳар доим ҳам адабий тил нормаларига амал қилишмайди. Ваҳоланки, бундай гапиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бирорта нотаниш ёки хориж сўзлари учраса, луғатдандан маъносини кўриб, урғуни қаерга қўйиш кераклигини қайта-қайта такрорлаб ўрганардик. Айни кунда эса шартта-шартта ўқиб кетаверишади. Ҳозирги сухандонлардан Дилдора Рустамовани ажратиб кўрсатишим мумкин. У биринчиликни қўлдан бой бермаяпти, ҳам кўриниш жиҳатдан, ҳам ўз касбини яхши билиши билан.

— Ҳа, бу гапларингизда жон бор. Катта авлод Насибалар, дея сизларни кўп эслайди...

— Дастлаб Насиба Турдиева билан тўртта бўлганмиз. У Ўктам Жобировга турмушга чиққанидан сўнг сухандонликни давом эттирмаган. Уч Насибанинг уч хил характери бор эди. Менда лирика, Насиба Ибрагимовада сиёсат, раҳматли Насиба Мақсудовада ташкилотчилик кучли дейишарди. «Дийдор ширин» каби кўрсатувни тайёрлаш битта тўй қилиш билан баробар, деб ўйлайман. Эшитишимча, сўнгги кўрсатувни тунги учгача ёзишган. Насибахон яна эрталаб соат тўққизда ишга келган. Юрагини бериб, жон-дили билан ишлаган. Бир ойда 4 та кўрсатув тайёрлаш осон эмас, ахир. Мухлисларнинг олқиши уни яна олдинга ундайверган.

— Сизнинг ҳам мухлисларингиз ўша кезларда жуда кўп бўлган...

— Баъзан телевидениенинг олдида ишдан чиқишимни кутиб ўтиришарди. Нокамтарликка йўйманг-у, ҳатто Қашқадарёдан ҳам бир суҳбатлашиб кетай, деб келишган. Яратганга шукр, ҳозир ҳам йўқлаб туришибди. Яқиндагина бир йигит қўнғироқ қилиб, «Онам сиз билан бир марта кўришишни умр бўйи орзу қилганлар», деди. «Узр, уйда сизларни қабул қилолмайман, оёқ босадиган жой йўқ, ремонт кетаяпти», десам, «Сизни бошқа жойда биз кутамиз. Онамнинг орзуларини рўёбга чиқармоқчиман. Телефон рақамингизни жуда қийинчилик билан топдим», деди. Улар айтган жойга борсам, наманганлик, фариштагина аёллар дастурхон атрофини тўлдириб ўтиришибди. Мени кўрмоқчи бўлган аёлнинг ёнига келинлари, қизлари, яна бошқа яқинлари қўшилишиб кўпайиб кетишибди. Мириқиб суҳбатлашдик.

— Насиба опа, ҳаёт йўлларингизнинг бурилиш нуқталарини айта оласизми?

— Ўғлим Аброржон туғилган йили «Улуғбек юлдузи» фильмида суратга тушганман ва ўғлимнинг вафот этган пайтлари... «Улуғбек юлдузи»да Феруза образини гавдалантираётганимда ҳомиладорлигим боис ижодий гуруҳ аъзолари мени асраб-авайлашга ҳаракат қилишган. Фильм Самарқанд ва Бухорода 10 ой мобайнида машҳур режиссёр Латиф Файзиев режиссёрлигида суратга олинган. Шу даврда мени сухандонликдан озод этишган. Бу фильмда ўзбек киносининг дарғалари, жумладан, Шукур Бурхонов билан роль ўйнаш мен учун фахр бўлган.

— Нима учун ушбу кинокартинага сизни таклиф этишган: гўзаллигингиз сабабми ёки?..

— Ким билади дейсиз. Ўшанда жуда кўпчилик мени шу фильмда иштирок этишимни истагани аниқ. Шукур Бурхоновдан то мусаввир Чингиз Ахмаровгача. Чингиз ака нимагадир Ферузанинг юз тузилишини айнан меникига ўхшатиб чизиб берган эканлар. Фильм суратга олинганда 21–22 ёшларда эдим. Асли, ёшликнинг ўзи гўзал...

— Ижроингиздан кўнглингиз тўлганми?

— Жуда мамнун бўлганман, дея олмайман. Ёшлик, тажрибасизлик бўлган, албатта. Йиллар сурони ақлингизни тўлиштиради, тажрибангиз ошади... Ўзимга Улуғбек билан ажрашиш саҳнаси манзур бўлган. Бухоронинг чўлларида отда юрганларим дилимда яхши хотираларни қолдирган. Ҳомиладорлигим учун ижодий гуруҳ «Буни эҳтиётлайлик, яна эридан балога қолмайлик», дея юввош отларни олиб келтиришганини ҳеч қачон унутмайман. Ўшанда, ҳатто, от минишни ҳам билмасдим. Улуғбек тожу тахтни ташлаб кетаётганида қаҳрамоним унинг ёнида отда кетиши керак эди.

— Эшитишимизга қараганда, исмингизнинг ўзига хос тарихи бор экан.

— Дунёга келишимга саноқли кунлар қолганида отам Аҳмадали Қамбаровни урушга олиб кетмоқчи бўлишади. Шунда раҳбарлар «Туғилажак фарзандини кўриб кетсин» деб, бир ойга урушдан олиб қолишган экан. Мен 1942 йилнинг 12 августида туғилганман. Шунинг учун яқинларимиз «Насибали қиз экан, отасини бир ой урушдан олиб қолди» деб исмимни Насиба қўйишган. Урушга кетган отамни эса онам ва икки опам билан умрбод кутиб яшадик...

— Туғилган кунингизни нишонлашни хуш кўрасизми? Мен негадир ёқтирмайман...

— Мен ҳам... Лекин пайғамбар ёшига кирганимда мана шу ҳовлига жуда кўпчилик яқинларим ва дўстларимни таклиф этганман. Бошқа пайтлари эса мени қадрлаган, ҳурматлаган кишилар ўзлари келиб, табриклаб кетишади.

— Шу улуғ ёшда ҳаётдан нимани кутасиз?

— Фарзандларим, набираю эвараларимни доимо соғу саломат юришларини Яратгандан сўрайман. Доғини кўрмайин дейман. Яқинларимни йўқотишдан жуда юрак олдириб қўйганман. Ҳозир сал шамоллаб қолишса ҳам, дарди дунём қоронғи бўлиб кетади.

— Дўстлар бошга ташвиш тушганда билинади, дейишади. Яккаю ёлғиз ўғлингиз Аброржон вафот этганда дўстларингиз саралаган бўлса, ажаб эмас...

— Фалокат юз берган куни мен ҳушимни йўқотганман. Шифокорлар жуда кучли тинчлантирадиган укол қилишган. Гулчеҳрахон исмли дугонам ёнимда суянч бўлган. Ўғлим тўғрисида гап очилса, жуда усталик билан бу мавзуни четлаб ўтарди. Ўшанда мен ҳақимда ўғлининг доғида ўлибди, жинни бўлиб қолибди, деган миш-мишлар ҳам тарқалган. «Наҳотки, одамлар шу кунимни ҳам кўп кўришаяпти?», деб ўйлаганман. Бир-икки дугоналарим «Ўзингизни қўлга олинг, набираларингизга ҳали кераксиз», дейишганидан кейин иродали бўлишга ҳаракат қилганман. «Ҳақиқатан шулар учун яшашим керак, келиним ёш, набираларим бир-биридан ширин. Вақти келганида ўғлимнинг олдига ёруғ юз билан борай», дея ишга киришганман. Лекин шунгача орадан икки йилларча ўтган...

— Айни дамда бахтни нималарда кўрасиз?

— Ўйлашимча, ҳар қандай аёл учун фарзандларининг камолини кўриш энг катта бахт. Ҳазрат Алишер Навоийнинг «Ўзгаларнинг бахтини кўриш, ҳис этиш ҳам бир бахт» деган сўзлари бор. Турмуш ўртоғи билан қўша қаришни ҳам бахт, деб биламан.

— Орзуларингиз ким билан боғлиқ?

— Албатта, эвараларим билан.

— Агар ТВ да бирор кўрсатувни олиб боришга таклиф этишса...

— «Ғазал кечаси»ни тиклаб, Фузулий ғазаллари билан ишни бошлаган бўлардим. Назаримда, ҳозир бадиий кўрсатувлар камайиб кетган. «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи», «Қўшиқларда қиз қалби», «Лирика кечалари»нинг ўз ўрни ва кўплаб томошабинлари бўлган. Шу каби кўрсатувлар кўпайтирилиши керак.

— Қайноналик илми. Набира келинингиздан нималарни талаб қиласиз?

— Ўғил набирам билан аҳил-иноқ яшаса, фарзандларига яхши қараса, хурсанд бўламан. Унинг эрининг айтганларини сўзсиз бажараётганини кўриб, жуда тўғри қилаяпти, деган ўйга бораман. Келинимга қараб ҳавасим келади. Чунки шон-шуҳрат, машҳурлик, карьера жуда қисқа фурсатда ўтиб кетаркан. Оила аёлнинг энг катта ҳаёт устуни экан. Қайноналар фарзандлари — келини ва ўғли осойишта турмуш кечираётганини кўрса, икки қўли фақат дуода бўлиши керак.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 47 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика