www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5247]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [650]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2495]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4096]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7655]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [914]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3410]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [185]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [223]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [311]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1709]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [309]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1953]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3246]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 19
Гостей: 19
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Andrewcrof, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AlPamepreope, Arrurioulk, JosephCind, AlbertMl, DennisMok, BookerKt, BookerMn, GeorgeHece, StephenOves, Patrioteaq, Patriotcaw, ScottKal, Patriotznn, MarlonSourf, steklodelosu, steklodelbin, ser22shcBat, deas23giviBat, ser22shcwaps, deas23giviwaps, sera232guiBat, sera232guiwaps, AlexeyErumb, rominEt, Angeltucky, ternTaro, Sog, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Октябрь » 3 » Нозим ТЎЛАХЎЖАЕВ: “ШАХСИЙ ҲАЁТДАН КЎРА ИЖОДНИ УСТУН ҚЎЙДИМ”

18:31
Нозим ТЎЛАХЎЖАЕВ: “ШАХСИЙ ҲАЁТДАН КЎРА ИЖОДНИ УСТУН ҚЎЙДИМ”
"Даракчи" газетасининг "Кеча ва бугун" лойиҳаси қаҳрамонининг санъатга кириб келиши тасодиф эмасди. Ижодий муҳитда улғайган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Нозим ТЎЛАХЎЖАЕВ чин маънода отасига муносиб издош бўла олди. Истеъдодли режиссёр, сценарийнавис вақт ўтиши билан актёрлик қирраларини ҳам кашф эта олди. Нозим ТЎЛАХЎЖАЕВ ортга назар ташлаб, умр ва ҳаёт йўлини ёдга олди...

"Анна Ахматова қўшнимиз эди”

— 1951 йилнинг 4 январида Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилганман. Отам Ўзбекистон халқ шои­ри Туроб Тўла, онам Тамара Хачатурова сил касаллигини даволовчи шифокор эди. Опам Муҳаббат Тўлахўжаевани кўпчилик "Мафтунингман” фильмидаги Муҳаббат роли орқали яхши танийди. Бироқ у актрисаликни танламади, ҳозирда таниқли театршунос.

Болалигимда жуда шўх бўлганман, доим бир "ҳунар” кўрсатиб юрардим (кулади). Энг қизиғи, ҳарф танимасам-да, китобни бошидан охиригача эринмай ҳар бир қаторига бармоғимни қўйиб, кўз югуртириб чиқардим. Ота-онам бу ишимдан ташвишга ҳам тушишарди (кулади). Китоб ўқишга бўлган иштиёқим сўз билан таърифлаб бўлмайдиган даражада юқори бўлган-да.

Уруш вақти Ўзбекистон кўплаб бошқа миллат вакиллари қатори ижодкорларни ҳам бағрига олганди. Машҳур рус шоираси Анна Ахматова қўшнимиз эди. Кейин Чилонзор кўчасидаги кинематографлар учун қу­рил­ган уйга кў­чиб ўтганмиз. Ўқишни 163-мак­табда да­вом эттирганман.

Яна бир қи­­зиқ ҳолат: 1961-йил Юрий Гагарин фазога учганида болаларча дунёқараш билан "Режиссёр бўлишни истамайман, албатта, фазогир бўламан!”, деб ният қилгандим. Адабиёт­га меҳрим бў­лак­ча­лиги боис шу фандан аъло баҳога ўқирдим. Қолган фанлардан ўзлаштиришим кўнгилдагидек эмасди. Очиғи, дарсдан қочиб, аввалги "Чайка” кинотеатрига кино кўргани борардим (кулади).

Эсимни танибманки, атрофимда театр,­ кино, актёрлар бўлган. Бу ижодий муҳит келажакда қайси соҳани танлашимга ҳам таъсир кўрсатгани табиий.­ Тоғаларим ҳам маш­ҳур режиссёрлар Альберт ва Эдуард Хачатуров. Болалигимдан отам­нинг ёнида юриб, кичик-кичик эпизодларда суратга тушардим. "Олманинг тагига олма тушади”, деганлари рост экан.

"Москва театрида ишлашни истамаганман”

— 1970 йил Москвадаги Луначарский номидаги театр санъати институтининг режиссура факультетига ўқишга кирганман. Андрей Гончаров, Иосиф Туманов, Юрий Любимов каби машҳур устозлар­нинг қўлида таълим олганман. Булар уруш вақтида Тошкентда яшагани учун мени худди қадрдон инсонидек қабул қилишган. Қолаверса, театр ва киноактрисаси Фаина Раневская билан яқиндан таниш эдик, уйига тез-тез борардим. Атрофимда фақат буюк ижодкорларни кўрардим. Улар кўксимдан итармай, театр ва кино санъатининг "алифбо”сини ўргатишдан эринишмасди. Ўз ишининг усталари бўлган актёрлар билан мулоқотим актёрлик қирраларимни ҳам очилишига туртки бўлган бўлса, ажабмас.

Институтни тамомлашим арафасида катта-катта асарлардаги ҳамма бош ролларни ўйнашга улгургандим. Александр Абдулов, Алла Пугачёва каби ижодкорлар билан бирга таҳсил олганман, бир-биримиз билан дўст бўлганмиз. Кейинчалик курсдошларимнинг бари машҳур санъаткор даражасига етишди.

Сира ёдимдан чиқмайди, мен билан таҳсил олган бир актриса Москванинг Бадиий­ академик театрига ишга кириш учун синов топширадиган бўлган. Шунда у "Нозим, парт­нёрим бўлиб роль ижро этиб бер, театрга ишга кирмоқчи эдим”, деб қолди, рад этмадим. Синовнинг жавоби чиққач, ҳайъат аъзолари ўша актрисага қараб, "Сизни ишга олмаймиз, лекин бирга роль ижро этган партнёрингизни театрда олиб қоламиз”, деса бўладими. Бу хабардан актриса ўзини йўқотиб қўйганди (кулади). Менга эса тезроқ она юртимга қайтиб, ўша ерда ижод қилиш истаги тинч­лик бермасди. 1975 йили инс­титутни тамомлаб, Тошкентга қайтгач, бир йиллик ҳарбий хизматга жўнаганман. Ижодкор бўлганим учун "Ҳарбий ҳаётни тасмага муҳрлайдиган режиссёр керак эди, айни муддао”, деб мени ҳарбий киностудияга ишга қўйишган. Оқ-қора суратга оладиган камерам бор эди. Машҳур инсонлар тез-тез ташриф буюриб ту­ришарди. Боксчи Муҳаммад Али келгани ҳам ёдимда (кулади).

Айтмоқчиманки, ҳарбий хизматда ўтган йилларим ҳам ижод жараёнида кечган, бу менинг — омадим. Қайтгач, ярим йил ишсиз юрганман.

"Шаҳзода Чарльз мультфильмингни сотиб олдим, деган”

— Кунларнинг бирида Мультбирлашманинг директори "Мультфильм суратга олсанг-чи”, деб қолди. Шунда ўзимга ўзим "Қачонгача иккинчи режиссёр бўлиб, режиссёрларнинг чизган чизиғидан чиқмай юраман?” деб савол бердим. Ва ўзимга хон, ўзимга бек бўлиш мақсадида мультфильм суратга олишга киришиб кетдим. Илк ишим — "Саҳродаги кўл” мультфильмим Португалияда совринлар билан тақдирланган. Лекин бу йўналиш мени ўзига ром қилиб олса, бадиий фильм режиссёри бўлиш орзуим сароб бўлиб қоладими, деган қўрқув қамраб олган. Авваллари бадиий фильм ишлашга рухсат олиш учун узоқ йиллар иккинчи режиссёр бўлиб ишлаб, тажриба йиғиш шарт эди. Ўйлаб-ўйлаб майли, мультфильм йўналишида яна бир йил ишлайчи, бу ҳам тажриба-ку, деб юрган кунларимнинг бири — 1983 йили россиялик мультипликатор, режиссёр, "Винни-Пух” мультфильми асосчиси Фёдор Хитрук билан учрашиб қолганмиз ва "Мустақил иш қилмоқчиман!” деганман, аслида бунга тайёр эмасдим (кулади). Доимги "Йўқ!” деган жавобни эшитаман, деган хаёлда эдим-да. Кутилмаганда "Майли, қайси асарни суратга олмоқчисан?” деганида шошиб қолиб, "Рэй Бредберининг "Ёқимли ёмғир ёғади”сини, деганман. Ва шу асар асосида сценарий ёздим, маъқулланди. Мазкур мультфильмим Германия, Испания каби давлатларда намойиш этилиб, қатор совринлар билан мукофотланган. Ўша вақтда Лондондан шаҳзода Чарльз келганида бизни қабулига чақиришган. Таржимон мени шаҳзодага таништирганида, мультфильм ҳақида илиқ фикрлар билдириб, "2 йил Лондон телевидениесида намойиш этилиши учун мультфильмингни сотиб олдим”, деганди.

"Актёрларга жуда кам ҳақ беришади”

— Ижод "қозон”ида қайнаганим учун ютуқ-камчиликлар кишини доим ўйлантирар экан. Биз актёрлар режиссёрга эмас, сценарийга қараммиз. Иқтидоримизни очиб берадиган сценарийлар кутиб яшаймиз. Драматургия оқсагани боис, таклиф қилинаётган фильмлардан бош тортишга мажбур бўламиз. Насиб бўлса, ҳали узоқ яшаш ниятим бор. Ва ўзим ҳурмат қиладиган режиссёрлардан "юк”и бор ролларни кутаман. Актёр Михаил Кононов билан суҳбатларимиздан бирида "Нозим, менинг омадим — зўр сценарийларга дуч келганим. Йўқса, биргина истеъдодли режиссёр ва "юк”и йўқ сценарий билан ўртамиёна актёр бўлиб қолган бўлардим”, деганди. Ҳақ гап! Шукр, Отабек Мусаев махсус курс ташкил қилиб, драматургларни кўпайишига умид боғлаган. Яна бир муаммо: актёрларга жуда кам ҳақ беришади. Бош роль ижрочиси фильмнинг ассистентидан уч баробар кам гонорар олади. Кўпчилик актёрларнинг хусусий фильмда иштирок этиш учун югуриши сабаби ҳам шунда. Чет элдаги актёрлардек катта-катта талаблар қўймаймиз. Актёрнинг меҳнати оғирлигини тушуниш керак. Ўйламанг, инжиқлик, эркалик эмас бу, шунчаки актёрлар таъсирчан "халқ”.

Масалан, "Илова” фильмида тоғли ҳудуд бўлишига қарамай, суратга олишдан сўнг ювинса бўладиган шароит қилиб беришган. Ёдимда, Санкт-Петербургда бир сериалда суратга тушганимда 40 даража совуқда ишлаганимиз етмагандек, мени қорга кўмишган. Актёр соғлигини хавфга қўйиб, ўзини минг кўйга солади, ахир. Бизнинг касбимиз ҳаётий хавф­лилиги жиҳатидан учувчилардан кейин иккинчи ўринда туради. Ота­бек Мусаев "Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари бўлгач, барча муаммоларни тўкиб-сочдик. Отабек Мусаев ишни менинг иккинчи уйимдек бўлиб қолган Ўзбекфильмни таъмирлашдан бошлади. Бу ердаги ўзгаришлар ижодкорнинг жўшиб ишлашига илҳом беряпти. Қолган барча муаммоларни ҳам ҳал қилишга ­киришган, бундан хурсандмиз, албатта.

"56 ёшимда актёр сифатида танилдим”

— Актёрликка кириб келишим ҳам қизиқ бўлган. Тоғам Альберт Хачатуров Александр Файнбергнинг "Менинг катта акам” асарини суратга олаётганида актёр Мурод Ражабов қаҳрамонининг укасини ўйнайдиган актёр тополмаган. Ва "Мени Москва театрида ишга олиб қолишмоқчи эди”, деб мақтанганмидинг? Қани ука ролини қойиллатиб кўр-чи”, деб қолди. Шукр, ижроим кўнгилдагидек чиққан. Ёшлигимдан қатор фильмларда роль ўйнаганимга қарамай, актёр сифатида 2007 йил суратга олинган режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг "Ўтов” фильми орқали кашф этилдим. Унга қадар "Қариб қолдим, энди режиссёрлар роль беришмайди, актёр сифатида ҳеч кимга керак эмасман”, деган фикрда эдим. "Ўтов”даги ролимга жуда машҳур актёрларни киносиновдан ўтказишган, лекин Аюб менда тўхталган.

Шунда "Хато қиляпсан!” деганман. Суратга олишга Бойсунга борганмиз, яшашга шароит бўлмагани учун ўша куниёқ Тошкентга қайтганман. Бир ойдан кейин Аюбни кўчада кўриб қолдим. Ажабланиб "Бойсунда бўлишинг керак-ку?”, десам "Сизсиз фильмни суратга олмайман!” деган. Виждоним қийналганидан "Эртага Бойсунга учамиз!” деганман, фильм шу тариқа суратга олинган.

"Ёшим улғайгач актёр сифатида кашф этилганимдан хурсандман”

— Мухлислар учун ҳалигача Бўривой акаман. "Яратганга шукр” фильмидаги қаҳрамонимнинг исми билан чақиришади. (Норози оҳангда) "Исмим Нозим”, десам ҳам "Йўқ, Бўривой акасиз!” дейи­шади (кулади). Ролларимга истеъдодли актёр Бахтиёр Қосимов ва гоҳида Элёр Носиров овоз беришади. Бахтиёр Қосимовнинг овози шу қадар мос тушганидан, томошабин мени овозимдек қабул қилади. Яна бир ҳолатга эътибор берганман: "Ўтов”, "Илова”, "Яратганга шукр”, "Ўйин” фильмлари, "Жийда гули” сериалидаги ролларимни хуш кўришаркан. Ёшлигимдан актёр бўлиб танилмаганимдан хафа бўлардим. Ўйлаб қарасам, ёшим улғайгач, актёр сифатида кашф этилганимдан хурсандман. Чунки ҳозирги ёшимда севимлиман. Ёш актёрларга маслаҳатим: ҳақиқий актёр бўлишни исташса, ўзини фильмдан фильмга уриб, катта гонорар талаб қилишдан тийилишсин. Йўқса, эртага ҳеч кимга керак бўлмай қоласиз. Биргина армоним отам 1990 йил вафот этиб, актёр сифатида ютуқларга юришганимни кўролмади. Муҳими, отамнинг орзуларини амалга ошира олдим. Ота-онам оилани муқаддас биларди. Бир-бирини қаттиқ севгани боис онам падаримдан сўнг яшолмади, 1992 йил вафот этди...

"Бу ришта узоққа бормаслигини билардим”

— Ишни шахсий ҳаётимдан устун қўйганим боис балки ҳозир ёлғиздирман. Севги мени четлаб ўтган, деёлмайман. Ҳақиқий муҳаббатни мактаб даврларимда ҳис қилганман. Ўшанда севган инсоним учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Бироқ кино мени бутунлай ўзига ром этиб олди. Бир сафар учрашувга чиқишим керак эди. Кутилмаганда фильмга чақириб қолишди, қизга қўнғироқ қилиб, боролмаслигимни айтдим ва у хафа бўлиб гўшакни қўйди. Лекин ўзимни айбдор ҳис қилмаганман. Чунки ижод — ҳаётим мазмуни! 1998 йили тадбирда бир қиз билан танишиб, дўстлашиб қолгандик. Унинг ота-онаси оила қуришимизга қарши эди. Орадан вақт ўтиб, розилик билдиришди. Лекин бу ришта узоққа бормаслигини билардим, ўн йил бирга яшадик. Тақдиримдан норози эмасман, умримни санъатга бағишлаганман!

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 93 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика