www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5130]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [645]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4085]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7614]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [892]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3409]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1688]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [303]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1919]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3178]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 44
Гостей: 44
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Eelldytinka, Hyindray, JosephWet, AnthonypeK, Timothybods, Anthonyfuh, WalterMl, Kennethsob, KennethcernLY, DouglasKl, GabrielDish, Damientado, JosephSorp, Brandonlof, StephenTalm, Andrewcrof, RichardKed, Roberttown, DuaneTag, Grafyynya, Muz_DJJM, APISniz, KitSwive, Muz_DDBM, Muz_Gl, yokuratsuruwaps, yokuratsuruBat, LupeHieree, RichardTHISY, Dennisborce, SejebevOl, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июнь » 30 » Рўзадан сўнг семириб кетмай десангиз...

16:22
Рўзадан сўнг семириб кетмай десангиз...
Рамазон ойи тугаб, ойнага боқсак ёки торозуга чиқсак, аввалгидан сарвқоматроқ бўлиб қолганимизни пайқаймиз. Ҳа, ўзимиз сезмаган ҳолда анчагина озибмиз. Энди шу натижани сақлаб қолиш учун нима қилиш керак? Ошқозонимизга ортиқча юк туширмаслик учун-чи?

Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг

Бу доим тарғиб ва тавсия қилинадиган усул. Рўзани тутиб бўлдим, энди бир бўлак пишириқни тақсимчамга солволиб сериалимни томоша қилсам ҳам бўлаверади, десангиз, хато қиласиз. Тез орада аввалгидан ҳам вазнингиз ошиб, танангизда қон айланиши бузилади. Кўзгу қаршисига боринг, қаранг, белингиз ингичка, бўксаларингиз озғин, кўйлакларингиз ярашиб турибди. Шу ҳолатда қолишни истайсизми ё яқиндагина сотиб олган кўйлагингизни кия олмай аламда ўтишними? Тўғри қарор қабул қилишингизга шубҳамиз йўқ.

Спортзалга ёзилинг

Сийқаси чиққан гап бўлса-да, айни ҳақиқат. Ёз ойлари спортзалга атайлаб боришнинг ҳам ҳожати йўқ. Югуриш, юриш, велосипед учиш – хуллас, вариантлар кўп. Балки кимдир уй кўтариш, гилам ювишни маъқул кўрар, бу ҳам бўлаверади. Хуллас, мушакларингиз фаол ҳаракатда бўлиши керак, ана шунда танангиз ёғ йиғмайди.

Таомномангизни қайта кўриб чиқинг

Ҳар нарсадан ўзингизни тийинг демаймиз. Фақат нима еяётганингизни назорат қилиб боринг. Кундузи бир бўлак торт едингизми, демак кечқурун салат ёки ярим коса қайнатма шўрва билан кифояланинг. Ёз неъматлари – бақлажон, қовоқча, карам, гулкарам каби сабзавотлардан турли салатлар тайёрлаб есангиз бўлади.

Гардеробингизни янгиланг

Ёз мавсумига бир неча енгил кўйлаклар сотиб олинг. Доим ҳозирги ўлчамларингиз ва вазнингизни сақлаб турсангиз, бу кўйлакларни маза қилиб кияверасиз, ҳатто кейинги йиллар ҳам. Янги қоматни чиройли кўрсатувчи либослар семириб кетмаслик учун яхши рағбат бўлади.

Нимадан семиришингизни аниқланг

Агар табиатан тўлаликка мойиллигингиз бўлса, вақти-вақти билан парҳез тутиб туришга мажбурсиз. Туғруқдан кейин семирган бўлсангиз, махсус машқларни бажаришингиз керак. Агар стресслар туфайли кўп овқат еб семираётган бўлсангиз, туяқушга ўхшаб бошингизни қумга, йўғей, музлаткичга тиқмай, ўша стрессларни бартараф этишингизга тўғри келади. 200 грамм шоколаддан оладиган эндорфинингизни югуриш йўлакчасидаги машқлар билан ҳам топа оласиз.

Тақиқлар эмас, янги имкониятлар ҳақида ўйланг

Севимли кўйлакка сиғишми ёки ҳансирашдан қутулишми – фарқи йўқ, нима сиз учун рағбат бўла олса, ўшани деб ҳаракат қилинг. Унутманг, ортиқча вазндан халос бўлиб, сиз нафақат чиройли қоматга эга бўласиз, муҳими, саломатлигингизни тиклайсиз. Йўқотганлардан фақат килограммларингиз, топганларингиздан эса гўзаллик ва саломатлигингиз ҳақида ўйланг.

Қандай овқатланиш керак?

    Мевалар, сабзавотларни кўп енг, уларда клетчатка кўп бўлиб, қоринни тез тўйдиради.
    Яхшилаб чайнанг. Овқатланиш пайти сокин мусиқа қўйиб қўйсангиз, у бир маромда, шошилмасдан чайнашингизга ёрдам беради. Кўп чайнаган одамнинг қорни тез тўяди, демак камроқ ейди.
    Овқатланишни салат ва сабзавотли шўрвадан бошланг. Шунда иккинчи, яъни кўп калорияли таомдан кам ейсиз.
    Сабзавот ва меваларнинг шарбатини ичманг, ўзини енг. Ҳам клетчатка оласиз, ҳам тезроқ қорнингиз тўяди. Шарбатлар эса аксинча иштаҳани қитиқлайди.
    Шакарни камроқ енг. Чой ва кофени шакарсиз ичишга одатланинг.
    Чанқоқни очликдан фарқлашга ўрганинг. Қорнингиз очса, дарров овқатга ёпишманг, аввал бир пиёла тоза сув ичиб кўринг. Бироз кутинг, овқат егингиз келмай қолиши ҳам мумкин. Сизни очлик эмас. Чанқоқ қийнаётган бўлади.
    Тишингизни тез-тез ювиб туринг. Тоза тиш билан дарров овқатга ўтиргингиз келмайди, оғиз бўшлиғидаги тозаликни узоқроқ сақлашни истайсиз.

Асосийси, рўза тутиб, камроқ овқатланишга ўрганган организмингизга қулоқ солинг, уни зўриқтирманг.

Шаҳноза СОАТОВА тайёрлади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 77 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика