www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4341]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [542]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [432]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2219]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3637]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7315]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [866]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [219]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1196]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [244]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1713]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2577]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 59
Гостей: 56
Пользователей: 3
JasonWoucky, uapedmew, Sherali_abiev

Kun faolllari:
Andrewcrof, JasonWoucky, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AristokratPamepreope, AndreyOr, steklodeltnu, vapedson, iapedmew, uapedmew, zapedmew, capedmew, aapedmew, Patriotznn, 100otzyvovru, CraigNem, CraigAdjut, Sherali_abiev, SereGaZ68, Anthonynoist, Patriotceb, rapedson, RaidkaLow, RaidkaStemo, WilliamNek, VovanCab, Mihinorzkn, MihinorzDowl, ArtemSeoKrodosy, Lignle, martawn16, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Январь » 3 » Шаҳзода: "Фақат истак билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди"

19:07
Шаҳзода: "Фақат истак билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди"
Йил давомида арча ўйинчоқларидек ранго-ранг ижоди билан мухлисларни хушнуд этган, оппоқ қордек беғубор ва албатта самимийлиги билан ажралиб турадиган хонанда  ШАҲЗОДА билан байрам арафасида диллашдик...

— Суҳбат аввалида Нью-Йоркда ўтказилган 12-Халқаро "Big apple music awards-2016”нинг ғолиблари қаторидан жой олганингиз билан муборакбод этаман. Нима сабабдан тақдирлаш маросимида қатнаша олмадингиз?

— Раҳмат! Очиғи, "Марказий Осиёдаги энг яхши аёл хонанда” сифатида тақдирланишимни кутмагандим. Қолаверса, Янги йилга бағишланган дастурларнинг суратга олиш ишлари билан шу қадар банд бўлганим боис боролмадим.

— Мукофот сизга етказилдими?

— Йўқ ҳали, кутяпмиз (кулади).

— 2016 йил нималар билан хурсанд қилди, хафа қилган кунлари ҳам бўлдими?

— Бу йил мен учун жуда омадли йил бўлди. Концерт дастурим муваффақиятли ўтди, кўплаб қўшиқларни мухлисларга тақдим эта олдим. Умуман олганда, иш кўплигидан дам олишга фурсат тополмадим. Тўғриси, иш билан банд бўлганим мени қувонтиради. Шахсий ҳаётимда эса Холиднинг боғчага чиққани алоҳида воқеа бўлди (кулади). Шукрки, дилни хира қиладиган кунлар бўлмади. Катта-катта йўқотишлар бундан мустасно, албатта.

— Ҳар йили байрам дастурхони такрорланмас бўлишига алоҳида эътибор берадиган Шаҳзода "Товуқ йили”да нималарни режа қилган?

— Эртадан кечгача суратга олиш ишларидан бўшамаётганим учун бу ҳақда ўйлашга вақт тополмаётгандим. Одатга кўра, 25 декабрда уйдагилар билан байрам таомномасини тузиш ҳақида маслаҳатлашдик. Лекин доимий таомномамиз ҳам бор: "ананасли” ва "шуба” салатлар.

— Турмуш ўртоғингиз қўлидан ейишни хуш кўрадиган таомингиз борми?

— "Ананасли” салат. Бу рецептни турмуш ўртоғим ўйлаб топган. Ҳар йили шу салат билан бизни хурсанд қилади. Биласизми, жуда кўп антиқа таомлар рецептини ўйлаб топади, пишириш эса мендан бўлади.

— "Оливье”, мандарин, товуқ...

— Учаласисиз байрам ўтмайди. Лекин товуқни кўпроқ яхши кўраман. Бироқ, 2017 йил "Товуқ йили” бўлгани боис доимий таомномамиздаги "олмали товуқ”ни тайёрламаймиз.

— Кўпчилик "Товуқ йили” бўлгани учун ирим қиляпти. Сиз ҳам иримларга ишонасизми?

— Иримчимасман. Лекин товуқни хафа қилгим келмаяпти (кулади).

— Инстаграмдаги шахсий саҳифангизга ўғлингиз Холид арча безатаётган расмни жойлабсиз. Бу жараёнда сизнинг ўрнингиз қандай?

— Ҳаммамиз бирга уй безатамиз. Холид ўтган йил кичкина бўлгани учун арча безатолмаганди. Мазкур йил бу ишни ўзи бажарди. Тунга қадар арчанинг ёнидан кетмади. Дадаси, акаси, энагаси ва мени қўлимдан тутиб, арча атрофида айланишимизни сўради. Ишонсангиз, кун давомида арча атрофида айландик. Боғчасида ўрганган бўлса керак-да. Шеър, қўшиқлар ёдлаб, байрам оқшоми учун алоҳида тайёргарлик кўряпти. Бу йил Янги йил ўзгача бўлади! Дадаси, мен алоҳида-алоҳида совғалар ҳозирлаб, арча тагига қўямиз. Соатлар 00.00да бонг уриб, байрам келганидан дарак берганида одатга кўра совғалар очилади. Лекин Холиднинг кун тартиби бузилмаслиги учун соат 22.00 да унга тегишли совғалар очилади. Мана шу жараённи жуда яхши кўради. Ўргимчак одам либосини совға қилишимни истаганди, лекин маъмурим Даврон Муқимов мендан аввал бу ишга улгурди. Энди "қандай совға билан ҳайратлантирсам экан?” деган савол ўйлантиряпти.

— Янги йил оқшоми учун либос ҳақида алоҳида бош қотирасизми?

— "Янги йилни янги либосда кутиб олиш керак”, дейишади. Доим бунга амал қиламан. Лекин ўша либосимни янги йилгача суратга олинадиган байрам дастурларида кияман. Шунинг учун кўйлагимни фақат Янги йил оқшомида кийиш насиб этмайди (кулади). Бу йил ҳам шундай бўлди.

— Қандай рангдаги либос ҳозирлагандингиз?

— Айтсам куласиз, қора.

— Қора?! Бу йил ялтироқ, ёрқин ранглар урфда-ку?!

— Дугоналаримга ҳам худди шу маслаҳатларни бергандим. Лекин ўзим негадир қора рангдаги кўйлак сотиб олдим (кулади). Балки фақат байрам оқшомида кийиш учун яна янги кўйлак сотиб олишга улгурарман.

— 2017 йил калта соч турмаги урфда бўлар экан. Имидж борасида ўйлаб кўрдингизми?

— Сочга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашаман. Ўтган йили таваккал қилиб, сочимни "каре” қилиб кестиргандим. Болалигимдан онам "аёл кишининг бойлиги, ҳусни бу — сочи”, деб кўп такрорларди. Табиий рангдаги, узун сочни афзал биламан.

— Италияда аёллар Қорбобо бўлар экан. Қорбобо эмас-у, Қорқиз бўлиб уйдагиларни ҳайратлантириш истаги бўлмаганми?

— Яхши ғоя бердингиз (кулади). Ҳозир Қорбобо либосида совғалар улашаётганимни тасаввур қилиб кўрдим, қизиқ жараён. Аслида совғалар улашиб, яқинларимни хурсанд қилишни яхши кўраман. Айниқса, кенжатойимнинг ноодатий "реакцияси”ни кузатиш мен учун қизиқ ва ёқимли. Чунки жудаям ҳиссиётга берилувчан, сюрпризларни яхши кўради.

— Кимлардир Янги йил таомларидан воз кечолмай дастурхон атрофида бўлади, бошқалар байрамни рақс тушиб ўтказишади, яна кимлардир телевизорга михланади. Сиз қайси тоифага кирасиз?

— Сўнгги йилларда байрамни оила даврасида кутишга одатланганмиз. Катта ўғлим Солиҳ байрамни дўстлари билан ўтказса-да, соат 00.00да уйда бўлиши кераклигини унутмайди. Холид туғилгач, байрамни шунчаки дастурхон атрофида ўтирганча ўтказмайдиган бўлганмиз. Чунки, Холид дастурхон атрофида ўтирадиган болалардан эмас, "келинглар ўйнайлик!” деяверади. Рақсга тушамиз, ўғлим ўйлаб топган турли ноодатий ўйинларни ўйнаймиз. Оддий нарсаларни хушламайди. Ҳатто, антиқа эртаклар тўқийди. Бу янги йил янада жўшқин ўтиши табиий (кулади). Шу билан бирга телевизор кўришга ҳам улгурамиз. Умуман ўғлимнинг туғилиши жуда кўп нарсаларни ўзгартирди.

— Байрам оқшомида айнан кимларни шахсан табриклашни канда қилмайсиз?

— Аввало онам, акамни. Сўнг яқинларим, дўстларимни табриклайман, умуман олганда ҳеч кимни унутмайман.

— Соат миллари 00:00га бонг урганида қилинган тилак амалга ошишига ишонасизми?

— Албатта! Фақат байрамлардагина эмас, чин юракдан исталган тилак мақсад сари интилгандагина амалга ошишига ишонаман.

— Байрамдан сўнг идиш-товоқларни ювиш ёқа­­дими?

— (Мириқиб кулади) Авваллари энг севимли машғулотим бу — идиш-товоқ ювиш бўлган. Бу асабни тинчлантиради. Ҳозир истамаганим учун эмас, Янги йилни кутиб олгач, доимгидек хизматларга кетишим кераклиги боис бу борада менга катта ўғлим Солиҳ ёрдам беради.

— 1 январь тонгги қандай отади?

— Доим 1 январда маза қилиб ухлайман, дейман-у, уддасидан чиқолмайман. Кундузи ухлашга одатланмаганман-да. Тонгги соат 6:00 да уйқуга ётсам ҳам, албатта, соат 10:00 да уйғонаман. Шу боис 31 декабрда кўролмаган кўр­са­тув­ларимни 1 январда томоша қиламан ва 2 январда оилавий анъанамизга кўра дам олишга жўнаймиз.

— Кўпчилик ҳар йили 1 январдан ҳаётининг янги саҳифасини очишни режалаштиради. Лекин байрам ўтгач, ҳаёти ўша-ўша бўлади, ҳеч қандай мўъжиза юз бермайди...

— Бу баъзи одамларнинг энг катта хатоси. Байрамдан мўъжиза кутиш бу шунчаки истак. Фақат истак билан эса ҳеч нимага эришиб бўлмайди.

— Байрамлар, маълум саналарга боғланиб қолмай, ҳаётни қадам-бақадам ўзгартириб бориш мақсадга муво­фиқ­дир...

— Албатта! Фақат Янги йилда эмас, ҳаётини ўзгартириш учун ҳар куни, ҳар сония битта қадам босиш лозим. 

— 2017 йил якунига етиб бораётган йилдан-да мазмунли, ёқимли хотираларга бой бўлишини тилаб қоламан!

— Катта раҳмат! Сизга ва албатта, барча юртдошларимизга байрам муборак бўлсин! Янги йилдан кутган барча истаклари амалга ошишини тилайман!

БЛИЦ:

— Янги йил, деганда ёдингизга тушаверади...

— Болалигим, бобожоним ва бувижоним! Бу байрамни ўзгача яхши кўрганман. Арча тагидан улар тайёрлаган совғаларни олишни хуш кўрардим. Набираларига "Вақтида ухлашга ётсангиз, Қорбобо тонгда яна совға ташлаб кетади”, дейишарди. Ухламай Қорбобо келишини кутмоқчи бўлардигу, уддасидан чиқолмасдик. Лекин тонгда совғалар албатта ёстиғимиз тагида бўларди. Бобожоним доим сўзининг устидан чиқадиган инсон эди.

— Неча ёшингизгача Қорбобонинг ҳақиқийлигига ишонгансиз?

— Мўъжизага ишонганман ва ҳануз шундай. Қорбобо бу — шунчаки Янги йил қаҳрамонининг номи. Тақдирнинг энг ёқимли мўъжизалари бу — ўғилларимнинг дунёга келиши бўлган. Йил давомида ҳеч кимнинг кўнглига озор бермай, яхши инсон номига лойиқ бўлсак, албатта, мўъжиза юз беради, истакларимиз амалга ошади.

— Арча тагидан олган энг ёдда қоларли совғангиз?

— Жуда чиройли қўғирчоқ. Болалигимда ўғил болалар билан дўстлашганим боис сира қўғирчоқ ўйнамаганман. Янги йилдаги мазкур совғадан олган қувончим лаҳзаларгагина етган, холос. Онамнинг айтишича, ўша қўғирчоқни токчага қўйганча, қайтиб олмаган эканман.

— Янги йилда ҳеч кимга ишонмайдиган ишингиз?

— Байрам дастурхонини тузаш. Чунки ҳар йили турлича ёндашаман. Табиийки, режаларимни ҳеч ким билмайди.

— Янги йилни ўрмондаги арча ёнида кутиб олган бўлармидингиз?

— (Ўйланиб) агар яқинларим жамулжам бўлса йўқ, демасдим.

— Байрам столи атрофида ухлаб қолган вақтингиз бўлганми?

— Йўқ. 

— Севимли Янги йил қўшиғингиз?

— Жорж Майклнинг "Merry Christ­mas” қўшиғи.

— Байрам куни томоша қилишни хуш кўрган фильмингиз?

— "Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг” фильмини тинимсиз намойиш қилаверишгани учун меъдамга теккан. Лекин "уйда ёлғиз” фильмини мароқ билан томоша қиламан.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА 
суҳбатлашди

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!



Нравится

Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 49 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика