www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4959]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [631]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2458]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4044]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7559]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1621]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1842]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3049]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 55
Гостей: 54
Пользователей: 1
lenwaf

Kun faolllari:
KennethcernLY, gordonsf69, maggiehy11, NikollOr, kurasov1965S, kurasov1965e, worGag, worCof, lenwaf

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Сентябрь » 15 » ПАРКИНСОН КАСАЛЛИГИ ЁШ ТАНЛАМАЙДИ

09:34
ПАРКИНСОН КАСАЛЛИГИ ЁШ ТАНЛАМАЙДИ
-Турмуш ўртоғим 63 ёшда. Унга шифокорлар паркинсонизм ташхисини қўйишди. Аввал ҳам қўл-оёқлари титраб, хуруж қилиб турарди. Ҳозир эса бутун бадани қалтираб қолади, боши айланади, шовқин-суронга асаби дош бермайди, тезда мадорсизланади. Сизлардан илтимос, бу хасталик ҳақида тушунтириш берсангиз, уни даволаш мумкинми? Беморнинг таомномаси қандай бўлгани маъқул?

Тастибай ЖАРИМБЕТОВ, Қорақалпоғистон Республикаси, Караузяк тумани

Мутахассис: олий тоифали шифокор, невропатолог, тиббиёт фанлари номзоди Наргиза МИРЗААҲМЕДОВА

"Титроқли фалаж”

Инсон миясида тана ҳаракатланишини рағбатлантирувчи, дофамин моддасини ишлаб чиқарувчи асаб ҳужайралари (нейронлар)нинг ҳалок бўлиши оқибатида Паркинсон хасталиги юзага келади. Бу касаллик ҳақида илк бор 1817 йилда Джеймс Паркинсон ўзининг «Титроқли фалаж ҳақидаги эссе»сида ёзиб ўтган.

Статистик маълумотларга кўра, паркинсонизм билан 60 ёшдан ошган ҳар юз кишидан биттаси хасталанади. Бироқ касаллик ёшларда учрамайди, деган фикр нотўғри, тушкунлик ҳамда қўрқув паркинсонизм синдромини келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Беморлар орасида аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Паркинсон касаллиги билан оғриган машҳур инсонлар сафида боксёр Муҳаммад Али, актёр Майкл Фокс ва бир қанча сиёсатчилар бор. Ҳозирги кунда бутун дунёда тахминан 4 млн.га яқин кишига паркинсонизм ташхиси қўйилган. Инсоннинг ўртача умр кўриш ёши узайиб боргани сари хасталикка чалиниши мумкин бўлганлар сони ҳам ортиб боради, деган тахминлар мавжуд. Касалликнинг ўзи ўлимга сабаб бўлмаса-да, беморнинг саломатлигидаги ҳар қандай салбий ўзгариш ўз таъсирини кўрсатишини инобатга олиш зарур.

Сабаби – заҳарланиш!?

Одатда касалликнинг ривожланишига бош мия пўстлоғи ости марказининг зарарланиши (ҳужайраларнинг номаълум сабабларга кўра аста-секин нобуд бўлиши натижасида), мия ялиғланиши (энцофалит), мия томирлари атеросклерози, ис гази ёки марганец моддаси билан заҳарланиш, резерпин ёки бошқа кимёвий воситаларни истеъмол қилиш сабаб бўлади. Бу хасталикка нисбатан мойиллик наслдан наслга ўтиши ҳам мумкин.

Хасталикнинг кечиши

Паркинсонизм касаллиги кечиши жиҳатидан икки турга бўлинади: мунтазам титроқнинг намоён бўлиши ва умуман ҳаркатсизлик. Хасталикда мушаклар таранглашади. Юз ҳаракатсиз бўлиб, қотиб қолади. Бунда бемор майда қадам ташлаб юради, гапириш ва овқатланишда муаммолар юзага келади. Унинг ҳаракатлари чекланади, ҳатто кийиниш, кийим тугмаларини қадашга қийналади. Титраш паркинсонизмнинг асосий белгиси бўлиб, у кўпроқ қўл кафтидан бошланади (бемор гўё бармоқлари билан шарчалар ясаётгандек ёки тангаларни қимирлатаётгандек ҳаракат қилади). Бунда касалланган кишининг боши ва қўлига қўшилиб, оёқлари ҳам титрайди. Бемор қимирламай турганида ёки жуда ҳаяжонланганида, одатда, титроқ кучайиб, ҳаракатланганида эса камаяди ва ухлаган пайти тинчланади.

Невропатологга учранг

Ҳар қайси касаллик каби паркинсонизмда эрта ташхис қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли 40 ёшдан ошган инсоннинг ҳаракатланишида сабабсиз қийинчилик, қўл-оёқнинг титраши юзага келса, невропатолог шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади. Биринчи навбатда титроқнинг сабабини аниқлаш ва мушак хасталикларини инкор этиш учун МРТ текшируви буюрилади. Мия фаолиятидаги ўзгаришларни ўрганиш учун эса электроэнцефалография ўтказилади. Ташхис қўйишда асосий эътибор беморда юз бераётган ташқи белгиларга қаратилади.

Давоси бор!

Тиббиётда Паркинсон касаллигини элликка яқин дори-дармонлар билан даволаш мумкин. Бу дориларнинг таркибида организмда дофамин ишлаб чиқарилишини рағбатлантирадиган ва мушаклар тонусини ошириб, ҳаракатланишни осонлаштирадиган кимёвий моддалар мавжуд. Айнан қайси доридан фойдаланишни эса шифокор ҳал этади. Аммо бу беморнинг тўлиқ соғайиб кетишига кўмак бермайди. Унга қўшимча равишда машқлар буюрилади. Сўнгги вақтларда Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларга дофамин ишлаб чиқарувчи ҳужайраларни жарроҳлик йўли билан ўтказиш амалиёти ҳам бажарилаяпти.

Таомнома: Семиришни олдини оламиз!

Беморда қабзиятнинг юзага келиш эҳтимоли юқори бўлгани боис имкон қадар клетчаткага бой мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш лозим. Бироқ маҳсулотларнинг пўстини артмай ҳамда данакларини тозаламай бера кўрманг. Егуликни чайнаш ва ютишда муаммолар кузатилмаслиги учун эса қайнатилган ва димланган таомлар тавсия этилади. Хаста кишининг кундалик таомномасидан жигар, тухум, сариёғ, сметана, музқаймоқ, йогурт, қатиқ, бўтқалар (гуруч ва сули ёрмалиси), бошоқли маҳсулотлар, балиқ, жўхори, лавлаги, сабзи, олма, олхўри, туршак, қулупнай, саримсоқпиёз ҳамда кўкатлар каби маҳсулотлар ўрин олиши даркор. Шунингдек, кунига 6 стакандан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ҳам буюрилади.

Вазн ортишига сабаб бўладиган барча маҳсулотлардан тийилган маъқул. Ширин ва тузли егуликларни назорат қилишга тўғри келади. Мунтазам дори қабул қилингани боис спиртли ичимликлар ҳам таъқиқланади.

Шифокор тавсия этади...

Паркинсонизмга учраган беморларга тинч шароитда қўл, оёқ, ундан ташқари танани машқ қилдириш учун енгил гимнастика билан шуғулланиш, суратли бошқотирмаларни йиғиш, болалар кубикларини териш фойдалидир. Имкон қадар жисмоний ҳаракатга келтирувчи майда ишлар билан шуғуллантириш беморга ижобий таъсир кўрсатади, лекин ақлий меҳнат қилиш мушакларнинг титраши ва қотиб қолиши кучайишига сабаб бўлади. Мутлақо ишламаслик беморнинг аҳволини сезиларли даражада оғирлаштириши мумкин. Олтин ўрталикни топишда енгил бажариладиган меҳнат турига диққат қилинг. Кундалик янгиликлардан хабардор бўлиш, китоб ўқиш, маданий ҳордиқ олиш беморлар учун жуда мухимдир.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 9 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика